← Назад
Решение #593588 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 2034 | — | law | |
| нинг | 236 | — | law | |
| Ушбу кодекси | 333 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1103-2301/972-сонли иқтисодий иш
ҚУЙИЧИРЧИҚ ТУМАНЛАРАРО
ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 25 май
Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий суди, судья М.М.Якубов, даъвогар
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси
"TOSHKENT SUV TA`MINOTI" масъулияти чекланган жамияти манфаатида
жавобгар "DONO KIDS" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 1.893.042
сўм асосий қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
иқтисодий ишни соддалаштирилган тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни,
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий
"TOSHKENT SUV TA`MINOTI" масъулияти чекланган жамияти манфаатида
судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб жавобгар "DONO KIDS"
масъулияти чекланган жамиятси ҳисобидан 1.893.042 сўм асосий
қарздорликни ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 2032-моддасининг биринчи қисмига асосан, агар
даъвонинг баҳоси юридик шахсларга нисбатан – базавий ҳисоблаш
миқдорининг йигирма бараваридан, якка тартибдаги тадбиркорларга
нисбатан эса – беш бараваридан ошмаса, даъво аризалари бўйича ишлар
соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилиши лозим.
ИПК 2034-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, жавобгар даъво
аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш
ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик
муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган
ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга
юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади; тўртинчи қисмига
мувофиқ, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда
хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр
тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш
тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди; олтинчи қисмига мувофиқ,
соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги иш даъво аризасини иш
юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан
эътиборан йигирма кундан ошмаган муддатда даъво аризаси юзасидан ёзма
фикрни, далилларни ҳамда бошқа ҳужжатларни тақдим этиш учун
белгиланган муддат ўтганидан кейин судья томонидан якка тартибда кўриб
чиқилади; саккизинчи қисмига мувофиқ, суд соддалаштирилган иш юритиш
тартибидаги
ишни
суд
муҳокамасини
ўтказмасдан,
тарафларни
чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқади;
тўққизинчи қисмига мувофиқ, суд тарафлар томонидан тақдим этилган
ҳужжатларда баён қилинган тушунтиришларни, эътирозларни ва (ёки)
важларни текширади, далиллар билан танишади, ашёвий далилларни кўздан
кечиради ва ҳал қилув қарорини қабул қилади.
Даъво аризасининг кўчирма нусхаси почта алоқа тармоғи орқали
жавобгарга юборилган.
Жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр қонунда
белгиланган ўн беш кунлик муддатда судга тақдим этилмади.
Юқоридагиларга асосан суд ишни мавжуд ҳужжатлар асосида кўриб
чиқиб чиқиб, мавжуд далилларни текшириб, уларга баҳо бериб, қуйидаги
асосларга кўра даъво талабини тўлиқ қаноатлантириш ҳақидаги хулосага
келди.
Иш хужжатларидан кўринишича "TOSHKENT SUV TA`MINOTI"
масъулияти чекланган жамияти номидан "TOSHKENT SUV TA`MINOTI"
масъулияти чекланган жамиятининг Қуйичирчиқ туман бўлими (бундан буён
матнда-“Даъвогар” деб юритилади) ва "DONO KIDS" масъулияти чекланган
жамияти (бундан буён матнда-“жавобгар” деб юритилади) ўртасида 2020 йил
23 сентябрда "Истеъмолчиларга ичимлик ва оқава суви хизматларини
кўрсатиш тўғрисида"ги Ю-46-сонли шартнома тузилган.
Мазкур шартномага асосан даъвогар жавобгарга истеъмол учун
ичимлик сув етказиб бериш жавобгар эса етказиб берилган сув учун
шартноманинг 1.2-бандига асосан ўз вақтида тўловларни амалга ошириш
мажбуриятини олган.
Даъвогар мазкур шартномага асосан ўз олдидаги мажбуриятини тўлиқ
бажариб, жавобгарга истеъмол учун ичимлик сув берган. Жавобгар эса
шартнома шартларини бажармаган ҳолда, етказиб берилган ичимлик суви
учун тўловларни амалга оширмаган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда-ФК
деб юритилади)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада
бажарилиши керак.
Даъвогар томонидан шартнома шартлари бажарилиб, жамиятга ўз
вақтида истеъмол учун ичимлик сув етказиб берган бўлсада, аммо жавобгар
шартнома шартларига риоя қилмасдан, тўловларни амалга оширмаганлиги
натижасида, жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарздорлиги 2023 йил
01 январь ҳолатига 1.893.042 сўмни ташкил қилган.
жамияти томонидан 2021 йилнинг 6 октябрь куни "DONO KIDS" масъулияти
чекланган жамияти сув таъминоти тармоғидан узилиб, бу ҳақида 0040631TVS-сонли далолатнома тузилган.
