Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1304-2302/1006 Дата решения 25.05.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Дустликский межрайонный экономический суд Судья Қурбанов Исомиддин Бахриддинович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Ўзмиллийбанк АЖ Ответчик / Подсудимый ZAMIN SHIFO DUR масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1096435 Claim ID 3296044 PDF Hash 9acefca1d1babe0a... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
нинг 236-моддаси нинг 236 law
ФКнинг 736-моддаси ФК 736 law
ФКнинг 268-моддаси ФКнинг 268 law
ФКнинг 279-моддаси ФКнинг 279 law
тисодий процессуал кодексининг 68-моддаси тисодий процессуал кодекси 68 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1304-2302/1006-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Дўстлик шаҳри Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси И.Қурбанов раислигида, А.Исожоновнинг котиблигида, даъвогар “Ўзмиллийбанк” акциядорлик жамияти манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармасининг жавобгар “ZAMIN SHIFO DUR” масъулияти чекланган жамияти ва қўшимча жавобгар “SIHAT-SALOMATLIK FARM” хусусий корхонаси ҳисобидан солидар тартибда 66.312.000 сўм муддати ўтган кредитнинг асосий қарзи, 27.848.000 сўм муддати ўтган кредит фоизи ва 13.263.000 сўм муддатли кредит асосий қарзини ундириш, ундирувни жавобгар “ZAMIN SHIFO DUR” масъулияти чекланган жамияти томонидан кредит ҳисобига сотиб олинган ускуналарга ҳамда қўшимча жавобгар “SIHAT-SALOMATLIK FARM” хусусий корхонасига 22 январь 2019 йилдаги шартномага асосан тегишли бўлган, умумий майдони 138,60 кв.м, фойдали майдони жами 138,60 кв.м бўлган Жиззах вилояти Мирзачўл тумани Тошкент ҚФЙ ҳудудида жойлашган дорихона биносига қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни тарафлардан: даъвогар вакили Б.Дониёров (ишончнома асосида) ва жавобгар вакили Ш.Нарзуллаев (ишончнома асосида) ҳамда қўшимча жавобгар вакили А.Қодиров (раҳбар)нинг иштирокида Дўстлик туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Даъвогар “Ўзмиллийбанк” акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда “даъвогар” деб юритилади)нинг манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси (кейинги матнларда “Палата” деб юритилади) Дўстлик туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “ZAMIN SHIFO DUR” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда “жавобгар” деб юритилади) ва қўшимча жавобгар “SIHATSALOMATLIK FARM” хусусий корхонаси (кейинги ўринларда “қўшимча жавобгар” деб юритилади) дан ҳисобидан солидар тартибда 66.312.000 сўм муддати ўтган кредитнинг асосий қарзи, 27.848.000 сўм муддати ўтган кредит фоизи ва 13.263.000 сўм муддатли кредит асосий қарзини ундириш, ундирувни жавобгар “ZAMIN SHIFO DUR” масъулияти чекланган жамияти томонидан кредит ҳисобига сотиб олинган ускуналарга ҳамда қўшимча жавобгар “SIHAT-SALOMATLIK FARM” хусусий корхонасига 22 январь 2019 йилдаги шартномага асосан тегишли бўлган, умумий майдони 138,60 кв.м, фойдали майдони жами 138,60 кв.м бўлган Жиззах вилояти Мирзачўл тумани Тошкент ҚФЙ ҳудудида жойлашган дорихона биносига қаратишни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қувватлаб, даъво аризасида техник хатолик сабабли жавобгар “ZAMIN SHIFO DUR” масъулияти чекланган жамияти ва қўшимча жавобгар “SIHAT-SALOMATLIK FARM” хусусий корхонаси ҳисобидан солидар тартибда кредит асосий ва фоиз қарздорлиги ундириш сўралганлигини, қўшимча жавобгар билан мазкур кредит шартномаси бўйича жавобгарликни солидар тартибда ундириш юзасидан кафиллик ёки бошқа ҳуқуқий ҳужжат мавжуд эмаслигини, қўшимча жавобгардан солидар тартибда ундиришни сўраб хатолик билан кетганлиги, даъво