Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1103-2302/881 Дата решения 26.05.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий суди Судья Якубов Махмуджон Мухамаджонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "KUCHLIK NEFT BAZA" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый "APK CHINOZ" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1155050 Claim ID 3302896 PDF Hash a2d9deba3575a5b6... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикасининг ИПКнинг 157-моддаси збекистон Республикасининг ИПК 157 law
збекистон Республикаси ФКнинг 333-моддаси збекистон Республикаси ФК 333 law
тисодий процессуал Кодексининг 66-моддаси тисодий процессуал Кодекси 66 code_article
Ушбу кодекснинг 72-моддаси Ушбу кодекс 72 code_article
аролик кодексининг 263-моддаси аролик кодекси 263 code_article
нинг 326-моддаси нинг 326 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения 12 177 символов
4-1103-2302/881-сонли иқтисодий иш ҚУЙИЧИРЧИҚ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 26 май Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий суди судьяси М.М.Якубовнинг раислигида, судья ёрдамчиси С.С.Файзиевнинг котиблигида, даъвогар "KUCHLIK NEFT BAZA" масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар "APK CHINOZ" унитар корхонаси ҳисобидан 990.560.216,06 сўм асосий қарз, 495.280.108,03 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризасини тарафлардан даъвогар ишончли вакили Ғ.Алибаев (2022 йил 30 декабрдаги 08-1/196-сонли ишончнома) иштирокида, иш ҳужжатлари билан биргаликда суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни, АНИҚЛАДИ: "KUCHLIK NEFT BAZA" масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда "даъвогар" деб юритилади) судга мурожаат қилиб, "APK CHINOZ" унитар корхонаси (бундан буён матнда "жавобгар" деб юритилади)дан ҳисобидан 990.560.216,06 сўм асосий қарз, 495.280.108,03 сўм пеня ундиришни сўраган. Шунингдек, даъвогар "KUCHLIK NEFT BAZA" масъулияти чекланган жамияти судга ёзма илтимоснома билан мурожаат қилиб, жавобгар "APK CHINOZ" унитар корхонаси масъулияти чекланган жамиятига ўзгартирилганлиги сабабли, жавобгарни "APK CHINOZ" масъулияти чекланган жамиятига ўзгартиришни сўради. Ўзбекистон Республикасининг ИПКнинг 157-моддаси 1-қисмида даъвогар ишни биринчи инстанция судида кўриш чоғида ишнинг мазмунан кўрилиши якуни бўйича чиқариладиган суд ҳужжати қабул қилингунига қадар даъвонинг асосини ёки предметини ўзгартиришга, даъво талабларининг миқдорини кўпайтиришга ёки камайтиришга ҳақлилиги назарда тутилган. Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризасида келтирилган важларни такрорлаб, тарафлар ўртасида 2022 йил 28 февралда қишлоқ хўжалиги корхоналарига нефт маҳсулотларини етказиб бериш юзасидан 1/168-сонли шартнома тузилганлигини, шартнома шартларига асосан етказиб берилмаган маҳсулот ҳақидан жавобгарнинг 2023 йил 12 апрель ҳолатига 990.560.216,06 сўм қарздорлиги вужудга келганлигини, қарздорликни тўлаш юзасидан бир неча бор оғзаки ва ёзма мурожаат қилганлигини аммо натижа бўлмаганлигини, асосий қарздорлик асоссиз ўз вақтида тўлаб берилмаганлиги сабабли тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 6.4-бандига кўра 495.280.108,03 сўм пеня ҳисобланганлигини, даъво судга киритилганидан сўнг жавобгар томонидан 700.000.000 сўм тўлов амалга оширилганлигини билдириб, даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириб беришни сўради. Дастлабки суд муҳокамасида иштирок этган жавобгар вакиллари даъво талаблари юзасидан ўз тушунтиришларини баён қилиб, судга оғзаки илтимоснома билан мурожаат қилиб, тарафлар ўртасида келишувга эришиш мақсадида бугунги суд мухокамасини бошқа кунга қолдиршни сўраган. Суд, ишда иштирок этувчи даъвогар тараф вакилининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра, даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни ва ишни кўриш билан