Даъвогар томонидан жавобгарга қарздорликни тўлаш юзасидан
2023 йил 7 мартда 3-сонли талабнома юборилган бўлиб, юборилган
талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.07.2014
йилдаги “Коммунал хизматлар кўрсатиш қоидаларини тасдиқлаш
тўғрисида”ги 194-сонли қарори 2-иловаси VII-боб, 98-банди талабига асосан
ИСКХ ташкилотининг истеъмолчилар билан, шунингдек истеъмолчиларнинг
сув истеъмочилар билан етказиб берилган сув ва қабул қилинган оқова
сувлар
учун
ҳисоб-китоблари
тузилган
шартнома
асосида,
истеъмолчиларнинг тегишли гуруҳлари учун қонунчиликка мувофиқ
белгиланган тарифлар бўйича, ҳисоб-китоб даври учун сувни ҳисобга олиш
асбоблари кўрсаткичлари асосида амалга оширилиши белгиланган.
Сув ҳисобга олиш асбоби мавжуд бўлмаган ҳолатларда сув таъминоти
ва оқова сувни чиқариш тизимларида кўрсатилган хизматлар учун ҳисобкитоблар қуйидагича амалга оширилиши белгиланган.
I гуруҳ истеъмолчилари билан мазкур Қоидалар 87-бандининг "а"
кичик банди бўйича, I гуруҳ истеъмолчилари учун белгиланган тарифларга
қонунчиликда белгиланган орттирилувчи коэффициентни қўллаш йўли билан
амалга оширилиши;
II ва III гуруҳ истеъмолчилари билан ушбу қоиданинг 87-бандининг "б"
кичик бандида белгиланган тартибда, истеъмолчиларнинг тегишли гуруҳлари
учун белгиланган тарифларни қўллаш йўли билан амалга оширилиши
белгиланган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил
16 ноябрдаги “Сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати кўрсатиш соҳасида
тўлов интизомини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
ПФ-5241-сонли Фармонининг 4-бандида 2018 йил 1 январдан бошлаб барча
гуруҳ истеъмолчиларига сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати кўрсатиш
100 фоизлик олдиндан ҳақ тўлаш асосида амалга оширилади. Олдиндан ҳақ
тўланмаган ҳолларда, мазкур истеъмолчиларга нисбатан белгиланган
тартибда сув таъминоти ва сув чиқариш тизимидан тўлиқ узишгача бўлган
чоралар кўрилиши, сув таъминоти ва сув чиқариш тизимидан илгари узиб
қўйилган шахсларни қайта улашда I гуруҳ истеъмолчиларидан базавий
ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида, II ва III гуруҳ
истеъмолчиларидан базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдорида
тўлов қайта улашни амалга оширган ташкилот ҳисобига маблағларни
ўтказиш орқали ундирилиши, истеъмолчи сув истеъмолини ҳисобга олиш
ускуналарининг лозим даражада эксплуатация қилиниши ва созлиги учун
жавобгар бўлиши белгиланган.
ФКнинг 236, 238-моддаларига кўра мажбуриятларни бажаришдан бир
томонлама бош тортишга йўл қўйилмайди. Ушбу кодексининг
333-моддасида қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги
ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки
шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб бериши назарда
тутилган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартномада ҳам, ёхуд қонун
ҳужжатларида ҳам истеъмолчи шартнома мажбуриятларини бажармаганлиги
сабабли жавобгарликдан озод қилиш учун бошқача тартиб белгиланмаган.
Ушбу ҳолат суд жараёнида сўралган даъвогар тараф вакилининг
тушунтиришлари ҳамда иш хужжатлари билан ҳам ўз тасдиғини топди.
Бундай ҳолатда суд, даъвогарнинг қарзни ундириш тўғрисидаги
талабини тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига
1.893.042 сўм қарзни ундиришни, низонинг келиб чиқишида жавобгарнинг
айбдорлигини инобатга олиб, ИПКнинг 118-моддаси талабларига асосан
давлат божи ва почта харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим
деб топади.
Юқоридагиларга асосан ФКнинг 236, 238, 333-моддалари, ИПКнинг
118, 170, 176-180, 2031-2035-моддаларига асосан, суд,
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Даъвогарнинг даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар "DONO KIDS" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан:
Даъвогар "TOSHKENT SUV TA`MINOTI" масъулияти чекланган
жамияти фойдасига 1.893.042 сўм асосий қарз ҳамда 33.000 сўм почта
харажатлари;
Республика бюджетига 330.000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин ўн кунлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида Тошкент
вилояти судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест
келтирилиши) мумкин.
Судья:
М.М.Якубов