аризасида ундириш сўралган 66.312.000 сўм муддати ўтган кредитнинг асосий қарзи, 27.848.000 сўм муддати ўтган кредит фоизи ва 13.263.000 сўм муддатли кредит асосий қарзини фақат жавобгарнинг ўзидан ундириш юзасидан, яъни даъво аризасининг хулоса қисмини “жавобгар “ZAMIN SHIFO DUR” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 66.312.000 сўм муддати ўтган кредитнинг асосий қарзи, 27.848.000 сўм муддати ўтган кредит фоизи ва 13.263.000 сўм муддатли кредит асосий қарзини ундиришингизни” деб ўқишликни сўраб аризани тақдим этиб, шунингдек, жавобгар билан банк филиали ўртасида кредит шартномаси тузилганлиги, шартномага асосан банк ўзининг мажбуриятларини тўлиқ бажарган бўлса-да, жавобгар кредитни қайтариш графигига амал қилмаганлиги ва кредит шартномаси шартларини бузилганлиги, кредит қарзи тўловлари шартномада белгиланган тартиб ва муддатда тўланмаганлиги сабабли судга даъво аризаси киритилганлиги, ундирувни жавобгар ва қўшимча жавобгарга тегишли бўлган гаровдаги мулкларга қаратишни, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили банк билан кредит шартномаси тузилганлигини, мазкур кредит шартномаси юзасидан ҳақиқатан ҳам кредит қарздорлиги мавжудлигини, даъво аризасининг талабларига ҳеч қандай эътирози йўқлигини, мазкур кредит таъминотига қўйилган гаров мулкининг бир қисми ўзига тегишли эканлигини, қўшимча жавобгарга тегишли мол-мулк ҳам гаров сифатида қўйилганлигини, даъво аризасида ундириш сўралган кредит асосий қарздорлиги ва фоиз қарздорлигини йигирма кунлик муддатда, узоғи билан бир ойлик муддатда тўлиқ тўлаб беришини билдирди. Суд мажлисида иштирок этган қўшимча жавобгар раҳбари ҳақиқатан ҳам банк билан кредит шартномаси тузилганлигини, мазкур кредит шартномаси юзасидан қўшимча жавобгарга тегишли мол-мулк, яъни дорихона биноси ҳам қўшимча жавобгарнинг розилиги билан гаров сифатида қўйилганлигини, даъво аризасида ундириш сўралган кредит асосий қарздорлиги ва фоиз қарздорлигини жавобгар ўзим доимий тўлаб бораман деганлигини, ҳозириги вақтда ҳам қисқа муддатда тўлиқ тўлаб беришини айтаётганлигини, даъво аризаси юзасидан эътирози йўқлигини билдириб, даъвони қонуний ҳал қилишни суддан сўради. Даъво аризасида мазкур иқтисодий иш юзасидан бўладиган суд муҳокамасини Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармасининг вакили иштирокисиз кўриш сўралган. Мазкур ҳолатда суд, низо юзасидан қарор қабул қилиш учун асослар етарли эканлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддаси талабларидан келиб чиқиб, ишни Палата вакилининг иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд иш ҳужжатларини муҳокама қилиб, тарафлар вакилларининг кўрсатмаларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб топди. Ишдаги ҳужжатлардан кўринишича, “Ўзмиллийбанк” акциядорлик жамияти Жиззах вилояти филиали (Банк) ва “ZAMIN SHIFO DUR” масъулияти чекланган жамияти (қарз олувчи) ўртасида 2020 йил 28 май куни 177/2020-сонли кредит шартномаси тузилган. Ушбу шартномага кўра, даъвогар (банк филиали) жавобгар (масъулияти чекланган жамияти)га йиллик 22 фоиз устама ҳақ тўлаш шарти билан 36 (ўттиз олти) ой муддатга хусусий клиника ташкил этиш мақсадида ускуна сотиб олиш учун 397.866.900 сўм кредит ажратиш, жавобгар эса олинган кредит суммасини ва унга ҳисобланган фоизларни шартномада белгиланган муддат ва шартларда тўлиқ қайтариш мажбуриятини олган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда “ФК” деб юритилади)нинг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФК 744-моддасининг биринчи қисмига кўра кредит шартномаси бўйича бир тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Шартнома шартларидан келиб чиқиб, даъвогар томонидан жавобгарга тарафлар