Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2201-2201/4740 Дата решения 25.05.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Сайфуллаев Бахтиёр Насуллоевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Хоразм вилоят бошқармаси Ответчик / Подсудимый HONQA GOLD FIBER ишлаб чиқариш кооперативи
Source ID 1085699 Claim ID 3260098 PDF Hash dd2eea8bcb447db8... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2201-2201/4740-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда кўрган судья – Н.Аллаберганова Апелляция инстанциясида маърузачи судья - М.Курбанов кассация инстанциясида маърузачи судья - Б.Сайфуллаев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ 2023 йил 25 май Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья Б.Сайфуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар В.Сатторова ва И.Таджиевдан иборат таркибда, Б.Жўраевнинг котиблигида, суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказишда кўмаклашаётган Хоразм вилоят суди ходими И.Рахмонов, “Xonqa Gold Fiber” ишлаб чиқариш кооперативи вакиллари Ш.Хўжаниязов (раҳбар), адвокат Ҳ.Бабажанов (2022 йил 30 декабрдаги 000250-сонли ордер, 2022 йил 17 декабрдаги 7-сонли ишончнома асосида), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуаси устидан назорат қилиш инспекцияси Хоразм вилоят ҳудудий бошқармаси вакили С.Рузметов (2022 йил 27 декабрдаги 01/6-9-1807-сонли ишончнома асосида), Хонқа тумани ҳокимлиги вакили Қ.Рахимов (2023 йил 11 январдаги IM72918286-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, “Mastura Doniyor Doston” фермер хўжалиги, “Farruh” фермер хўжалиги, “Umid Ilyosbek Oybek” фермер хўжалиги, “Xorazm Tex” МЧЖ, “Agro To’rtko’l Tekstil Cluster” МЧЖ, Хонқа туман ҳокимлиги, Хонқа туман қишлоқ хўжалиги бўлими, Хонқа туман Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Хонқа туман Давлат солиқ инспекцияси, Хоразм вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармаси ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган ҳолда, аризачи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуаси устидан назорат қилиш инспекцияси Хоразм вилоят ҳудудий бошқармасининг жавобгар “Xonqa Gold Fiber” ишлаб чиқариш кооперативига нисбатан пахта толаларини тайёрлаш, йигириш ва пахта етиштириш фаолиятини тугатиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан жавобгар томонидан берилган кассация шикояти ва унга илова қилинган ҳужжатларни иш билан бирга Олий суднинг биносида видеоконференцалоқа режимида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Хонқа туманида фаолият юритаётган “Mastura Doniyor Doston” фермер хўжалиги, “Farruh” фермер хўжалиги, “Umid Ilyosbek Oybek” фермер хўжаликлари томонидан “Xonqa Gold Fiber” ишлаб чиқариш кооперативи (бундан буён матнда кооператив ёки жавобгар деб юритилади) ташкил қилинган. Кооператив Низоми Хоразм вилояти Хонқа тумани Давлат хизматлари маркази томонидан 2022 йил 26 январда 1089195-сон билан рўйхатга олинган. Кооператив Низомининг 2.2-бандида кооператив бошқа фаолият турлари билан бирга пахта етиштириш, пахта толаларини тайёрлаш ва йигириш ҳамда бошқа фаолият турларини амалга ошириши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуаси устидан назорат қилиш инспекцияси Хоразм вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда аризачи ёки Агроинспекция деб юритилади) иқтисодий судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгарнинг пахта толаларини тайёрлаш, йигириш ва пахта етиштириш фаолиятини тугатишни сўраган. Суднинг 2022 йил 13 декабрдаги ажрими билан “Mastura Doniyor Doston” фермер хўжалиги, “Farruh” фермер хўжалиги, “Umid Ilyosbek Oybek” фермер хўжалиги, “Xorazm Tex” масъулияти чекланган жамияти, “Agro To’rtko’l Tekstil Cluster” масъулияти чекланган жамияти, 2022 йил 27 декабрдаги ажрими билан Хонқа туман ҳокимлиги, Хонқа туман қишлоқ хўжалиги бўлими, Хонқа туман Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Хонқа туман Давлат солиқ инспекцияси, 2023 йил 16 январдаги ажрими билан эса Хоразм вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармаси ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб этилган. Урганч туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 19 февардаги ҳал қилув қарори билан арз қилинган талаб қаноатлантирилиб, жавобгарнинг пахта толаларини тайёрлаш, йигириш ва пахта етиштириш фаолияти тугатилган. Хоразм вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 1 мартдаги қарори билан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатларидан норози бўлиб, жавобгар кассация шикояти билан мурожаат қилиб, суд ҳужжатларини бекор қилишни ва аризани қаноатлантиришни рад қилиш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўраган. Бунга асос қилиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 мартдаги “Пахтачилик соҳасида бозор тамойилларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4633-сон Қарорида пахта тўқимачилик кластерлари ташкил этилмаган ҳудудларда пахта тозалаш корхоналари негизида фермер хўжаликларининг ихтиёрий кооперациялари ташкил этилиши белгиланган бўлса-да, ушбу қарорда ёки унга алоқадар бирон-бир қонун ёки қонун ости ҳужжатларида кластерлар ташкил этилган ҳудудларда кооперация ташкил этиш мумкин эмаслиги кўрсатилмаганлиги, кооператив жойлашган ҳудудда ташкил этилган “Xorazm Tex” масъулияти чекланган жамияти ўз ваколатларидан қасддан фойдаланган ҳолда фермер хўжаликларига берилган ёқилғи-мойлаш материаллари, минераллар, минерал ўғит ҳамда уруғларни биржада шаклланган нархлардан жуда баланд нархларда ҳисоб-китоб қилинганлиги сабабли фермер хўжаликлари бирлашиб, кооператив ташкил қилганлиги, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 мартдаги ПҚ-4633-сон қарорига асосан пахта ва ғалла етиштиришда давлат буюртмаси бекор қилинганлигини, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 июндаги “Пахта хом ашёсини етиштириш ва қайта ишлаш кооперациялари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 398сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг 9-бандида давлат органлари кооперациянинг фаолиятига аралашишга ҳақли эмаслиги кўрсатилганлиги, судлар томонидан кооператив давлат рўйхатидан ўтганига ҳали бир йил тўлмаганлиги, тўловга қобилиятсизлиги аниқланмаганлиги, кооператив ўз уставини ва қонунларни бузмаганлиги ва уни тузилган муддати тугамаганлиги, аризачи бундай даъво тақдим қилиш ҳуқуқи мавжуд эмаслигига аҳамият берилмаганлиги, агар кооператив устави хато бўлса Давлат ҳизматлари маркази ушбу уставни рўйхатдан ўтказмаган бўлиши кераклиги, “Mastura Doniyor Doston” фермер хўжалигининг Хонқа ҳокимлиги билан тузилган ер ижара шартномасини бекор қилиш ҳақидаги ҳал қилув қарори ушбу даъво судга тақдим этилган пайтда ҳали кучга кирмаганлиги, судлар ишни кўриб чиқишда “Qadamboy Garchak” фермер хўжалиги кооперативга аъзо қилинганлиги, судлар ушбу фермер ҳўжалиги ҳамда адлия бошқармаси тизимидаги Давлат ҳизматлари марказини ишни кўриб чиқиш ҳақида ҳабар қилмасдан, процессуал ҳуқуқ нормаларини бузганлигини, аризачига бундай ариза билан судга мурожаат қилиш ваколати берилмаганлиги, унга фақатгина назоратни амалга ошириш ваколати берилганлиги, судларнинг кооперациянинг пахта толаларини тайёрлаш, йиғиш ва пахта етиштириш фаолиятини тугатиш ҳақидаги ҳулосалари бирор-бир қонун ҳужжатларида мавжуд эмаслиги кўрсатилган. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари кассация шикоятидаги важларни такрорлаб, уни қаноатлантиришни, суд ҳужжатларини бекор қилиб, аризачининг аризасини қаноатлантиришни рад этишни сўрашди. Суд мажлисида аризачи вакили кассация шикоятига эътироз билдириб, уни қаноатлантиришни рад этишни, суд ҳужжатларини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Суд мажлисида Хонқа туман ҳокимлиги вакили кассация шикоятига эътироз билдириб, уни қаноатлантиришни рад этишни, суд ҳужжатларини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Судлов ҳайъати, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисми талабларидан келиб чиқиб, ишни учинчи шахс вакиллари иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин деган хулосага келди. Олдинги суд мажлисида иштирок этган “Mastura Doniyor Doston” фермер хўжалиги вакили судлар аризани қаноатлантириш учун асос қилиб келтирган Урганч туманлараро иқтисодий судининг 4-2201-2201/1619-сонли иши бўйича қабул қилинган 2022 йил 24 ноябрдаги ҳал қилув қарори ҳамда апелляция инстанцияси судининг 2023 йил 18 январдаги қарори кассация инстанцияси судининг 2023 йил 16 майдаги қарори билан бекор қилиниб, Хонқа туман ҳокимлигининг “Mastura Doniyor Doston” фермер хўжалиги билан тузилган ер ижара шартномасини бекор қилиш ҳақидаги талабини қаноатлантириш рад этилганлигини билдирди. Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларини иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, суд ҳужжатларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамасидан аниқланишича, кооперативнинг низом жамғармаси 150 000 000 сўм миқдорида белгиланиб, иштирокчилар ўртасида қуйидагича тақсимланган : “Mastura Doniyor Doston” фермер хўжалиги 50 000 000 сўм ёки 33,33%; “Farruh” фермер хўжалиги 50 000 000 сўм ёки 33,33 %; “Umid Ilyosbek Oybek” фермер хўжалиги 50 000 000 сўм ёки 33,33 %. Кооператив Низомининг 2.2-бандида кооператив бошқа фаолият турлари билан бирга пахта етиштириш, пахта толаларини тайёрлаш ва йигириш ҳамда бошқа фаолият турларини амалга ошириши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 мартдаги “Пахтачилик соҳасида бозор тамойилларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4633-сон Қарори 2-бандининг б) кичик бандида 2020 йилдан бошлаб пахта-тўқимачилик кластерлари ташкил этилмаган ҳудудларда пахта тозалаш корхоналари негизида фермер хўжаликларининг ихтиёрий кооперациялари ташкил этилиши белгиланган. Ушбу Қарорнинг 6-бандида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига икки ҳафта муддатда пахта-тўқимачилик кластерлари ташкил этилмаган республика ҳудудларида фермер хўжаликларининг ихтиёрий равишда бирлашиши асосида пахта тозалаш корхоналари негизида пахта хом ашёсини етиштирувчи ва қайта ишловчи кооперациялар ташкил этишни назарда тутувчи қарорни қабул қилиш вазифаси юклатилган. Аниқланишича, жавобгар фаолият юритаётган Хонқа туманида пахтачилик-тўқимачилик йўналишида “Xorazm Tex” масъулияти чекланган жамияти (пахта-тўқимачилик кластери) ташкил этилиб, фаолият юритиб келган. Яъни, жавобгарнинг кооператив сифатида ташкил этилиши қонун талабига зид бўлмаса-да, унинг айнан пахта етиштириш, пахта толаларини тайёрлаш ва йигириш фаолият тури билан шуғулланиши Ўзбекистон Республикаси Президентининг юқорида қайд этилган қарори талабига зид ҳисобланади. Бундан ташқари, кооператив пахта тозалаш корхоналари негизида ташкил этилмаган. Шунингдек, судлов ҳайъати жавобгарда пахта толаларини тайёрлаш ва йигириш фаолият тури билан шуғулланиши учун имкониятга эга эмаслигини, кооператив томонидан ташкил этилган “Пахта қабул қилиш пункти”да ёнғин хавфсизлигига риоя этилиши ҳолати Хоразм вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси томонидан ўрганилганда ушбу йўналишда бир қатор камчиликлар мавжудлиги аниқланганлигини ҳам инобатга олиш лозим. Ушбу ҳолат мазкур бошқарманинг 2022 йил 29 сентябрдаги 3/12-1971-сонли хати билан тасдиқланади. Судлов ҳайъати жавобгарнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 мартдаги “Пахтачилик соҳасида бозор тамойилларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4633-сон Қарорида ёки унга алоқадар бирон-бир қонун ёки қонун ости ҳужжатларида кластерлар ташкил этилган ҳудудларда кооперациядар ташкил этиш мумкин эмаслиги кўрсатилмаганлиги, кооператив жойлашган ҳудудда ташкил этилган “Xorazm Tex” масъулияти чекланган жамитяи ўз ваколатларидан қасддан фойдаланган ҳолда фермер хўжаликларига берилган ёқилғи-мойлаш материаллари, минераллар, минерал ўғит ҳамда уруғларни биржада шаклланган нархлардан жуда баланд нархларда ҳисоб-китоб қилинганлиги сабабли фермер хўжаликлари бирлашиб, кооператив ташкил қилганлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 июндаги “Пахта хом ашёсини етиштириш ва қайта ишлаш кооперациялари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 398-сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг 9-бандида давлат органлари кооперациянинг фаолиятига аралашишга ҳақли эмаслиги кўрсатилганлиги, судлар томонидан кооператив давлат рўйхатидан ўтганига ҳали бир йил тўлмаганлиги, тўловга қобилиятсизлиги аниқланмаганлиги, кооператив ўз уставини ва қонунларни бузмаганлиги ва уни тузилган муддати тугамаганлиги ҳақидаги важлари аризани қаноатлантириш учун асос бўла олмайди. Чунки, биринчидан юқорида қайд этилганидек, кооператив пахта тозалаш корхоналари негизида ташкил этилмаган. Иккинчидан, ҳақиқатдан ҳам фермер хўжаликлари томонидан коператив ташкил этиш қонун билан таъқиқланмаган. Бироқ, мазкур ҳолатда кооперативнинг бутун фаолияти эмас, балки унинг пахта толаларини тайёрлаш, йигириш ва пахта етиштириш фаолияти тугатилган. Яъни, кооператив ушбу фаолият туридан ташқари таъсис ҳужжатида кўрсатилган қонун билан таъқиқланмаган бошқа фаолият тури билан шуғулланиш ҳуқуқига эга. “Xorazm Tex” масъулияти чекланган жамияти билан фермер хўжаликлари ўртасидаги муносабатлар эса мазкур низо предмети ҳисобланмайди. Шунингдек, кассация шикоятидаги “Qadamboy Garchak” фермер хўжалиги кооперативга аъзо қилинганлиги, судлар ушбу фермер ҳўжалиги ҳамда адлия бошқармаси тизимидаги Давлат хизматлари марказини ишни кўриб чиқиш ҳақида хабар қилмасдан ишни кўрганлиги тўғрисидаги важлар ҳам суд қарорларини бекор қилиш учун асос бўла олмайди деб ҳисоблайди. Чунки, суд қарорлари уларнинг ҳуқуқ ва манфаати тўғрисида қабул қилинмаган. Гарчи, ҳал қилув қарорида аризани қаноатлантириш учун асослардан бири сифатида Урганч туманлараро иқтисодий судининг 4-2201-2201/1619сонли иши бўйича қабул қилинган 2022 йил 24 ноябрдаги ҳал қилув қарори билан Хонқа туман ҳокимлиги ва “Mastura Doniyor Doston” фермер хўжалиги ўртасида тузилган ер ижара шартномасини бекор қилинганлиги кўрсатилган бўлса-да, ушбу ҳал қилув қарорининг кейинчалик кассация инстанцияси судида бекор қилинганлиги суд қарорларини бекор қилиш учун асос бўла олмайди. Чунки, аризани қаноатлантириш учун фақатгина ушбу ҳолат асос бўлмаган. Бундан ташқари, судлов ҳайъати жавобгарнинг аризачида назорат қилувчи орган сифатида тадбиркорлик субъектларига нисбатан ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат қилиш ҳуқуқи мавжуд эмаслиги тўғрисидаги важи ҳам асоссиз деб ҳисоблайди. Чунки, аризачи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12 июлдаги 575-сонли Қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси тўғрисида”ги Низомда белгиланган ҳуқуқлар доирасида судга ариза билан мурожаат қилган. Бундай ҳолатда, биринчи инстанция суди, жавобгарнинг пахта толаларини тайёрлаш, йигириш ва пахта етиштириш фаолияти тугатиш ҳақида тўғри хулосага келган. Апелляция инстанцияси суди эса, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида асосли тўхтамга келган. ИПК 302-моддасининг биринчи қисмига биноан иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. Мазкур ҳолатда бундай асослар мавжуд эмас. ИПК 301-моддасининг 1-бандига биноан кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. Бундай ҳолатда, судлов ҳайъати кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари жавобгар зиммасида қолдирилади ва кассация шикояти билан мурожаат қилишда тўланган суд харажатлари унинг зиммасида қолдирилади. Жавобгардан ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 82 500 сўм суд харажатлари ундирилади. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301 ва 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: “Xonqa Gold Fiber” ишлаб чиқариш кооперативининг кассация шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Урганч туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 19 январдаги ҳал қилув қарори, Хоразм вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 1 мартдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. “Xonqa Gold Fiber” ишлаб чиқариш кооперативидан Олий суднинг депозит рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 82 500 сўм суд харажатлари ундирилсин. Ижро варақаси берилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: Б. Сайфуллаев ҳайъат аъзолари: В. Сатторова И. Таджиев