Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1105-2201/1862 Дата решения 25.05.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Сайфуллаев Бахтиёр Насуллоевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение YUQORICHIRCHIQ TUMAN SEO VA JS BO`LIMI Ответчик / Подсудимый ALFA TEAM ALLIANCE масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1086006 Claim ID 3269631 PDF Hash 0c60e9a08c398baa... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 297-моддаси нинг 297 law
онунининг 16-моддаси онуни 16 law
онуннинг 19-моддаси онуннинг 19 law
онунининг 9-моддаси онуни 9 law
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1105-2201/1862-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда икўрган судья – Ғ.Машкуров Апелляция инстанциясида маърузачи судья - А.Ибрагимова Кассация инстанциясида маърузачи судья- Б.Сайфуллаев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ 2023 йил 25 май Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Б.Сайфуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар И.Таджиев ва В.Сатторовадан иборат таркибда, Б.Жўраевнинг котиблигида, аризачи вакили Ш.Эштаев (2022 йил 03 ноябрдаги ишончнома асосида), жавобгар вакиллари А.Ким (раҳбар), Ж.Гафурова (2023 йил 5 январдаги ишончнома ҳамда 2023 йил 25 майдаги 07-сонли ордер асосида)нинг иштирокида, аризачи Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Тошкент вилоят Юқоричирчиқ туман бўлимининг жавобгар “Alfa Team Alliance” масъулияти чекланган жамиятининг фаолиятини тўхтатиш тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий иш юзасидан қабул қилинган Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 3 ноябрдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 6 декабрдаги қарори устидан “Alfa Team Alliance” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган кассация шикоятини иш билан бирга Олий судининг биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Тошкент вилоят Юқоричирчиқ туман бўлими (бундан буён матнда аризачи деб юритилади) “Alfa Team Alliance” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар ёки МЧЖ ёхуд жамият деб юритилади)га нисбатан Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб, санитария ҳимоя минтақаси ташкил этмаганлиги сабабли жавобгарга тегишли Тошкент вилояти, Юқоричирчиқ тумани, “Кавардан” маҳалласи, Ҳамжихат кўчасида жойлашган бетон плиткалар ишлаб чиқариш корхонасини фаолиятини санитария ҳимоя ҳудудини жорий қилгунга қадар тўхтатишни сўраган. Суднинг 2022 йил 14 октябрдаги ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида “Кавардан” маҳалла фуқаролар йиғини (бундан буён матнда МФЙ деб юритилади) жалб қилинган. Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 3 ноябрдаги ҳал қилув қарори билан ариза талаби қаноатлантирилган. Тошкент вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2022 йил 6 декабрдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатларидан норози бўлиб, жавобгар кассация шикояти билан Олий судга мурожаат қилган ва Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 3 ноябрдаги ҳал қилув қарори, Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 6 декабрдаги қарорини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни сўраган. Бунга асос қилиб, шикоятда аризачи ўзининг аризасида жамиятда ўлчовлар фуқаро Р.