← Назад
Решение #593508 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| нинг | 234 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
CHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
CHIRCHIK INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
111700, Chirchiq shahri, Istiqbol ko’chasi, 8
111700, Chirchik , Istikbol street, 8
Тel: 0.370-716-39-66,
e.mail: i.chirchiq@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Чирчиқ шаҳри
4-1102-2301/1857-сонли иш
Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.О.Хаитбоев
раислигида, судья ёрдамчиси С.Маткурбанова котиблигида, даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси
АТ “Халқ банки” манфаатида жавобгар - ЯТТ “Bogbekov Muzaffar
Abdullaevich” ҳисобидан 12.791.776 сўм муддат ўтган асосий қарздорлиги,
19.800.000 сўм муддати келмаган асосий қарздорликни ундириш тўғрисидаги
даъво аризаси бўйича тўпланган иш ҳужжатларини даъвогар вакили Ш.Лапасов
(2022 йил 20 майдаги 03-16/36-сонли ишончнома асосида) иштирокида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар - Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Тошкент вилоят
ҳудудий бошқармаси АТ “Халқ банки” манфаатида иқтисодий судга даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар - ЯТТ “Bogbekov Muzaffar
Abdullaevich” ҳисобидан 12.791.776 сўм муддат ўтган асосий қарздорлиги,
19.800.000 сўм муддати келмаган асосий қарздорликни ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг
Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси ҳамда жавобгар ЯТТ “Bogbekov Muzaffar
Abdullaevich” вакиллари иштирок этмади. Иш ҳужжатларида уларнинг суд
мажлиси куни ва жойидан хабардорлиги тўғрисидаги далил мавжуд,
шунингдек, даъвогар даъво аризасида ишни унинг иштирокисиз кўриб
чиқишни сўраган.
Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий
процессуал
кодексининг
170-моддаси иккинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида
тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса,
даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган
тақдирда, учинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида
тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига
келмаса,
низо
уларнинг
йўқлигида
ҳал
қилиниши
мумкинлиги
белгиланганлигидан келиб чиқиб, суд ишни даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси ва жавобгар вакиллари
иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин деган хулосага келди.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини
қувватлаб, жавобгар томонидан қарздорлик қисман бартараф этилганлигини
1
билдириб, судга маълумотнома тақдим қилиб, жавобгар ҳисобидан
17.520.000 сўм муддати ўтган қарздорликни, 13.200.000 сўм муддати келмаган
қарздорликни, 620.000 сўм фоиз қарздорлигини, жами 31.340.000 сўмни
ундириб беришни сўради.
Суд, даъвогар вакилининг даъво аризаси юзасидан тушунтиришларини
тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра,
даъвогарнинг
даъво
талабларини
қисман
қаноатлантиришни,
суд
харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК)нинг 234-моддасига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш
натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари кредит шартномасидан келиб
чиққан.
Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан кўринишича, АТ “Халқ банки” ва ЯТТ
“Bogbekov Muzaffar Abdullaevich” ўртасида 2022 йил 18 майда 203957-сонли
кредит шартномаси тузилган.
Ушбу кредит шартномасига мувофиқ, АТ “Халқ банки”
ЯТТ “Bogbekov Muzaffar Abdullaevich”га йиллик 14 фоиз ставкасини тўлаш
шарти билан, 3 ойлик имтиёзли давр асосида 18 ойлик муддатга, 33.000.000 сўм
миқдорида кредит ажратган.
Жавобгар ЯТТ “Bogbekov Muzaffar Abdullaevich” ўзининг шартномавий
мажбуриятларини бузиб, Банк олдида 12.791.776 сўм муддат ўтган асосий
қарздорликка йўл қўйган.
Шу сабабли даъвогар Савдо-саноат палатаси орқали иқтисодий судга
мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 12.791.776 сўм муддат ўтган асосий
қарздорликни ҳамда 19.800.000 сўм муддати келмаган асосий қарздорликни
ундиришни сўраган.
Бироқ, судга даъво аризаси киритилгандан кейин жавобгар томонидан
қарздорлик қисман бартараф этилган. Суд куни ҳолатига қарздорлик
17.520.000 сўм муддати ўтган ва 13.200.000 сўм муддати келмаган кредит
қарздорлиги, 620.000 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлигини ташкил қилади.
Ушбу ҳолатлар ишдаги мавжуд далиллар ҳамда даъвогар вакилининг суд
мажлисида берган кўрсатмаси, шунингдек тақдим қилинган маълумотнома
билан ўз тасдиғини топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади) 744-моддасига асосан Кредит шартномаси бўйича бир тараф банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига)
шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари
(кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг
учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
Қайд
этилганларга
кўра,
суд
даъво
талабларини
қисман
қаноатлантиришни, жавобгар ЯТТ “Bogbekov Muzaffar Abdullaevich” ҳисобидан
АТ “Халқ банки” фойдасига 17.520.000 сўм муддати ўтган ва 13.200.000 сўм
муддати келмаган кредит қарздорлигини, 620.000 сўм муддати ўтган фоиз
қарздорлигини ундиришни лозим топди.
2
Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий
процессуал
кодексининг
118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилади.
Қайд
этилганларга
кўра,
суд
даъво
талабларини
қисман
қаноатлантиришни,
суд
ҳаражатларини
жавобгар
ЯТТ
“Bogbekov Muzaffar Abdullaevich” ҳисобидан ундиришни лозим топди.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234, 236,
333, 744-моддаларини, Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 72, 75, 118, 170,
176-180-моддаларини қўллаб, суд
Даъвогарнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар - ЯТТ “Bogbekov Muzaffar Abdullaevich” ҳисобидан даъвогар АТ “Халқ банки” фойдасига 17.520.000 сўм муддати ўтган, 13.200.000 сўм
муддати келмаган кредит қарздорлиги, 620.000 сўм муддати ўтган фоиз
қарздорлиги ва 30.000 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар - ЯТТ “Bogbekov Muzaffar Abdullaevich” ҳисобидан республика
бюджетига 651.835,52 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан Тошкент вилоят судига апелляция
шикояти бериш (протест келтириш) мумкин.
Судья
А.О.Хаитбоев
3