Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1102-2301/1860 Дата решения 25.05.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Чирчикский межрайонный экономический суд Судья Хаитбоев Алибек Отабекович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение АТ ХАЛК БАНКИ Ответчик / Подсудимый "SANOBAR" хусусий корхонаси
Source ID 1094062 Claim ID 3294315 PDF Hash 3b8d2ccc00fbf737... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ФКнинг 744-моддаси ФКнинг 744 law
онунинг 26-моддаси онунинг 26 law
ФКнинг 279-моддаси ФКнинг 279 law
Ушбу Кодекс 280-моддаси Ушбу Кодекс 280 code_article
Кодекснинг 281-моддаси Кодекс 281 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
CHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI CHIRCHIK INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 111700, Chirchiq shahri, Istiqbol ko’chasi, 8 111700, Chirchik , Istikbol street, 8 Тel: 0.370-716-39-66, e.mail: i.chirchiq@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Чирчиқ шаҳри 4-1102-2301/1860-сонли иш Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.О.Хаитбоев раислигида, судья ёрдамчиси С.Маткурбанова котиблигида, даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси АТ “Халқ банки” манфаатида жавобгар - “Sanobar” хусусий корхонаси ҳисобидан 7.905.498 сўм муддат ўтган асосий қарздорлиги, 11.666.675 сўм муддати келмаган асосий қарздорликни ундириш, ундирувни жавобгарга тегишли бўлган Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Дўрмон ҚФЙ ҳудудида жойлашган, банк келишув далолатномасига асосан 87.500.000 сўмга баҳоланган гаровдаги нотурар-жой бино-иншоатларига қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича тўпланган иш ҳужжатларини даъвогар вакили Ш.Лапасов (2022 йил 20 майдаги 03-16/36-сонли ишончнома асосида) иштирокида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар - Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси АТ “Халқ банки” манфаатида иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар - “Sanobar” хусусий корхонаси ҳисобидан 7.905.498 сўм муддат ўтган асосий қарздорлиги, 11.666.675 сўм муддати келмаган асосий қарздорликни ундиришни, ундирувни жавобгарга тегишли бўлган Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Дўрмон ҚФЙ ҳудудида жойлашган, банк келишув далолатномасига асосан 87.500.000 сўмга баҳоланган гаровдаги нотурар-жой бино-иншоатларига қаратишни сўраган. Суд мажлисида даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси ҳамда жавобгар “Sanobar” хусусий корхонаси вакиллари иштирок этмади. Иш ҳужжатларида уларнинг суд мажлиси куни ва жойидан хабардорлиги тўғрисидаги далил мавжуд, шунингдек, даъвогар даъво аризасида ишни унинг иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддаси иккинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, учинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига 1 низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланганлигидан келиб чиқиб, суд ишни даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси ва жавобгар вакиллари иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин деган хулосага келди. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини қувватлаб, жавобгар томонидан қарздорлик қисман бартараф этилганлигини билдириб, судга маълумотнома тақдим қилиб, жавобгар ҳисобидан 13.500.000 сўм муддати ўтган қарздорликни, 4.700.000 сўм муддати келмаган қарздорликни, 410.000 сўм фоиз қарздорлигини, жами 18.610.000 сўмни ундириб беришни, ундирувни гаров мулкига қаратишни сўради. Суд, даъвогар вакилининг даъво аризаси юзасидан тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК)нинг 234-моддасига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари кредит шартномасидан келиб чиққан. Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан кўринишича, АТ “Халқ банки” ва “Sanobar” хусусий корхонаси ўртасида 2020 йил 26 июнда 652-сонли кредит шартномаси тузилган. Шунингдек, кредит шартномаси бажарилишини таъминлаш мақсадида АТ “Халқ банки” ва “Sanobar” хусусий корхонаси ўртасида 2020 йил 10 июлда ипотека шартномаси имзоланган. Мазкур ипотека шартномасига кўра “Sanobar” хусусий корхонасига тегишли бўлган Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Дўрмон ҚФЙ ҳудудида жойлашган нотурар-жой бино-иншоатлари гаровга қўйилган. Гаров мулки банк келишув далолатномасига асосан 87.500.000 сўмга баҳоланган. Кредит шартномасига мувофиқ, АТ “Халқ банки” “Sanobar” хусусий корхонасига йиллик 15 фоиз ставкасини тўлаш шарти билан, 6 ойлик имтиёзли давр асосида 36 ойлик муддатга, 