← Назад
Решение #593284 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 48 | — | law | |
| ИПК | 170 | — | law | |
| ФКнинг | 915 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ИПКнинг | 66 | — | law | |
| ИПКнинг | 72 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1604-2302/727-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 26 май
Янгиқўрғон
туманлараро
иқтисодий
суди
судьяси
Ш.Тўхтабоевнинг раислигида, судья ёрдамчиси Ш.Халиловнинг
котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар
ҳудудий бошқармаси даъвогар АА манфаатида жавобгар ББдан
122.877.720,83 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили А.Зарифбеков (2023 йил
5 январдаги 19-сонли ишончнома асосида), низонинг предтметига
нисбатан мустақил талаблари билан арз қилмайдиган учинчи шахс
вакили М.Асранбоев (2023 йил 17 майдаги 5-сонли ишончнома
асосида)ларнинг иштирокида, Палата ва жавобгар вакиллари
иштирокисиз, иқтисодий суднинг ўз биносида видеоконференцалоқа
режимида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъво аризасида баён этилишича, Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда
Палата деб юритилади) АА (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) манфаатида иқтисодий судга даъво аризаси билан
мурожаат этиб, ББ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан
122.877.720,83 сўм ундириб беришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 48-моддасига кўра, низонинг
предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи
шахслар биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорини қабул қилгунига
қадар, агар иш ушбу шахсларнинг тарафлардан бирига нисбатан ҳуқуқ
ёки мажбуриятларига таъсир кўрсатиши мумкин бўлса, даъвогар ёхуд
жавобгар тарафида ишга киришиши мумкин. Улар тарафнинг
илтимосномасига ёки суднинг ташаббусига кўра ҳам ишда иштирок
этишга жалб қилиниши мумкин.
Низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахс сифатида “Агробанк” АТБ жалб этилган.
Палата даъво аризасида ишни ўзининг вакили иштирокисиз
кўришни сўраган. Суд, ИПК 170-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ,
иқтисодий ишни Палата вакили иштирокисиз кўришни лозим топади.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабларини қўллабқувватлаб, жавобгар томонидан тўловлар амалга оширилганлигини
билдириб, уни тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради.
1
даъвогар билан жавобгар томонидан кредитни қайтмаслик хатаридан
суғурталаш бош шартномаси тузилганлигини, унга кўра даъвогар
томонидан жавобгарнинг кредитдан бўлган 122.877.720,83 сўм қарзи
тўлаб берилганлигини маълум қилди.
Белгиланган тартибда суд муҳокамаси куни ва жойи тўғрисида
хабардор қилинган жавобгар шу куни суд муҳокамасида вакил
иштирокини таъминламади. ИПК 170-моддасининг учинчи қисмида иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо
уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган.
Бунга кўра, суд ишни жавобгар иштирокисиз мазмунан кўриб
чиқишни лозим деб топди.
Бироқ аввалги суд мажлисида жавобгар раҳбари даъво талаби
юзасидан эътири борлигини, 2018 йил декабрь ойида ўз аризаси билан
фермер хўжалигини топширганлигини, шундан сўнг хеч қандай кредит
шартномасини имзоламаганлигини, ҳозирги кунда Косонсой туман
фермер, дехқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига аъзо
эмаслигини маьлум қилган.
Суд ишда иштирок этган даъвогар вакили ва учинчи шахснинг
тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо
бериб, қуйидаги асосларга кўра, даъвогарнинг даъво талабини
қаноатлантиришни ва суд харажатларини ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда юклашни лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 234-моддаларига асосан мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда
кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари шартномадан
келиб чиққан.
ФК 236-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, мажбуриятлар
мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ,
бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи
одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 915-моддасига мувофиқ, мулкий суғурта шартномасига
мувофиқ бир тараф (суғурталовчи) шартномада шартлашилган ҳақ
(суғурта мукофоти) эвазига шартномада назарда тутилган воқеа
(суғурта ҳодисаси) содир бўлганда бошқа тарафга (суғурта
қилдирувчига) ёки шартнома қайси шахснинг фойдасига тузилган
бўлса, ўша шахсга (наф олувчига) бу ҳодиса оқибатида суғурталанган
мулкка етказилган зарарни ёхуд суғурталанувчининг бошқа мулкий
манфаатлари билан боғлиқ зарарни шартномада белгиланган сумма
2
(суғурта пули) доирасида тўлаш (суғурта товони тўлаш) мажбуриятини
олади.
Иш ҳужжатларига кўра, “Агробанк” АТБ Косонсой филиали ва
жавобгар ўртасида 2018 йил 26 мартдаги 210-сонли кредит шартномаси
тузилган. Шартномага биноан, банк томонидан 163.800.000 сўм кредит
маблағи ажратилган. Бундан ташқари “Агробанк” АТБ Косонсой
филиали ва жавобгар ўртасида 2019 йил 26 мартда 29-сонли кредит
шартномаси тузилган. Шартномага биноан, банк томонидан 53.760.000
сўм кредит маблағи ажратилган.
Кредит таъминоти сифатида даъвогар ва “Агробанк” АТБ
Наманган вилоят бошқармаси ўртасида 2021 йил 15 декабрда
"Кредитни қайтмаслик хатаридан суғурталаш тўғрисида” шартнома
тузилган. Шартнома шартларига асосан даъвогар томонидан банк ва
жавобгар ўртасида тузилган кредит шартномасининг кредит
қайтмаслик хатаридан суғурталаш бўйича 2021 йил 15 декабрда
08/89/1/16546-серияли суғурта полиси тақдим қилинган.
