Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1102-2301/1865 Дата решения 25.05.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Чирчикский межрайонный экономический суд Судья Хаитбоев Алибек Отабекович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "LUKBO TEKSTIL" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый Sifat Mustahkam масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1094073 Claim ID 3289192 PDF Hash b2489d96a9c4104c... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
ФКнинг 234-моддаси ФКнинг 234 law
Мазкур кодекснинг 236-моддаси Мазкур кодекс 236 code_article
онунининг 7-моддаси онуни 7 law
Шу Кодекснинг 333-моддаси Шу Кодекс 333 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
CHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI CHIRCHIK INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 111700, Chirchiq shahri, Istiqbol ko’chasi, 8 111700, Chirchik , Istikbol street, 8 Тel: 0.370-716-39-66, e.mail: i.chirchiq@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 25 май Чирчиқ шаҳри 4-1102-2301/1865-сонли иш Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.О.Хаитбоев раислигида, судья ёрдамчиси С.Маткурбанова котиблигида, даъвогар “Lukbo Tekstil” МЧЖ шаклидаги хорижий корхонанинг жавобгар “Sifat Mustahkam” МЧЖ ҳисобидан 60.002.677,40 сўм асосий қарз, 6.000.268 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича тўпланган иш ҳужжатларини очиқ суд мажлисида ўз биносида жавобгар раҳбари Ж.Авулов иштирокида кўриб чиқиб, қуйидагиларни “Lukbo Tekstil” МЧЖ шаклидаги хорижий корхона (сотиб олувчи ёки даъвогар) ва “Sifat Mustahkam” МЧЖ (сотувчи ёки жавобгар) ўртасида 2022 йил 4 августда 1-сонли шартнома тузилган бўлиб, сотувчи шартноманинг 1-бандида назарда тутилган маҳсулотни сотиб олувчига етказиб бериши, сотиб олувчи эса унинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Мазкур шартнома бўйича сотиб олувчи ўз мажбуриятини бажариб, сотувчига 2022 йил 8 августда 659-сонли тўлов топшириқномаси билан 74.255.500 сўм ўтказиб берган. Аммо, жавобгар даъвогарга 11.205.830 сўмлик маҳсулот етказиб берган. Кейинчалик, етказиб берилган маҳсулотнинг сифат даражаси етарли даражада эмаслиги боис, даъвогар маҳсулот ҳақини қайтаришни сўраб жавобгарга 2023 йил 3 апрелда талабнома юборган. Жавобгар қисман тўловни амалга оширганлиги натижасида даъвогардан 60.002.677,40 сўм қарздор бўлиб қолган. Мазкур қарздорликни тўлаш бўйича даъвогар жавобгарга талабнома юборган. Бироқ, жавобгар талабномани оқибатсиз қолдирган. Шундан сўнг, даъвогар иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан 60.002.677,40 сўм асосий қарз, 6.000.268 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган даъвогар вакили суд мажлисида иштирок этмади. Бироқ, даъвогар судга 2023 йил 24 майда илтимоснома йўллаб, унда ишни унинг иштирокисиз кўриб чиқишни ҳамда даъвони қаноатлантиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддасига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни 1 унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Суд мазкур қонун нормасини қўллаган ҳолда ишни даъвогар иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин деб ҳисоблайди. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар раҳбари даъвонинг асосий қарз қисмини тан олиб, жамиятнинг молиявий аҳволини инобатга олган ҳолда даъвонинг пеня талабини камайтириб беришни сўради. Суд жавобгар раҳбарининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан кейин матнда “ФК деб юритилади) 8-моддаси иккинчи қисми 1-бандига кўра, фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунда назарда тутилган шартномалар ва бошқа битимлардан, шунингдек гарчи қонунда назарда тутилган бўлмаса-да, лекин унга зид бўлмаган шартномалар ва бошқа битимлардан вужудга келади. ФКнинг 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ЎзР ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбурияти олди-сотди шартномасидан келиб чиққан. Мазкур кодекснинг 236-моддасида мажбурият мажбурият шартларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса – иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги, 333-моддасида эса қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун жавоб беришлиги белгиланган. Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2022 йил 4 августда 1-сонли шартнома тузилган бўлиб, сотувчи шартноманинг 1-бандида назарда тутилган маҳсулотни сотиб олувчига етказиб бериши, сотиб олувчи эса унинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Мазкур шартнома бўйича сотиб олувчи ўз мажбуриятларини бажариб, сотувчига 2022 йил 8 августда 659-сонли тўлов топшириқномаси билан 74.255.500 сўм ўтказиб берган. Аммо, жавобгар даъвогарга 11.205.830 сўмлик маҳсулот етказиб берган. Кейинчалик, етказиб берилган маҳсулотнинг сифат даражаси етарли даражада эмаслиги боис, даъвогар маҳсулот ҳақини қайтаришни сўраб жавобгарга 2023 йил 3 апрелда талабнома юборган. Жавобгар қисман тўловни амалга оширганлиги натижасида даъвогардан 60.002.677,40 сўм қарздор бўлиб қолган. Мазкур қарздорликни тўлаш бўйича даъвогар жавобгарга талабнома юборган. Бироқ, жавобгар талабномани оқибатсиз қолдирган. “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 7-моддасига мувофик, тарафлар ўртасида тузилган хўжалик шартномалари бўйича 2 зиммаларига олинган мажбуриятларни ўз вақтида ва тегишли тартибда бажаришлари шарт. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан кейин матнда ФК) 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Шу Кодекснинг 333-моддаси биринчи қисмига кўра қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. ФК 386-моддасининг биринчи қисмига кўра, олди-сотди шартномаси бўйича бир тараф (сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб олувчи)га мулк қилиб топшириш мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу товарни қабул қилиш ва унинг учун белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни тўлаш мажбуриятини олади. Жавобгарнинг шартнома бўйича даъвогардан 60.002.677,40 сўм қарздорлиги иш ҳужжатларида мавжуд бўлган далиллар ҳамда жавобгар раҳбарининг суд мажлисида берган кўрсатмаси билан ўз тасдиғини топди. Қайд этилганларга биноан, даъвогарнинг жавобгардан 60.002.677,40 сўм асосий қарз ундириш ҳақидаги талаби қаноатлантирилиши лозим. Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунини хўжалик судлари амалиётида қўллашнинг айрим масалалари ҳақидаги Олий хўжалик суди Пленумининг 2002 йил 4 мартдаги 103-сонли қарори 10-бандига биноан умумий қоидага кўра, қонун ҳужжатлари ва шартномада бошқача тартибда жавобгарлик назарда тутилмаган бўлса, шартнома шартларини бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик (шартнома интизомини бузганлик) учун Қонуннинг 25-32-моддаларига асосан жавобгарлик қўлланилади. Агар хўжалик шартномасида шартнома интизомини бузиш билан боғлиқ ҳолатлар учун жавобгарлик белгиланган бўлса, тарафларнинг жавобгарлиги шартномага асосан қўлланилади. Даъвогар мазкур қонунга асосан жавобгардан 6.000.268 сўм пеня ундиришни сўраган. ФК 263-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Суд жавобгар томонидан мажбурият бажарилиш даражасини ҳамда кредитор манфаатларини инобатга олиб, талаб қилинган 6.000.268 сўм пеня миқдорини 901.000 сўмга камайтиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. 3 Қайд этилганларга кўра, суд даъво талабини қисман қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234, 236, 263, 326, 333, 437, 449-моддаларини, Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 72, 75, 118, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Жавобгар - “Sifat Mustahkam” МЧЖ ҳисобидан даъвогар - “Lukbo Tekstil” МЧЖ шаклидаги хорижий корхона фойдасига 60.002.677,40 сўм асосий қарз, 901.000 сўм пеня, 1.320.058 сўм давлат божи, 30.000 сўм почта харажати ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози томон Тошкент вилоят судига апелляция тартибида шикоят беришга (ёки) прокурор протест келтиришга ҳақли. Судья А.О.Хаитбоев 4