ўртасида тузилган 2020 йил 28 май кунги 177/2020-сонли кредит шартномаси бўйича кредит маблағлари тўлиқ ажратилган. ФК 735-моддасининг биринчи қисмига кўра қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 6.1-бандига кўра, қарз олувчи кредитни тенг ойлик тўловлар билан 6 (олти) ойлик имтиёзли давр тугагач, ҳар фоизларни тўлаш санасида асосий қарз ва фоизларни тўлаш жадвалига (ушбу шартноманинг 1-сон иловасига) асосланган ҳолда асосий қарзни тўлашнинг биринчи санасидан бошлаб қайтаради. Шунингдек, тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасининг 16-бандининг кичик “d” бандига кўра, кредит шартномаси талаблари бажарилмаган тақдирда кредитни тўлиқ ёки қисман, шу билан ҳисобланган, лекин тўланмаган фоизлар ва ушбу шартномада кўзда тутилган бошқа тўловлрани муддатидан олдин ва дарҳол тўлашни талаб қилиш ҳуқуқига эга. Бироқ, жавобгар ўзининг шартномавий мажбуриятларини лозим даражада бажармаган. Яъни, кредит асосий қарз ва унга ҳисобланган фоизларини қайтариш графигига амал қилинмаслиги натижасида кредит асосий қарзи ва унга ҳисобланган ўз вақтида тўланмаган. Жумладан, даъво аризасидан кўринишича, жавобгар томонидан кредит шартномаси мажбуриятлари бажарилмаслиги натижасида унинг банк олдида 66.312.000 сўм муддати ўтган кредитнинг асосий қарзи, 27.848.000 сўм муддати ўтган кредит фоизи ва 13.263.000 сўм муддатли кредит асосий қарздорлиги юзага келган. Шунга кўра, даъвогар судга мурожаат қилиб, 66.312.000 сўм муддати ўтган кредитнинг асосий қарзи, 27.848.000 сўм муддати ўтган кредит фоизи ва 13.263.000 сўм муддатли кредит асосий қарзини ундиришни сўраган. ФКнинг 736-моддасига асосан, агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Агар қарз шартномасида қарз бўйича фоизларни қарзнинг ўзини қайтариш муддатидан олдин тўлаш назарда тутилган бўлса, бу мажбурият бузилган тақдирда, қарз берувчи қарз олувчидан қарз суммасини тегишли фоизлари билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 13/150-сонли қарорининг 4-банди учинчи қисмида судлар кредит суммаларини муддатидан олдин ундириш тўғрисидаги даъволарни кўришда кредит шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш тўғрисидаги талабнинг йўқлиги кредит суммаси ва фоизларни муддатидан олдин ундириш ҳақидаги талабларни қаноатлантиришни рад этиш учун асос ҳисобланмаслигини эътиборга олишлари лозим деб тушунтириш берилган. Даъвогар кредит шартномаси талабига кўра жавобгардан муддати ўтган кредит асосий қарз ва унга ҳисобланган фоиз қарзларни ундириш бўйича чораларни кўрган. Даъвогар томонидан муддати ўтган кредит асосий қарз ва муддатли кредит асосий қарз ҳамда унга ҳисобланган фоиз қарзларни тўлаш лозимлиги юзасидан жавобгарга юборган талабномалари жавобсиз қолдирилган. Натижада, даъвогар судга мурожаат этиб, кредит асосий қарздорлиги ҳамда унга ҳисобланган кредит фоизи қарздорликни ундиришни сўраган. Ушбу ҳолат даъвогар (банк) вакили томонидан тақдим этилган маълумотнома ва бошқа иш ҳужжатларига кўра, жавобгар кредитни қайтариш графигига амал қилмаганлигини тўлиқ тасдиқлайди. Ўз навбатида суд мажлисида иштирок этган жавобгар ва қўшимча жавобгарлар даъво талабларига эътирозлари йўқлигини билдириб, қайд этилган ҳолатларни инкор этувчи далилларни судга тақдим этмаган. Банкнинг талаби асосли ҳисобланади. Чунки, жавобгарнинг кредит шартномаси шартларини бузганлиги, кредитни қайтариш графигига амал қилмаганлиги тарафлар вакилларининг кўрсатмалари, ишдаги мавжуд ҳужжатлар ҳамда юқорида қайд этилган асослар билан тўлиқ тасдиқланади. Даъвогар вакили судга ариза тақдим қилиб, унда қўшимча жавобгар билан мазкур кредит шартномаси бўйича жавобгарликни солидар тартибда ундириш юзасидан кафиллик ёки бошқа ҳуқуқий ҳужжат