Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1501-2201/8655 Дата решения 25.05.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Убайдуллаев Бахберген Сагидуллаевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "Жамилахон-Саёрахорн" фермер хўжалиги Ответчик / Подсудимый "Ўзагросуғурта" Фарғона вилояти филиали акционерлик жамияти
Source ID 1092233 Claim ID 3262246 PDF Hash 8ea6c303fdf13166... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ФКнинг 934-моддаси ФКнинг 934 law
ИПК 110-моддаси ИПК 110 law
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
Ушбу Кодекс 301-моддаси Ушбу Кодекс 301 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1501-2201/8655-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўришда маърузачи судья Х.Жамолиддинов Апелляция инстанциясида маърузачи судья М.Умматова Кассация инстанциясида маърузачи судья Б.Убайдуллаев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 25 май Ўзбекистон Республикаси Олий судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья Т.Аннаеванинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар О.Халмирзаев ва Б.Убайдуллаевдан иборат таркибда, Б.Муродқосимовнинг котиблигида, “Ўзагросуғурта” АЖ вакиллари Б.Турғунов (2023 йил 4 январдаги 08-12/4-сонли ишончномага асосан) ва Б.Даулетов (2023 йил 4 январдаги 08-12/2-сонли ишончномага асосан), “Жамилахон-Сайёрахон” фермер хўжалиги вакили Н.Мулобаев (2023 йил 16 январдаги 23/2698-сонли ордерга асосан) иштирокида, мазкур иш бўйича қабул қилинган мазкур иш бўйича қабул қилинган Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 27 январдаги қарори устидан “Ўзагросуғурта” АЖ томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Ўзбекистон Республикаси Олий суди биносида видеоконференцалоқа режимида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Фарғона вилояти фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши (бундан буён матнда Кенгаш деб юритилади) “Жамилахон-Сайёрахон” фермер хўжалиги (бундан буён матнда даъвогар ёки фермер хўжалик деб юритилади) манфаатида “Ўзагросуғурта” АЖ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ва “Ўзагросуғурта” АЖ Фарғона вилоят филиали (бундан буён матнда қўшимча жавобгар деб юритилади)га нисбатан судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, 383 026 112 сўм суғурта пулини ундиришни сўраган. Суднинг ажрими билан ишга “Агробанк” акциядорлик тижорат банки ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс (бундан буён матнда учинчи шахс деб юритилади) сифатида, Фарғона вилоят Гидрометеорология бошқармасидан мутахассис жалб қилинган. Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 23 ноябрдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантириш рад этилган. Апелляция инстанцияси судининг 2023 йил 27 январдаги қарори билан ҳал қилув қарори билан ҳал қилув қарори қисман бекор қилинган. Ҳал қилув қарорининг даъво талабларини қаноатлантириш рад қилиш ҳақидаги қисми бекор қилиниб, ушбу қисми бўйича янги қарор қабул қилинган. Даъвогарнинг даъво аризаси қисман қаноатлантирилган. Жавобгардан даъвогар фойдасига 42 140 000 сўм суғурта пули ундирилган. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган. Жавобгар Ўзбекистон Республикаси Олий судига кассация шикояти билан мурожаат қилиб, шикоятда сув сатҳи паст бўлиши ҳодисаси бўлмаганлиги, суғурта ҳодисаси содир бўлганлиги ҳақида даъвогар хабарнома бермаганлиги, суғурта мукофоти тўлиқ тўланмаганлиги, жами 13 500 000 сўм суғурта мукофоти тўланганлиги, ушбу ҳолатларга апелляция инстанцияси суди эътибор қилмаганлиги ҳақида важлар келтириб, Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 27 январдаги қарорини бекор қилиб, ҳал қилув қарорини ўз кучида қолдиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок қилган жавобгар вакиллари кассация шикоятини қаноатлантиришни сўрадилар. Суд мажлисида иштирок қилган даъвогар вакили кассация шикоятини қаноатлантиришни рад қилишни сўради. Суд мажлисида Кенгаш ва учинчи шахс вакиллари иштирок қилмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шунинг учун судлов ҳайъати ишни Кенгаш ва учинчи шахс вакилларининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, кассация шикоятини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги матнларда ФК деб юритилади)нинг 234-моддасининг иккинчи қисмига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари суғурта шартномасидан келиб чиққан. ФК 915-моддасининг иккинчи қисмига кўра, мулкий суғурта шартномаси бўйича тадбиркорлик хавфи, яъни тадбиркорнинг контрагентлари ўз мажбуриятларини бузиши ёки тадбиркорга боғлиқ бўлмаган вазиятларга кўра, бу фаолият шарт-шароитларининг ўзгариши туфайли тадбиркорлик фаолиятидан кутилган даромадларни ололмаслик хавфи суғурталаниши мумкин. Аниқланишича, “Ўзагросуғурта” акциядорлик жамияти Фарғона вилоят филиали (суғурталовчи), даъвогар (суғурта қилдирувчи), “Агробанк” АТБ Яйпан филиали ўртасида 2020 йил 19 майда 1-001342-сонли суғурта шартномаси тузилган. Шартноманинг 2.1-бандига асосан суғурталовчи 2019 йил 4 октябрдаги 11/1-02-2-сонли “Пахта хом ашёси ва бошоқли дон экинлари етиштирувчи тадбиркорлик субъектларининг бўлғуси кузги бошоқли дон ҳамда пахта экинларидан кам ҳосил олиши натижасида кўрадиган молиявий зарарини суғурталаш қоидалари” асосида даъвогарнинг аризасида кўрсатилган суғурта таваккалчиликлари туфайли пахта ҳосилидан кам ҳосил олиши натижасида кўрадиган молиявий зарарини қоплаш бўйича суғурта ҳимоясини тақдим этиш, шартноманинг 2.2-бандида эса суғурта қилдирувчи суғурта шартнома бўйича ҳисобланган суғурта мукофотини шартномада белгиланган муддатларда тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг 3.1-бандида суғурта қиймати 478 782 640 сўмни, суғурта пули 383 026 112 сўмни ва суғурта мукофоти 15 321 044 сўмни ташкил этиши белгиланган. Шунингдек, шартноманинг 4.1-бандида суғурта шартномаси тузилгандан сўнг 30 иш куни ичида суғурта қилдирувчи томонидан суғурталовчининг ҳисоб рақамига суғурта мукофотларини ўтказиб берилиши, 5.2-бандида эса суғурта мукофоти суғурталовчининг ҳисоб рақамига келиб тушгач, 3 кун ичида суғурта полиси расмийлаштириб берилиши белгиланган. Суғурталовчи томонидан суғурта қилдирувчига мазкур шартномага асосан “Пахта хом ашёси ва бошоқли дон экинлари етиштирувчи тадбиркорлик субъектларининг бўлғуси пахта экинларидан кам ҳосил олиши натижасида кўрадиган молиявий зарарини суғурта қилиш бўйича” суғурта полислари берилган. Суғурта полисларининг амал қилиш муддати берилган санадан бошлаб 2020 йил 31 декабргача этиб белгиланган. Суғурта шартномасининг 6.1-бандига кўра, суғурта қилдирувчининг аризасида ва суғурта полисида белгиланган суғурта таваккалчиликлари