← Назад
Решение #593494 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| нинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 744 | — | law | |
| онунинг | 26 | — | law | |
| ФКнинг | 279 | — | law | |
| Ушбу Кодекс | 280 | — | code_article | |
| Кодекс | 281 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
CHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
CHIRCHIK INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
111700, Chirchiq shahri, Istiqbol ko’chasi, 8
111700, Chirchik , Istikbol street, 8
Тel: 0.370-716-39-66,
e.mail: i.chirchiq@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Чирчиқ шаҳри
4-1102-2301/1861-сонли иш
Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.О.Хаитбоев
раислигида, судья ёрдамчиси С.Маткурбанова котиблигида, даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси
АТ “Халқ банки” манфаатида жавобгар - “Marvellous Candy Group” оилавий
корхонаси ҳисобидан 26.748.738 сўм муддат ўтган асосий қарздорлиги,
820.146 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлигини ундириш, ундирувни
жавобгарга тегишли бўлган Тошкент шаҳри, М.Улуғбек тумани, Аҳиллик
МФЙ, ТТЗ-2 массиви ҳудудида жойлашган, банк келишув далолатномасига
асосан 250.000.000 сўмга баҳоланган гаровдаги нотурар-жой савдо растасига
қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича тўпланган иш ҳужжатларини
даъвогар вакили Ш.Лапасов (2022 йил 20 майдаги 03-16/36-сонли ишончнома
асосида) иштирокида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар - Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Тошкент вилоят
ҳудудий бошқармаси АТ “Халқ банки” манфаатида иқтисодий судга даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар - “Marvellous Candy Group” оилавий
корхонаси ҳисобидан 26.748.738 сўм муддат ўтган асосий қарздорлиги,
820.146 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлигини ундиришни, ундирувни
жавобгарга тегишли бўлган Тошкент шаҳри, М.Улуғбек тумани, Аҳиллик
МФЙ, ТТЗ-2 массиви ҳудудида жойлашган, банк келишув далолатномасига
асосан 250.000.000 сўмга баҳоланган гаровдаги нотурар-жой савдо растасига
қаратишни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг
Тошкент
вилоят
ҳудудий
бошқармаси
ҳамда
жавобгар
“Marvellous Candy Group” оилавий корхонаси вакиллари иштирок этмади. Иш
ҳужжатларида уларнинг суд мажлиси куни ва жойидан хабардорлиги
тўғрисидаги далил мавжуд, шунингдек, даъвогар даъво аризасида ишни унинг
иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган.
Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий
процессуал
кодексининг
170-моддаси иккинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида
тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса,
даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган
тақдирда, учинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида
1
тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига
келмаса,
низо
уларнинг
йўқлигида
ҳал
қилиниши
мумкинлиги
белгиланганлигидан келиб чиқиб, суд ишни даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси ва жавобгар вакиллари
иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин деган хулосага келди.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили судга даъво аризаси
киритилгандан кейин жавобгар томонидан қарздорлик тўлиқ бартараф
этилганлигини билдириб, судга маълумотнома тақдим қилиб, даъво аризасини
рад этишни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни сўради.
Суд, даъвогар вакилининг даъво аризаси юзасидан тушунтиришларини
тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра,
даъвогарнинг даъво талабларини рад этишни, суд харажатларини жавобгар
зиммасига юклашни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК)нинг 234-моддасига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш
натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари кредит шартномасидан келиб
чиққан.
Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан кўринишича, АТ “Халқ банки” ва
“Marvellous Candy Group” оилавий корхонаси ўртасида 2019 йил 9 августда
687-сонли кредит шартномаси тузилган.
Шунингдек, кредит шартномаси бажарилишини таъминлаш мақсадида
АТ “Халқ банки” ва “Marvellous Candy Group” оилавий корхонаси ўртасида
2019 йил 21 августда ипотека шартномаси имзоланган.
Мазкур ипотека шартномасига кўра “Marvellous Candy Group” оилавий
корхонасига тегишли бўлган Тошкент шаҳри, М.Улуғбек тумани, Аҳиллик
МФЙ, ТТЗ-2 массиви ҳудудида жойлашган нотурар-жой савдо растаси гаровга
қўйилган. Гаров мулки банк келишув далолатномасига асосан
250.000.000 сўмга баҳоланган.
Кредит
шартномасига
мувофиқ,
АТ
“Халқ
банки”
“Marvellous Candy Group” оилавий корхонасига йиллик 8 фоиз ставкасини
тўлаш шарти билан, 6 ойлик имтиёзли давр асосида 36 ойлик муддатга,
200.000.000 сўм миқдорида кредит ажратган.
