← Назад
Решение #593552 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
10
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| нинг | 14 | — | law | |
| ФКнинг | 164 | — | law | |
| ФКнинг | 206 | — | law | |
| збекистон Республикаси Ер кодекси | 37 | — | code_article | |
| Кодекс | 41 | — | code_article | |
| онуннинг | 4 | — | law | |
| онуннинг | 6 | — | law | |
| кодекси | 22 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
CHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
CHIRCHIK INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
111700, Chirchiq shahri, Istiqbol ko’chasi, 8
111700, Chirchik , Istikbol street, 8
Тel: 0.370-716-39-66,
e.mail: i.chirchiq@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Чирчиқ шаҳри
4-1102-2301/1088-сонли иш
Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.О.Хаитбоев
раислигида, судья ёрдамчиси С.Маткурбанова котиблигида, даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Тошкент вилоят бошқармаси
“Beldersoy Eco Standart” МЧЖ манфаатида жавобгар - “Amirsoy” МЧЖ
шаклидаги қўшма корхона ҳисобидан 402.000.000 сўм миқдорида етказилган
зарар ва ерни эгаллаб олиниши натижасида мулкдорга компенсация
тўловларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича тўпланган
ҳужжатларни очиқ суд мажлисида ўз биносида даъвогар вакили
У.Абдурахимов (2023 йил 1 мартдаги 8-сонли ишончнома ва ордер асосида),
жавобгар вакиллари Л.Атаева (2022 йил 27 июлдаги 07/548-сонли ишончнома
асосида), К.Ширгалиев (ишончномасиз), М.Каттаходжаев (2023 йил 24 майдаги
05/175-сонли ишончнома асосида) иштирокида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Тошкент вилоят
бошқармаси “Beldersoy Eco Standart” МЧЖ манфаатида жавобгар - “Amirsoy”
МЧЖ шаклидаги қўшма корхонага нисбатан Чирчиқ туманлараро иқтисодий
судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда Бўстонлиқ туман
ҳокимининг 2017 йил 25 августдаги қарори билан “Beldersoy Eco Standart”
МЧЖга “Оилавий дам олиш маскани” қурилиши учун 9,40га ер майдони
ажратилганлигини, қарорга асосан дам олиш маскани қуриш учун лойиҳа
ташкилоти “Alternative Rome Dizayn” МЧЖ билан 2019 йил 16 декабрда
қиймати 240.000.000 сўмлик шартнома имзолаб қурилиш ишларини
бошлаганлигини, “Тошкент ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Вазирлар
Маҳкамасининг 2017 йил 14 сентябрдаги 1040-сонли Фармойишига асосан
“Amirsoy” курорт зонасига электр энергияси етказиб беришда “Beldersoy Eco
Standart” МЧЖнинг розилигини олмасдан юқори кучланишли 2та устунларни
ўрнатганлиги
натижасида
қурилиши
лозим
бўлган
коттеджларни
жойлаштиришнинг имкони бўлмаганлигини, шунингдек, 2018-2022 йиллар
давомида фойдалана олмаётган ер майдонлари учун 202.000.000 сўм миқдорида
солиқ тўловларини тўлаб келганлигини келтирган.
1
Суднинг 2023 йил 10 ва 24 мартдаги ажримлари билан ишга низонинг
предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс
сифатида “Alternative Rome Dizayn” МЧЖ, Бўстонлиқ туман ҳокимлиги,
Бўстонлиқ туман Давлат солиқ инспекцияси, Давлат кадастрлар палатасининг
Тошкент вилоят бошқармаси, “Тошкент ҳудудий электр тармоқлари” АЖ жалб
қилинган.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Тошкент вилоят
бошқармаси ва учинчи шахслар вакиллари суд мажлисида иштирок этмади.
Даъвогар даъво аризасида ишни унинг иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган.
Бироқ, олдинги суд мажлисида иштирок этган учинчи шахс Бўстонлиқ
туман Давлат солиқ инспекцияси вакили даъвогар томонидан солиқ тўловлари
ўз вақтида тўлаб келинаётганлигини билдириб, суддан қонуний қарор қабул
қилишни сўраган.
