Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2201-2201/3534 Дата решения 25.05.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Халмирзаев Олим Дустмухамматович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Фаргона нефтни кайта ишлащ заводи масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый Ургенч нефт базаси масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1086518 Claim ID 3260825 PDF Hash 037b2a8792a1c6d1... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодекси 149-моддаси тисодий процессуал кодекси 149 code_article
аролик кодексининг 892-моддаси аролик кодекси 892 code_article
тисодий процессуал кодекси 302-моддаси тисодий процессуал кодекси 302 code_article
тисодий процессуал кодекси 301-моддаси тисодий процессуал кодекси 301 code_article
йича ушбу Кодекс 302-моддаси йича ушбу Кодекс 302 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2201-2201/3534-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья М.Қазақов Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья В.Қазақов Кассация инстанцияси судида маърузачи судья О.Халмирзаев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ шаҳри шаҳри 2023 йил 25 май Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Т.Аннаеванинг раислигида, ҳайъат аъзолари Б.Убайдуллаев ва О.Халмирзаевдан иборат таркибда, Б.Муродқосимовнинг котиблигида, “Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи” масъулияти чекланган жамияти вакиллари С.Дадахўжаев (2023 йил 4 январдаги 01-11/09-сонли ишончнома), Х.Абдулхакимов (2023 йил 22 майдаги 01-11/1207-сонли ишончнома), М.Эгамбердиева (2023 йил 4 январдаги 01-11/03-сонли ишончнома), “Урганч нефт базаси” масъулияти чекланган жамияти вакили Б.Джуманиязов (2023 йил 26 апрелдаги 05/74-сонли ишончнома) иштирокида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармасининг “Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи” масъулияти чекланган жамияти манфаатида “Урганч нефт базаси” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан берилган даъво аризаси бўйича қабул қилинган Урганч туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 27 октябрдаги ҳал қилув қарори ва Хоразм вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 1 мартдаги қарори устидан берилган Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармасининг “Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи” масъулияти чекланган жамияти манфаатида берган кассация шикоятини иш ҳужжатлари билан бирга видеоконференцалоқа режимида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади) “Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатини кўзлаб, Урганч туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Урганч нефт базаси” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) зиммасига базада сақланаётган 178,35 тонна миқдорида нефть маҳсулотларини қайтариш мажбуриятини юклашни сўраган. Кейинчалик, даъвогар даъво предметини ўзгартириш тўғрисидаги аризасини тақдим этиб, жавобгар зиммасига даъвогарда сақланаётган жами 118,25 тонна нефть маҳсулотларини жавобгарнинг ҳисобидан етказиб бериш шарти билан даъвогарга АИ80К-2Л-0,012 тонна, SAE-140 маркадаги компонент – 25,493 тонна, И-20 А индустриал туридаги мой – 19,713 тонна, М-8В турдаги мотор мойи – 28, 872 тонна, М-20А турдаги мотор мойи -13,212 тонна, М-10В2 турдаги мотор мойи – 7 043 тонна, М-10Г2Л турдаги дизель мойи – 14,652 тонна, печь ёқилғиси – 2, 955 тонна, Ферсол – У смазкаси – 6,398 тонна нефть маҳсулотларини қайтариб бериш мажбуриятини юклашни сўраган. Биринчи инстанция судининг 2022 йил 27 октябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво аризани қаноатлантириш рад этилган. Апелляция инстанцияси судининг 2023 йил 1 мартдаги қарори билан биринчи инстанция судининг 2022 йил 27 октябрдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Палата Ўзбекистон Республикаси Олий судига кассация шикояти билан мурожаат қилиб, апелляция инстанцияси судининг қарорини бекор қилиб, жавобгарга 111,195 тонна миқдоридаги нефт маҳсулотларини даъвогарга қайтариш бўйича мажбурият юклаш тўғрисида қарор қабул қилишни сўраган. Ишдаги ҳужжатлардан ва суд