Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2101-2202/5115 Дата решения 25.05.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Убайдуллаев Бахберген Сагидуллаевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Навоий йўллардан мунтазам фойдаланиш унитар корхонаси Ответчик / Подсудимый Ўзагросуғурта акционерлик жамияти
Source ID 1086212 Claim ID 3277343 PDF Hash 9fa528eeddd64fce... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 914-моддаси ФКнинг 914 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2101-2202/5115-сонли иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья Б.Джумаев Апелляция шикоятини қайтарган судья Х.Турсунов Кассация инстанцияси судида маърузачи судья Б.Убайдуллаев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ 2023 йил 25 май Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Т.Аннаеванинг раислигида, ҳайъат аъзолари О.Халмирзаев ва Б.Убайдуллаевдан иборат таркибда, Б.Муродқосимовнинг котиблигида, “Ўзагросуғурта” АЖ вакиллари Ш.Норқулов (2023 йил 28 мартдаги 01/98-сонли ишончномага асосан), Ж.Рахматов (2023 йил 19 январдаги 04/20-сонли ишончномага асосан), Э.Салимбоев (2023 йил 4 январдаги 08-12/6-сонли ишончномага асосан), “Навоий йўллардан мунтазам фойдаланиш” унитар корхонаси вакили М.Изатуллаев (2023 йил 25 майдаги 79-сонли ишончномага асосан) иштирокида, мазкур иш бўйича қабул қилинган Кармана туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 19 январдаги ҳал қилув қарори ва Навоий вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 28 мартдаги қарори устидан “Ўзагросуғурта” АЖ томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Ўзбекистон Республикаси Олий суди биносида видеоконференцалоқа режимида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “Навоий йўллардан мунтазам фойдаланиш” унитар корхонаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) Кармана туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Ўзагросуғурта” акциядорлик жамиятидан (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) 305 018 766 сўм бир йўла тўланадиган нафақа, ҳар ой 1 412 123,67 сўмдан тўлаш мажбуриятини юклашни ҳамда энг кам ойлик иш ҳақининг 3 баробари миқдорида дафн этиш харажатларини ундиришни сўраган. Шунингдек, даъвогар даъво талабини ўзгартириш тўғрисида ариза тақдим этиб, ҳар ой 1 412 123,67 сўмдан тўлаш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги талабни 48 012 205 сўм суғурта товони ундириш деб ўзгартиришни сўраган. Суднинг ажрими билан даъвогарнинг даъво талабини ўзгартириш тўғрисидаги аризаси иш юритишга қабул қилинган. Кармана туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 19 январдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаби қаноатлантирилган. Жавобгардан даъвогар 1 фойдасига 305 018 766 сўм бир йўла тўланадиган нафақа, марҳумнинг ўртача ойлик иш ҳақи миқдоридаги, унинг ўзига ва қарамоғида бўлган, лекин етказилган зарарнинг ўрни қопланишига ҳақли бўлмаган, меҳнатга қобилиятли шахсларга тўғри келадиган улуш чегириб ташланган ҳолдаги ҳар ойлик тўлов учун 48 012 205 сўм ва ходим вафот этганлиги сабабли дафн этиш харажатлари учун 810 000 сўм, жами 353 840 971 сўм суғурта товони ундирилган. Навоий вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 28 мартдаги қарори билан Кармана туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 19 январдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Мазкур суд ҳужжатларидан норози бўлиб, жавобгар кассация шикояти билан Олий судга мурожаат қилган. Шикоятда суғурта ҳодисаси юз бермаганлиги, даъвогар ходими Ў.Обидов ишга маст ҳолатда келганлиги, шу куни ишдан четлаштирилмаганлиги, шу сабабли Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК юритилади) 953-моддасининг иккинчи қисмида қонунда суғурта ҳодисаси суғурта қилувчининг ёки наф олувчининг қўпол эҳтиётсизлиги оқибатида юзага келганда суғурталовчини мулкий суғурта шартномаси бўйича суғурта товонини тўлашдан озод қилиш ёки товон миқдорини камайтириш ҳоллари назарда тутилиши мумкинлиги белгиланганлиги, бундан ташқари Жиноят ишлари бўйича Хатирчи тумани судининг 2022 йил 24 июндаги ҳукмида бахтсиз ҳодиса содир бўлганлиги ҳолати бўйича фуқаро И.