оқибатида экин ҳосилдорлиги камайиши ёки нобуд бўлиши натижасида суғурта қилдирувчининг зарар кўриши суғурта ҳодисаси ҳисобланади. Суғурта шартномаси ва суғурта полисига кўра, суғурта таваккалчиликлари сифатида бўрон, дўл, кучли ёмғир (жала); ёнғин, яшин уриши; қурғоқчилик ва гармсел; қора совуқ, кучли қор ёғиши; тупроқнинг ўта намлиги; сув сатҳининг паст бўлиши (камсувлик); сув сатҳининг баланд бўлиши (сув тошқини); зараркунандалар ва экин касалликлари кўрсатилган. Даъвогар фермер хўжалигига тегишли бўлган пахта экин майдонларида 2020 йилда камсувлик бўлганлиги оқибатида зарар кўрган. Шунга кўра, Кенгаш даъвогар манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан суғурта шартномасининг 3.1-бандига асосан 383 026 112 сўм суғурта пулини ундиришни сўраган. ФКнинг 934-моддасининг иккинчи қисмига асосан, мол-мулкни ёки тадбиркорлик хавфини суғурта қилишда, агар суғурта шартномасида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, суғурта пули уларнинг ҳақиқий қийматидан (суғурта қийматидан) ошмаслиги лозим, қуйидагилар шулар жумласига киради: мол-мулк учун - унинг суғурта шартномасини тузиш куни турган жойидаги ҳақиқий қиймати, тадбиркорлик хавфи - суғурта ҳодисаси юз берганида суғурта қилдирувчи тадбиркорлик фаолиятидан кўриши мумкин бўлган зарар. Иш ҳужжатларида кўринишича, Ўзбекистон тумани ҳокимининг 2019 йил 30 январь кунги “Ўзбекистон тумани “А.Ниёзов” ММТП ҳудудидаги туман ҳокимлиги захира еридан “Жамилахон-Сайёрахон” пахта-ғаллачиликка ихтисослашган фермер хўжалиги ташкил этиш учун ер участкасини узоқ муддатли ижарага фойдаланишга ажратиб бериш тўғрисида”ги 344/8-сонли қарори билан жами 87,40 га ер майдони даъвогарга 49 йил муддатга ижарада фойдаланиш учун ажратиб берилган. Туман ҳокимининг 2020 йил 16 март кунги “А.Ниёзов номли ММТП ҳудудидаги даъвогарга тегишли ер майдонларини бир қисмини туман захирасига қайтариш тўғрисида”ги 532-сонли қарори билан фермер хўжалиги ҳисобида бўлган ер майдонларини бир қисми, жами 38,70 га ер майдони туман захирасига қайтарилиб, фермер хўжалиги ҳисобида 49,80 га фермер хўжалиги ихтиёрида қолдирилган. Даъвогар (хўжалик) ва “Саховат 2020 Кооперацияси” (харидор) ўртасида 2020 йил 2 мартдаги 112-сонли “Пахта хом ашёси харид қилиш бўйича контрактация шартномаси” тузилиб, унга кўра даъвогар 2020 йилнинг бизнес-режасига асосан 47,2 гектар ер майдонидан 139,2 тонна пахта хом ашёсини харидорга етказиб бериш, харидор эса маҳсулотни келишилган муддатларда қабул қилиб олиш ва муайян нарх бўйича ҳақини тўлаш мажбуриятини ўз зиммасига олиши белгиланган. Мазкур шартноманинг 1.4-бандига кўра, даъвогар 139,2 тонна пахта хом ашёсининг тоннасини 4 300 000 сўмдан етказиб бериши белгиланган. Туман қишлоқ хўжалик бўлими томонидан тақдим қилинган маълумотномага кўра фермер хўжалиги 14,4 гектар ер майдонида 42,5 тонна пахта хом ашёсини етиштириш режалаштирилган. Тарафлар ўртасида тузилган суғурта шартномасининг 7.4-бандида суғурта қилдирувчининг аризасида (суғурта товонини тўлашни сўраб тақдим этилган ариза) кўрсатилган экин майдони ва ҳосилдорлик миқдори статистика маълумотларида тасдиқланган миқдордан фарқ қилган тақдирда, суғурта товони статистика маълумотлари асосида ҳисобланиши кўрсатилган. Фарғона вилоят статистика бошқармасининг 2022 йил 22 ноябрдаги 01/1-01-08-150-сонли маълумотномасида 2020 йилда фермер