Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1102-2301/1815 Дата решения 25.05.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Чирчикский межрайонный экономический суд Судья Хаитбоев Алибек Отабекович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "BAXRONOV CONSULT" адвокатлик бюроси Ответчик / Подсудимый "O`ZBEKKIMYOMASH ZAVODI" акционерлик жамияти
Source ID 1094078 Claim ID 3278637 PDF Hash 2a2cea577c0afe9e... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 16
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онунининг 7-моддаси онуни 7 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 705-моддаси ФКнинг 705 law
нинг 66-моддаси нинг 66 law
Ушбу кодекснинг 72-моддаси Ушбу кодекс 72 code_article
ФКнинг 263-моддаси ФКнинг 263 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ИПКнинг 160-моддаси ИПКнинг 160 law
ФКнинг 9-моддаси ФКнинг 9 law
ФКнинг 354-моддаси ФКнинг 354 law
ФКнинг 122-моддаси ФКнинг 122 law
ушбу Кодекс 114-моддаси ушбу Кодекс 114 code_article
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
Мазкур кодекснинг 72-моддаси Мазкур кодекс 72 code_article
Ушбу кодекснинг 75-моддаси Ушбу кодекс 75 code_article
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
CHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI CHIRCHIK INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 111700, Chirchiq shahri, Istiqbol ko’chasi, 8 111700, Chirchik , Istikbol street, 8 Тel: 0.370-716-39-66, e.mail: i.chirchiq@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Чирчиқ шаҳри 4-1102-2301/1815-сонли иш Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.О.Хаитбоев раислигида, судья ёрдамчиси С.Маткурбанова котиблигида, даъвогар “Baxronov Consult” адвокатлик бюросининг жавобгар - “Ўзбеккимёмаш заводи” АЖ ҳисобидан 422.000.000 сўм асосий қарз, 211.000.000 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича тўпланган ҳужжатларни ҳамда “Ўзбеккимёмаш заводи” АЖнинг “Baxronov Consult” адвокатлик бюросига нисбатан тарафлар ўртасида 2020 йил 21 сентябрда тузилган 54/Э-сонли юридик хизмат кўрсатиш шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги қарши даъвосини очиқ суд мажлисида ўз биносида даъвогар бюро раҳбари Ш.Бахронов (ордер асосида), жавобгар вакили И.Ниязматов (2023 йил 23 мартдаги 069-сонли ишончнома асосида) иштирокида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: “Baxronov Consult” адвокатлик бюроси (кейинги ўринларда даъвогар деб номланади) иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Ўзбеккимёмаш заводи” АЖ (кейинги ўринларда жавобгар деб номланади) билан бюро ўртасида 2020 йил 21 сентябрда 54/Э-сонли юридик хизмат кўрсатиш бўйича шартнома тузилганлигини, ушбу шартнома юзасидан даъвогар жавобгарга 2020 йил 21 сентябрдан 2021 йил 1 октябрга қадар 422.000.000 сўмлик юридик хизмати кўрсатганлигини, бажарилган ишлар бўйича далолатномалар тарафлар ўртасида имзоланганлигини, бироқ, жавобгар хизматлар ҳақини тўлаб бермаганлигини, мазкур қарздорликни тўлаш бўйича талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилганлигини баён этиб, жавобгар “Ўзбеккимёмаш заводи” АЖ ҳисобидан 422.000.000 сўм асосий қарз, 211.000.000 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар раҳбари даъво талабини қувватлаб, судга даъво аризасини асословчи қўшимча ҳужжатларни тақдим қилиб, даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан 422.000.000 сўм асосий қарз, 211.000.000 сўм пеня ва суд харажатларини ундириб беришни сўради. 