Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1802-2302/750 Дата решения 25.05.2023 Инстанция Апелляция Тип документа Постановление Суд Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий суди Судья Рахимов Давлат Давронович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "Ўзбекистон Республикаси ТИФ Миллийбанки" акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый "NORMUMINOV ERGASHMUROD AXNAZAROVICH" фермер хўжалиги
Source ID 1085627 Claim ID 3296606 PDF Hash 1360769b7940abf6... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодекси 274-моддаси тисодий процессуал кодекси 274 code_article
онуниннг 4-моддаси онуниннг 4 law
онуннинг 13-моддаси онуннинг 13 law
онун 4-моддаси онун 4 law
ИПКнинг 272-моддаси ИПКнинг 272 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения 6 262 символов
4-1802-2302/750-сонли иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья О.Қурбонов, Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья Д.Рахимов ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ АЖРИМИ (апелляция шикоятини кўрмасдан қолдириш тўғрисида) 2023 йил 25 май Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича апелляция инстанцияси судлов ҳайъатида раислик этувчи М.Астанов, ҳайъат аъзолари судьялар М.Бозоров ва Д.Рахимовдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Т.Усмоновнинг котиблигида, Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 6 апрелдаги ҳал қилув қарорига нисбатан "NORMUMINOV ERGASHMUROD AXNAZAROVICH" фермер хўжалиги томонидан берилган апелляция шикоятини «Ўзбекистон Республикаси ТИФ Миллий банки» АЖ вакили Т.Жаббаров (2305.2023 йилдаги 01-2173/11-сонли ишончномага асосан), "NORMUMINOV ERGASHMUROD AXNAZAROVICH" фермер хўжалиги вакили Э.Нормуминовнинг иштирокида вилоят суди биносида очиқ суд мажлисида видеоконференц алоқа режимида Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг кўмагида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси палата аъзоси «Ўзбекистон Республикаси ТИФ Миллий банки» АЖ манфаатида, "NORMUMINOV ERGASHMUROD AXNAZAROVICH" фермер хўжалигидан 9 755 234,21 сўм муддати ўтган кредит фоизини ундиришни сўраган. Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 6 апрелдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъвоси қаноатлантирилган. "NORMUMINOV ERGASHMUROD AXNAZAROVICH" фермер хўжалиги апелляция шикояти билан мурожаат этиб, ҳал қилув қарорини бекор қилишни сўралган. Тегишли тарзда хабардор этилган бўлса-да Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси вакили суд мажлисида иштирок этмади, апелляция шикояти юзасидан фикр билдирмади. Бундай ҳолда суд ишни Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 274-моддасига асосан суд мажлисини унинг вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб ҳисобайди. Суд мажлисида иштирок этган "NORMUMINOV ERGASHMUROD AXNAZAROVICH" фермер хўжалиги вакили апелляция шикоятидаги важларини билдириб, ҳал қилув қарорини бекор қилишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили апелляция шикояти асоссиз эканлигини, апелляция шикояти имзолаш ваколатига эга бўлмаган шахс томонидан имзоланганлигини билдириб, шикоятни кўрмасдан қолдиришни сўради. Судлов ҳайъати ишда иштирок этган шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, апелляция шикоятини иш материаллари билан бирга ўрганиб чиқиб, муҳокама этиб, қуйидаги асосларга кўра апелляция шикоятини кўрмасдан қолдиришни лозим топади. Апелляция шикояти Э.Нормуминов томонидан имзоланган бўлиб, аслида фермер хўжалик раҳбари Нормуминов Абдуҳалим Эргашмуродович эканлиги, бандан ташқари regastr.stat.uz сайтидан олинган маълумотда ҳам бу ҳолат ўз тасдиғини топди. Ўзбекистон Республикаси “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги Қонуниннг 4-моддаси иккинчи қисмида бошқа юридик ва жисмоний шахслар билан муносабатларда фермер хўжалиги номидан ана шу хўжалик бошлиғи иш кўради. Фермер хўжалиги бошлиғининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини бошқа шахсга ўтказиш тақиқланади, қонунда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. Ушбу қонуннинг 13-моддаси саккизинчи бандида фермер хўжалиги бошлиғи пенсия ёшига тўлганда ёки меҳнат қобилиятини йўқотганда, шунингдек муддатли ҳарбий хизматга чақирилган, олий таълим муассасаларига кундузги ўқишга қабул қилинган, сайлаб қўйиладиган лавозимларга сайланган тақдирда, ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқини ижара шартномасига ўзгартишлар киритиш орқали ушбу Қонун 4-моддасининг биринчи қисми талабларига жавоб берадиган ўз оила аъзоларидан бирига қонунчиликка мувофиқ ижара шартномаси амал қиладиган муддатга беришга ҳақли эканлиги белгиланган. Шу боис апелляция шикоятини Э.Нормуминов фермер хўжалиги раҳбари номидан имзолаш ҳуқуқига эга бўлмаган. ИПКнинг 272-моддаси биринчи қисмига кўра, агар апелляция шикояти (протести) иш юритишга қабул қилинганидан сўнг унинг имзоланмаганлиги ёки уни имзолаш ҳуқуқига эга бўлмаган ёхуд мансаб мавқеи ёки фамилияси ва исми, отасининг исми кўрсатилмаган шахс томонидан имзоланганлиги аниқланса, апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўрмасдан қолдиради. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 19 декабрдаги “Иқтисодий ишлар бўйича суд харажатларини ундириш амалиёти тўғрисида”ги 36-сонли қарори 21-банди иккинчи хатбошисида апелляция ва кассация шикоятидан воз кечилганлиги сабабли, шикоят кўрмасдан қолдирилганда ёки иш юритиш тугатилганда, тўланган давлат божи қайтарилмайди, агар шикоят беришда давлат божи тўланмаган бўлса, давлат божи шикоят берган шахсдан ундирилиши ҳақида тушунтириш берилган. Юқоридагиларга кўра, судлов ҳайъати апелляция шикояти "NORMUMINOV ERGASHMUROD AXNAZAROVICH" фермер хўжалиги раҳбари томонидан имзоланмаганли сабабли мазкур шикоятни кўрмасдан қолдиришни, олдиндан тўланган 30.000 сўм почта харажатини инобатга олиб, унинг зиммасида қолдиришни ҳамда "NORMUMINOV ERGASHMUROD AXNAZAROVICH" фермер хўжалиги ҳисобидан Республика бюджетига 1.650.000 сўм давлат божи ундиришни, ишни видеоконференц алоқа режимида кўриш билан 82.500 сўм Олий суд депозит ҳисоб-рақамига суд харажати ундиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 118, 272-моддаларига асосланиб, судлов ҳайъати а ж р и м қ и л д и: "NORMUMINOV ERGASHMUROD AXNAZAROVICH" фермер хўжалигининг апелляция шикояти кўрмасдан қолдирилсин. "NORMUMINOV ERGASHMUROD AXNAZAROVICH" фермер хўжалиги томонидан олдиндан тўланган 30.000 сўм почта харажати тўланганлиги инобатга олиниб, унинг зиммасида қолдирилсин. "NORMUMINOV ERGASHMUROD AXNAZAROVICH" фермер хўжалиги ҳисобидан: - Республика бюджетига 1.650.000 сўм давлат божи; - ишни видеоконференц алоқа режимида кўриш билан 82.500 сўм Олий суд депозит ҳисоб-рақамига суд харажати ундирилсин. Ажрим юзасидан ижро варақалари берилсин. Мазкур ажрим қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради, уни устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судига кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи М.Астанов ҳайъат аъзолари М.Бозоров Д.Рахимов