хўжалиги ер майдони 51,6 га эканлиги, шундан пахта майдони 14,0 га эканлиги, даъвогар томонидан 2020 йил пахта ҳосили режаси бўйича 42,5 тонна ҳосил етиштириши назарда тутилганлиги, бироқ фермер хўжалиги томонидан 32,7 тонна пахта етиштирганлиги маълум қилинган. Ўзбекистон туман ҳокимининг 2020 йил 9 апрель кунги 571-сонли Фармойишининг 1-бандига асосан, туманда 2020 йил баҳор ва ёз ойларида рўй бериши мумкин бўлган табиий офатлар натижасида қишлоқ хўжалик экинларини зарарланиши ҳолатини ўрганиш бўйича туман ишчи гуруҳи таркиби тасдиқланган. Мазкур ишчи гуруҳининг 2020 йил 28 августда тузилган далолатномасида Ўзбекистон туманида 2020 йилда бир қатор фермер хўжаликлари, шу жумладан даъвогар пахта экин майдонларида 2020 йилнинг июнь, июль, август ойларида сув сатхининг меъёри дан кескин камайиб кетиши, суғориш тармоқларидаги сув миқдори камайиши, ёғингарчилик миқдори меъёридан кам бўлиши оқибатида экилган пахта экин майдонларига сув етказиб келишнинг имкони бўлмагани, бунинг оқибатида пахта экини вегетация даврида бўлганлиги сабабли тўлиқ сув ичмаган пахта майдонларидаги гўзаларда ғўза шона гуллари тўкилиб, ҳосил йўқотилгани, сувсизлик оқибатида режалаштирилган ҳосилдорликни олиш имкони бўлмаслиги мумкинлиги кўрсатилган. Ушбу далолатнома Ўзбекистон туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими, туман Кенгаш ва жавобгар “Ўзагросуғурта” АЖнинг Ўзбекистон туман бўлими вакиллари иштирокида тузилиб, туман ҳокими биринчи ўринбосари томонидан тасдиқланган. Шунингдек, 2020 йил 4 августдаги Ўзбекистон туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими, жавобгарнинг туман бўлими, “Агробанк” АТБ Ўзбекистон туман филиали ва фермер хўжалиги вакиллари иштирокида тузилган далолатномада даъвогарнинг 14 га пахта ер майдони сув танқислиги сабабли зарарланганлиги қайд этилган. Даъвогар томонидан 2020 йил 3 декабрда жавобгарга суғурта товонини тўлаб бериш тўғрисидаги мурожаати рад этилган. Суғурта шартномасининг 7.1-бандида суғурта товонини олиш учун жавобгар тақдим қилинадиган ҳужжатлар рўйхатида суғурта ҳодисаси тавсифи ва етказилган зарар сабабларига кўра ҳодисани тасдиқловчи ҳужжат сифатида агар зарар бўрон, дўл, кучли ёмғир (жала) қурғоқчилик ва гармсел, тупроқнинг ўта намлиги, кучли қор ёғиши, қорасовуқ, сув сатҳининг паст бўлиши, сув сатҳининг баланд бўлиши (сув тошқини), яшин уриши натижасида рўй берса гидрометеорология хизмати маркази (ҳудудий бўлинмаси)нинг маълумотномасини илова қилиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 июндаги 505-сонли қарори билан тасдиқланган “Пахта хом ашёси ва бошоқли дон экинларининг бўлғуси ҳосилини суғурталаш тартиби тўғрисида”ги Низом (бундан буён матнда Низом деб юритилади)нинг 21-бандига кўра, суғурта шартномаси амал қилган даврда суғурта ҳодисасини келтириб чиқарувчи ҳодисалар оқибатида экинлар зарарланиши ёки нобуд бўлиши натижасида ҳосилни олиш имконияти камайса ёки йўқолса, суғурта қилдирувчи суғурталовчига 10 иш куни ичида бўлиб ўтган ҳодиса тўғрисида хабарнома беради. Шунингдек, мониторинг ўтказган суғурталовчининг масъул мутахассислари ҳам ушбу ҳодисалар тўғрисида суғурта қилдирувчига маълумот беришлари лозим. 