← Назад
Решение #593399 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 127 | — | law | |
| Жавобгарнинг апелляция шикоятида биринчи инстанция суди ИПК | 127 | — | law | |
| ИПК | 280 | — | law | |
| ИПК | 279 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1902-2202/2942-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья - У.Тожиев
Апелляция инстанциясида
маърузачи судья - С.Аллабердиев
Кассация инстанциясида
маърузачи судья - Б.Сайфуллаев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
2023 йил 25 май
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати Б.Сайфуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари И.Таджиев
ва В.Сатторовадан иборат таркибда, Б.Жўраевнинг котиблигида, ишни
видеоконференцалоқа режимида кўришга кўмаклашувчи Сурхондарё вилоят
судининг ходими Б.Турамуродов, аризачи вакили – Н.Тангиров (2023 йил
1 майдаги 29613-сонли ишончнома асосида), қарздор вакиллари Д.Қамбаров
(раҳбар), А.Сатимов (2023 йил 3 майдаги 02/01-2023-сонли ишончнома
асосида), М.Хамраев (2023 йил 3 майдаги 01/01-2023-сонли ишончнома
асосида), Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик
субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича
Вакилининг Сурхондарё вилояти бўйича вакиллари А.Бахрамов, Х.Эрниязов
(2023 йил 11 мартдаги И-01-36-37-сонли ишончнома асосида)нинг
иштирокида, аризачи Сурхондарё вилояти Давлат солиқ бошқармасининг
қарздор “SHEROBOD ANOR IMPEKS” масъулияти чекланган жамиятига
нисбатан 7 605 083 414,58 сўм молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги аризаси
бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан
қарздор томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг
биносида видеоконференцалоқа режимида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Сурхондарё вилояти Давлат солиқ бошқармаси (бундан буён матнда
аризачи деб юритилади) иқтисодий судга ариза билан мурожаат қилиб,
“SHEROBOD ANOR IMPEX” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён
матнда жавобгар ёки МЧЖ деб юритилади)га нисбатан қонунчиликда
белгиланган муддатларда валюталар туширилмаганлиги учун жами
696 625,68 АҚШ доллари ёки сўмдаги эквиваленти 7 605 083 414,58 сўм
молиявий жарима қўллашни сўраган.
Шеробод туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 11 ноябрдаги ҳал
қилув қарори билан ариза талаби қаноатлантирилиб, жавобгарга нисбатан
1
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги
283-сонли қарорига асосан 696 625,68 АҚШ доллари ёки сўмдаги
эквиваленти 7 605 083 414,58 сўм молиявий жарима қўлланилган. Молиявий
жаримани ундириш аризачи зиммасига юклатилган.
Сурхондарё вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 17 мартдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз
қолдирилган.
Иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатларидан норози бўлиб, МЧЖ
Олий судга кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда суд
ҳужжатларини бекор қилиб, аризани қаноатлантиришни рад этиш ҳақида
янги қарор қабул қилишни сўраган. Бунга асос қилиб, шикоятда судлар
томонидан аризачининг қарздорни текширишда ваколати борлигини ёки
унинг текшириш ўтказишга рухсат олганлиги ўрганиб чиқилмаганлиги,
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик субъектлари
фаолиятида текширувларни ўтказишни мувофиқлаштириш тартибини
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2022 йил 13 сентябрдаги
қарорида 2022 йил 1 ноябрдан бошлаб тадбиркорлик субъектлари
фаолиятида ўтказиладиган барча текширувлар “Ягона давлат назорати”
ахборот тизимида рўйхатга олиниши, бунда тадбиркорлик субъектлари
фаолиятида мазкур тизимда рўйхатга олинмаган текширувларни ўтказиш
ноқонуний ҳисобланиши белгиланганлиги, шунингдек ушбу қарор билан
тасдиқланган “Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик
субъектлари фаолиятида текширувлар ва профилактика тадбирларини
ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом талаблари аризачи томонидан
бузилганлиги судлар томонидан инобатга олинмаганлиги, бироқ биринчи
инстанция суди ушбу қонун нормалари талабларини бузиб, даъвони иш
юритишга қабул қилиш тўғрисидаги ажримни, ишни кўрилиши ҳақидаги
ажримларни қарздорга топширмаганлиги ва бу ҳақда қарздорга маълум
қилмаганлиги, судлар даъвогарнинг даъво аризасида баён қилинган важларни
кўчириб, ишни ҳақиқий ҳолатини ўрганиб чиқмаганлиги, МЧЖ томонидан
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида белгиланган қонун нормалари
бузилмаганлигини кўрсатган.