1 Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво талабига нисбатан эътироз билдириб, судга қарши даъвони тақдим қилиб, ундаги важларини такрорлаб, қарши даъвони иш юритувга қабул қилишни, тарафлар ўртасида 2020 йил 21 сентябрда тузилган 54/Э-сонли юридик хизмат кўрсатиш шартномасини ҳақиқий эмас деб топишни, даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантиришни рад этишни сўради. Даъвогар вакили қарши даъвони иш юритувга қабул қилишни судга ҳавола қилиб, қарши даъвога нисбатан эътироз билдириб, тарафлар ўртасида тузилган шартномани ҳақиқий эмас деб топишга асос йўқлигини, сабаби шартнома ҳар иккала ташкилот раҳбари томонидан имзоланганлигини, шартномани имзолаган жавобгар жамият раҳбари ҳозирги кунда ҳам шу лавозимда ишлаб келишини, бундан ташқари, шартнома бўйича қарздорликни далолатномани имзолаган ҳолда ўзлари тан олганлигини билдириб, қарши даъвони рад этишни сўради. Суд тарафлар вакилларининг даъво аризаси ва қарши даъво бўйича важларини ва тушунтиришларини эшитиб, даъво аризаси ва қарши даъводаги важларини ўрганиб, ишдаги ҳужжатларни муҳокама қилиб, қўйидаги асосларга кўра қарши даъво аризасини иш юритишга қабул қилишни, даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, қарши даъвони қаноатлантиришни рад этишни, суд харажатларини тарафлар зиммасига юклашни лозим топди. “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 7-моддасига мувофик, тарафлар ўртасида тузилган хўжалик шартномалари бўйича зиммаларига олинган мажбуриятларни ўз вақтида ва тегишли тартибда бажаришлари шарт. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда “ФК”) 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги, 703-моддасида ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 705-моддасида эса буюртмачи ўзига кўрсатилган хизматлар ҳақини ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасида кўрсатилган муддатларда ва тартибда тўлаши шартлиги белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда “ИПК”)нинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва 2 бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. Ушбу кодекснинг 72-моддасига кўра, қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2020 йил 21 сентябрда 54/Э-сонли юридик хизмат кўрсатиш бўйича шартнома тузилган. Шартномага кўра, даъвогар жавобгарга турли шаклларда юридик хизмат кўрсатиш, жавобгар эса кўрсатилган хизматлар ҳакини тўлаш мажбуриятини олган. Ушбу шартнома мажбуриятлари даъвогар томонидан тўлиқ бажарилиб, жавобгар жамиятга 2020 йил 21 сентябрдан 2021 йил 1 октябрга қадар жами 422.000.000 сўмлик юридик хизматлар кўрсатилган. Бажарилган ишлар бўйича далолатномалар тарафлар ўртасида имзоланган. Бироқ, бажарилган ишлар ҳақи жавобгар томонидан тўлаб берилмаган. Мазкур қарздорликни тўлаш бўйича даъвогар жавобгарга талабнома юборган. Бироқ, жавобгар талабномани оқибатсиз қолдириб, қарздорликни тўлаш чораларини кўрмаган. Шу боис, даъвогар даъво аризаси билан иқтисодий судга мурожаат қилиб, жавобгардан 422.000.000 сўм асосий қарз ва 211.000.000 сўм пеня ундиришни сўраган. Даъвогарнинг 422.000.000 сўм асосий қарз ундириш талаби ишда иштирок этган даъвогар раҳбарининг суд мажлисида берган кўрсатмаси ҳамда иш ҳужжатларида мавжуд бўлган икки тарафлама тасдиқланган солиштирма далолатнома билан ўз тасдиғини топди. Қайд этилганларга биноан, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 422.000.000 сўм асосий қарз ундириш талаби тўлиқ қаноатлантирилиши лозим. ФКнинг 263-моддаси биринчи қисмига мувофиқ неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунини хўжалик судлари амалиётида қўллашнинг айрим масалалари ҳақидаги