Жавобгар “Marvellous Candy Group” оилавий корхонаси ўзининг
шартномавий мажбуриятларини бузиб, Банк олдида 26.748.738 сўм муддат
ўтган асосий қарздорлик ва 820.146 сўм муддати ўтган фоиз қарздорликка йўл
қўйган.
Шу сабабли даъвогар Савдо-саноат палатаси орқали иқтисодий судга
мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 26.748.738 сўм муддат ўтган асосий
қарздорликни ҳамда 820.146 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлигини
ундиришни, ундирувни жавобгарга тегишли бўлган Тошкент шаҳри, М.Улуғбек
тумани, Аҳиллик МФЙ, ТТЗ-2 массиви ҳудудида жойлашган нотурар-жой
савдо растасига қаратишни сўраган.
Бироқ, судга даъво аризаси киритилгандан кейин яъни 2023 йил 22 майда
жавобгар томонидан қарздорлик тўлиқ бартараф этилган.
2
Ушбу ҳолатлар ишдаги мавжуд далиллар ҳамда даъвогар вакилининг суд
мажлисида берган кўрсатмаси, шунингдек тақдим қилинган маълумотнома
билан ўз тасдиғини топди.
ФКнинг 744-моддасига асосан Кредит шартномаси бўйича бир тараф банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига)
шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари
(кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг
учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
“Гаров тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунинг 26-моддасига
асосан гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун
ундирувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар
бўлган вазиятларда бажармаган тақдирда ёки лозим даражада бажармаганда
гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиши мумкин.
ФКнинг 279-моддасига асосан, гаровга олувчининг (кредиторнинг)
талабларини қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган
мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим даражада
бажармаган такдирда гаровга куйилган мол-мулкка қаратиш мумкин.
Ушбу Кодекс 280-моддасига кўра, гаровга олувчининг (кредиторнинг)
талаблари гаровга қўйилган кўчмас мол-мулк қийматидан суднинг қарорига
мувофиқ қондирилади. Кодекснинг 281-моддасига мувофиқ, ундирув
қаратилган гаровдаги мол-мулкни сотиш, қонун ҳужжатларида белгиланган
тартибда ким ошди савдосида сотиш йўли билан амалга оширилади.
“Кредит
шартномаларидан
келиб
чиқадиган
мажбуриятлар
бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси Олий суди
Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги
13/150-сон Қарорининг 23-бандида ундирувни гаров нарсасига суд тартибида
қаратишда суднинг қарорида гаровдаги мол-мулкнинг номи, жойлашган жойи
кўрсатилиши лозимлиги ҳақида тушунтириш берилган.
Шунингдек, мазкур Пленум қарорининг 23-банди иккинчи ва учинчи
хатбошиларига кўра, гаровга қўйилган мол-мулкнинг ким ошди савдоси
бошланадиган вақтдаги бошланғич сотиш баҳоси суд қарори билан
белгиланмайди.
Шунга кўра, агар даъво аризасида гаровга қўйилган мол-мулкнинг ким
ошди савдоси бошланадиган вақтдаги бошланғич сотиш баҳосини белгилаш
ҳақида талаб мавжуд бўлса, суд ҳал қилув қарорининг асослантирувчи қисмида
ушбу мол-мулк гаров тўғрисидаги шартномада кўрсатилган нарх бўйича
реализация қилиниши тўғрисида тушунтириш бериш лозим.
Қайд этилганларга кўра, суд даъво талабларини рад этишни лозим топди.
Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий
процессуал
кодексининг
118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилади.
Қайд этилганларга кўра, суд даъво талабларини қаноатлантиришни рад
этишни, суд ҳаражатларини жавобгар “Marvellous Candy Group” оилавий
корхонаси ҳисобидан ундиришни лозим топди.
3
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234, 236,
333, 279, 280, 281, 734, 735, 744-моддаларини, Иқтисодий процессуал
кодексининг 66, 72, 75, 118, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар - “Marvellous Candy Group” оилавий корхонаси ҳисобидан
даъвогар - АТ “Халқ банки” фойдасига 30.000 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар - “Marvellous Candy Group” оилавий корхонаси ҳисобидан
республика бюджетига 551.377,68 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан Тошкент вилоят судига апелляция
шикояти бериш (протест келтириш) мумкин.
А.О.Хаитбоев
4