Қодиров айбли деб топилганлиги ва марҳум Ў.Обидовнинг турмуш ўртоғи М.Қутлимуратова марҳум Ў.Обидовнинг вафот этганлиги оқибатида етказилган моддий ва маънавий зарар айбдор И.Қодиров томонидан қопланганлиги ҳақида кўрсатма берганлиги қайд этилганлиги, шу муносабат билан иш берувчининг ходим вафоти туфайли ходимнинг меросхўрлари олдида жавобгарлиги юзага келмаганлиги тўғрисида важлар келтириб, суд қарорларини бекор қилиб, даъво талабини қаноатлантиришни рад қилиш тўғрисида янги қарор қабул қилиш сўралган. Суд мажлисида жавобгар вакиллари суд қарорларини бекор қилиб, даъво талабини қаноатлантиришни рад қилиш тўғрисида янги қарор қабул қилишни, кассация шикоятини қаноатлантиришни сўрадилар. Суд мажлисида даъвогар вакили кассация шикоятини қаноатлантиришни рад қилишни сўради. Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг важ ва эътирозларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Аниқланишича, тарафлар ўртасида 2021 йил 17 март куни иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича 04-02/0582100004-сонли суғурта шартномаси тузилган. Шартноманинг 1-бандига кўра, суғурталовчи (жавобгар) ушбу шартномага ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 24 июндаги 177-сон қарори билан тасдиқланган иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш қоидалари (бундан буён матнда 2 Қоидалар деб юритилади)га мувофиқ, ушбу шартнома бўйича суғурта ҳодисаси юз берган тақдирда, иш берувчи суғурта мукофотини ушбу шартномада кўрсатилган миқдорда ва муддатда тўлаганда, жорий тўловлар тарзидаги суғурта тўловини тўлаш мажбуриятини олган. Ушбу шартномасининг 2-бандида суғурта пули 8 415 764 070 сўмни ташкил этиши, 3-бандида суғурта мукофоти эса 28 857 655 сўм этиб белгиланган. Даъвогар томонидан суғурта мукофоти 2021 йил 17 март куни жавобгарга тўлаб берилган ва 04-02/0582100004-сонли суғурта полиси тақдим қилинган. Ишдаги ҳужжатларига кўра, Хатирчи тумани Боғишамол маҳалласи ҳудудидан ўтувчи йўлнинг таъмирланаётган йўл ҳудудида 2022 йил 13 февраль куни HOWO русумли давлат рақами 01N290PB бўлган юк машина ҳайдовчиси Ихтиёр Қодиров автомашинани орқага ҳаракатлантираётган вақтда даъвогар ходими Обидов Ўткир Хусеновични уриб юборган. Натижада даъвогар ходими Обидов Ўткир Хусенович вафот этган. Мазкур ҳолат юзасидан даъвогар томонидан ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса ва саломатликка бошқа хил зарар етказиш тўғрисида Н-1 шаклдаги далолатнома тузилган. Даъвогар 2022 йил 14 февралда ва 5 августда суғурта товонини тўлаб бериш бўйича барча тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда мурожаат қилинган. Жавобгарнинг 2022 йил 26 сентябрдаги қарор билан Жиноят ишлари бўйича Хатирчи туман судининг ҳукмида М.Қутлимуродовага етказилган моддий зарарлар фуқаро И.Қодиров томонидан қопланганлиги сабабли эътирози йўқлигини билдирганлиги важи билан суғурта товонини тўлаш рад қилинган. Шу сабабли тарафлар ўртасида ушбу низо келиб чиққан. Даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан 305 018 766 сўм бир йўла тўланадиган нафақа, ҳар ой 1 412 123,67 сўмдан тўлаш мажбуриятини юклашни ҳамда энг кам ойлик иш ҳақининг 3 баробари миқдорида дафн этиш харажатларини ундиришни сўраган. Биринчи инстанция суди даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантириш тўғрисида асосли хулосага келган. Чунки, ФКнинг 914-моддасига кўра, суғурта фуқаро ёки юридик шахс (суғурта қилдирувчи) суғурта ташкилоти (суғурталовчи) билан тузадиган мулкий ёки шахсий суғурта шартномалари асосида амалга оширилади. Шахсий суғурта шартномаси оммавий шартнома ҳисобланади. Қонунда кўрсатилган шахсларга суғурта қилувчилар сифатида бошқа шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи ёки мол-мулкини ёхуд ўзининг бошқа шахслар олдидаги фуқаролик жавобгарлигини ўз ҳисобидан ёхуд манфаатдор шахслар ҳисобидан суғурта қилиш (мажбурий суғурта) мажбурияти қонун билан юкланган