← Назад
Решение #593333 Экономические
Определение (о прекращении производства по делу)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 273 | — | law | |
| ИПКнинг | 275 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1805-2301/166-сонли иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья Ғ.Игамов
Апелляция инстанциясида
маърузачи судья – Ҳ.Турсунов
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
АЖРИМИ
(апелляция инстанциясида иш юритишни тугатиш тўғрисида)
Қарши шаҳри
Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
апелляция инстанциясида раислик қилувчи М.Бозоров, ҳайъат аъзолари
судьялар Ҳ.Турсунов ва Д.Рахимовдан иборат таркибда, судья катта
ёрдамчиси Б.Тошуродовнинг котиблигида, Касби туманлараро иқтисодий
судининг 2023 йил 16 мартдаги ҳал қилув қарори устидан Миришкор туман
фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши даъвогар
«Муҳташам Ўлка» фермер хўжалиги манфаати берилган апелляция
шикоятини Миришкор туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер
эгалари кенгаши Р.Ҳазратқулов (ишончномага асосан) ва “MIRISHKOR
TEKSTIL GROUP KLASTER” масъулияти чекланган жамияти вакили
А.Хўжанов (ишончномага асосан) иштирокида Қашқадарё вилоят суди
биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Миришкор туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари
кенгаши даъвогар «Муҳташам Ўлка» фермер хўжалиги манфаатини кўзлаб
судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар «MIRISHKOR TEKSTIL
GROUP KLASTER» масъулияти чекланган жамиятидан жами 251560674,95
сўм ундиришни сўраган.
Касби туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 16 мартдаги ҳал
қилув қарори билан даъвогарнинг даъвоси қисман қаноатлантирилган.
Ҳал қилув қароридан норози бўлиб, Миришкор туман фермер, деҳқон
хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши апелляция шикояти билан
мурожаат этиб, ҳал қилув қарорини бекор қилишни сўраган.
Апеллянт судлов ҳайъатига ариза билан мурожаат қилиб, тарафлар
ўзаро келишганлиги сабабли апелляция шикоятидан воз кечишини ва
мазкур иш юзасидан иш юритишни тугатишни сўради.
Судлов ҳайъати, қуйидаги асосларга кўра, Миришкор туман фермер,
деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши апелляция
шикоятидан воз кечганлигини инобатга олишни ва апелляция
инстанциясида иш юритишни тугатишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади)нинг 273-моддаси биринчи қисми 4-бандига
кўра апелляция инстанцияси суди апелляция шикояти (протести) бўйича
апелляция шикояти иш юритишга қабул қилинганидан сўнг шикоят берган
шахс томонидан шикоятдан воз кечиш тўғрисида ариза келиб тушган бўлса
иш юритишни тугатади.
ИПКнинг 275-моддаси биринчи қисмига кўра, апелляция шикояти
берган шахс ишни кўриш якуни бўйича суд ҳужжати чиқарилгунига қадар
ундан воз кечишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 октябрдаги
“Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада
ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3318сонли Қарорининг 3-банди фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер
эгалари манфаатларини кўзлаб судга давлат божи тўламасдан даъво
аризалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат
ҳокимияти органларининг қарорлари, уларнинг мансабдор шахслари
хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоятлар тақдим этиш.
Бунда даъво аризасини қаноатлантириш рад этилганда манфаати кўзлаб
даъво аризаси киритилган фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер
эгаларидан давлат божи ундирилмайди.
Юқоридагиларга кўра, апелляция шикоятидан воз кечиш ҳақидаги
аризасини қабул қилиб, иш бўйича апелляция инстанциясида иш
юритишни тугатишни ва Миришкор туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва
томорқа ер эгалари кенгаши давлат божи тўловидан озодлигини инобатга
олиб, давлат божи ундирмасликни ва тўланган 30.000 сўм почта
харажатини инобатга олиб, унинг зиммасида қолдиришни лозим топади.
Юқоридагиларга кўра ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 273, 275-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
ажрим қилди:
Миришкор туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари
кенгашининг апелляция шикоятидан воз кечганлиги қабул қилинсин.
Апелляция инстанциясида иш юритиш тугатилсин.
Миришкор туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари
кенгаши давлат божи тўловидан озодлиги инобатга олинсин ва олдиндан
тўланган 30.000 сўм почта харажатини инобатга олиб, унинг зиммасида
қолдирилсин.
Ажрим қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Унинг
устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судига кассация тартибида шикоят
қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи
М.Бозоров
Судьялар
Д.Рахимов
Ҳ.Турсунов