Суд мажлисида жавобгар вакиллари кассация шикоятидаги важларни
такрорлаб, аслида дебитор қарздорлик мавжудлигини, ушбу қарздорликни
бартараф этиш учун вақт кераклигини, ушбу молиявий жарима суммаси
ундирилган тақдирда МЧЖ банкрот бўлиши ҳақида кўрсама бериб,
шикоятни қаноатлантиришни, суд ҳужжатларни бекор қилишни сўрашди.
Суд мажлисида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги
Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя
қилиш бўйича Вакилнинг Сурхондарё вилояти бўйича вакиллари кассация
шикоятидаги важларни такрорлаб, аризачи томонидан МЧЖнинг фаолияти
ноқонуний текширилганлигини баён қилиб, шикоятни қаноатлантиришни
сўрашди.
Суд мажлисида аризачи вакиллари кассация шикоятидаги важларга
эътироз билдириб, уни қаноатлантиришни рад этишни, суд ҳужжатларни
2
тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш
ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан шикоятни
қисман қаноатлантиришни ва суд ҳужжатларини бекор қилиб, ишни янгидан
кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади)нинг 127-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи
шахслар суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида суд ажрими орқали
хабардор қилинади, ажрим топширилганлиги маълум қилинадиган буюртма
хат орқали юборилади ёки ушбу шахсларга тилхат олиб топширилади ёхуд
хабардор қилинганлиги факти қайд этилишини таъминлайдиган алоқа
воситаларидан фойдаланган ҳолда хабардор қилинади. Иқтисодий суд
ишларини юритишнинг бошқа иштирокчилари ажрим орқали, зарур ҳолларда
эса суд чақирув қоғозлари, телеграммалар, факслар, телетайплар ҳамда
бошқа алоқа воситалари орқали хабардор қилинади ва судга чақирилади.
Биринчи инстанция судининг 2022 йил 28 октябрдаги ажрими билан
аризачининг аризаси иш юритишга қабул қилинган ва суд муҳокамаси
2022 йил 11 ноябрь куни соат 10-00 га тайинланган.
Мазкур ажрим жавобгарнинг аризада кўрсатилган (Сурхондарё
вилояти, Шеробод тумани, Олтинова маҳалласи) манзилига “Гибрид почта”
хизмати орқали юборилган.
Судлов ҳайъати биринчи инстанция суди “Гибрид почта” хизматининг
маълумотини жавобгар суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида
тегишли тартибда хабардор қилинганлигининг далили сифатида қабул қилиб,
нотўғри хулосага келган деб ҳисоблайди. Чунки, “Гибрид почта”
хизматининг маълумотида ушбу ажрим 2022 йил 1 ноябрда
топширилганлиги кўрсатилган бўлса-да, суд ҳужжатини қабул қилган
шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми кўрсатилмаган (ушбу устун
бўш турибди). Бундан ташқари, ушбу маълумотда суд ҳужжатининг
топширилганлиги ҳолати “Манзил тўлиқ кўрсатилмаган” ёзуви қайд этилган.
Яъни, суд ҳужжати ажрим жавобарга 2022 йил 1 ноябрда топширилганлиги
кўрсатилган бир пайтда, ушбу маълумотдан фарқли ўлароқ “Манзил тўлиқ
кўрсатилмаган” ёзуви қайд этилган .
Шунинг учун мазкур ҳужжатни жавобгар суд муҳокамасининг вақти
ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинганлигининг далили
сифатида қабул қилиб бўлмайди.