муҳокамасида аниқланган ҳолатларга кўра, биринчи инстанция суди ўзининг ҳал қилув қарорида даъвони рад этишда тарафлар ўртасида 2021 йил 30 декабрда 75сб-сонли масъул сақлаш шартномаси тузилганлиги, шартноманинг 1.1-бандига кўра, ушбу шартнома даъвогар ва жавобгар ўртасидаги масъул сақлаш учун бериладиган автобензин, дизел ёнилғисини ва нефть маҳсулотларини қабул қилиш, сақлаш, ҳисоботларини юритиш ва қайтариб берилиши, шунингдек “Буюртмачи”нинг ёзма топшириғига кўра якуний истеъмолчи “Харидор”га етказиб бериш тартибини белгилаши, шартноманинг 1.2-бандида эса “Буюртмачи” маҳсулотни қабул қилиш, сақлаш, ўлчаш, қуйиш ишларини амалга оширганлиги ҳамда ўлчов асбоблари ва ишчи кучларидан фойдалангани учун “Масъул сақловчи”га мазкур шартномада белгиланган ҳақни тўлаши белгиланганлиги, ушбу шартномага асосан даъвогар томонидан жавобгарга нефт маҳсулотлари сақлаш учун берилганлиги, даъвогар томонидан 2022 йил 30 июнь ҳолатига жавобгарда сақланаётган нефть маҳсулотлари миқдори бўйича бир томонлама солиштирма далолатнома тузилганлиги, мазкур далолатномага кўра, жами 178,35 тонна нефт маҳсулотлари, хусусан, АИ80К-2Л- 0,012 тонна, SAE-140 маркадаги компанент – 25,493 тонна, И-20А индустриал туридаги мой – 19,713 тонна, М-8В турдаги мотор мойи – 28,872 тонна, М-20А турдаги мотор мойи- 13,212 тонна, М-10В2 турдаги мотор мойи – 7,043 тонна, М-10Г2Л турдаги дизель мойи – 14,652 тонна, печ ёқилғиси – 62,955 тонна, Ферсол-У смазкаси – 6,398 тонна нефть маҳсулотлари жавобгарда сақланаётганлиги қайд этилганлиги, даъвогар 2022 йил 18 августдаги 01-11/2147-сонли далолатнома билан таққослаш далолатномасини илова қилиб, жавобгарга мурожаат қилиб, жавобгарга топширилган 276,280 тонна нефть маҳсулотларини даъвогарга қайтаришни ёки ушбу маҳсулотларни бугунги кундаги биржа савдоларидаги нархи бўйича сотиб олишни сўраганлиги, бироқ, жавобгар томонидан даъвогарнинг талабнома оқибатсиз қолдирилганлиги, натижада мазкур низо келиб чиқиб, палата юқоридаги талаблар билан судга мурожаат қилганлиги, тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 4.6-бандига кўра, масъул сақлашда турган маҳсулотни бошқа харидорга юклаб жўнатиш буюртмачи томонидан бериладиган, бажариш муддати кўрсатиладиган ҳисоб-фактура асосида амалга оширилиши белгиланганлиги, аммо, ишдаги ҳужжатлар ўрганилганда, биржа савдолари орқали сотилган нефт маҳсулотларни харидорга ўз вақтида юклаб жўнатилмаслик ҳолатлари мавжуд эмаслиги, аксинча биржа савдолари орқали сотиб олинган нефт маҳсулотларини жавобгар томонидан харидорларга ўз вақтида юклаб жўнатилганлик ҳолатлари ишга тақдим этилган ҳужжатлар билан ўз исботини топганлиги, қолаверса, даъвогар томонидан юқорида келтирган ҳолатлар бўйича, яъни жавобгар томонидан нефт маҳсулотларини харидорларга ўз вақтида юклаб жўнатилмаганлик ҳолатларини тасдиқловчи далилларни судга тақим эта олмаганлиги, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши кераклиги, бундан ташқари, тарафлар ўртасида тузилган масъул сақлаш шартномасида “Масъул сақловчи”нинг ҳисобидан “Буюртмачи”га унинг талаби билан қолдиқ нефт маҳсулотларини етказиб бериш шарти билан қайтариб бериш мажбурияти белгиланмаганлиги, жавобгар томонидан тарафлар ўртасида тузилган шартнома шартлари бузилмаган деб ҳисобланиши билан асослаган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 149-моддасининг иккинчи қисмига кўра, даъво аризасида қуйидагилар кўрсатилиши керак: 1) ариза берилаётган суднинг номи; 2) ишда иштирок этувчи шахсларнинг номи (фамилияси, исми ва отасининг исми), жойлашган ери (почта манзили) ёки яшаш жойи; 3) агар даъво баҳоланиши лозим бўлса, даъвонинг баҳоси; 4) даъво талабларига асос бўлган ҳолатлар; 5) даъво талабларининг асосларини тасдиқловчи далиллар; 6) ундирилаётган ёки низолашилаётган сумманинг ҳисоб-китоби; 7) даъвогарнинг қонунчиликка асослаб келтирган талаблари, даъво бир нечта жавобгарга нисбатан тақдим этилганда эса уларнинг ҳар бирига нисбатан талаблар; 8) жавобгар билан низони судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш) тартибига риоя этилганлиги тўғрисидаги маълумотлар, агар бу шу тоифадаги низолар учун қонунда ёки шартномада назарда тутилган