23-бандига кўра, суғурта қилдирувчи йиғиштириб олган ҳосилдорлик қиймати суғуртага қабул қилинган ҳосилдорлик қийматидан кам бўлганда суғурта полисининг нусхаси; бўлиб ўтган ҳодисалар натижасида экин зарарланганлиги ёки нобуд бўлганлигини туман ҳокимлиги ишчи гуруҳи томонидан тасдиқлаб тузилган далолатнома (агар мавжуд бўлса); ҳодиса (ҳодиса тавсифи ва етказилган зарар сабабларига кўра) ушбу Низомнинг 24-бандида кўрсатилган ташкилотлар томонидан тасдиқланган маълумотномани суғурталовчига тақдим этади. Ўзбекистон туманида 2020 йилнинг ёзги суғориш мавсумида сув танқислиги бўлганлиги сабабли даъвогарнинг пахта экин майдонларига сув етказиб келишнинг имкони бўлмаган, бунинг натижасида пахта майдонларидаги ғўзаларда ғўза шона гуллари тўкилиб, режадаги хосилни олиш имкони йўқотилган, сув бўлмаганлиги натижасида ўсимликлар зарарланган. Мазкур ҳолат ишчи гуруҳ томонидан тузилган 2020 йил 4 августда тузилган далолатнома, 2020 йил 21 августдаги маълумотнома билан ўз тасдиғини топади. Шунингдек, Ўзбекистон туман Сув истеъмолчилар уюшмасининг 2020 йил 21 декабрдаги маълумотномасида, даъвогар пахта майдонларининг суғориш манбаси Сўх дарёси бўлиб 2020 йилнинг июль - август ойларида об-ҳавонинг исиб кетиши, ёғингарчилик меъёрдан кам бўлиши натижасида сув сатхи меъёрдан кескин пасайиб кетгани, бунинг натижасида 21,0 гектар ғўза майдонлари белгиланган 259,0 куб сув ўрнига 165,0 куб сув олгани, етарли миқдордаги суғориш ишларини амалга ошириш имкони бўлмаганлиги сабабли ғўза экинлари кучли зарарланганлиги қайд этилган. Даъвогарнинг экин майдонларига ҳақиқатдан ҳам сув етказиб келишнинг имкони бўлмаганлиги натижасида пахта экинларидан кам ҳосил олинган ва натижада даъвогар молиявий зарар кўрган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Пахта хом-ашёси ва бошоқли экинларнинг бўлғуси ҳосилини суғурталаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида” 2019 йил 17 июндаги 505-сонли қарори билан тасдиқланган “Пахта хом-ашёси ва бошоқли экинларнинг бўлғуси ҳосилини суғурталаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 2-иловасида белгиланган жадвалга асосан 1 га майдонга режалаштирилган ҳосилдорлик 28 центнерни, 1 центнер ҳосилнинг прейскурант нархи 430 000 сўмни ташкил қилган ҳолда 1 га майдонга режалаштирилган ҳосилнинг қиймати 12 040 000 сўмни ташкил қилади. Олинган ялпи ҳосил 327 центнерни ташкил қилган ҳолда, жами майдондаги олинган ҳосилнинг қиймати 140 610 000 сўмни ташкил қилади. Ушбу майдондаги олинган ҳосилнинг қиймати суғурталанган 14,4 гектарга бўлинганда 1 га майдондан олинган ҳосилдорлик қиймати 9 764 583,3 сўмни ташкил қилади. 1 га майдонга режалаштирилган ҳосилнинг 12 040 000 сўмлик қийматидан 1 га майдондан олинган ҳосил қиймати яъни 9 764 583,3 сўм чегирилганда, 1 га майдондан кўрилган зарар миқдори 2 275 416,7 сўмни ташкил қилади. Даъвогарнинг суғурталанган 14,4 га майдондан кўрган зарари эса 32 766 000,48 сўмни ташкил қилади. Суғурта шартномасининг 7.5-бандига асосан агротехника талабларига риоя қилмаганлиги учун камайтирилган сумма яъни, ўғит белгиланган меъёрдан кам берилганлиги учун 5 фоиз, бегона ўтлар босиб кетганлиги учун 5 фоиз, жами 10 фоиз яъни 3 276 600 сўм чегирилганда, қолган суғурта товони миқдори 29 489 400,48 сўмни ташкил қилади. Суғурта пули суғурта қийматига нисбатан 80 фоизни ташкил қилганлиги сабабли, ушбу 29 489 400,48 сўм зарарнинг 80 фоизи миқдорида даъвогарга 23 591 520 суғурта пули тўланиши лозим. Қайд этилганларга кўра, жавобгардан даъвогар фойдасига 23 591 520 