Бу эса биринчи инстанция суди ишни суд мажлиси вақти ва жойи
тўғрисида жавобарни тегишли тарзда хабардор қилмаган ҳолда
кўрилганлигидан далолат беради.
Жавобгарнинг апелляция шикоятида биринчи инстанция суди
ИПКнинг 127-моддасига асосланиб, ишни уни (жавобгарни) суд
мажлисининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилмасдан
кўрганлиги ҳақида важ келтирилган бўлсада, апелляция инстанцияси суди
жавобгарнинг ушбу важини текширмаган ва унга ҳуқуқий баҳо бермаган.
3
Ваҳоланки, ИПК 280-моддаси иккинчи қисмининг 11-бандида апелляция
инстанцияси судининг қарорида апелляция инстанцияси суди томонидан
аниқланган иш ҳолатлари, суднинг ушбу ҳолатлар тўғрисидаги хулосалари
учун асос бўлган далиллар; суд қарорни қабул қилишда амал қилган
қонунлар ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар; суднинг у ёки бу
далилларни рад этишига ва ишда иштирок этувчи шахслар ҳавола қилган
қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қўлламаганлигига доир
сабаблар кўрсатилиши кераклиги белгиланган.
ИПК 279-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра, моддий ва (ёки)
процессуал
ҳуқуқ
нормаларининг
бузилганлиги
ёхуд
нотўғри
қўлланилганлиги, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини
ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.
Ушбу модданинг учинчи қисмига кўра, процессуал ҳуқуқ
нормаларининг бузилганлиги ёки нотўғри қўлланилганлиги, агар бу нотўғри
ҳал қилув қарори қабул қилинишига олиб келган бўлса ёки олиб келиши
мумкин бўлса, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш
ёхуд бекор қилиш учун асос бўлади.
ИПК 279-моддаси тўртинчи қисмининг 2-бандида иш ишда иштирок
этувчи, суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинмаган бирор-бир шахс йўқлигида кўрилганлиги, процессуал ҳуқуқ
нормаларининг бузилганлиги ёки нотўғри қўлланилганлиги ҳисобланиши
ва биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ҳар қандай ҳолда бекор
қилиш учун асос бўлиши белгиланган.
Биринчи инстанция суди ишни жавобгарнинг суд мажлиси вақти
ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинмаган ҳолда кўрилганлиги
сабабли, ҳал қилув қарори ва апелляция инстанцияси судининг қарори бекор
қилиниши ва иш янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборилиши
лозим бўлади.
ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига биноан моддий
ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри
қўлланилганлиги, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини,
апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш
учун асос бўлади.
Баён этилганларга кўра судлов ҳайъати кассация шикоятини қисман
қаноатлантиришни, иш юзасидан қабул қилинган биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарори ва апелляция инстанцияси судининг қарорини
бекор қилишни ҳамда ишни янгидан кўриб чиқиш учун биринчи инстанция
судига юборишни лозим топади.
Ишни янгидан кўришда биринчи инстанция суди иш ҳолатларини
тўлиқ ўрганиб, ишда иштирок этувчи шахсларнинг важларига баҳо бериб,
ишда иштирок этувчи шахсларни суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида
ИПКда белгиланган тартибда хабардор қилган ҳолда, моддий ҳамда
процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаб, қонуний ва асослантирилган
суд ҳужжатини қабул қилиши, суд харажатларини, шу жумладан ишни
кассация тартибида видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ суд
4
харажатларни тақсимлаш масаласини ҳал қилиш лозим бўлади.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 301- 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
Шеробод туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 11 ноябрдаги ҳал
қилув қарори, Сурхондарё вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2023 йил 17 мартдаги қарори бекор қилинсин.
Иш янгидан кўриш учун Шеробод туманлараро иқтисодий судига
юборилсин.
Шеробод туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 11 ноябрдаги ҳал
қилув қарори бўйича ундирув бекор қилинсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
Б. Сайфуллаев
ҳайъат аъзолари:
И. Таджиев
В. Сатторова
5