мавжуд эмаслигини, қўшимча жавобгардан солидар тартибда ундиришни сўраб хатолик билан кетганлиги, даъво аризасида ундириш сўралган 66.312.000 сўм муддати ўтган кредитнинг асосий қарзи, 27.848.000 сўм муддати ўтган кредит фоизи ва 13.263.000 сўм муддатли кредит асосий қарзини фақат жавобгарнинг ўзидан ундириш юзасидан, яъни даъво аризасининг хулоса қисмини “жавобгар “ZAMIN SHIFO DUR” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 66.312.000 сўм муддати ўтган кредитнинг асосий қарзи, 27.848.000 сўм муддати ўтган кредит фоизи ва 13.263.000 сўм муддатли кредит асосий қарзини ундиришингизни” деб ўқишликни суддан сўраган. Қолаверса, даъвогар вакили даъво аризасида ундириш сўралган кредит асосий ва фоиз қарздорлигини қўшимча жавобгардан солидар тартибда ундириш юзасидан кафиллик шартномаси ёки солидар тартибда ундириш ҳуқуқини берувчи қонунчилик ҳужжатлари ва бошқа далиллар билан исботлаб бермади. Шу боис суд даъвогарнинг жавобгар “ZAMIN SHIFO DUR” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 79.575.000 сўм кредит асосий қарзи ва 27.848.000 сўм кредит фоиз қарз ундириш тўғрисидаги талабини тўлиқ қаноатлантириш лозим деб ҳисоблайди. Бундан ташқари, даъвогар даъво аризасида ундирувни жавобгар “ZAMIN SHIFO DUR” масъулияти чекланган жамияти томонидан креди шартномаси ҳисобига сотиб олинган ускуналарга ҳамда қўшимча жавобгар “SIHAT-SALOMATLIK FARM” хусусий корхонасига 22 январь 2019 йилдаги шартномага асосан тегишли бўлган, умумий майдони 138,60 кв.м, фойдали майдони жами 138,60 кв.м бўлган Жиззах вилояти Мирзачўл тумани Тошкент ҚФЙ ҳудудида жойлашган дорихона биносига қаратишни сўраган. ФК 264-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ гаровга кўра қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни бажармаган тақдирда кредитор (гаровга олувчи) бу мажбурият бўйича ўз талаби гаровга қўйилган мол-мулкнинг қийматидан ушбу мол-мулк эгаси бўлган шахс (гаровга қўювчи)нинг бошқа кредиторларига қараганда имтиёзли суратда қаноатлантирилишига, қонунда назарда тутилган тартибда ҳақли бўлади. Кредит мажбуриятларини таъминлаш мақсадида банк минтақавий филиали ва жавобгар ҳамда қўшимча жавобгарлар ўртасида 2020 йил 05 июнда тузилиб, нотариал тартибда тасдиқланган гаров шартномасига кўра кредитнинг таъминоти сифатида жавобгар “ZAMIN SHIFO DUR” масъулияти чекланган жамияти томонидан кредит ҳисобига сотиб олиб келинаётган ускуналар ҳамда қўшимча жавобгар “SIHAT-SALOMATLIK FARM” хусусий корхонасига 2019 йил 22 январдаги шартномага асосан тегишли бўлган, умумий майдони 138,60 кв.м, фойдали майдони жами 138,60 кв.м бўлган Жиззах вилояти Мирзачўл тумани Тошкент ҚФЙ ҳудудида жойлашган 421.000.000 сўмга баҳоланган дорихона биноси гаровга қўйилган. Гаров шартномасининг 7-бандига кўра, қарздор томонидан гаров билан таъминланган мажбуриятни бажарилмаган тақдирда, банкнинг талаби гаровга қўйилган мол-мулкнинг қийматидан қондирилади. ФКнинг 268-моддасига кўра агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, гаров талабнинг уни қондириш пайтидаги ҳажмини таъминлайди, хусусан фоизлар, неустойка, ижрони кечиктириб юбориш натижасида етказилган зарар тўланишини, шунингдек гаровга олувчининг гаровга қўйилган ашёни сақлашга қилган зарур харажатлари ва ундирув харажатлари тўланишини таъминлайди. Шунингдек, ФКнинг 279-моддасига асосан қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кредиторнинг талаби гаровга қўйилган мол-мулкка қаратилиши мумкин. 