Шунингдек, олдинги суд мажлисида иштирок этган учинчи шахс
“Тошкент ҳудудий электр тармоқлари” АЖ вакили 2021 йилда даъвогарнинг
уларга нисбатан киритган даъвоси иқтисодий суд томонидан кўриб чиқилиб
даъво рад этилганлигини, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2017 йил 14 сентябрдаги 1040-сонли фармойишида “Тошкент ҳудудий электр
тармоқлари” АЖга ўз маблағлари ҳисобидан лойиҳани амалга ошириш ва
қурилиш ишлари давомида узлуксиз электр таъминоти ишлаши учун электр
тармоқларини тортиш ва электр таъминоти манбаларига улаш вазифаси
юклатилганлигини билдирган.
Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий
процессуал
кодексининг
170-моддаси иккинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида
тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса,
даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган
тақдирда, учинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида
тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига
келмаса,
низо
уларнинг
йўқлигида
ҳал
қилиниши
мумкинлиги
белгиланганлигидан келиб чиқиб, суд ишни даъвогар ва учинчи шахслар
вакиллари иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин деган хулосага келди.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризаси важларини
такрорлаб, даъвони қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари даъво талабига
нисбатан эътироз билдириб, даъвони рад этишни сўрадилар.
Суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини ва
эътирозларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга
кўра даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни, суд
харажатларини даъвогар зиммасига юклашни лозим топади.
2
Иш ҳужжатларидан кўринишича, Бўстонлиқ туман ҳокимининг 2017 йил
25 августдаги қарори билан “Beldersoy Eco Standart” МЧЖга Бўстонлиқ тумани,
Ғазалкент қишлоғи ҳудудида “Оилавий дам олиш маскани” қурилиши учун
9,40га ер майдони ажратилган.
Мазкур қарорга асосан “Beldersoy Eco Standart” МЧЖ дам олиш маскани
қуриш учун лойиҳа ташкилоти “Alternative Rome Dizayn” МЧЖ билан 2019 йил
16 декабрда қиймати 240.000.000 сўмлик шартнома имзолаб, лойиҳага асосан
дам олиш маскани қуришни бошлаган.
Юқоридаги ер майдонида “Тошкент ҳудудий электр тармоқлари” АЖ
томонидан юқори кучланишли электр токи ўтказилиши ва таянчлар
ўрнатилиши натижасида даъвогар “Beldersoy Eco Standart” МЧЖ қурилиши
лозим бўлган коттеджларни жойлаштиришнинг имкони бўлмаганлиги ҳамда
ўзига тегишли бўлган ер майдонидан фойдалана олмаётган бўлса-да 2018-2022
йиллар давомида солиқ ва мажбурий йиғимлар учун 202.000.000 сўм миқдорида
тўловларни амалга оширганлиги бўйича мурожаатлари жавобгар “Amirsoy”
МЧЖ шаклидаги қўшма корхона томонидан оқибатсиз қолдирилганлиги боис,
даъвогар даъво аризаси билан судга мурожаат қилган.
Суд даъвогарнинг даъво талаби билан қуйидагиларга кўра келиша
олмайди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади)нинг 14-моддасига асосан зарар деганда, ҳуқуқи бузилган
шахснинг бузилган ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим бўлган
харажатлари, унинг мол-мулки йўқолиши ёки шикастланиши (ҳақиқий зарар),
шунингдек бу шахс ўз ҳуқуқлари бузилмаганида одатдаги фуқаролик
муомаласи шароитида олиши мумкин бўлган, лекин ололмай қолган
даромадлари (бой берилган фойда) тушунилади.
ФКнинг 164-моддасига кўра, мулк ҳуқуқи шахснинг ўзига қарашли молмулкка ўз хоҳиши билан ва ўз манфаатларини кўзлаб эгалик қилиш, ундан
фойдаланиш ва уни тасарруф этиш, шунингдек ўзининг мулк ҳуқуқини, ким
томонидан бўлмасин, ҳар қандай бузишни бартараф этишни талаб қилиш
ҳуқуқидан иборатдир.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил
14 сентябрдаги 1040-сонли Фармойиши билан Тошкент вилояти, Бўстонлиқ
туманида “Amirsoy” тоғ-чанғи курорт зонаси ташкил этилган.
