Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1102-2301/1859 Дата решения 25.05.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Чирчикский межрайонный экономический суд Судья Хаитбоев Алибек Отабекович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение АТ ХАЛК БАНКИ Ответчик / Подсудимый "TURKISH BAKIAVA BAKERY" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1094038 Claim ID 3294321 PDF Hash 17e1e5788c2fe5c9... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
нинг 234-моддаси нинг 234 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
CHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI CHIRCHIK INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 111700, Chirchiq shahri, Istiqbol ko’chasi, 8 111700, Chirchik , Istikbol street, 8 Тel: 0.370-716-39-66, e.mail: i.chirchiq@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Чирчиқ шаҳри 4-1102-2301/1859-сонли иш Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.О.Хаитбоев раислигида, судья ёрдамчиси С.Маткурбанова котиблигида, даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси АТ “Халқ банки” манфаатида жавобгар - “Turkish Bakiava Bakery” МЧЖ ҳисобидан 2.200.000 сўм муддат ўтган асосий қарздорлиги, 30.800.000 сўм муддати келмаган асосий қарздорлиги, 2.997.577 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлигини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича тўпланган иш ҳужжатларини даъвогар вакили Ш.Лапасов (2022 йил 20 майдаги 03-16/36-сонли ишончнома асосида) иштирокида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар - Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси АТ “Халқ банки” манфаатида иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар - “Turkish Bakiava Bakery” МЧЖ ҳисобидан 2.200.000 сўм муддат ўтган асосий қарздорлиги, 30.800.000 сўм муддати келмаган асосий қарздорлиги, 2.997.577 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлигини ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси ҳамда жавобгар “Turkish Bakiava Bakery” МЧЖ вакиллари иштирок этмади. Иш ҳужжатларида уларнинг суд мажлиси куни ва жойидан хабардорлиги тўғрисидаги далил мавжуд, шунингдек, даъвогар даъво аризасида ишни унинг иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддаси иккинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, учинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланганлигидан келиб чиқиб, суд ишни даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси ва жавобгар вакиллари иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин деган хулосага келди. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини қувватлаб, жавобгар томонидан қарздорлик бартараф этилмаганлигини 1 билдириб, судга маълумотнома тақдим қилиб, жавобгарнинг бугунги кундаги қарздорлиги даъво аризасида кўрсатилган миқдордан ошиб кетганлигини билдириб, даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд, даъвогар вакилининг даъво аризаси юзасидан тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъвогарнинг даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК)нинг 234-моддасига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари кредит шартномасидан келиб чиққан. Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан кўринишича, АТ “Халқ банки” ва “Turkish Bakiava Bakery” МЧЖ ўртасида 2022 йил 17 июнда 270689-сонли кредит шартномаси тузилган. Ушбу кредит шартномасига мувофиқ, АТ “Халқ банки” “Turkish Bakiava Bakery” МЧЖга йиллик 14 фоиз ставкасини тўлаш шарти билан, 6 ойлик имтиёзли давр асосида 36 ойлик муддатга, 33.000.000 сўм миқдорида кредит ажратган. Жавобгар “Turkish Bakiava Bakery” МЧЖ ўзининг шартномавий мажбуриятларини бузиб, Банк олдида 2.200.000 сўм муддат ўтган асосий қарздорлик ва 2.997.577 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлигига йўл қўйган. Шу сабабли даъвогар Савдо-саноат палатаси орқали иқтисодий судга мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 2.200.000 сўм муддат ўтган асосий қарздорлик, 30.800.000 сўм муддати келмаган асосий қарздорлик, 2.997.577 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлигини ундиришни сўраган. Ушбу ҳолатлар ишдаги мавжуд далиллар ҳамда даъвогар вакилининг суд мажлисида берган кўрсатмаси, шунингдек тақдим қилинган маълумотнома билан ўз тасдиғини топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 744-моддасига асосан Кредит шартномаси бўйича бир тараф банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Қайд этилганларга кўра, суд даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгар “Turkish Bakiava Bakery” МЧЖ ҳисобидан АТ “Халқ банки” фойдасига 2.200.000 сўм муддат ўтган асосий қарздорлик, 30.800.000 сўм муддати келмаган асосий қарздорлик, 2.997.577 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлигини ундиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. 2 Қайд этилганларга кўра, суд даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни, суд ҳаражатларини жавобгар “Turkish Bakiava Bakery” МЧЖ ҳисобидан ундиришни лозим топди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234, 236, 333, 744-моддаларини, Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 72, 75, 118, 170, 176-180-моддаларини қўллаб, суд Даъвогарнинг даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар - “Turkish Bakiava Bakery” МЧЖ ҳисобидан даъвогар АТ “Халқ банки” фойдасига 2.200.000 сўм муддат ўтган асосий қарздорлик, 30.800.000 сўм муддати келмаган асосий қарздорлик, 2.997.577 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлиги ва 30.000 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар - “Turkish Bakiava Bakery” МЧЖ ҳисобидан республика бюджетига 719.951,54 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан Тошкент вилоят судига апелляция шикояти бериш (протест келтириш) мумкин. Судья А.О.Хаитбоев 3