70.000.000 сўм миқдорида кредит ажратган. Жавобгар “Sanobar” хусусий корхонаси ўзининг шартномавий мажбуриятларини бузиб, Банк олдида 7.905.498 сўм муддат ўтган асосий қарздорликка йўл қўйган. Шу сабабли даъвогар Савдо-саноат палатаси орқали иқтисодий судга мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 7.905.498 сўм муддат ўтган асосий қарздорликни ҳамда 11.666.675 сўм муддати келмаган асосий қарздорликни ундиришни, ундирувни жавобгарга тегишли бўлган Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Дўрмон ҚФЙ ҳудудида жойлашган, банк келишув далолатномасига асосан 87.500.000 сўмга баҳоланган гаровдаги нотурар-жой бино-иншоатларига қаратишни сўраган. Бироқ, судга даъво аризаси киритилгандан кейин жавобгар томонидан қарздорлик қисман бартараф этилган. Суд куни ҳолатига қарздорлик 13.500.000 сўм муддати ўтган ва 4.700.000 сўм муддати келмаган кредит қарздорлиги, 410.000 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлигини ташкил қилади. 2 Ушбу ҳолатлар ишдаги мавжуд далиллар ҳамда даъвогар вакилининг суд мажлисида берган кўрсатмаси, шунингдек тақдим қилинган маълумотнома билан ўз тасдиғини топди. ФКнинг 744-моддасига асосан Кредит шартномаси бўйича бир тараф банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. “Гаров тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунинг 26-моддасига асосан гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган тақдирда ёки лозим даражада бажармаганда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиши мумкин. ФКнинг 279-моддасига асосан, гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим даражада бажармаган такдирда гаровга куйилган мол-мулкка қаратиш мумкин. Ушбу Кодекс 280-моддасига кўра, гаровга олувчининг (кредиторнинг) талаблари гаровга қўйилган кўчмас мол-мулк қийматидан суднинг қарорига мувофиқ қондирилади. Кодекснинг 281-моддасига мувофиқ, ундирув қаратилган гаровдаги мол-мулкни сотиш, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ким ошди савдосида сотиш йўли билан амалга оширилади. “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги 13/150-сон Қарорининг 23-бандида ундирувни гаров нарсасига суд тартибида қаратишда суднинг қарорида гаровдаги мол-мулкнинг номи, жойлашган жойи кўрсатилиши лозимлиги ҳақида тушунтириш берилган. Шунингдек, мазкур Пленум қарорининг 23-банди иккинчи ва учинчи хатбошиларига кўра, гаровга қўйилган мол-мулкнинг ким ошди савдоси бошланадиган вақтдаги бошланғич сотиш баҳоси суд қарори билан белгиланмайди. Шунга кўра, агар даъво аризасида гаровга қўйилган мол-мулкнинг ким ошди савдоси бошланадиган вақтдаги бошланғич сотиш баҳосини белгилаш ҳақида талаб мавжуд бўлса, суд ҳал қилув қарорининг асослантирувчи қисмида ушбу мол-мулк гаров тўғрисидаги шартномада кўрсатилган нарх бўйича реализация қилиниши тўғрисида тушунтириш бериш лозим. Қайд этилганларга кўра, суд даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, жавобгар “Sanobar” хусусий корхонаси ҳисобидан АТ “Халқ банки” фойдасига 13.500.000 сўм муддати ўтган ва 4.700.000 сўм муддати келмаган кредит қарздорлигини, 410.000 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлигини ундиришни, ундирувни жавобгарга тегишли бўлган Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Дўрмон ҚФЙ ҳудудида жойлашган гаровдаги нотурар-жой бино-иншоатларига қаратишни лозим топди. 3 Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Қайд этилганларга кўра, суд даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, суд ҳаражатларини жавобгар “Sanobar” хусусий корхонаси ҳисобидан ундиришни лозим топди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234, 236, 333, 279, 280, 281, 734, 735, 744-моддаларини, Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 72, 75, 118, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд Даъвогарнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар - “Sanobar” хусусий корхонаси ҳисобидан даъвогар АТ “Халқ банки” фойдасига 13.500.000 сўм муддати ўтган, 4.700.000 сўм муддати келмаган кредит қарздорлиги, 410.000 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлиги ва 30.000 сўм почта харажати ундирилсин. Ундирув жавобгар “Sanobar” хусусий корхонасига тегишли бўлган Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Дўрмон ҚФЙ ҳудудида жойлашган гаровдаги нотурар-жой бино-иншоатларига қаратилсин. Жавобгар - “Sanobar” хусусий корхонаси ҳисобидан республика бюджетига 391.443,46 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан Тошкент вилоят судига апелляция шикояти бериш (протест келтириш) мумкин. Судья А.О.Хаитбоев 4