Мазкур фармойишнинг биринчи бандида “Wind Rose” МЧЖ лойиҳа
ташаббускори эканлиги баён этилган.
Бироқ, 2018 йил 14 июлда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 2017 йил 14 сентябрдаги 1040-сонли фармойишга ўзгартириш
киритиш тўғрисидаги 572-ф-сонли фармойиши қабул қилиниб, унга кўра,
3
1040-сонли фармойишнинг биринчи, учинчи бандларидаги “Wind Rose” МЧЖ
сўзи “Amirsoy” МЧЖга ўзгартирилган.
Хусусан, Фармойишнинг 8-бандида “Ўзбекэнерго” АЖга лойиҳани
амалга ошириш билан боғлиқ қурилиш ишлари ва уни тайёрлашда узлуксиз
энерготаъминотини таъминлаш, “Amirsoy” тоғ-чанғи курортини электр
таъминотига улаш, уни узлуксиз ишлаши учун электр линияларини ётқизиш
вазифаси юкланган. Шунингдек, ушбу бандда мазкур топшириқлар жамиятнинг
ўз маблағи ҳисобидан амалга оширилиши белгиланган.
Ишни кўриш давомида аниқланишича, муқаддам “Beldersoy Eco Standart”
МЧЖ (4-1104-2102/30-сонли иш) иқтисодий судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, “Тошкент ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖга
нисбатан ўзбошимчалик билан ўрнатилган электр линияси ва ускуналарни
мажбурий кўчиришни сўраган.
Суднинг 2021 йил 10 июндаги ҳал қилув қарорида “Beldersoy Eco
Standart” МЧЖга тегишли ер майдонига ноқонуний равишда, ҳеч қандай
огоҳлантиришларсиз электр таянч линиялари ўрнатилганлиги ўз тасдиғини
топмаганлиги боис, даъвони қаноатлантириш рад этилган.
Фармойишининг 6-бандида ушбу лойиҳани амалга ошириш учун ерларни
олиб қўйилиши, бино-иншоотларни ва коммунал хизматларни бузиш ва олиб
ташлаш, шунингдек йўқотишларни, қишлоқ ўрмон хўжалигини ишлаб чиқариш
учун олиб қўйилиши муносабати билан фуқаролар ва юридик шахсларга
етказилган зарарларни қоплаш билан боғлиқ барча харажатлар лойиҳа
ташаббускорининг ўз маблағи ҳисобидан қопланиши белгиланган.
Бироқ, суд даъвогарнинг ушбу важларини асоссиз деб ҳисоблайди.
ФКнинг 206-моддасига кўра, давлат органининг мулкдорнинг молмулкини олиб қўйишга бевосита қаратилмаган қарори муносабати билан, шу
жумладан мулкдорга қарашли уй, бошқа иморатлар, иншоотлар ёки экинлар
жойлашган ер участкасини олиб қўйиш тўғрисидаги қарори муносабати билан
мулк ҳуқуқининг бекор қилинишига қонунда белгиланган ҳоллар ва
тартибдагина йўл қўйилади, бунда мулкдорга олиб қўйилган мол-мулкка тенг
қимматли мол-мулк мулк ҳуқуқи асосида берилади ва унинг кўрган бошқа
зарарлари тўланади ёки мулк ҳуқуқи бекор қилиниши билан етказилган зарар
тўла ҳажмда тўланади.
Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 37-моддасига кўра, жисмоний
ва юридик шахсларга тегишинча мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик
қилиш, доимий эгалик қилиш, доимий фойдаланиш, муддатли (вақтинча)
фойдаланиш ёки ижара ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ер участкаларини ёки
уларнинг қисмларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб
қўйиш қонунда назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
4
Кодекснинг
41-моддасига
кўра,
ер
эгалари,
ердан
фойдаланувчилар, ер участкалари ижарачилари ва мулкдорлари ҳуқуқларининг
бузилиши натижасида етказилган зарар (шу жумладан бой берилган фойда)
тўла ҳажмда қопланиши керак.