270-моддасига асосан гаров ҳуқуқи гаров тўғрисида шартнома тузилган пайтдан ёхуд, башарти шартнома нотариал тасдиқланиши шарт бўлса - нотариал тасдиқланган пайтдан, шартнома рўйхатдан ўтказилиши шарт бўлганида эса - у рўйхатдан ўтказилган пайтдан бошлаб вужудга келади, 280-моддасига асосан гаровга олувчининг талаблари гаровга қўйилган кўчмас мол-мулк қийматидан суднинг қарорига мувофиқ қондирилади. Жавобгар ўзининг шартномавий мажбуриятларини лозим даражада бажармаганлиги ҳолати тарафлар вакилларининг кўрсатмалари ҳамда иш ҳужжатлари билан тўлиқ тасдиқланади. Шунингдек, суд мажлисида иштирок этган жавобгар ва қўшимча жавобгар вакили даъвонинг ундирувни гаровдаги мулкка қаратиш талабига эътирози йўқлигини билдириб, мазкур ҳолатларни инкор этувчи далилларни тақдим этмаган. Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68-моддаси биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Шу боис, суд жавобгар томонидан шартнома мажбуриятлари бажарилмаганлиги учун юқорида қайд этилган ҳуқуқ нормалари ҳамда шартнома шартларига асосланган ҳолда, суд ундирувни даъвогар томонидан сўралган жавобгар ҳамда қўшимча жавобгарларга тегишли бўлган гаровдаги мол-мулкларга қаратишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасининг биринчи қисмига кўра суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Қайд этилганларга кўра, суд иш ҳужжатларини тўлиқ ўрганиб, даъво талабларига асос қилиб келтирилган ҳолатлар ишда мавжуд ҳужжатлар билан тўлиқ тасдиқланганлигини инобатга олиб, тарафлар вакилларининг кўрсатмаларини тинглаб, уларнинг важ ва эътирозларига тегишли ҳуқуқий баҳо бериб, ишнинг ҳақиқий ҳолатидан келиб чиқиб, даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни, олдиндан тўланган почта харажатини жавобгардан даъвогар фойдасига ундириб, ишни кўриш билан боғлиқ давлат божини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди. Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176, 179, 180 ва 186-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: Даъвогар “Ўзмиллийбанк” акциядорлик жамияти манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармасининг жавобгар “ZAMIN SHIFO DUR” масъулияти чекланган жамияти ва қўшимча жавобгар “SIHAT-SALOMATLIK FARM” хусусий корхонаси ҳисобидан солидар тартибда 66.312.000 сўм муддати ўтган кредитнинг асосий қарзи, 27.848.000 сўм муддати ўтган кредит фоизи ва 13.263.000 сўм муддатли кредит асосий қарзини ундириш, ундирувни жавобгар “ZAMIN SHIFO DUR” масъулияти чекланган жамияти томонидан сотиб олинган ускуналарга ҳамда қўшимча жавобгар “SIHAT-SALOMATLIK FARM” хусусий корхонасига 22 январь 2019 йилдаги шартномага асосан тегишли бўлган, умумий майдони 138,60 кв.м, фойдали майдони жами 138,60 кв.м бўлган Жиззах вилояти Мирзачўл тумани Тошкент ҚФЙ ҳудудида жойлашган дорихона биносига қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар “ZAMIN SHIFO DUR” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар “Ўзмиллийбанк” акциядорлик жамияти фойдасига 79.575.000 сўм кредит асосий қарзи ва 27.848.000 сўм кредит фоиз ва 30.000 сўм почта харажати ундирилсин. Ундирув: - жавобгар “ZAMIN SHIFO DUR” масъулияти чекланган жамияти томонидан кредит ҳисобига сотиб олиб келинган ускуналар ҳамда қўшимча жавобгар “SIHAT-SALOMATLIK FARM” хусусий корхонасига 2019 йил 22 январдаги шартномага асосан тегишли бўлган, умумий майдони 138,60 кв.м, фойдали майдони жами 138,60 кв.м бўлган Жиззах вилояти Мирзачўл тумани Тошкент ҚФЙ ҳудудида жойлашган 421.000.000 сўмга баҳоланган дорихона биносига қаратилсин. Жавобгар “ZAMIN SHIFO DUR” масъулияти чекланган жамиятидан Республика бюджетига 2.148.460 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, шу ҳақда ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ойлик муддат ичида шу суд орқали Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судолов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) бериши мумкин. Судья И.Қурбанов