Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1103-2301/852 Дата решения 26.05.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий суди Судья Якубов Махмуджон Мухамаджонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "DUSTOBOD TRANS SEGMENT" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый "TASHKENT COTTON TEXTILE CLUSTER" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1123901 Claim ID 3292168 PDF Hash e8eee395e3cda5c8... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикасининг ИПКнинг 157-моддаси збекистон Республикасининг ИПК 157 law
збекистон Республикаси ИПКнинг 45-моддаси збекистон Республикаси ИПК 45 law
збекистон Республикаси ФКнинг 333-моддаси збекистон Республикаси ФК 333 law
Ушбу кодекснниг 705-моддаси Ушбу кодекснниг 705 code_article
тисодий процессуал Кодексининг 66-моддаси тисодий процессуал Кодекси 66 code_article
Ушбу кодекснинг 72-моддаси Ушбу кодекс 72 code_article
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения 13 002 символов
*****-сонли иқтисодий иш ҚУЙИЧИРЧИҚ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 26 май Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси *****нинг раислигида, судья ѐрдамчиси *****нинг котиблигида, даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат Палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси "*****" масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар "*****" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 183.190.008 сўм асосий қарз, 20.150.900 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризасини тарафлардан даъвогар "*****" масъулияти чекланган жамияти раҳбари ***** (Буйруқ асосида), жавобгар "*****" масъулияти чекланган жамияти ишончли вакили ***** (ишончнома асосида)лар иштирокида, иш ҳужжатлари билан биргаликда суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни, А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат Палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси "*****" масъулияти чекланган жамияти манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар "*****" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 183.190.008 сўм асосий қарз, 20.150.900 сўм пеня ундиришни сўраган. Шунингдек, даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат Палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси "*****" масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар "*****" масъулияти чекланган жамиятини ҳуқуқий вориси бўлган "*****" масъулияти чекланган жамиятига алмаштиришни сўраган. Суднинг 2023 йил 04 майдаги ажримига асосан жавобгар "*****" масъулияти чекланган жамияти ҳуқуқий вориси бўлган "*****" масъулияти чекланган жамиятига алмаштирилган. Даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат Палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси "*****" масъулияти чекланган жамияти манфатида судга даъво миқдорини кўпайтириш юзасидан ариза билан мурожаат қилиб, жавбгар ҳисобидан 83.009.800,1 сўм пеня ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикасининг ИПКнинг 157-моддаси 1-қисмида даъвогар ишни биринчи инстанция судида кўриш чоғида ишнинг мазмунан кўрилиши якуни бўйича чиқариладиган суд ҳужжати қабул қилингунига қадар даъвонинг асосини ѐки предметини ўзгартиришга, даъво талабларининг миқдорини кўпайтиришга ѐки камайтиришга ҳақлилиги назарда тутилган. Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар "*****" масъулияти чекланган жамияти раҳбари ***** даъво аризадаги важларни такрорлаб, "*****" масъулияти чекланган жамияти ва "*****" масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2022 йил 01 июлда 01/07-сонли шартнома тузилганлигини, шартномага асосан жавобгарга транспорт хизмати кўрсатилганлигини, кўрсатилган хизмат ҳақидан жавобгар 183.190.008 сўм қарз бўлиб қолганлигини, қарздорликни тўлаш юзасидан бир неча маротаба мурожаат қилганлигини бироқ натижа бўлмаганлигини, асосий қарз ўз вақтида қопланмаганлиги сабабли шартнома шартларига асосан 2023 йил 01 май ҳолатига 83.009.800,1 сўм пеня ҳисобланганлигини билдириб, жавобгар "*****" масъулияти чекланган жамиятининг ҳуқуқий вориси бўлган "*****" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан қарздорликни ундириб беришни сўради. Шунингдек, судда сўралган жавобгар "*****" масъулияти чекланган жамияти ишончли вакили ***** даъвони қисман тан олиб, ҳақиқатдан ҳам тарафлар ўртасида тузилган шартномага асосан хизмат