Шартноманинг 1.1-бандига мувофиқ, “Суғурталовчи” ушбу
шартнома кўрсатилган миқдор ва муддатда суғурта мукофоти тўланиши
шарти билан ушбу шартномада назарда тутилган шартларга мувофиқ
суғурта ҳодисаси содир бўлганда “Суғурта қилдирувчи/Наф олувчи”га
шартномада кўрсатилган тартибда ва ҳажмда зарарларни қоплаб бериш
мажбуриятини олган.
Жавобгар белгиланган муддатларда кредит тўловини амалга
оширмагани боис, вужудга келган 122.877.720,83 сўмлик қарздорликни
банкнинг мурожаатига кўра, даъвогар томонидан 2021 йил 20
декабрдаги 639-сонли тўлов топшириқномаси билан 70.114.536,24 сўм,
2021 йил 23 декабрдаги 1371-сонли тўлов топшириқномаси билан
52.763.184,59 сўм тўлаб берилган.
Даъвогар томонидан жавобгарга қарздорликни ихтиёрий равишда
тўлаб бериш тўғрисида 2022 йил 2 ноябрда 1658-сонли талабнома
юборилган бўлсада, жавобгар томонидан ушбу талабнома оқибатсиз
қодирилган.
Шартноманинг 10.1-бандига мувофиқ, агар “Суғурталовчи”
томонидан “Суғурта қилдирувчи”га суғурта товони тўлаб берилса,
тўланган товон миқдорида етказилган шикаст ва зарарлар жавобгар
шахсга нисбатан қопланган зарар миқдорида даъво қилиш ҳуқуқи
“Суруғталовчи”га ўтиши белгилаб қўйилган.
ФК 318-моддасининг 4-бандига биноан, кредиторнинг мажбурият
бўйича ҳуқуқлари бошқа шахсга суғурта ҳолати бошланиши учун
жавобгар бўлган қарздорга нисбатан кредитор ҳуқуқларининг суғурта
қилувчига суброгацияси (ўтиши) натижасида ўтади.
ФКнинг 333-моддасига мувофиқ, қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб
белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
3
бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, суғурта қилдирувчи (наф
олувчи)нинг суғурта натижасида қопланган зарар учун жавобгар
шахсдан талаб қилиш ҳуқуқи тўланган сумма доирасида суғурта
товонини тўлаган суғурталовчига ўтади.
Зеро, ФК 1001-моддасига мувофиқ, бошқа шахс (меҳнат
мажбуриятларини
бажараётган
ходим,
транспорт
воситасини
бошқарувчи шахс ва ҳ.к) томонидан етказилган зарарни тўлаган шахс бу
шахсга нисбатан, агар қонунда бошқача миқдор белгиланмаган бўлса,
тўланган товон миқдорида қайта талаб қилиш (регресс) ҳуқуқига эга.
ИПКнинг 66-моддасига мувофиқ, иш бўйича далиллар ушбу
Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган
фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок
этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар,
шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа
ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай
маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари,
мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг
кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари
билан аниқланади.
ИПКнинг 72-моддасига кўра, қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян
далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа
далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас.
Мазкур ҳолатлар ишдаги мавжуд далиллар ва тараф вакилининг
суд мажлисида берган кўрсатмаси билан ўз тасдиғини топди.
Қайд этилганларга кўра, суд даъвогарнинг даъво талаби асосли
бўлганлиги сабабли уни қаноатлантиришни ҳамда жавобгардан
122.877.720,83 сўм қарздорлик регресс тартибда ундирилсин.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 5моддасининг 2-бандига кўра, ишларни иқтисодий судларда кўриб
чиқилиши юзасидан давлат божи ундирилиши белгиланган.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади;
мазкур модданинг учинчи қисмига асосан, даъвогар тўлашдан
белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи, агар жавобгар бож
тўлашдан озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан республика бюджети
даромадига ундирилиши белгиланган.
Юқоридагиларга асосан жавобгар ҳисобидан республика
бюджетига 2.457.554,41 сўм давлат божи, даъвогар фойдасига тўланган
30.000 сўм почта харажатларини, Ўзбекистон Республикаси Олий судига
суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ
75.000 сўм харажатни ундириш лозим бўлади.
Баён этилганларган келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси
Фуқаролик кодексининг 234, 236, 318, 333, 915, 957 ва 1001-
4
моддаларини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 66, 72, 118, 170, 176-180 ва 186-моддаларини қўллаб, суд
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий
бошқармаси даъвогар АА манфаатидаги даъво талаблари қисман
қаноатлантирилсин.
ББ ҳисобидан:
- АА фойдасига 122.877.720,83 сўм қарздорлик регресс тартибда,
30.000 сўм почта харажатлари;
- Республика бюджетига 2.457.554,41 сўм давлат божи;
- Ўзбекистон Республикаси Олий судига суд мажлисини
видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ 75.000 сўм
харажат ундирилсин.
Ушбу ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бошлаб, бир ойлик
муддат ўтгач қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақаси
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф белгиланган тартибда
ва бир ойлик муддатда Наманган вилоят судига шу суд орқали
апелляция шикояти бериши (протест келтириши) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Ш.Тўхтабоев
5