бўлса; 9) илова қилинаётган ҳужжатларнинг рўйхати. Палатанинг даъво аризасида даъвогар ва жавобгар ўртасида 2021 йил учун 2020 йил 31 декабрдаги 102-Сб-сонли ва 2022 йил учун 2021 йил 30 декабрдаги 64сб-сонли “Масъул сақлаш шартномалари” расмийлаштирилганлиги, мазкур шартномаларга асосан даъвогар томонидан масъул сақлаш учун автобензин, дизел ёнилғиси ва нефть мойлари каби бошқа нефть маҳсулотларини бериш ва шу жараёнда масъул сақловчи сифатида жавобгар томонидан нефть маҳсулотларини қабул қилиш, сақлаш, ҳисоботларни юритиш ва қайтариб бериш билан бирга, даъвогарнинг ёзма топшириғига кўра якуний истеъмолчи бўлган харидорга етказиб бериш ҳамда масъул сақлаш билан боғлиқ харажатларнинг тўлов тартиблари белгиланганлиги асос сифатида келтирилган. Демак, Палатанинг даъво аризасида даъво талабларига асос бўлган ҳолатлар сифатида даъвогар ва жавобгар ўртасида 2021 йил учун расмийлаштирилган 2020 йил 31 декабрдаги 102-Сб-сонли ва 2022 йил учун расмийлаштирилган 2021 йил 30 декабрдаги 64сб-сонли “Масъул сақлаш шартномалари” кўрсатилган бўлса-да, судлар қарор қабул қилишда тарафлар ўртасида тузилган 2021 йил 30 декабрдаги 75сб-сонли масъул сақлаш шартномаси ва унинг шартларига асосланган. Судлар томонидан Палатанинг даъво аризасида қайтарилиши сўралган нефть маҳсулотлари қайси шартномалар ва ҳужжатлар асосида даъвогар томонидан жавобгарга топширилганлиги аниқланмаган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 892-моддасига кўра, шартномада юкни қайтариб беришнинг бошқача муддати белгиланган бўлса ҳам, омонат сақловчи юк топширувчининг талаби билан сақлашга қабул қилинган ашёни дарҳол қайтариб бериши керак. Бу ҳолда, агар омонат сақлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, юк топширувчи мажбуриятни муддатидан олдин бекор қилиши туфайли омонат сақловчига етказилган зарарни тўлаши шарт. Ушбу ҳолатда судлар жавобгарда даъвогарнинг талаби билан сақлашга қабул қилинган ашёни қайтариб бериш мажбурияти юзага келмаслигини моддий ҳуқуқ нормалари билан асослантириб бермаган. Демак, судлар томонидан иш ҳолатлари тўлиқ аниқланмасдан, процессуал ҳуқуқ нормалари бузилган ҳолда қарорлар қабул қилинган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 302-моддасининг биринчи қисми 1-бандида иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 301-моддасининг 3-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ушбу Кодекс 302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандида ва тўртинчи қисмининг 4 ва 7-бандларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда, ҳал қилув қарорини, қарорни бекор қилишга ва ишни янгидан кўриш учун суд ҳужжати бекор қилинган суд инстанциясига юборишга ҳақли. Бундай ҳолатда, судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг 2022 йил 27 октябрдаги ҳал қилув қарори ва апелляция инстанцияси судининг 2023 йил 1 мартдаги қарорини бекор қилишни, ишни янгидан кўриб чиқиш учун биринчи инстанция судига юборишни, даъвогарнинг кассация шикоятини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Биринчи инстанция суди ишни янгидан кўришда: - иш учун аҳамиятли ҳолатларни тўлиқ аниқлаши; - моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаши; - суд харажатларини тарафлар ўртасида тўғри тақсимлаши: - иш бўйича қонуний ва асослантирилган суд қарори қабул қилиши лозим бўлади. Юқорида баён қилинганларга асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301-303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: Урганч туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 27 октябрдаги ҳал қилув қарори ва Хоразм вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 1 мартдаги қарори бекор қилинсин. Иш янгидан кўриб чиқиш учун Урганч туманлараро иқтисодий судига юборилсин. Ушбу иш бўйича берилган 2023 йил 1 мартдаги ижро варақалар бўйича ундирув бекор қилинсин. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармасининг “Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи” масъулияти чекланган жамияти манфаатида берган кассация шикояти қисман қаноатлантирилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: Т.Аннаева Ҳайъат аъзолари: Б.Убайдуллаев О.Халмирзаев