← Назад
Решение #593500 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 465 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| олатларни исботлаши кераклиги ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
6 812 символов
4-1104-2302/1595-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 25 май
Ўртачирчиқ тумани
Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий суди, судья Т.Салимов раислигида,
судья ѐрдамчиси Ж.Ибрагимов котиблигида, даъвогар - "ХХХХ" фермер хўжалиги
манфаатида Хххх жавобгар "ХХХХ" МЧЖ ҳисобидан 18 227 601 сўм асосий қарз
ва 9 113 800 сўм пеня ундириш тўғрисидаги иқтисодий ишни Хххх вакили
А.Игамбердиев (ишончнома асосида), жавобгар вакили Ш.Абдувалиев (ишончнома
асосида), иштирокида суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
Даъвогар "ХХХХ" фермер хўжалиги манфаатида Хххх судга даъво аризаси
билан мурожаат қилиб, "ХХХХ" МЧЖ ҳисобидан 18 227 601 сўм асосий қарз ва
9 113 800 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суднинг 2023 йил 5 майдаги ажрими билан Зангиота тумани қишлоқ
хўжалиги бўлими низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишга қатнашишга жалб қилинган.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган даъвогар ва
учинчи шахс вакиллари бугунги суд мажлисида иштирок этмади.
Суд даъвогар ва учинчи шахс суд мажлисидан хабардорлиги тўғрисида далил
иш ҳужжатларида мавжуд эканлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин матнда–ИПК)нинг 128 ва 170моддаларига асосан ишни учинчи шахс вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим
топди.
Суд мажлисида иштирок этган Хххх даъво талабларини қўллаб-қувватлаб,
уни тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили асосий қарз ўзаро ҳисоб
китобларга кўра 8 754 501 сўмни ташкил этишини таъкидлаб, 8 754 501 сўм
миқдорида қаноатлантиришни неустойка суммаларини камайтиришни сўради.
Суд ишда иштирок этувчи шахслар вакиллари тушунтиришларини тинглаб,
ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра
даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан
боғлиқ барча суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан кейин матнда–ФК)нинг
8 ва 234-моддаларига, асосан мажбуриятлар шартномадан, зиѐн етказиш
натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур холатда тарафларнинг мажбуриятлари контрактация шартномасидан келиб
чиққан.
ФКнинг 465-моддасида контрактация шартномасига мувофиқ қишлоқ
хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш
ѐки сотиш учун бундай маҳсулотни харид қиладиган шахсга - тайѐрловчига
шартлашилган муддатда топшириш (топшириб туриш) мажбуриятини олади,
тайѐрловчи эса бу маҳсулотни қабул қилиш (қабул қилиб туриш), унинг ҳақини
шартлашилган муддатда муайян баҳода тўлаш (тўлаб туриш) мажбуриятини олади.
Иш ҳужжатлардан ва суд муҳокамасидан аниқланишича, ғаллачилик кластери
билан фермер хўжалиги ўртасида бошоқли дон харид қилиш бўйича 2021 йил 17
майда 40-сонли фьючерс шартномаси тузилган.
Мазкур шартномага кўра, жавобгар (кейинги ўринларда Тайѐрловчи),
даъвогар (кейинги ўринларда Хўжалик)ни шартномада белгиланган тартибда
бошоқли дон уруғлиги билан таъминлаш, етиштирилган маҳсулотни қабул қилиб
олиш ва унинг ҳақини тўлаш мажбуриятини, “Хўжалик” “Тайѐрлов”чига унга
тегишли ер майдонидан белгиланган миқдорда дон маҳсулотини топшириш
мажбуриятини олган.
Шартнома шартларига асосан даъвогар томонидан жавобгарга дон
маҳсулотлари етказиб берилган.
Шартноманинг 3.4-бандида “Тайѐрлов”чи томонидан “Хўжалик”дан харид
қилинадиган бошоқли дон учун якуний ҳисоб-китоблар ҳосил йилининг 1
сентябрига қадар тўлиқ амалга оширилиши белгиланган.
Жавобгар томонидан пул маблағлари қисман тўланиб, қолган қисми бўйича
тўлов амалга оширилмаганлиги натижасида даъвогар олдида 18 227 601 сўм
қарздорлик вужудга келган.
Даъвогар томонидан жавобгарга қарздорликларни бартараф этишни сўраб,
юборилган талабнома эътиборсиз қолдирилган.
ФКнинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ѐки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши керак.
Жавобгар томонидан тақдим этилган солиштирма-далолатномага кўра
даъвогарнинг қарздорлиги 8 754 501 сўмни ташкил этиши суд мажлисида ўз
исботини топганлиги сабабли суд даъвонинг асосий қарз ундириш қисмини
8 754 501 сўм миқдорида қаноатлантиришни лозим топади.
Шунингдек, даъвогарнинг даъво аризасида шартнома мажбуриятларини ўз
вақтида тўлиқ бажарилмаганлиги учун шартноманинг 4.2-бандига асосан
жавобгардан 9 113 800 сўм пеня ундириш талаби қўйилган.
ФКнинг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ѐки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида ѐки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб
беради.
Жавобгар томонидан шартномавий мажбурият ўз вақтида бажарилмаганлиги
сабабли, суд даъвонинг пеня ундириш тўғрисидаги талабини асосли деб
ҳисоблайди.
Бироқ, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан
мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок қилувчи
тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини
эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Бу ҳақда Ўзбекистон
Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик
ѐки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги
фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил
15 июндаги 163-сонли қарорининг 4-бандида тушунтириш берилган.
Суд жавобгар томонидан мажбурият бажарилиш даражасини ҳамда кредитор
манфаатларини инобатга олиб, талаб қилинган 9 113 800 сўм пеня миқдорини 2
000 000 сўмга камайтиришни, қолган қисмини рад этишни лозим топади.
ИПКнинг 68-моддасида ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва
эътирозларига асос қилиб келтираѐтган ҳолатларни исботлаши кераклиги
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилади.
Қайд этилганларга кўра, суд даъво талабларини қисман қаноатлантиришни,
суд харажатларини жавобгардан ундиришни лозим топди.
Бинобарин, Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 170, 176-180, 186,
192-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилади:
Даъвогарнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар "ХХХХ" МЧЖ ҳисобидан даъвогар "ХХХХ" фермер хўжалиги
фойдасига 8 754 501 сўм асосий қарз, 2 000 000 сўм пеня ва 30 000 почта
харажатлари ундирилсин.
Жавобгар "ХХХХ" МЧЖ ҳисобидан Республика бюджетига 546 828,02 сўм
давлат божи ундирилсин.
Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний
кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция
тартибида шикоят қилиш мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Т.Салимов