Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1805-2302/824 Дата решения 26.05.2023 Инстанция Апелляция Тип документа Постановление Суд Касбинский межрайонный экономический суд Судья Турсунов Ҳусан Мирзаевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "ZAFAR" фермер хўжалиги Ответчик / Подсудимый "LITAI TEXTILE OVERSEAS" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1085728 Claim ID 3297086 PDF Hash bc5dae1d511a12a9... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 238-моддаси ФКнинг 238 law
Ушбу кодекснинг 465-моддаси Ушбу кодекс 465 code_article
бандида ФКнинг 326-моддаси бандида ФК 326 law
нинг 66-моддаси нинг 66 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
Ушбу кодекснинг 74-моддаси Ушбу кодекс 74 code_article
ИПК 279-моддаси ИПК 279 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1805-2302/824-сонли иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья Ғ.Эгамов Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья Ҳ.Турсунов ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ 2023 йил 26 май Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясида раислик қилувчи М.Астанов, ҳайъат аъзолари судьялар Д.Рахимов ва Ҳ.Турсуновдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Б.Холмуродовнинг котиблигида Миришкор туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгашининг даъвогар “Зафар” фермер хўжалиги манфаатида Касби туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 11 апрелдаги ҳал қилув қарорига нисбатан келтирган апелляция шикояти бўйича ишни Кенгаш вакили Р.Ҳазратқулов (ишончнома асосида), даъвогар раҳбари А.Файзиев (шахсий маълумотнома асосида), жавобгар “LITAY TEKSTIL OVERSEAS” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Yao Youhong (шахсий маълумотнома асосида), таржимон А.Жумаев, вакиллари А.Абдирахмонов, А.Саттаров (ишончнома асосида)лар иштирокида суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Миришкор туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгашининг даъвогар “Зафар” фермер хўжалиги манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар “LITAY TEKSTIL OVERSEAS” масъулияти чекланган жамиятидан 23 594 196 сўм асосий қарз, 623 668 сўм қурилиш тозалаш харажати, 5 469 379 сўм чегирма пули, 6 154 479 сўм чегирма пули, 4 533 750 терим пули, 5 892 250 сўм чегирма пули ҳамда 12 944 042 сўм пеня ундиришни сўраган. Биринчи инстанция судининг 2023 йил 11 апрелдаги ҳал қилув қарори билан даъво аризаси қисман қаноатлантирилиб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 24 085 968 сўм асосий қарз, 9 634 387 сўм пеня ва суд харажатлари ундирилган. Ҳал қилув қароридан норози бўлиб Миришкор туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгашининг даъвогар “Зафар” фермер хўжалиги манфаатида берилган апелляция шикоятида ҳал қилув қарорини бекор қилиб, янги қарор қабул қилиш сўралган. Суд мажлисида иштирок этган Кенгаш вакили апелляция шикоятида келтирилган важларни қўллаб-қувватлаб, биринчи инстанция суди томонидан иш ҳолатлари тўлиқ ўрганилмасдан даъво талабини қисман қаноатлантириш тўғрисида асоссиз хулосага келинганлигини, жавобгар томонидан 2023 йил учун 2022 йилда фермер хўжалигидан пул маблағи чегириб қолинганлигини, ушбу ҳолатлар счёт-фактуралар билан ўз шунингдек шартномада қуритиш ишлари сарф-харажатларни қоплаб берилиши назарда тутилганлигини баён қилиб, апелляция шикоятини қаноатлантиришни ва биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъво талабларини қаноатлантиришни сўради. Жавобгар раҳбари ва вакили апелляция шикоятида келтирилган важларга қарши эътироз билдириб, даъво талабининг асосий қарз, тозалаш бўйича қисмини тан олишини, ҳақиқатдан ҳам қарздорлик мавжудлигини, қолган қисми асоссиз эканлигини, чунки фермер хўжалиги раҳбарининг ўзи пул маблағларини ушлаб қолиш ҳақида ариза берганлигини, жавобгар ташкилот инвестор эканлигини инобатга олишни баён қилиб, апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топди. Судлов ҳайъати ишда иштирок этган шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни апелляция шикоятида келтирилган важлар билан бирга ўрганиб чиқиб, муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра апелляция қисман шикоятини қаноатлантиришни ҳамда биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, иш бўйича янги қарор қабул қилишни лозим топди. Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамаси давомида аниқланган ҳолатларга кўра, тарафлар ўртасида 2022 йил 27 январда “Пахта хом ашёси ва уруғлик пахта ҳарид қилиш бўйича” 1492-сонли фючерс шартномаси тузилган бўлиб, мазкур шартнома шартларига кўра “хўжалик” (даъвогар) “харидор” (жавобгар) 2022 йил ҳосилидан шартноманинг 1.1 бандига асосан 7,2 гектар ер майдонидан 21000 кг пахта хом ашёси топшириш мажбуриятини, “харидор” эса “хўжалик”ни ушбу шартномада белгиланган тартибда етиштирилган маҳсулотни қабул қилиб олиш ва унинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Даъвогар томонидан жавобгарга тарафлар ўртасида тузилган шартномага асосан 2022 йил пахта ҳосили учун 23569 кг пахта хом ашёси электрон тасдиқланган ҳисоб-варақ фактураларга асосан етказиб берилган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 4.5-бандида “хўжалик”ка етказиб берган маҳсулот қийматининг 100 фоизи ҳисобидан терим учун юборилган пуллар ва бошқа харажатлар чегирилганидан қолган қисми 2022 йилнинг 31 декабрига қадар тўлаб берилиши белгиланган. Тарафлар ўртасида 2023 йил 3 февралда солиштирма далолатнома ҳамда маълумотномага асосан жавобгарнинг даъвогар олдидаги асосий қарзи 23 594 196 сўмни ташкил этган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 2.4-бандида харидорнинг асосий мажбуриятларидан бири сифатида етказиб берилган маҳсулотлар ҳақини тўлаш кўзда тутилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринда – ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига мувофиқ мажбурият – фуқаролик ҳуқуқий муносабат бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи молмулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиги керак, 237-моддасига асосан мажбуриятни бажаришдан бир томонлама бош тортиш ва шартнома шартларин бир томонлама ўзгартиришга йўл қўйилмайди. ФКнинг 238-моддасига мувофиқ мажбурият келишилган ва тарафлар учун мақбул усулда бажарилиши шарт. Ушбу кодекснинг 465-моддасига асосан контрактация шартномасига мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш ёки сотиш учун бундай маҳсулотни харид қиладиган шахсга – тайёрловчига шартлашилган муддатда топшириш (топшириб туриш) мажбуриятини олади, тайёрловчи эса бу маҳсулотни қабул қилиш (қабул қилиб туриш), унинг ҳақини шартлашилган муддатда муайян баҳода тўлаш (тўлаб туриш) мажбуриятини олади. Бироқ, биринчи инстанция суди даъвогар томонидан даъво миқдорини кўпайтириш ҳақида ариза берилмаган бўлсада, даъво талабидан четга чиққан ҳолда 24 085 968 сўм қарздорликни ундириш ҳақида нотўғри хулосага келган. Шунингдек, биринчи инстанция суди даъво талабининг 623 668 сўм қуритиш тозалаш харажатини ундирмасдан асоссиз хулосага келган. Сабаби, тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 1.4-бандида пахта хом-ашёсини қуритиш тозалашга қилинадиган харажатлар “харидор” ҳисобидан амалга оширилиши назарда тутилган. Суд мажлиси муҳокамаси давомида жавобгар вакилларининг ўзи ҳам ушбу ҳолатда даъвогарнинг ҳақдор эканлигини қайд этишди. Бироқ, судлов ҳайъати даъво талабининг 5 469 379 сўм чегирма пули, 6 154 479 сўм чегирма пули, 4 533 750 терим пули, 5 892 250 сўм чегирма пули ундириш қисмини ишдаги далиллар асосида ўрганиб чиқиб, қаноатлантиришга асослар йўқ деб ҳисоблайди. Иш ҳужжатларига кўра даъвогар 2022 йил 27 декабрь 00038331-сонли 2022 йил 27 январдаги 149-сонли шартнома асосида электрон ҳисоб варақа билан 5 469 379 сўмлик кўрсатилган техника хизмати, шудгорлаш учун, 2023 йил 13 февралда 00039402-сонли 2022 йил 27 январдаги 149-сонли шартнома асосида электрон ҳисоб варақа билан 2 507 401 сўмлик дизел ёқилғиси, 2023 йил 31 январда 00038980-сонли 2022 йил 27 январдаги 149-сонли шартнома асосида электрон ҳисоб варақа билан 250 740 сўмлик дизель ёқилғиси, 2022 йил 30 ноябрда 00037475-сонли 2022 йил 27 январдаги 149-сонли шартнома асосида электрон ҳисоб варақа билан 6 115 479 сўмлик дизель ёқилғиси, 2022 йил 3 ноябрда 00033002-сонли 2022 йил 27 январдаги 149-сонли шартнома асосида электрон ҳисоб варақа билан 4 533 749 сўмлик кўрсатилган автобаза хизмати 2022 йил ҳосил ҳашарчи ташишга деб электрон ҳисоб варақаларни қабул қилган. Шунингдек, даъвогар раҳбари ўзи жавобгарга ариза билан мурожаат қилиб, ўз аризасида 11 гектар ер майдонида техника хизматлари бажариш учун шартнома тузишни ва техника ажратишни, хизмат ҳақини 2022 йил пахта қиймати ҳисобидан ушлаб қолишга розилигини маълум қилган. Бундан ташқари, даъвогар томонидан жавобгарга 5 892 250 сўм миқдорида терим пули ўтказиб берган. Судлов ҳайъати даъво талабининг пеня ундириш қисмини муҳокама қилиб, асосли деб ҳисоблайди. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 5.4-бандида “харидор” “хўжалик”ка муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун муддати ўтказиб юборилган тўлов суммасининг 0.4 фоизи миқдорида, бироқ муддати ўтказиб юборилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлаши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарликни белгиловчи фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарорининг 2-бандида шартномада жарима ёки пеня шаклида белгиланадиган неустойка тарафлар томонидан қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш усулларидан бири ҳисобланиши, судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги, 4-бандида ФКнинг 326-моддасига мувофиқ, суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли эканлиги белгиланган. Мазкур ҳолатда судлов ҳайъати, гарчи, даъвогарнинг пеня ундириш талаби ҳам асосли бўлсада, жавобгарнинг мулкий аҳволини, келгусида иқтисодий ночор ҳолатга тушиб қолмаслигини инобатга олиб, неустойка миқдорини камайтиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринда – ИПК деб юритилади)нинг 66-моддасига кўра иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. ИПКнинг 68-моддасига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши шарт. Ушбу кодекснинг 74-моддасига мувофиқ суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи-назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаи-назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. ИПК 279-моддасининг биринчи қисмида кўра ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш асоси кўрсатилган. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади, агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатини камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши лозим. Шунингдек, мазкур Қонунга мувофиқ иқтисодий судларга апелляция ва кассация тартибида берилган шикоятлардан биринчи инстанция судида кўриб чиқиш учун аризалар берилганда тўланадиган ставканинг 50 фоизи миқдорида давлат божи ундирилиши лозимлиги қайд этилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида” 2017 йил 10 октябрдаги ПҚ-3318-сонли қарорининг 3-бандини 6-хат бошида, фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари манфаатларини кўзлаб судга давлат божи тўламасдан даъво аризалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари, уларнинг мансабдор шахслари хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоятлар тақдим этиш. Бунда даъво аризасини қаноатлантириш рад этилганда манфаати кўзлаб даъво аризаси киритилган фермер, деҳқон хўжаликлари, томорқа ер эгаларидан давлат божи ундирилмаслиги белгиланган. Юқоридагиларга кўра, судлов ҳайъати апелляция шикоятини қисман қаноатлантириб, ҳал қилув қарорини бекор қилишни ҳамда иш бўйича янги қарор қабул қилишни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 23 594 196 сўм асосий қарз, 623 668 сўм қуритиш тозалаш харажати, 9 634 387 сўм пеня, 60 000 сўм почта харажати, республика бюджетига 744 238 сўм давлат божи, апелляция инстанцияси учун 372 119 сўм давлат божи ундиришни, даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни, даъво талабининг рад этилган қисми бўйича даъвогар давлат божи тўловидан озод этилганлигини инобатга олиб, давлат божи ундирмасликни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234,236, 238, 465моддаларини ҳамда Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 68, 74, 118, 279280-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: Миришкор туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгашининг даъвогар “Зафар” фермер хўжалиги манфаатида берган апелляция шикояти қисман қаноатлантирилсин. Касби туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 11 апрелдаги ҳал қилув қарори бекор қилинсин. Иш бўйича янги қарор қабул қилинсин. Жавобгар “LITAY TEKSTIL OVERSEAS” масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар “Зафар” фермер хўжалиги фойдасига 23 594 196 сўм асосий қарз, 623 668 сўм қуритиш тозалаш харажати, 9 634 387 сўм пеня, 60 000 сўм почта харажати; Республика бюджетига биринчи инстанция учун 744 238 сўм; Апелляция инстанцияси учун 372 119 сўм давлат божи ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Даъвогар “Зафар” фермер хўжалиги даъво талабининг рад этилган қисми бўйича давлат божи тўловидан озод этилганлиги инобатга олинсин. Ижро варақаси берилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради Мазкур қарордан норози томон Ўзбекистон Республикаси Олий судига кассация тартибида шикоят (протест келтириши) бериши мумкин. Раислик қилувчи М.Астанов ҳайъат аъзолари Д.Рахимов Ҳ.Турсунов