Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2102-2201/438 Дата решения 25.05.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Убайдуллаев Бахберген Сагидуллаевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Жанубсаноатмонтаж акциядорлик жамияти Ответчик / Подсудимый Узспецстроймонтаж масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1086190 Claim ID 3108139 PDF Hash c268239c53e36f1d... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуни 14-моддаси онуни 14 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
Ушбу Кодекс 302-моддаси Ушбу Кодекс 302 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2102-2201/438-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўришда маърузачи судья Ш.Ғафуров Апелляция инстанциясида маърузачи судья Х.Турсунов Кассация инстанциясида маърузачи судья Б.Убайдуллаев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 25 май Ўзбекистон Республикаси Олий судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья Т.Аннаеванинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар О.Халмирзаев ва Б.Убайдуллаевдан иборат таркибда, Б.Муродқосимовнинг котиблигида, “UZSPECSTROYMONTAJ” масъулияти чекланган жамияти вакили Т.Эргашев (2023 йил 8 майдаги 71-сонли ордерга асосан), “JANUBSANOATMONTAJ” акциядорлик жамияти вакиллари М.Тўхтамишев (2023 йил 2 майдаги 20-сонли ишончнома ва 2023 йил 8 майдаги 9-сонли ордерга асосан) ва М.Норов (2022 йил 10 ноябрдаги 18-сонли ишончномага асосан) иштирокида, мазкур иш бўйича қабул қилинган қилинган Зарафшон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 26 сентябрдаги ҳал қилув қарори ва Навоий вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 28 ноябрдаги қарори устидан “UZSPECSTROYMONTAJ” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Ўзбекистон Республикаси Олий суди биносида видеоконференцалоқа режимидаги бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Навоий вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади) “JANUBSANOATMONTAJ” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “UZSPECSTROYMONTAJ” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 186 342 364,65 сўм асосий қарз, 55 157 339,3 сўм пеняни ундиришни сўраган. Суднинг ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида “Навоий кон-металлургия комбинати” акциядорлик жамияти (Зарафшон қурилиш бошқармаси ва Марказий кон бошқармаси) жалб қилинган. Зарафшон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 26 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво аризаси қисман қаноатлантирилган. Жавобгардан даъвогар фойдасига 186 342 365 сўм асосий қарз ундирилган. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантиришдан рад қилинган. Навоий вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 28 ноябрдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Жавобгар Ўзбекистон Республикаси Олий судига кассация шикояти билан мурожаат қилиб, шикоятда тарафлар ўртасида маҳсулот етказиб бериш шартномаси мавжуд эмаслиги, маҳсулотлар олинганлигини тасдиқловчи бирлемчи бухгалтериялик ҳужжатлар мавжуд эмаслиги, маҳсулотлар даъвогар томонидан етказиб берилмаганлиги тўғрисида важлар келтирилиб, ҳал қилув қарори ва апелляция инстанцияси судининг қарорини бекор қилиб, янги қарор қабул қилишни сўраган. Суд мажлисида иштирок қилган жавобгар вакили кассация шикоятини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок қилган даъвогар вакиллари жавобгарга 186 342 364,65 сўмлик маҳсулотлар етказиб берилганлиги ҳақида юк хати, ишончнома мавжуд эмаслигини билдириб, кассация шикоятини қаноатлантиришни сўрадилар. Учинчи шахс вакиллари суд мажлисида иштирок қилмади. Судлов ҳайъати Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига асосан ишни учинчи шасх вакиллари иштирокисиз кўришни лозим топди. Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, кассация шикоятини қаноатлантиришни лозим топади. Аниқланишича, тарафлар ўртасида маҳсулот етказиб бериш шартномаси мавжуд эмас. Даъвогар жавобгарга 186 342 364,65 сўмлик сульфат портландцемент маҳсулотлари етказиб берганлиги, жавобгар томонидан маҳсулотларнинг қабул қилинганлиги бўйича 2022 йил 16 майдаги 21Т-сонли электрон ҳисоб-фактура расмийлаштирилган. Жавобгар томонидан мазкур маҳсулот учун 186 342 364,65 сўмлик тўловлар амалга оширилмасдан қолинганлиги важи билан Палата даъвогар манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, 186 342 364,65 сўм асосий қарз, 55 157 339,3 сўм пеняни ундиришни сўраган. Биринчи инстанция суди даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантириш тўғрисида асоссиз хулосага келган. Чунки, Шунингдек, “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 14-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига кўра, операциялар амалга оширилганлигини қайд этувчи бошланғич ҳисоб ҳужжатлари ва уларни ўтказишга доир фармойишлар хўжалик операцияларининг бухгалтерия ҳисоби учун асос бўлади. Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан савдо ва сервис соҳасида олинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақи банк корпоратив пластик карталаридан фойдаланган ҳолда тўланганида тўлов терминалларининг чеклари ҳам бошланғич ҳисоб ҳужжатлари деб тан олинади. Бошланғич ҳисоб ҳужжатлари хўжалик операциялари амалга оширилаётган пайтда ёки операциялар амалга ошириб бўлинганидан кейин тузилади. Ҳисобот даврига тегишли бўлган хўжалик операциялари, агар улар амалга оширилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар олинмаган бўлса, тегишли бошланғич ҳужжат расмийлаштирилиб, бухгалтерия ҳисобида акс эттирилади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Қўшилган қиймат солиғи ҳамда чет эл юридик шахслари билан боғлиқ солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 14 августдаги 489-сонли қарори билан тасдиқланган “Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 4-бандида ҳисобварақ-фактура, товарлар жўнатилган (топширилган) ёки хизматлар кўрсатилган календарь санада расмийлаштирилиб тақдим этилади, мазкур Низомнинг 63-бандига кўра етказиб берувчи томонидан тақдим этилган электрон ҳисобварақ-фактура ўн календарь кун ичида сотиб олувчи томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланиши ёки сабаби кўрсатилган ҳолда рад этилиши шартлиги, сотиб олувчи томонидан белгиланган муддатда тасдиқланмаган ёки рад этилмаган электрон ҳисобварақ-фактура тасдиқланган ҳисобланиши, бунда ҳақиқатда амалга оширилмаган хўжалик операциялари бўйича расмийлаштирилган ҳисобварақ-фактуралар товарлар жўнатилганлигини ёки хизматлар кўрсатилганлигини тасдиқловчи ҳужжат сифатида тан олинмаслиги кўрсатилган. Тарафлар ўртасида 186 342 364,65 сўмлик маҳсулотлар етказилганлиги тўғрисида 2022 йил 16 майдаги 21Т-сонли ҳисоб-варақ фактуралар электрон шаклда расмийлаштирилган бўлса-да, маҳсулотлар етказиб берилганлиги юзасидан - йўл варақалари, товар-транспорт юк хати, маҳсулотни жавобгар томонидан қабул қилиб олинганлиги юзасидан бошқа ҳужжатлар иш ҳужжатларида мавжуд эмас. Мазкур ҳолатда, тарафлар ўртасида маҳсуотетказиб бериш шартномаси ва жавобгар томонидан маҳсулот қабул қилиб олганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд эмас. Шунингдек, даъвогар асосий қарз кечиктирилганлиги важи билан жавобгардан 55 157 339,3 сўм пеня ундиришни сўраган. Мазкур ҳолатда даъвогарнинг жавобгардан асосий қарзни ундириш талаби асоссиз бўлганлиги сабабли, жавобгардан 55 157 339,3 сўм пеня ундириш талаби ҳам асоссиз бўлиб, даъво талабининг ушбу қисмини ҳам қанаотлантириш рад қилиниши лозим. Биринчи инстанция суди қайд этилган ҳолатларни инобатга олмасдан, моддий ҳуқуқ нормаларини нотўғри қўллаб, даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантириш, апелляция инстанцияси суди эса ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида асоссиз хулосага келган. ИПК 301-моддасининг 2-бандига биноан кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгартиришга ёки бекор қилишга ва ишни янгидан кўриб чиқиш учун юбормасдан янги қарор қабул қилишга ҳақли. Ушбу Кодекс 302-моддаси биринчи қисмининг 3 ва 4-бандларига кўра, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. Баён этилганларга кўра, судлов ҳайъати кассация шикоятини қаноатлантиришни, биринчи инстанция судининг 2022 йил 26 сентябрдаги ҳал 4 қилув қарори ва апелляция инстанцияси судининг 2022 йил 28 ноябрдаги қарорини бекор қилишни, янги қарор қабул қилишни, даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантиришни рад қилишни, даъвогардан республика бюджетига биринчи инстанция суди учун 4 829 994 сўм, апелляция ва кассация инстанциялари учун тўланмаган 1 103 146 сўм, жами 5 933 140 сўм давлат божи, жавобгар фойдасига апелляция ва кассация шикояти учун тўланган 3 726 848 сўм давлат божи ҳамда апелляция ва кассация инстанцияси учун тўланган 48 000 сўм почта харажатларини, Олий суд депозит ҳисоб-рақамига ишни суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ 82 500 сўм суд харажатларини ундиришни, ижро варақаларини беришни, бекор қилинган суд қарорлари бўйича ундирувни бекор қилишни лозим топади. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301-303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати “UZSPECSTROYMONTAJ” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикояти қаноатлантирилсин. Зарафшон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 26 сентябрдаги ҳал қилув қарори ва Навоий вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 28 ноябрдаги қарори бекор қилинсин. Янги қарор қабул қилинсин. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Навоий вилоят ҳудудий бошқармасининг даъво талабларини қаноатлантириш рад қилинсин. “JANUBSANOATMONTAJ” акциядорлик жамиятидан: - Республика бюджетига 5 933 140 сўм сўм давлат божи; - “UZSPECSTROYMONTAJ” масъулияти чекланган жамиятининг фойдасига 3 726 848 сўм давлат божи ва 48 000 сўм почта харажатлари; - Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит рақамига 82 500 сўм суд харажатлари ундирилсин. Ижро варақалари берилсин. Зарафшон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 26 сентябрдаги ҳал қилув қарори ва Навоий вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 28 ноябрдаги қарори бўйича ундирув бекор қилинсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: Т.Аннаева ҳайъат аъзолари: О.Халмирзаев Б.Убайдуллаев