боғлиқ барча суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топади. Иш хужжатларидан кўринишича даьвогар "KUCHLIK NEFT BAZA" масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда-"Етказиб берувчи" деб юритилади) ҳамда жавобгар "APK CHINOZ" унитар корхонаси (бундан буён матнда-"Истеъмолчи" деб юритилади) ўртасида 2022 йил 28 февралда "Қишлоқ хўжалиги корхоналарига нефт маҳсулотларини етказиб бериш ҳақида" №1/168-сонли шартнома тузилган. Мазкур шартноманинг 1-бўлими 1.1-1.2-бандларига мувофиқ, "Етказиб берувчи" "Хўжалик"ка нефт маҳсулотларини автобензин, дизел ёнилғиси ва бошқа маҳсулотларни (кейинги ўринларда "Нефт маҳсулотлари" деб юритилади) етказиб бериш, "Хўжалик" эса уларни қабул қилиш ва ҳақини тўлаш мажбуриятини ўз зиммасига олиши, нефт маҳсулотларининг аниқ турлари, уларнинг миқдори, сифати ва нархи, шунингдек, етказиб бериш муддатлари мазкур шартноманинг таркибий қисми ҳисобланган иловада келтирилиши юзасидан ўзаро келишган. Шунингдек, шартноманинг 2-бўлими 2.1-2.2-бандларига асосан мазкур шартноманниг умумий баҳоси қўшилган қиймат солиғи билан 9.653.456.930 сўмни ташкил этиши, етказиб бериладиган нефти маҳсулотларининг нархи мазкур шартноманинг иловасида кўрсатилиши, дизел ёқилғиси ва ЭКо дизел ёқилғиси Ўзбекистон товар-хом ашё биржасида белгиланган хафталик ўртача котировка нархларда етказиб берилиши, бошқа турдаги нефт маҳсулотлари ўзаро келишилган нархларда етказиб берилиши, "Хўжалик" етказиб бериладиган нефт маҳсулотлари учун 100 фоиз миқдорда олдиндан ҳақ тўлаши, етказиб берилган нефт маҳсулотлари учун ҳисоб-китоблар пул ўтказиш йўли билан амалга оширилиши юзасидан ўзаро келишган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг(бундан буён матндаФК деб юритилади) 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги назарда тутилган. Тарафлар ўртасида тузилган шартнома шартларига асосан "Хўжалик" томонидан билдирилган буюртмасига асосан расмийлаштирилган ҳисобфактуралар асосида "Етказиб берувчи" томонидан мажбуриятлар тўлиқ бажарилиб, "Хўжалик"га жами 1.802.831.629,88 сўмлик нефт маҳсулотларини етказиб берган бўлиб, "Хўжалик" олинган маҳсулотлар учун 850.000.000 сўм тўловлар амалга ошириб, қолган 990.560.216,06 сўм қисмидан қарз бўлиб қолган. Ушбу ҳолатлар судда сўралган даъвогар тараф вакили берган тушунтиришлари, тарафлар ўртасида тузилган шартнома, маҳсулотларни қабул қилиб олинганлиги юзасидан расмийлаштирилган ҳисоб-фактуралар ва бошқа иш хужжатлари билан ўз тасдиғини топди. Даъвогар томонидан жавобгарга қарздорликни тўлаш юзасидан 2022 йил 12 декабрда 08-1/182-сонли ёзма талабнома юборилган бўлса-да, ушбу талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб бериши назарда тутилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал Кодексининг 66-моддасига кўра, иш бўйича далиллар ушбу кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. Ушбу кодекснинг 72-моддасига кўра, Қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. Суд муҳокамаси жараёнида тарафлар томонидан тақдим этилган таққослаш далолатнома ва маълумотномага асосан жавобгар томонидан асосий қарздорликнинг 700.000.000 сўми тўлаб берилган. Ушбу ҳолат суд муҳокамасида иштирок этган тарафлар вакилларининг берган тушунтиришлари ва тақдим этилган хужжатлар аоссида ўз тасдиғини топди. Қайд этилганларга кўра, даъвогарнинг 990.560.216,060 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво талаби иш хужжатлари билан ҳам ўз исботини топганлиги, жавобгар томонидан даъво судга киритилганидан сўнг 700.000.000 сўм тўлов амалга оширилганлигини инобатга олиб, ушбу даъво талабини 290.560.216,06 сўм миқдорда қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. 