кўрсатилганлигини, "*****" масъулияти чекланган жамияти тўлиқ тугатилмаганлигини, ҳуқуқий ворислик юзасидан берилган хат ноқонунийлигини билдириб, даъвонинг пеня ундириш қисмини рад қилишни сўради. Суд, ишда иштирок этувчи тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра, даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни ва ишни кўриш билан боғлиқ барча суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топади. Иш хужжатларидан кўринишича даьвогар "*****" масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда-"Бажарувчи" деб юритилади) ҳамда жавобгар "*****" масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда-"Юк жўнатувчи" деб юритилади) ўртасида 2022 йил 01 июлда "Транспорт, қишлоқ хўжалиги ва махсус техника воситасида хизматларни кўрсатиш (ишларни бажариш)" №01/07-сонли шартнома тузилган. Мазкур шартноманинг 1-бўлими 1.1-1.2-бандларига мувофиқ, "Бажарувчи" "Буюртмачи"нинг буюртмаси асосида транспорт, қишлоқ хўжалиги ва махсус техника воситасида хизматларни кўрсатиш "Буюртмачи" бажарилган ишлар (кўрсатилган хизматлар)ни қабул қилиб олиш ва тўловларини шартнома шартларига асосан амалга ошириш, кўрсатилган хизматлар (бажарилган ишлар) буюртма асосида тўлиқ ва ўз вақтида амалга оширилиши юзасидан ўзаро келишган. Шунингдек, шартноманинг 2-бўлими 2.1-2.3-бандларига асосан кўрсатиладиган хизматлар ҳақи шартноманинг 2-иловаси нархни келишиш баѐнномаси ҳамда шартноманинг умумий қиймати буюртма хатлари асосида белгиланиши, "Буюртмачи" хизмат кўрсатиш юзасидан бериладиган буюртма асосида олиндан шартноманниг таҳминий қийматининг 15 фоиз миқдорида тўлаш ва қолган қисмини хизматлар кўрсатилганлиги юзасидан расмийлаштирилган далолатнома имзоланган, ҳисоб-фактура ва бошқа ишлар ҳақиқатдан шартнома шартлари асосида бажарилганлиги юзасидан хужжатларни тақдим этилган кундан 30 банк иш куни мобайнида тўлаб бериш, "Буюртмачи" тўловларни амалга ошириши учун "Бажарувчи" томонидан ҳисоб- фактура, ишлар бажарилганлиги юзасидан тузилган далолатнома, йўл варақа (расмийлаштирилган тақдирда) ва *****" масъулияти чекланган жамияти асосий ишларни қабул қилиб олувчи бўлиб, "Бажарувчи" томонидан (қўшимча хизматлар ва ишлар бажарилган) товар-моддий бойликлар ишлатилган тақдирда қўшимча хужжатлар тақдим этиш белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг(бундан буѐн матндаФК деб юритилади) 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ѐки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги назарда тутилган. Тарафлар ўртасида тузилган шартнома шартларига асосан расмийлаштирилган ҳисоб-фактураларга асосида "Бажарувчи" томонидан мажбуриятлар тўлиқ бажарилиб, "Буюртмачи" кўрсатилган хизматлар (бажарилган ишлар) ҳақидан 183.190.008 сўм қарз бўлиб қолган бўлиб, жавобгар "*****" масъулияти чекланган жамияти тоомнидан ушбу қарздорлик 2023 йил 02 февралда тузилган ўзаро таққослаш далолатномаси асосида қарздорлик тан олинган. Ушбу ҳолатлар судда сўралган тарафлари вакиллари берган кўрсатмалари, тарафлар ўртасида тузилган шартнома, кўрсатилган хизматлар юзасидан расмийлаштирилган ҳисоб-фактуралар ва бошқа иш хужжатлари билан ўз тасдиғини топди. Даъвогар томонидан жавобгарга қарздорликни тўлаш юзасидан 2023 йил 20 февралда T/r-04-сонли ѐзма талабнома юборилган бўлса-да, ушбу талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. "*****" масъулияти чекланган жамияти 2023 йил 23 апрелдаги 01/11/60сонли "*****" масъулияти чекланган жамияти номига берилган хабарномасига кўра, "*****" масъулияти чекланган жамияти 2023 йил 10 апрелдан фаолияти тўхтатилганлиги, унинг ҳуқуқий вориси сифатида барча ҳуқуқ ва мажбуриятлари "*****" масъулияти чекланган жамиятига ўтганлиги баѐн қилинган. Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 45-моддасида суд даъво бўйича жавоб бериши лозим бўлмаган шахсга нисбатан даъво тақдим этилганлигини аниқласа, ишга дахлдор бўлмаган жавобгарни ҳал қилув қарори қабул қилингунига қадар даъвогарнинг розилиги билан ишга дахлдор жавобгар билан алмаштиришга йўл қўйиши мумкинлиги белгиланган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ѐки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ѐки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб бериши назарда тутилган. Ушбу кодекснниг 705-моддасида буюртмачи ўзига кўрсатилган хизматлар ҳақини ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасида кўрсатилган муддатларда ва тартибда