Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1802-2301/936 Дата решения 26.05.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий суди Судья Сафаров Абдулла Ҳусанович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "Hududgazta'minot" акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый "Elmurodov Shaxzod Shovkatovich хусусий корхонаси
Source ID 1087422 Claim ID 3304984 PDF Hash ba8d6b2784e1178f... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 468-моддаси нинг 468 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 237-моддаси ФКнинг 237 law
Текст решения 5 145 символов
Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Шаҳрисабз шаҳри 2023 йил 26 май 4-1802-2301/936-сонли иш Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Сафаров, «Hududgazta`minot» акционерлик жамиятининг, «Elmurodov Shaxzod Shovkatovich» хусусий корхонасига нисбатан берган даъво аризаси асосида қўзғатилган 4-1802-2301/936-сонли иқтисодий ишини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни- даъвогар деб юритилади), «Elmurodov Shaxzod Shovkatovich» хусусий корхонаси (бундан кейин матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 3.128.456 сўм табиий газ ҳақини ва олдиндан тўланган 30.000 сўм почта харажатини ундириб беришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин матнда ИПК деб юритилади)нинг 2034–моддаси саккизинчи қисмига мувофиқ, суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларни тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқади. Ушбу модданинг тўққизинчи қисмига мувофиқ, суд тарафлар томонидан тақдим этилган ҳужжатларда баён қилинган тушунтиришларни, эътирозларни ва (ёки) важларни текширади, далиллар билан танишади, ашёвий далилларни кўздан кечиради ва ҳал қилув қарорини қабул қилади. Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича, тарафлар ўртасида 2019 йил 06 ноябрдаги 02-02/139-сонли табиий газни улгуржи истеъмолчиларга етказиб бериш ва қабул қилиш бўйича шартнома имзоланган. Ушбу шартнома бўйича даъвогар (етказиб берувчи), жавобгар (истеъмолчи)нинг буюртмасига асосан газ тармоқлари орқали табиий газ етказиб бериш мажбуриятини олади, жавобгар (истеъмолчи) эса ўз зиммасига ушбу шартноманинг 1.4-бандида кўрсатилган ҳажмда табиий газ қабул қилиш мажбуриятини олади ҳамда тўловларни белгиланган нарх бўйича ўз муддатида амалга ошириш мажбуриятини олади. Жавобгар (истеъмолчи) шартноманинг 4.6-бандига мувофиқ, ҳар ойнинг 10 санасига қадар аввалги ойда истеъмол қилинган газ учун якуний ҳисобкитобни амалга ошириши керак бўлса-да, шартнома мажбуриятлари лозим даражада бажарилмаганлиги оқибатида, жавобгарни даъвогар олдида 3.128.456 сўм табиий газ ҳақидан кечиктирилган қолдиқ дебитор қарздорлиги юзага келган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги 22-сон қарорининг 2-иловасидаги “Табиий газдан фойдаланиш қоидалари”нинг 114-бандида, истеъмолчилар томонидан олинган табиий газ учун узил-кесил ҳисоб-китоб қилиш ҳисоб-китоб ойидан кейинги ойнинг 10-кунигача амалга оширилади деб кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан кейин матнда ФК деб юритилади)нинг 468-моддасида, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади деб белгиланган. ФКнинг 234-модасида, мажбурият - фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса - қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. ФКнинг 236-моддасида, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганда эсаиш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак деб белгиланган. ФКнинг 237-моддасига кўра, мажбуриятни бажаришдан бир томонлама бош тортишга йўл қўйилмайди. Бироқ, жавобгар томонидан суд мажлиси кунига қадар даъвогар олдида бўлган 3.128.456 сўм табиий газ ҳақидан қарздорлик суммаси тўлиқ тўлаб берилганлигини даъвогар судга маълум этган. Бундай ҳолатда, суд, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни, суд харажатлари масаласини муҳокама қилиб, ундирилиши лозим бўлган 330.000 сўм давлат божи ва 33.000 сўм почта харажатини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топади. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 234, 236-237, 468-моддалари ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 113, 176-180 ва 186-моддаларига асосланиб, судқ а р о р қ и л д и: «Hududgazta`minot» акционерлик жамиятининг даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар «Elmurodov Shaxzod Shovkatovich» хусусий корхонасидан Республика бюджетига 330.000 сўм давлат божи ва даъвогар «Hududgazta`minot» акционерлик жамияти фойдасига олдиндан тўланган 33.000 сўм почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суд орқали Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят бериши (протест келтириши) мумкин. Судья А.Сафаров