ҳолларда суғурта ушбу бобнинг қоидаларига мувофиқ шартномалар тузиш йўли билан амалга оширилади. Мажбурий суғуртада суғурта қилдирувчи суғурталовчи билан суғуртанинг ушбу турини тартибга соладиган қонун ҳужжатларида назарда тутилган шартларда шартнома тузиши шарт. 3 Қонунда фуқароларнинг ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулкини давлат бюджети маблағлари ҳисобидан мажбурий суғурта қилиш ҳоллари (давлат мажбурий суғуртаси) назарда тутилиши мумкин. “Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) 6-моддасининг иккинчи қисмига кўра, иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси бўйича суғурталовчи суғурта ҳодисаси юз берганда иш берувчига ва (ёки) жабрланувчига ёхуд наф олувчига ходим ўз меҳнат вазифаларини бажариши билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майиб бўлиши, касб касаллигига чалиниши ёки соғлиғининг бошқача тарзда шикастланиши муносабати билан унинг ҳаёти ёки соғлиғига етказилган зарарнинг ўрнини иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси бўйича шартлашилган ҳақ (суғурта мукофоти) эвазига суғурта пули доирасида қоплаш мажбуриятини олади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 24 июндаги 177-сонли қарори билан тасдиқланган “Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш қоидалари”га (бундан буён матнда Мажбурий суғурта қилиш қоидалари деб юритилади) кўра, иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси суғурталовчи унинг бўйича суғурта ҳодисаси вужудга келганда келишилган тўлов (суғурта мукофоти) юзасидан иш берувчига ва (ёки) жабрланганга ёхуд наф олувчига меҳнатда майиб бўлганлиги, касб касаллигига чалиниши ёки унинг меҳнат мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ ҳолда соғлиғининг бошқача тарзда шикастланганлиги муносабати билан ходимнинг ҳаёти ёки соғлиғига етказилган зарарнинг ўрнини суғурта суммаси доирасида қоплаш мажбуриятини оладиган суғурта шартномаси ҳисобланади. Мажбурий суғурта қилиш қоидаларининг 43-бандига кўра, мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта товони жабрланувчи меҳнатда майиб бўлгунига қадар олган ўртача ойлик иш ҳақига нисбатан фоиз ҳисобида, унинг касбга оид меҳнат қобилиятини йўқотганлик даражасига мувофиқ белгиланадиган ҳар ойлик тўлов ёки касб касаллиги аниқлангунга қадар олган ўртача ойлик иш ҳақига нисбатан фоиз ҳисобида белгиланадиган ҳар ойлик тўлов, марҳумнинг ўртача ойлик иш ҳақи миқдоридаги, унинг ўзига ва қарамоғида бўлган, лекин етказилган зарарнинг ўрни қопланишига ҳақли бўлмаган, меҳнатга қобилиятли шахсларга тўғри келадиган улуш чегириб ташланган ҳолдаги ҳар ойлик тўлов, қонунчиликда белгиланган ҳолларда жабрланувчига ёки наф олувчига бир йўла бериладиган нафақа тўлови, ходим вафот этган тақдирда мажбурий суғурта қилиш шартномасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 бараваридан кўп бўлмаган миқдордаги дафн этиш харажатлари, иш берувчининг қўшимча харажатларини қонунчиликка мувофиқ компенсация қилиш тарзида амалга оширилиши белгиланган. 4 Шунга кўра, даъвогар юз берган суғурта ҳодисаси бўйича 2022 йил 1 июлда 01-11/47-сонли буйруқ қабул қилиб, унга кўра 305 018 766 сўм бир йўла тўланадиган нафақа, вафот этган ходимнинг қизи вояга етгунга қадар ҳар ой 1 412 123,67 сўмдан суғурта товони тўлаш белгиланган. Даъвогар ўзининг фуқарога етказилган, иш берувчи сифатида тўлаб бериши керак зарарни, ўзининг жавобгарлигини суғурта шартномаси орқали суғурта қилдирган ҳамда иш берувчининг ходим олдидаги фуқаролик жавобгарлиги ушбу шартномага асосан суғурта ташкилотига ўтган. ФК 953-моддасининг учинчи қисмига кўра, суғурталовчи суғурталанган шахснинг ҳаёти ёки соғлиғига зарар етказганлик учун фуқаровий жавобгарликни суғурта қилиш шартномаси бўйича суғурта товонини тўлашдан, агар зарар суғурталанувчи учун жавобгар шахснинг айби билан етказилган бўлса, озод қилинмайди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 11 февралдаги 60-сонли Қарори билан тасдиқланган “Ходимларга уларнинг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда жароҳатланиши, касб