Хайдаровнинг ҳудудда санитар қоидаларига амал қилинмаётганлиги юзасидан берган шикоятига асосан ўтказилганлиги, бироқ санитар нормаларга кўра санитар ҳудуд 150 метрни ташкил этиши лозимлиги, лекин фуқаронинг уйи ва МЧЖ орасидаги масофа 70 метрни ташкил қилишини, санитария қоидаларига кўра “доимий шовқин” тушунчаси мавжуд бўлиб, жамиятда қўл мехнатидан фойдаланиши натижасида доимий шовқин бўлмаслиги, жамиятда иш вақти фақат бир сменада, яъни соат 8:00 дан 17:00 гача ташкил қилинганлиги, мазкур объект аввалдан колхоз идорасининг “гараж”и бўлганлигини ва ушбу ҳудудда қишлоқ хўжалиги машиналарини тузатиш ишлари билан шуғулланилганлиги, ҳудуднинг ўзи зарарли ишлаб чиқариш фактори (қишлоқ ҳўжалиги машиналарининг шовқини, созлаш ишлари, чилангарлик устахонасининг шовқини ва бошқа ишлар) натижасида ҳосил бўладиган шовқинли жой бўлганлиги, ДСЭНМнинг розилигини олган ҳолда ушбу ерда темирбетон блок ва плита ишлаб чиқаришга рухсат олинганлиги, ҳудуд темирбетон плиталари билан ўраб олинганлиги, жамият томонидан Ўзбекистонда биринчилардан бўлиб, бутун дунё бўйича тан олинган ускуналар олиб келганлиги, мазкур ускуналарни қўллаш натижасида шовқин ҳосил бўлмаслиги, 2022 йил 14 ноябрда аризачига корхонанинг ишлаб чиқариш қувватидан келиб чиқиб, ҳимоя ҳудудини 300 метрдан 50 метрга камайтириш тўғрисида ариза билан мурожаат қилинганлиги, лекин аризага жавоб берилмаганлиги, 2023 йил 30 январда корхона фаолиятини тиклаш бўйича фуқаро Р.Хайдаровнинг эътирози йўқлиги юзасидан нотариал тасдиқланган аризани илова қилиб аризачига қилинган мурожаатга корхона фаолияти фақатгина Ўзбекистон Республикаси Олий судининг кассация қарори билан ҳал этилиши мумкинлиги тўғрисида жавоб берилганлиги кўрсатилган. Суд мажлисида жавобгар вакиллари кассация шикоятидаги важларни такрорлаб, аризачи асос қилиб келтирган санитар нормалар аслида тавсиявий характерга эга эканлиги, МЧЖ билан аҳоли хонадонлари ўртасидаги санитар ҳимоя ҳудудини камайтириш ҳақида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматига мурожаат қилинганлиги, бироқ улар мазкур иш судда кўрилаётганлиги сабабли, МЧЖ ҳудудида лаборотирия таҳлилини ўтказмаганлиги ҳақида важлар келтириб, суд ҳужжатларини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни сўрашди. Суд мажлисида аризачи вакили кассация шикоятига эътироз билдириб, уни қаноатлантиришни рад этишни, суд ҳужжатларини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган МФЙ суд мажлисида ўз вакили иштирокини таъминламади. Судлов ҳайъати, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 297-моддаси тўртинчи қисми талабларидан келиб чиқиб, ишни МФЙ вакили иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин деган хулосага келди. Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларини иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, суд ҳужжатларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. Аниқланишича, аризачининг 2022 йил 25 июлдаги 13-10-145-SES/2022сонли буйруғига асосан жавобгарнинг фаолиятида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бир кунлик текшириш ўтказилган ва унинг якуни бўйича тегишли далолатнома расмийлаштирилган. Текшириш далолатномасида МЧЖга тегишли объектда темир бетон ишлаб чиқарилаётганлиги, объект фуқаро Равшан Хайдаровнинг хонадонига 60-70 метр яқинликда жойлашганлиги, корхонанинг умумий майдони 1,47 га.ни ташкил этиши, корхона шарқдан боғ билан чегарадошлиги ва санитария ҳимоя зонаси йўқлиги, ғарбдан Р.Хайдаров ва Қ.