6.4-бандига асосан жавобгардан 495.280.108,03 сўм пеня ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикасининг "Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида"ги Қонунини хўжалик судлари амалиётида қўллашнинг айрим масалалари ҳақидаги Олий иқтисодий суди Пленумининг 2002 йил 4 мартдаги 103-сонли қарори 10-бандига кўра умумий қоидага кўра қонун ҳужжатлари ва шартномада бошқача тартибда жавобгарлик назарда тутилмаган бўлса, шартнома шартларини бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик (шартнома интизомини бузганлик) учун Қонуннинг 25-32-моддаларига асосан жавобгарлик қўлланилиши, агар хўжалик шартномасида шартнома интизомини бузиш билан боғлиқ ҳолатлар учун жавобгарлик белгиланган бўлса, тарафларнинг жавобгарлиги шартномага асосан қўлланилади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 263-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъий назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақлилиги белгиланган. Тарафлар ўртасида тузилган шартномаларнинг 6-бўлими 6.4-бандида етказиб берилган нефт маҳсулотлари учун ўз вақтида ҳақ тўламаганда "Хўжалик" "Етказиб берувчи" муддати кечиктирилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0.4 фоизи миқдорида пеня тўлаши, бироқ бу кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаслиги лозимлиги юзасидан ўзаро келишган. Ўзбекистон Республикасининг "Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида"ги Қонунини хўжалик судлари амалиётида қўллашнинг айрим масалалари ҳақидаги Олий иқтисодий суди Пленумининг 2002 йил 4 мартдаги 103-сонли қарори 10-бандига кўра умумий қоидага кўра қонун ҳужжатлари ва шартномада бошқача тартибда жавобгарлик назарда тутилмаган бўлса, шартнома шартларини бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик (шартнома интизомини бузганлик) учун Қонуннинг 25-32-моддаларига асосан жавобгарлик қўлланилади. Агар хўжалик шартномасида шартнома интизомини бузиш билан боғлиқ ҳолатлар учун жавобгарлик белгиланган бўлса, тарафларнинг жавобгарлиги шартномага асосан қўлланилиши назарда тутилган. ФҚнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида" 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорида тушунтириш берилган. Мазкур қонун хужжатлари ҳамда жавобгар томонидан шартномавий мажбурият бажарилиш даражасини, тарафларнинг мулкий аҳволини, даъвогар томонидан тарафлар ўртасида тузилган шартномаларнинг 2-бўлими 2.1-бандига зид равишда олдиндан 100 фоиз тўлов амалга оширилмасдан туриб маҳсулот етказиб берилганлиги оқибатида дебиторликнинг вужудга келишига ва қарздорликни ўз вақтида ундириш чоралари кўрилмаганлиги натижасида пенянинг келиб чиқишига шахсан ўзи сабабчи бўлганлик ҳолатларини инобатга олиб, даъвонинг пеня ундириш қисмини 148.584.031 сўм миқдорида белгилашни лозим деб топади. Юқоридагилардан келиб чиқиб суд, даъвогар томонидан ҳақиқатдан хизматлар кўрсатилиб, кўрсатилган хизматлар учун жавобгар томонидан ҳақ асоссиз қоплаб берилмаганлиги сабабли, даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 290.560.216,06 сўм асосий қарз, 148.584.031 сўм пеня ундиришни, даъво талабининг қолган қисми қаноатлантиришдан рад қилишни, низонинг келиб чиқишида жавобгарнинг айбдорлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси талабларига асосан давлат божи, почта харажатларини унинг зиммасига юклашни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 236, 263, 326, 333моддалари, Иқтисодий процессуал Кодексининг 66, 68, 72, 118, 176-180, 186, 187-моддаларига асосан, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъвогарнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар "APK CHINOZ" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан: Даъвогар "KUCHLIK NEFT BAZA" масъулияти чекланган жамияти фойдасига 290.560.216,06 сўм асосий қарз, 148.584.031 сўм пеня, 29.716.807 сўм давлат божи, 33.000 сўм почта харажати ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисми қаноатлантиришдан рад қилинсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида Тошкент вилояти судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Судья: М.М.Якубов