тўлаши шартлиги, ижрочи ўзи айбдор бўлмагани ҳолда хизматни бажара олмаган тақдирда буюртмачи ижрочига унинг харажатларини тўлаши шарт, бунда ижрочининг хизмат (хизматлар) кўрсатишдан озод қилиниши муносабати билан олган ѐки олиши мумкин бўлган фойдаси чегириб қолиниши, буюртмачининг айби билан хизматни бажариш мумкин бўлмай қолган тақдирда, агар қонунчиликда ѐки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, хизматлар баҳоси бутунлай тўланиши кераклиги белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал Кодексининг 66-моддасига кўра, иш бўйича далиллар ушбу кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ѐки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ѐзма ва ашѐвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. Ушбу кодекснинг 72-моддасига кўра, Қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. Қайд этилганларга кўра, даъвогарнинг 183.190.008 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво талаби иш хужжатлари билан ҳам ўз исботини топганлигини инобатга олиб, уни тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Шунингдек, даъвогар тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 5.4-бандига асосан жавобгардан 83.009.800,1 сўм пеня ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикасининг "Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида"ги Қонунини хўжалик судлари амалиѐтида қўллашнинг айрим масалалари ҳақидаги Олий иқтисодий суди Пленумининг 2002 йил 4 мартдаги 103-сонли қарори 10-бандига кўра умумий қоидага кўра қонун ҳужжатлари ва шартномада бошқача тартибда жавобгарлик назарда тутилмаган бўлса, шартнома шартларини бажармаганлик ѐки лозим даражада бажармаганлик (шартнома интизомини бузганлик) учун Қонуннинг 25-32-моддаларига асосан жавобгарлик қўлланилиши, агар хўжалик шартномасида шартнома интизомини бузиш билан боғлиқ ҳолатлар учун жавобгарлик белгиланган бўлса, тарафларнинг жавобгарлиги шартномага асосан қўлланилади. ФК 263-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ѐки тутилмаганлигидан қатъий назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 4-бўлими 4.3-бандида "Бажарувчи" томонидан кўрсатилган хизматлар (бажарилган ишлар) учун тўловларни амалга ошириш муддати бузилган тақдирда "Буюртмачи" ҳар бир кечиктирилган кунлар учун тўлов муддати бузилган сумманинг 0.01 фоиз миқдорида, бироқ 10 фоизидан юқори бўлмаган миқдорда пеня тўлаши белгиланган. Гарчи даъвогар судга пенянниг ҳисоб-китобини тақдим этиб, 83.009.800,1 сўм пеня ундиришни талаб қилган бўлсада, аммо пеня тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 4-бўлими 4.3-бандидан келиб чиққан ҳолда кечиктирилган тўлов суммасининг 10 фоизидан ортиқ бўлмаган 18.319.000 сўм миқдорда ундирилиши лозим. ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Мажбуриятларни бажармаганлик ѐки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида" 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорида тушунтириш берилган. Юқоридагилардан келиб чиқиб суд, даъвогар томонидан ҳақиқатдан хизматлар кўрсатилиб, кўрсатилган хизматлар учун жавобгар томонидан ҳақ асоссиз қоплаб берилмаганлигини, қарздорликни ундириш чоралари ўз вақтида кўрилмаганлиги натижасида пенянинг ошиб кетишига сабабчи бўлганлик ҳолатларини инобатга олиб, даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 183.190.008 сўм асосий қарз, 18.319.000 сўм пеня ундиришни, даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантиришдан рад қилишни, низонинг келиб чиқишида жавобгарнинг айбдорлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси талабларига асосан давлат божи, почта харажатларини унинг зиммасига юклашни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 236, 263, 326, 333моддалари, Иқтисодий процессуал Кодексининг 66, 68, 72, 118, 176-180, 186, 187-моддаларига асосан, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъвогарнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар "*****" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан: Даъвогар "*****" масъулияти чекланган жамияти фойдасига 183.190.008 сўм асосий қарз, 18.319.000 сўм пеня, 30.000 сўм почта харажати; Республика бюджетига 5.325.796,16 сўм давлат божи ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисми қаноатлантиришдан рад қилинсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида Тошкент вилояти судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Судья: *****