Султоновга тегишли хонадонлар билан чегарадош бўлиб, санитария ҳимоя зонаси йўқлиги, шимолдан Ўтбосаров Рахмонбердига тегишли бино билан чегарадош бўлиб, оралиқ масофа йўқлиги, жанубдан фуқаро Эргашев хонадони билан чегарадош бўлиб, санитария ҳимоя зонаси йўқлиги баён этилган. “Аҳолининг Санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 16-моддасида юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисидаги қонунчилик, шунингдек давлат санитария назоратини амалга оширувчи мансабдор шахсларнинг қарорлари ва кўрсатмалари талабларини бажариши, юқумли ва паразитар касалликлар пайдо бўлган тақдирда уларни бартараф этиш мақсадида санитария-гигиена тадбирларини ва эпидемияга қарши тадбирларни ишлаб чиқиши ҳамда амалга ошириши, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ҳамда аҳолига реализация қилиш пайтида маҳсулотнинг, шунингдек бажарилаётган ишлар ва кўрсатилаётган хизматларнинг хавфсизлигини таъминлаши, маҳсулотни ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ва аҳолига реализация қилиш, ишларни бажариш ҳамда хизматларни кўрсатиш пайтида санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига риоя этиши, аҳолининг санитария эпидемиологик осойишталигига таҳдид солувчи авария вазиятлари, технологик жараёнларнинг бузилишлари тўғрисида маҳаллий давлат ҳокимияти органларига, давлат санитария назоратини амалга оширувчи органларга ишончли ахборот тақдим этиши шартлиги белгиланган. Мазкур Қонуннинг 19-моддасида юридик ва жисмоний шахслар объектларни режалаштириш, лойиҳалаштириш ва қуриш, корхоналарни техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш ҳамда ишга тушириш пайтида санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига риоя этиши шартлиги, 20-моддасида юридик ва жисмоний шахслар ҳудудларнинг, иншоотларнинг, даволаш-профилактика, таълим, маданият, спорт муассасалари ҳамда бошқа муассасалар биноларининг сақланишини, шунингдек ускуналардан, транспорт воситаларидан фойдаланилишини санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ таъминлаши шартлиги белгиланган. “Аҳоли яшаш ҳудудларини атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги 0350-17-сонли Санитария қоидалари ва меъёрларининг талабида қурилиш саноатида бетон ишлаб чиқарувчи корхоналар 300 метр санитария ҳимоя ҳудуди жорий қилиши лозимлиги, санитария қоидалари ва нормаларига зид объектларни қуриш таъқиқланиши белгиланган. Аризачи томонидан жавобгарга текшириш натижасида аниқланган камчиликларни бартараф қилиш бўйича талабнома юборилган бўлса-да, жавобгар томонидан камчиликлар бартараф этилмаганлиги сабабли аризачи судга ариза билан мурожаат қилган. Жавобгарга тегишли объект билан аҳоли хонадонлар оралиғини санитар ҳимоя ҳудуди мавжуд эмаслиги, МЧЖ томонидан санитария қонун ҳужжатлари, санитария нормалари ва гигиена нормативлари бузилганлги юқорида қайд этилган далолатнома, Санитария-гигиена қоидалари ва эпидемияга қарши кураш тартибларини бузганлиги ҳақида 2022 йил 18 июлдаги баённома, Жиноят ишлари бўйича Юқоричирчиқ туман судининг МЧЖ раҳбари Андрей Кимни маъмурий жавобгарликка тортиш ҳақидаги 2022 йил 11 августдаги қарори ва ишдаги бошқа далиллар билан тўлиқ тасдиқланган. “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 9-моддасига асосан тадбиркорлик фаолияти субъектлари меҳнатни муҳофаза қилиш ҳамда хавфсизлик техникаси, экология, санитария ва гигиена соҳасидаги қонун ҳужжатлари ва норматив ҳужжатлар талабларига риоя этишлари шарт. Мазкур ҳолатда биринчи инстанция суди жавобгар томонидан олиб борилаётган фаолият тури юқорида қайд этилган санитария қоидалари ва меъёрларининг талабларига зидлиги ҳамда фуқароларнинг соғлигига зиён етказаётганлигини инобатга инобатга олиб, ариза талабини қаноатлантириш ҳақида асосли хулосага келган. Апелляция инстанцияси суди эса, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдирган. ИПК 302-моддасининг биринчи қисмига биноан иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги ҳамда моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. Мазкур ҳолатда бундай асослар мавжуд эмас. Жавобгарнинг санитар нормаларга кўра санитар ҳудуд 150 метрни ташкил этиши лозимлиги тўғрисидаги важи билан келишиб бўлмайди. Чунки, юқорида қайд этилганидек, аҳоли яшаш ҳудудларини атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги 0350-17-сонли Санитария қоидалари ва меъёрларининг талабида қурилиш саноатида бетон ишлаб чиқарувчи корхоналар 300 метр санитария ҳимоя ҳудуди жорий қилиши лозимлиги белгиланган. Шунингдек, жавобгарнинг жамиятда қўл мехнатидан фойдаланиши натижасида доимий шовқин бўлмаслиги, жамиятда иш вақти фақат бир сменада, яъни соат 8:00 дан 17:00 гача ташкил қилинганлиги, мазкур объект аввалдан колхоз идорасининг “гараж”и бўлганлигини ва ушбу ҳудудда қишлоқ хўжалиги машиналарини тузатиш ишлари билан шуғулланилганлиги, ҳудуднинг ўзи зарарли ишлаб чиқариш фактори (қишлоқ ҳўжалиги машиналарининг шовқини, созлаш ишлари, чилангарлик устахонасининг шовқини ва бошқа ишлар) натижасида ҳосил бўладиган шовқинли жой бўлганлиги, ДСЭНМнинг розилигини олган ҳолда ушбу ерда темирбетон блок ва плита ишлаб чиқаришга рухсат олинганлиги, ҳудуд темирбетон плиталари билан ўраб олинганлиги, жамият томонидан Ўзбекистонда биринчилардан бўлиб, бутун дунё бўйича тан олинган ускуналар олиб келганлиги, мазкур ускуналарни қўллаш натижасида шовқин ҳосил бўлмаслиги, фуқаро Р.Хайдаровнинг ушбу ҳолатга эътирози йўқлиги тўғрисида ариза берганлиги тўғрисидаги важлар ҳам суд ҳужжатларини бекор қилиш учун асос бўла олмайди. Чунки, жавобгар ушбу важлар суд ҳужжатларини бекор қилиш учун асос бўлишинини моддий ёки процессуал ҳуқуқ нормаси билан асослантириб бермаган. Жавобгар вакилларининг аризачи асос қилиб келтирган санитар нормалар аслида тавсиявий характерга эга эканлиги, МЧЖ билан аҳоли хонадонлари ўртасидаги санитар ҳимоя ҳудудини камайтириш ҳақида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматига мурожаат қилинганлиги тўғрисидаги важлари ҳам суд қарорларини бекор қилиш учун асос бўла олмайди. Агар ушбу қайд этилган нормалар тавсиявий характерга эга бўлиб, улар тегишли органлар томонидан камайтирилиши мумкин бўлса, жавобгар ўзининг ушбу важларини асослаб, тегишли ариза билан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматига мурожаат қилиши мумкин. Чунки, ҳал қилув қарорида жавобгар томонидан қайд этилган камчиликлар ва қонунбузилиш ҳолатлари тўлиқ бартараф этилгач, унинг иш фаолиятини тиклаб бериш мажбурияти аризачи зиммасига юклатилган. Баён қилинганлардан кўринадики, биринчи инстанция суди низо юзасидан қарор қабул қилишда, апелляция инстанцияси суди эса биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришда моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаган ҳолда қонуний қарор қабул қилган. ИПК 301-моддасининг 1-бандига биноан кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. 6 Баён этилганларга асосан суд ҳужжатлари ўзгаришсиз, кассация шикояти эса қаноатлантирмасдан қолдирилади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан кассация шикояти тақдим этишда тўланган 30 000 сўм почта харажатлари жавобгар зиммасида қолдирилади. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301 ва 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: “Alfa Team Alliance” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 3 ноябрдаги ҳал қилув қарори, Тошкент вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 6 декабрдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: Б. Сайфуллаев ҳайъат аъзолари: И. Таджиев В. Сатторова