касалликларига чалиниши ёки саломатликнинг бошқа хил шикастланиши туфайли етказилган зарарни тўлаш” Қоидаларининг (кейинги ўринларда Қоидалар деб юритилади) 27-бандининг биринчи-иккинчи хатбошиларига кўра, вафот этган боқувчининг қарамоғида бўлган ва боқувчининг вафоти туфайли зарар тўловини олиш ҳуқуқига эга бўлган меҳнатга лаёқатсиз шахслар учун зарар миқдори вафот этган шахснинг ўртача ойлик иш ҳақи миқдоридан унинг ўзига ва қарамоғидаги меҳнатга лаёқатли аммо зарар тўловини олиш ҳуқуқига эга бўлмаган фуқароларга тўғри келадиган улушни чегириб ташлаган ҳолда белгиланади. Зарар тўловини олиш ҳуқуқига эга бўлган шахсларнинг ҳар бирига бериладиган зарар тўловлари миқдорини аниқлаш учун боқувчи иш ҳақининг кўрсатиб ўтилган шахсларнинг ҳаммасига тўғри келадиган улуш уларнинг сонига тақсимланади. Қоидаларнинг 29-бандига кўра, боқувчиси вафот этганлиги муносабати билан зарарни ундириш ҳуқуқига эга бўлган шахсларга иш берувчи вафот этганннинг камида олтита ўртача йиллик иш ҳақининг ушбу шахслар сонига бўлинган суммасида бир йўла бериладиган нафақа тўлаши белгиланган. Олтита ўртача йиллик иш ҳақи миқдори мазкур Қоидаларнинг 14 ва 15-бандларига мувофиқ ҳисоблаб чиқилган вафот этганнинг ўртача ойлик иш ҳақи (даромади)ни етмиш иккига кўпайтириш йўли билан аниқланади. Мажбурий суғурта қилиш қоидаларининг 49-бандига кўра, агар етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш бир йилдан ортиқ муддат учун тўловни назарда тутса, мажбурий суғурта қилиш шартномаси бўйича суғурта товони суғурталовчи томонидан иш берувчига тўланади. Шунга кўра, биринчи инстанция суди амалдаги қонунчиликка мувофиқ даъвогар жавобгардан 305 018 766 сўм бир йўла тўланадиган нафақа, марҳумнинг ўртача ойлик иш ҳақи миқдоридаги, унинг ўзига ва қарамоғида бўлган, лекин етказилган зарарнинг ўрни қопланишига ҳақли бўлмаган, меҳнатга қобилиятли шахсларга тўғри келадиган улуш чегириб ташланган ҳолдаги ҳар ойлик тўлов яъни ҳар ой 1 412 123,67 сўмдан қизи вояга етгунга 5 қадар жами 34 ойга кўпайтирганда ҳосил бўлган 48 012 205 сўм ва ходим вафот этганлиги сабабли дафн этиш харажатлари учун энг кам ойлик иш ҳақининг 3 баробаридан кам бўлмаган миқдорда суғурта ҳодисаси юз берган даврдаги базавий ҳисоблаш миқдоридан келиб чиқиб дафн харажатлари учун 810 000 сўм, жами 353 840 971 сўм миқдорида асосли равишда суғурта товони ундириш, апелляция инстанцияси суди эса ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида асосли хулосага келган. Кассация шикоятида келтирилган важлар асоссиз бўлиб, суд қарорларини бекор қилиш учун асос бўлмайди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 301-моддасининг 1-бандига биноан кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати суд қарорларини бекор қилиш учун асослар мавжуд эмаслиги, судлар томонидан моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилганлиги сабабли, Кармана туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 19 январдаги ҳал қилув қарори ва Навоий вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 28 мартдаги қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни, кассация инстанцияси суди учун тўланган суд харажатларини жавобгар зиммасида қолдиришни, Олий суд депозит ҳисоб-рақамига ишни суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ 82 500 сўм суд харажатларини жавобгардан ундиришни, ижро варақасини беришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301, 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қарор қилади: Кармана туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 19 январдаги ҳал қилув қарори ва Навоий вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 28 мартдаги қарори ўзгаришсиз, кассация шикояти эса қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. “Ўзагросуғурта” АЖдан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депоизт ҳисоб-рақамига 82 500 сўм суд харажатлари ундирилсин. Ижро варақаси берилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Раислик қилувчи Т.Аннаева ҳайъат аъзолари О.Халмирзаев Б.Убайдуллаев 6