← Назад
Решение #593290 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуннинг | 40 | — | law | |
| нинг | 5 | — | law | |
| онуннинг | 37 | — | law | |
| онуннинг | 140 | — | law | |
| онуннинг | 141 | — | law | |
| ИПКнинг | 66 | — | law | |
| Ушбу кодекс | 74 | — | code_article | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
10 855 символов
4-1802-2301/935-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Шаҳрисабз шаҳри
2023 йил 26 май
Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий суди судьяси А.Сафаров раислигида,
судья ёрдамчиси Ф.Муртазаевнинг котиблигида аризачи Шаҳрисабз туман
давлат солиқ инспекциясининг қарздор «SHAIMOVA MAXPIRAT OLIMOVNA»
фермер хўжалигини соддалаштирилган тартибда банкрот деб топиш ҳақидаги
аризаси бўйича ишни аризачи вакили А.Примов (2023 йил 11 январдаги
25-00293-сонли ишончнома асосида) (жавобгар иштирокисиз) иштирокида суд
биносида суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
Шаҳрисабз туман давлат солиқ инспекцияси судга ариза билан мурожаат
қилиб, қарздор «SHAIMOVA MAXPIRAT OLIMOVNA» фермер хўжалигини
соддалаштирилган тартибда банкрот деб топишни сўраган
Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили низо юзасидан
тушунтириш бериб, қарздорнинг бюджет олдида 21.352.776,4 сўм миқдорида
қарздорлиги мавжудлигини, қарздорликни ундириш ҳақида кўрилган чоралар
натижа бермаганлигини, тўловга қобилиятсиз эканлигини баён қилиб, аризани
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлиси тайинланган кун ва вақти ҳақидаги ажрим нусхасини
жавобгар олган бўлсада, суд муҳокамасида иштирок этмади.
Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодекси (бундан кейинги ўринда ИПК деб юритилади)нинг 128, 170моддаларига асосан ишни жавобгар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд низо юзасидан тараф вакилининг тушунтиришларини эшитиб, иш
ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, тўпланган далилларга ўз ички ишончи асосида
ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини тўлиқ
қаноатлантиришни лозим топди.
Ишдаги мавжуд ҳужжатлар ва суд муҳокамаси давомида аниқланган
ҳолатлардан маълум бўлишича, қарздорнинг 2023 йил 05 май ҳолатида солиқ ва
бошқа мажбурий йиғимлардан қарзи 21.352.776,4 сўмни ташкил қилган.
Қарздорликни ундириш ҳақида кўрилган чоралар натижа бермаган.
МИБ Шаҳрисабз туман бўлими давлат ижрочисининг 2022 йил
25 февралдаги қарорига асосан қарздорнинг тўлов қобилияти мавжуд эмаслиги
сабабли Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар
ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 40-моддасига асосан
қайтарилган.
Шу сабабли, аризачи қарздорга нисбатан банкрот деб топиш ҳақида судга
ариза билан мурожаат қилган.
Суд аризани тўлиқ асосли деб ҳисоблайди.
Чунки, Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги
Қонуни (бундан кейинги ўринда Қонун деб юритилади)нинг 5-моддасига кўра
тўловга қобилиятсизлик аломатлари қуйидагилардан иборат:
вақтинча тўловга қобилиятсизлик - агар тегишли мажбуриятлар юзага
келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса,
шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар
томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида
қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини
қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз
мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги;
доимий тўловга қобилиятсизлик - агар судга ариза бериш санасидаги ва
ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг
биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида
қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса.
Мазкур Қонуннинг 37-моддасига мувофиқ тўловга қобилиятсизлик
тўғрисида
иш
қўзғатиш
ва
тўловга
қобилиятсизликни
тиклаш
тартиб-таомилларидан бирини қўллаш ҳақида судга ариза билан мурожаат
қилишга қарздорнинг вақтинча тўловга қобилиятсизлиги асос бўлади.
Қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш
ҳамда уни банкрот деб топиш, шунингдек тугатишга доир иш юритишни
бошлаш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат этиш учун қарздорнинг доимий
тўловга қобилиятсизлиги асос бўлади.