Олий хўжалик суди 3 Пленумининг 2002 йил 4 мартдаги 103-сонли қарори 10-бандига биноан умумий қоидага кўра, қонун ҳужжатлари ва шартномада бошқача тартибда жавобгарлик назарда тутилмаган бўлса, шартнома шартларини бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик (шартнома интизомини бузганлик) учун Қонуннинг 25-32-моддаларига асосан жавобгарлик қўлланилади. Агар хўжалик шартномасида шартнома интизомини бузиш билан боғлиқ ҳолатлар учун жавобгарлик белгиланган бўлса, тарафларнинг жавобгарлиги шартномага асосан қўлланилади. Даъвогар мазкур қонун талабларига ҳамда тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 2-бандига мувофиқ жавобгар ҳисобидан 211.000.000 сўм пеня ундиришни сўраган. ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок қилувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 4-бандида тушунтириш берилган. Суд жавобгар томонидан мажбурият бажарилиш даражасини ҳамда кредитор манфаатларини инобатга олиб, талаб қилинган 211.000.000 сўм пеня миқдорини 31.700.000 сўмга камайтиришни лозим топди. ИПКнинг 160-моддасига кўра, иш бўйича ҳал қилув қарори қабул қилингунига қадар жавобгар дастлабки даъво билан бирга кўриб чиқиш учун қарши даъво тақдим этишга ҳақли. Қарши даъво аризасида баён этилишича, тарафлар ўртасида 2020 йил 21 сентябрда тузилган 54/Э-сонли шартноманинг асосий предмети адвокатлик бюроси томонидан жамиятнинг манфаатларини ҳимоя қилишда юридик хизмат кўрсатиш бўлган. Жумладан, жамиятнинг ҳуқуқларини барча ташкилотларда ҳимоя қилиш, жамиятнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан биринчи ва юқори инстанция судларида иштирок этиш ва тасдиқловчи ҳужжатларни йиғиш, шунингдек, шартноманинг 3-бандига кўра даъвогар жамиятга иш бўйича барча ҳолатларни ва унинг оқибатларини тушунтириш, иш юзасидан ўзининг фикрларини жамият билан келишиш, адвокатлик ишини юритиш ва ушбу иш билан жамиятни таништириш, иш учун зарур ҳужжатларни расмийлаштириш каби мажбуриятларни зиммасига олган. Аммо, даъвогар томонидан шартнома мажбуриятлари лозим даражада бажарилмаган. Бундан ташқари шартнома имзоланган вақтда шартноманинг 1-бандига кўрсатилган баъзи ХУЖМШлар бўйича суднинг қонуний кучга кирган 4 ҳал қилув қарорлари мавжуд бўлган. Шунингдек, тарафлар ўртасидаги шартнома муддати 2020 йил 31 декабрга қадар қилиб белгиланган ва шартнома муддати тарафларнинг келишувига асосан узайтирилиши мумкинлиги кўрсатилган. Бироқ, тарафлар ўртасида шартнома муддатини узайтириш бўйича келишув тузилмаган. Шунингдек, жавобгар қарши даъво аризасида тарафлар ўртасида тузилган шартномани янглишиш таъсирида тузилган битим сифатида баҳо бериб ўтган. Шу боис, жавобгар “Ўзбеккимёмаш заводи” АЖ суд жараёнида қарши даъво аризасини тақдим қилиб, тарафлар ўртасида 2020 йил 21 сентябрда тузилган 54/Э-сонли юридик хизмат кўрсатиш шартномасини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. Суд жавобгар “Ўзбеккимёмаш заводи” АЖнинг қарши даъво талаби билан қуйидагиларга кўра келиша олмайди. ФКнинг 1-моддаcига кўра, фуқаролар (жисмоний шахслар) ва юридик шахслар шартнома асосида ўз ҳуқуқ ва бурчларини белгилашда ва қонун ҳужжатларига зид бўлмаган ҳар қандай шартнома шартларини аниқлашда эркиндирлар. ФКнинг 9-моддасига кўра, фуқаролар ва юридик шахслар ўзларига тегишли бўлган фуқаролик ҳуқуқларини, шу жумладан уларни ҳимоя қилиш ҳуқуқини ҳам ўз хоҳишларига кўра тасарруф этадилар. ФКнинг 354-моддасига мувофиқ фуқаролар ва юридик шахслар шартнома тузишда эркиндирлар. ФКнинг 122-моддасига кўра жиддий аҳамиятга эга бўлган янглишиш таъсирида тузилган битим