Ўзбекистон Республикасининг “Ер участкаларини компенсация эвазига
жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги
Қонуннинг 4-моддасида ер участкаларини қуйидаги мақсадларда компенсация
эвазига олиб қўйиш жамоат эҳтиёжлари деб эътироф этилади:
мудофаа ва давлат хавфсизлиги, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар
эҳтиёжлари, эркин иқтисодий зоналарни, эркин савдо зоналарини ташкил этиш
ва уларнинг фаолият кўрсатиши учун ерлар бериш;
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларидан келиб
чиқадиган мажбуриятларни бажариш;
фойдали қазилмалар конларини қидириш ва қазиб олиш (бундан кенг
тарқалган фойдали қазилмалар конлари мустасно);
республика аҳамиятига ҳамда маҳаллий аҳамиятга молик автомобиль ва
темир йўлларни, аэропортларни, аэродромларни, аэронавигация объектларини
ҳамда авиатехника марказларини, темир йўл транспорти объектларини,
кўприклар, метрополитенлар, туннелларни, энергетика ва алоқа тизимининг
муҳандислик объектлари ҳамда тармоқларини, космик фаолият объектларини,
магистрал қувурларни, муҳандислик-коммуникация тармоқларини, ирригация
ва мелиорация тизимларини қуриш (реконструкция қилиш);
тасдиқланган аҳоли пунктлари бош режаларининг объектларни
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қуришга оид
қисмини бажариш;
давлат инвестиция дастурларида кўрсатилган давлат таълим, соғлиқни
сақлаш, маданият ва тиббий-ижтимоий хизмат кўрсатиш муассасаларининг
бинолари ҳамда иншоотларини марказлаштирилган инвестициялар ҳисобидан
қуриш назарда тутилган лойиҳаларни амалга ошириш.
Ер участкаларининг ҳар қандай бошқа мақсадларда олиб қўйилишини
жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш сифатида талқин этиш тақиқланади.
Қонуннинг 6-моддасига кўра, ер участкалари жамоат эҳтиёжлари учун
олиб қўйилиши муносабати билан зарарларнинг ўрнини жисмоний ва юридик
шахсларга қоплаш бўйича марказлаштирилган жамғармалар Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида — республика даражасида
(бундан буён матнда республика жамғармаси деб юритилади), шунингдек
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент
шаҳар ҳокимликлари ҳузурида — ҳудудий даражада (бундан буён матнда
ҳудудий жамғармалар деб юритилади) ташкил этилади.
5
Аммо, ишни кўриш давомида даъвогар “Beldersoy Eco Standart” МЧЖга
тегишли бўлган ер участкасини жамоат эҳтиёжлари учун олиш тўғрисида ҳеч
қандай қарор қабул қилинмаганлиги маълум бўлди.
Бундан ташқари, даъвогар “Beldersoy Eco Standart” МЧЖ 2018-2022
йиллар давомида фойдалана олмаётган ер майдонлари учун 202.000.000 сўм
миқдорида солиқ тўловларини тўлаб келганлиги учун мазкур тўловларни ҳам
“Amirsoy” МЧЖ шаклидаги қўшма корхонадан ундиришни сўраган.
Суд даъвогарнинг мазкур талаби билан ҳам келиша олмайди.
Чунки, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 22-моддасида
солиқ тўловчилар белгиланган солиқлар ва йиғимларни ўз
вақтида ҳамда тўлиқ ҳажмда ҳисоблаб чиқариши ва тўлаши
белгиланган.
Бундай ҳолатда, суд даъвонинг мазкур талабини ҳам рад этишни лозим
топади.
Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий
процессуал
кодексининг
118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилади.
Қайд этилганларга кўра, суд даъвогарнинг даъво талабини
қаноатлантиришни рад этишни, суд ҳаражатларини даъвогар зиммасига
юклашни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 12, 164,
166, Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 73, 118, 170, 176-179, 221,
222-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
ҚИЛАДИ:
Даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантириш рад этилсин.
Олдиндан тўланган 30.000 сўм почта ҳаражати даъвогар “Beldersoy Eco
Standart” МЧЖ зиммасида қолдирилсин.
Даъвогар “Beldersoy Eco Standart” МЧЖ ҳисобидан республика
бюджетига 8.040.000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақалари
берилсин.
Мазкур хал килув карори устидан апелляция тартибида шикоят бериш
(протест келтириш) мумкин.
Судья
А.О.Хаитбоев
6
7