Қонуннинг 140-моддасида суд томонидан қарздорни банкрот деб топиш
тўғрисида қарор қабул қилиниши тугатишга доир иш юритишнинг
бошланишига сабаб бўлиши, тугатишга доир иш юритиш тартиб-таомили
муддати ўн икки ойдан ошиши мумкин эмас. Зарурат бўлганда бу муддат
тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишда иштирок этувчи шахснинг
илтимосномасига кўра ёки суднинг ташаббуси билан уч ойгача узайтирилиши
мумкинлиги белгиланган.
Қонуннинг 141-моддасига асосан суд томонидан қарздорни банкрот деб
топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул
қилинган пайтдан эътиборан:
қарздорнинг мол-мулкини бошқа шахсга ўтказиш билан боғлиқ бўлган
ёки унинг мол-мулкини учинчи шахсларга фойдаланиш учун топширишга сабаб
бўлувчи битимлар тузишга фақат ушбу бобда белгиланган тартибда йўл
қўйилади;
қарздорнинг барча пул мажбуриятларини бажариш муддати, шунингдек
кечиктирилган солиқлар ҳамда йиғимларни тўлаш муддати бошланган деб
ҳисобланади;
қарздорнинг барча турдаги қарзлари бўйича неустойка (жарима, пеня) ва
фоизларни ҳисоблаш тугатилади;
мол-мулк солиғи, ер солиғи, шунингдек солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича
мажбуриятлар юзасидан аввал ҳисобланган ва ундирилмаган пенялар ва
жарималар ҳисоблаш тўхтатиб турилади;
қарздор мол-мулкини сотишдан тушган маблағларнинг қарздорликни
тўлашга йўналтирилган қисми қўшилган қиймат ва даромад солиғидан озод
этилади;
қарздорнинг молиявий аҳволи ҳақидаги маълумотлар махфийлик
тоифасига, шу жумладан тижорат сирига мансублигини йўқотади;
ундирувни қарздорнинг мол-мулкига қаратишга доир барча чекловлар
олиб ташланади;
солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича барча талаблар, бошқа мулкий талаблар фақат
тугатишга доир иш юритиш доирасида қарздорга тақдим этилиши мумкин,
бундан мулк ҳуқуқини эътироф этиш, маънавий зиённи компенсация қилиш,
мол-мулкни бошқа шахснинг қонунсиз эгалигидан талаб қилиб олиш, асоссиз
орттирилган бойликни қайтариш, битимларни ҳақиқий эмас деб топиш ва
уларнинг ҳақиқий эмаслиги оқибатларини қўллаш тўғрисидаги талаблар,
шунингдек жорий тўловлар бўйича талаблар мустасно.
Тугатишга доир иш юритиш бошлангунига қадар қарздорнинг
мажбуриятларини бажариш таъминоти сифатида берилган мол-мулкдан
фойдаланишдан мазкур иш юритиш бошланганидан кейин олинадиган ҳосилга,
маҳсулотга ва даромадларга нисбатан кредиторнинг ўз талабларини бажариш
таъминоти сифатидаги ҳуқуқи татбиқ этилмайди.
Ижро этилиши ушбу модда биринчи қисмининг тўққизинчи хатбошисига
мувофиқ тугатилган ижро ҳужжатлари қонунчиликда белгиланган тартибда
давлат ижрочилари томонидан тугатиш бошқарувчисига ўтказилиши лозим.
Қарздорнинг барча мажбуриятларини бажаришга фақат тугатишга доир
иш юритиш доирасида йўл қўйилади.
Суд томонидан қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш
юритишни бошлаш ҳақида қарор қабул қилинган пайтдан эътиборан
қарздорнинг бошқарув органлари қарздорнинг мол-мулкини бошқариш ва
тасарруф этиш вазифаларини бажаришдан, агар илгари четлаштирилмаган
бўлса, четлаштирилади, қарздор раҳбарининг ваколатлари тугатилади
(қарздорнинг раҳбари билан тузилган меҳнат шартномаси тугатилади),
қарздорнинг ишларини бошқариш тугатиш бошқарувчисининг зиммасига
юклатилади, шунингдек мулкдорнинг қарздор мол-мулкини бошқариш ва
тасарруф этишга доир ваколатлари тугатилади. Тугатиш бошқарувчиси
қарздорнинг раҳбари билан тузилган меҳнат шартномасини тугатиш ёки
мазкур раҳбарни бошқа ишга ўтказиш тўғрисида буйруқ чиқаради.
ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва
бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги
маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг
талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал
қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлиги ёки мавжуд
эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар,
гувоҳларнинг
кўрсатувлари,
ишда
иштирок
этувчи
шахсларнинг
тушунтиришлари билан аниқланади.
Ушбу кодекснинг 74-моддасига кўра суд далилларга ишнинг барча
ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар
томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича
баҳо беради, ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги
нуқтаи-назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаи назаридан
баҳоланиши лозим.
ИПК 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ
ташкилотлар ва фуқароларни банкрот деб топиш тўғрисидаги аризалардан
базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари миқдорида давлат божи тўланади.
Юқоридагиларга кўра, суд аризани қаноатлантириб, қарздорни тўловга
қобилиятсиз деб топишни, тугатишга доир иш юритишни бошлашни ҳамда суд
харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги
Қонунининг 5, 140, 141-моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 36, 112-113, 118, 176-179, 186, 192-моддаларини
қўллаб, суд
Аризачи Шаҳрисабз туман давлат солиқ инспекциясининг қарздор
«SHAIMOVA MAXPIRAT OLIMOVNA» фермер хўжалигига нисбатан банкротлик
ишини қўзғатиш ҳақидаги аризаси қаноатлантирилсин.
Қарздор «SHAIMOVA MAXPIRAT OLIMOVNA» фермер хўжалиги тўловга
қобилиятсиз деб топилсин ва тугатишга доир иш юритиш бошлансин.
Суд тугатиш бошқарувчиси С.Узақов зиммасига қарздор тўловга
қобилиятсиз деб топилганлиги ва тугатишга доир иш юритиш бошланганлиги
ҳақида расмий нашрда эълон бериш, тугатишга доир иш юритишни “Тўловга
қобилиятсизлик”ги Қонун асосида ташкил этиш ва ўтказиш, Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.08.2013 йилдаги 224-сонли “Сохта
банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш
аломатларини аниқлаш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисидаги”ги Қарорига
асосан сохта банкротлик, банкротликни яшириш ёки қасддан банкротликка
олиб келиш аломатлари мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида хулоса
тайёрлаш ва хулосани судга тақдим этиш, шунингдек тугатиш жараёнида
қарздор корхонанинг мол-мулки йўқлиги ҳақидаги маълумотларни тўлиқ
аниқлаш ва бажарилган ишлар ҳақида ҳар ойда 1 (бир) марта Шаҳрисабз
туманлараро иқтисодий судига ёзма оралиқ ҳисобот тақдим этиб бориш ҳамда
тугатиш ишларини 2023 йил 26 августга қадар якунлаш вазифаси юклатилсин.
Қарздор «SHAIMOVA MAXPIRAT OLIMOVNA» фермер хўжалигидан аризачи
Шаҳрисабз туман давлат солиқ инспекцияси фойдасига 33.000 сўм почта
харажати;
Республика бюджетига 990.000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори дарҳол ижрога қаратилсин ва ижро варақаси берилсин.
Аризачи Шаҳрисабз туман давлат солиқ инспекциясига қарздор
«SHAIMOVA MAXPIRAT OLIMOVNA» фермер хўжалиги раҳбари томонидан
давлатга етказилган зарарни қарздор раҳбари ва унинг таъсисчиларидан
субсидиар тартибда ундириш ҳақида фуқаролик ишлари бўйича судга мурожаат
этиш ҳуқуқи мавжудлиги тушунтирилсин.
Ҳал қилув қарори нусхаси Давлат активларини бошқариш агентлиги
Қашқадарё вилоят бошқармаси ва Мажбурий ижро бюроси Шаҳрисабз туман
бўлимига юборилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддат ичида
апелляция тартибида шикоят бериши (протест келтириш) мумкин.
Судья
А.Сафаров