янглишиш таъсирида ҳаракат қилган тарафнинг даъвоси бўйича суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин. Битимнинг табиати, унинг нарсасининг ўз вазифаси бўйича фойдаланиш имкониятини анча пасайтирадиган ўхшашлиги ёки сифати ҳақида янглишиш жиддий аҳамиятга эгадир. Битимнинг сабаблари хусусида янглишиш жиддий аҳамиятга эга эмас. Агар битим янглишиш таъсирида тузилганлиги туфайли ҳақиқий эмас деб топилса, ушбу Кодекс 114-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган қоидалар қўлланилади. Бундан ташқари, ўз даъвосига кўра битим ҳақиқий эмас деб топилган тараф янглишиш иккинчи тарафнинг айби билан юз берганлигини исботлай олса, иккинчи тарафдан ўзига етказилган ҳақиқий зарарни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Агар бу ҳол исботланмаса, ўз даъвосига кўра битим ҳақиқий эмас деб топилган тараф иккинчи тарафнинг талаби билан, башарти ҳатто янглишиш янглишган тарафга боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра юз берган бўлса ҳам, етказилган ҳақиқий зарарни унга тўлаши шарт. ИПКнинг 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз 5 талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Бироқ, жавобгар қарши даъво талабини асослантирувчи ҳужжатларни ва далилларни судга тақдим эта олмади. Мазкур кодекснинг 72-моддасига кўра қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. Ушбу кодекснинг 75-моддасига асосан иш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатлар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган ҳужжатлар, шартномалар, маълумотномалар, амалий ёзишмалар, шу жумладан факсимил, электрон ёки бошқа алоқа воситасида ёхуд ҳужжатнинг ишончлилигини аниқлаш имконини берувчи бошқа усулда олинган ўзга ҳужжатлар ва материаллар ёзма далиллар ҳисобланади. Юқорида қайд этилган асосларга кўра суд, қарши даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни, тўланган суд харажатларини жавобгар зиммасида қолдиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Қайд этилганларга кўра, суд даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, қарши даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 1, 9, 122, 234, 236, 263, 326, 333, 354, 437-моддаларини, Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 66, 68, 72, 75, 118, 160, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Жавобгар “Ўзбеккимёмаш заводи” АЖнинг “Baxronov Consult” адвокатлик бюросига нисбатан тарафлар ўртасида 2020 йил 21 сентябрда тузилган 54/Э-сонли юридик хизмат кўрсатиш шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги қарши даъвоси иш юритиш учун қабул қилинсин. Даъвогар “Baxronov Consult” адвокатлик бюросининг даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “Ўзбеккимёмаш заводи” АЖ ҳисобидан даъвогар “Baxronov Consult” адвокатлик бюроси ҳисобига 422.000.000 сўм асосий қарз, 31.700.000 сўм пеня, 12.660.000 сўм давлат божи ва 33.000 сўм почта харажати ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар “Ўзбеккимёмаш заводи” АЖнинг “Baxronov Consult” адвокатлик бюросига нисбатан тарафлар ўртасида 2020 йил 21 сентябрда тузилган 6 54/Э-сонли юридик хизмат кўрсатиш шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги қарши даъвосини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар “Ўзбеккимёмаш заводи” АЖ томонидан олдиндан тўлаб чиқилган 33.000 сўм почта харажати, 3.300.000 сўм давлат божи зиммасида қолдирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози томон Тошкент вилоят судига апелляция тартибида шикоят беришга (ёки) прокурор протест келтиришга ҳақли. А.О.Хаитбоев 7