← Назад
Решение #593443 Экономические
Определение (об оставлении иска без рассмотрения)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 130 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 131 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 107 | — | code_article | |
| онуни | 18 | — | law | |
| онуни | 9 | — | law | |
| амда | 18 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1304-2301/982-сонли иш
АЖРИМ
(даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
Дўстлик шаҳри
Дўстлик туманлараро иқтисодий суди судьяси И.Қурбанов раислигида,
А.Исожонов котиблигида, даъвогар “PAXTAKOR TEKS” масъулияти чекланган
жамият шаклидаги қўшма корхонаси манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармасининг жавобгар “SILVERLEAFE”
масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма корхонасидан 114.013.673
сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган
иқтисодий ишни тарафлардан: даъвогар вакили Т.Кунгиров (ишончномага
асосан) ва жавобгар вакили Ў.Пирназаров (ишончномага асосан)ларнинг
иштирокида суднинг ўз биносида очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Даъвогар “PAXTAKOR TEKS” масъулияти чекланган жамият шаклидаги
қўшма корхонаси манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах
вилоят ҳудудий бошқармаси (кейинги ўринларда “даъвогар”) судга даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “SILVERLEAFE” масъулияти
чекланган жамияти шаклидаги қўшма корхонаси (кейинги ўринларда
“жавобгар”)дан 114.013.673 сўм асосий қарздорликни ундиришни сўраган.
Суднинг 2023 йил 10 майдаги ажрими билан ишга “Юксак дала
мўжизаси” фермер хўжалиги, “Сухроббек Эдбек” фермер хўжалиги ва
Туроннинг сардори фермер хўжаликлари низонинг предметига нисбатан
мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб
қилинган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили тарафлар ўртасида
2023 йил 23 майда тузилган медиатив келишувни судга тақдим этиб, тарафлар
ўртасида медиатив келишувга эришилганлиги сабабли даъво аризасини
кўрмасдан қолдиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили кўрсатма бериб,
тарафлар ўртасида медиатив келишувга эришилганлиги сабабли даъво
аризасини кўрмасдан қолдиришни сўради.
Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган бўлсада, суд мажлисида “Юксак дала мўжизаси” фермер хўжалиги,
“Сухроббек Эдбек” фермер хўжалиги ва Туроннинг сардори фермер
хўжаликлари вакил иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг
170-моддаси учинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида
тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига
келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган.
Ушбу ҳуқуқ нормасидан келиб чиқиб, суд мазкур низони “Юксак дала
мўжизаси” фермер хўжалиги, “Сухроббек Эдбек” фермер хўжалиги ва
Туроннинг сардори фермер хўжаликлари вакиллари иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим деб топди.
Суд
иш
ҳужжатларини
ўрганиб
тарафлар
вакилларининг
тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризасини
кўрмасдан қолдиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
130-моддасига кўра, суд тарафларнинг келишуви учун чоралар кўради, уларга
иқтисодий суд ишларини юритишнинг барча босқичларида низони ҳал этишга
кўмаклашади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
131-моддаси биринчи қисмига биноан эса тарафлар низони келишув битимини
ёки медиатив келишувни тузиб ҳал этиши мумкин.
Келишув битими иқтисодий суд ишларини юритишнинг ҳар қандай
босқичида ва суд ҳужжатини ижро этиш жараёнида, медиатив келишув эса
биринчи инстанция судида суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) суд
ҳужжатини қабул қилиш учун чиққунига қадар тарафлар томонидан тузилиши
мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
107-моддаси 53-бандига кўра, тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган
бўлса, суд даъвони кўрмасдан қолдиради.
Суд тарафлар томонидан тақдим этилган 2023 йил 23 майдаги
медиатив келишувни ўрганиб, тарафлар низони ўзаро медиатив келишув йўли
билан ҳал қилганликларини, яъни иқтисодий суд ишини юритишда низони ҳал
этишга кўмаклашганлигини инобатга олиб, даъвогарнинг даъво аризасини
кўрмасдан қолдиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни
18-моддаси биринчи қисми 9-бандига кўра агар тарафлар ўртасида медиатив
келишув тузилган бўлса, даъво ариза кўрмасдан қолдирилганда давлат божи
қайтарилиши лозим. Бироқ, суд мазкур иқтисодий иш суд томонидан давлат
божи тўловисиз иш юритувига қабул қилинганлиги сабабли давлат божи
ундирмасликни, шунингдек, тарафлар ўртасида тузилган медиатив келишувига
кўра олдиндан тўланган почта харажати жавобгар томонидан даъвогарга тўлаб
берилганлигини инобатга олиб тўлаб беришни жавобгар зиммасига
олганлигини инобатга олиб, почта харажати ундирмасликни лозим топди.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодекси 107, 108, 109, 195-моддаларини қўллаб, суд
а ж р и м қ и л д и:
Даъвогар “PAXTAKOR TEKS” масъулияти чекланган жамият шаклидаги
қўшма корхонаси манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах
вилоят ҳудудий бошқармасининг жавобгар “SILVERLEAFE” масъулияти
чекланган жамияти шаклидаги қўшма корхонасидан 114.013.673 сўм
қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
Тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилганлиги сабабли Ўзбекистон
Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни 9-моддаси биринчи
қисми 2-банди ҳамда 18-моддаси биринчи қисми 9-бандига кўра, мазкур
иқтисодий иш бўйича давлат божи ундирилмаслиги инобатга олинсин.
Мазкур ажрим устидан шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
И.Қурбанов