сўм суғурта товони ундирилиши лозим. Биринчи ушбу ҳолатларни инобатга олмасдан, даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантиришни рад қилиш тўғрисида асоссиз хулосага келган. Апелляция инстанцияси суди ҳал қилув қарорни бекор қилиб, ИПК 110-моддасининг 1-бандига асосан жавобгар “Ўзагросуғурта” АЖ Фарғона вилоят филиали юридик шахс мақомига эга эмаслиги учун даъвонинг “Ўзагросуғурта” АЖ Фарғона вилоят филиалига оид қисми бўйича иш юритишни тугатиш, шунингдек, суғурта ҳодисаси содир бўлганлиги ҳолати бўйича асосли хулосага келган бўлса-да, бироқ, суғурта товонини ҳисоб-китоб қилишда хатога йўл қўйган ва жавобгардан даъвогар фойдасига 42 140 000 сўм ундириш тўғрисида нотўғри тўхтамга келган. ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 3 ва 4-бандларига кўра, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. Ушбу Кодекс 301-моддасининг 2-бандига биноан кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгартиришга ёки бекор қилишга ва ишни янгидан кўриб чиқиш учун юбормасдан янги қарор қабул қилишга, 4-бандига асосан ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгартиришга ҳақли. Баён этилганларга кўра, судлов ҳайъати кассация шикоятини қисман қаноатлантиришни, апелляция инстанцияси судининг 2023 йил 27 январдаги қарорининг жавобгардан даъвогар фойдасига 42 140 000 сўм суғурта пули ундириш қисмини 23 591 520 сўмга ўзгартиришни, давлат божи ундириш қисмини бекор қилишни, суд қарорининг қолган қисмини ўзгаришсиз қолдиришни, қаноатлантирилган суммага мутаносиб равишда жавобгардан республика бюджетига 943 660 сўм давлат божи, даъвогардан Олий суд депозит ҳисоб рақамига 82 500 сўм ишни суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ суд харажатларини ундиришни, даъво талабининг қаноатлантириш рад қилинган қисми бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида” 2017 йил 10 октябрдаги ПҚ-3318-сонли Қарорининг 3-банднинг олтинчи хатбошисига асосан Кенгаш давлат божи тўлашдан озод этилганлигини инобатга олиб, даъвогардан давлат божи ундирмасликни, тўланган почта харажатларини тарафлар зиммасида қолдиришни, ижро варақа беришни, Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 27 январдаги қарори бўйича ундирувни бекор қилишни лозим топади. 8 Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301-303-моддаларини қўллаб, Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 27 январдаги қарори ўзгартирилсин. Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 27 январдаги қарорининг “Ўзагросуғурта” АЖдан “ЖамилахонСайёрахон” фермер хўжалигининг фойдасига 42 140 000 сўм суғурта пули ундириш қисми 23 591 520 сўмга ўзгартирилсин. Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 27 январдаги қарорининг давлат божи ундириш қисми бекор қилинсин. Суд қарорининг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилсин. “Ўзагросуғурта” АЖдан республика бюджетига 943 660 сўм давлат божи ундирилсин. “Жамилахон-Сайёрахон” фермер хўжалигидан Олий суд депозит ҳисоб рақамига 82 500 сўм ишни суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ суд харажатлари ундирилсин. Ижро варақалари берилсин. Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 27 январдаги қарори бўйича ундирув бекор қилинсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: Т.Аннаева ҳайъат аъзолари: О.Халмирзаев Б.Убайдуллаев