← Назад
Решение #593313 Экономические
Определение (о прекращении производства по делу)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекс | 110 | — | code_article | |
| ИПК | 111 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
FARG’ONA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
FERGHANA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
150105, Farg`ona shahri, Al-Farg’oniy ko’chas,i 47
150105, Fergana, Al-Fargoniy street, 47
Tel: (+99873) 244-65-30, (+99873) 244-65-40
е-mail: i.fargona.t@sud.uz
АЖРИМ
(иш юритишни тугатиш ҳақида)
Фарғона шаҳри
2023 йил 26 май
4-1501-2302/4062-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий суди судьяси Д.С. Акрамова даъвогар
“НОМИ” масъулияти чекланган жамиятини тугатиш бошқарувчисининг жавобгар
“НОМИ” масъулияти чекланган жамиятидан 2 000 000 сўм асосий қарз ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича соддалаштирилган тартибда иш юритиш
қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар “НОМИ” масъулияти чекланган жамиятининг тугатиш
бошқарувчиси судга даъво аризаси билан мурожаат этиб, жавобгар “НОМИ”
масъулияти чекланган жамиятидан 2 000 000 сўм асосий қарз ундиришни сўраган.
Суд бошқарувчи суд девонхонасига тақдим этган аризасида жавобгар
ўртасида дебиторлик қарзи йўқлиги аниқлангани учун даъводан воз кечишини
маълум қилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекснинг 110-моддаси
биринчи қисмининг 6-бандига асосан даъвогар даъво аризасидан воз кечган ва суд
уни қабул қилган бўлса, суд иш юритишни тугатади. Ушбу қоида судга киритилган
аризаларга нисбатан ҳам қўлланилади. Суд бошқарувчи жавобгар 2020 йил 8 октябрь
куни пул маблағини корпоратив пластик картадан тўлаб берилгани маълум бўлгани
учун даъводан воз кечиш ҳақидаги илтимоснома билан мурожаат этган. Суд ушбу
илтимосномани инобатга олиб, иш бўйича иш юритишни тугатишни лозим деб
топади.
ИПК 111-моддасининг бешинчи қисмига кўра, иш юритиш тугатилган
тақдирда айни бир шахслар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир
асослар бўйича низо юзасидан судга такроран мурожаат қилишга йўл қўйилмайди.
ИПК 118-моддасига асосан даъвогардан республика бюджетига 330 000 сўм
давлат божини ундириш лозим бўлади, почта харажати тўловидан суд бошқарувчи
озод этилгани инобатга олинади.
Юқоридагиларга асосан, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 110, 111, 195-моддаларини қўллаб,
АЖРИМ
ҚИЛДИ :
Даъвогар “НОМИ” масъулияти чекланган жамиятининг суд бошқарувчиси
даъво аризасидан воз кечиш ҳақидаги ариза билан мурожаат этгани учун иш бўйича
иш юритиш тугатилсин.
Даъвогардан республика бюджетига 330 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Мазкур ажрим устидан бир ой муддат ичида шу суд орқали Фарғона вилоят
судининг иқтисодий ишлар бўйича апелляция судлов ҳайъатига шикоят қилиниши
(прокурор протест келтириши) мумкин.
Д.С. Акрамова