Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1102-2301/1858 Дата решения 25.05.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Чирчикский межрайонный экономический суд Судья Хаитбоев Алибек Отабекович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение АТ ХАЛК БАНКИ Ответчик / Подсудимый Yeshanqulov Baxt Erkinovich якка тартибдаги тадбиркор
Source ID 1094020 Claim ID 3294337 PDF Hash d144717e513d8ad4... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
нинг 234-моддаси нинг 234 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
CHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI CHIRCHIK INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 111700, Chirchiq shahri, Istiqbol ko’chasi, 8 111700, Chirchik , Istikbol street, 8 Тel: 0.370-716-39-66, e.mail: i.chirchiq@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Чирчиқ шаҳри 4-1102-2301/1858-сонли иш Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.О.Хаитбоев раислигида, судья ёрдамчиси С.Маткурбанова котиблигида, даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси АТ “Халқ банки” манфаатида жавобгар - ЯТТ “Yeshanqulov Baxt Erkinovich” ҳисобидан 6.651.207 сўм муддат ўтган асосий қарздорлиги, 19.800.000 сўм муддати келмаган асосий қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича тўпланган иш ҳужжатларини даъвогар вакили Ш.Лапасов (2022 йил 20 майдаги 03-16/36-сонли ишончнома асосида) иштирокида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар - Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси АТ “Халқ банки” манфаатида иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар - ЯТТ “Yeshanqulov Baxt Erkinovich” ҳисобидан 6.651.207 сўм муддат ўтган асосий қарздорлиги, 19.800.000 сўм муддати келмаган асосий қарздорликни ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси ҳамда жавобгар ЯТТ “Yeshanqulov Baxt Erkinovich” вакиллари иштирок этмади. Иш ҳужжатларида уларнинг суд мажлиси куни ва жойидан хабардорлиги тўғрисидаги далил мавжуд, шунингдек, даъвогар даъво аризасида ишни унинг иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддаси иккинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, учинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланганлигидан келиб чиқиб, суд ишни даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси ва жавобгар вакиллари иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин деган хулосага келди. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини қувватлаб, жавобгар томонидан қарздорлик қисман бартараф этилганлигини 1 билдириб, судга маълумотнома тақдим қилиб, жавобгар ҳисобидан 2.200.000 сўм муддати ўтган қарздорликни, 13.200.000 сўм муддати келмаган қарздорликни, 35.000 сўм фоиз қарздорлигини, жами 15.435.000 сўмни ундириб беришни сўради. Суд, даъвогар вакилининг даъво аризаси юзасидан тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК)нинг 234-моддасига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари кредит шартномасидан келиб чиққан. Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан кўринишича, АТ “Халқ банки” ва ЯТТ “Yeshanqulov Baxt Erkinovich” ўртасида 2022 йил 18 майда 203944-сонли кредит шартномаси тузилган. Ушбу кредит шартномасига мувофиқ, АТ “Халқ банки” ЯТТ “Yeshanqulov Baxt Erkinovich”га йиллик 14 фоиз ставкасини тўлаш шарти билан, 3 ойлик имтиёзли давр асосида 18 ойлик муддатга, 33.000.000 сўм миқдорида кредит ажратган. Жавобгар ЯТТ “Yeshanqulov Baxt Erkinovich” ўзининг шартномавий мажбуриятларини бузиб, Банк олдида 6.651.207 сўм муддат ўтган асосий қарздорликка йўл қўйган. Шу сабабли даъвогар Савдо-саноат палатаси орқали иқтисодий судга мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 6.651.207 сўм муддат ўтган асосий қарздорликни ҳамда 19.800.000 сўм муддати келмаган асосий қарздорликни ундиришни сўраган. Бироқ, судга даъво аризаси киритилгандан кейин жавобгар томонидан қарздорлик қисман бартараф этилган. Суд куни ҳолатига қарздорлик 2.200.000 сўм муддати ўтган ва 13.200.000 сўм муддати келмаган кредит қарздорлиги, 35.000 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлигини ташкил қилади. Ушбу ҳолатлар ишдаги мавжуд далиллар ҳамда даъвогар вакилининг суд мажлисида берган кўрсатмаси, шунингдек тақдим қилинган маълумотнома билан ўз тасдиғини топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 744-моддасига асосан Кредит шартномаси бўйича бир тараф банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Қайд этилганларга кўра, суд даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, жавобгар ЯТТ “Yeshanqulov Baxt Erkinovich” ҳисобидан АТ “Халқ банки” фойдасига 2.200.000 сўм муддати ўтган ва 13.200.000 сўм муддати келмаган кредит қарздорлигини, 35.000 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлигини ундиришни лозим топди. 2 Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Қайд этилганларга кўра, суд даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, суд ҳаражатларини жавобгар ЯТТ “Yeshanqulov Baxt Erkinovich” ҳисобидан ундиришни лозим топди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234, 236, 333, 744-моддаларини, Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 72, 75, 118, 170, 176-180-моддаларини қўллаб, суд Даъвогарнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар - ЯТТ “Yeshanqulov Baxt Erkinovich” ҳисобидан даъвогар АТ “Халқ банки” фойдасига 2.200.000 сўм муддати ўтган, 13.200.000 сўм муддати келмаган кредит қарздорлиги, 35.000 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлиги ва 30.000 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар - ЯТТ “Yeshanqulov Baxt Erkinovich” ҳисобидан республика бюджетига 529.024,14 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан Тошкент вилоят судига апелляция шикояти бериш (протест келтириш) мумкин. Судья А.О.Хаитбоев 3