← Назад
Решение #593595 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 12 | — | law | |
| онуннинг | 23 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1001-2203/70395-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида ишни
кўрган судья Ш.Ахроров
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья А.Ибрагимов
Кассация инстанцияси судида
маърузачи судья И.Таджиев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 25 май
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати Б.Сайфуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари В.Сатторова
ва И.Таджиевдан иборат таркибда, Б.Жўраевнинг котиблигида, аризачи
вакиллари – сектор бошлиқлари Ф.Хакимова ва Ш.Суяркулов (2023 йил
22 майдаги 799-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакиллари – адвокат
Р.Мардиев (2023 йил 23 мартдаги 0099-сонли ордер асосида) ва менеджер
С.Мухитдинов (2023 йил 22 майдаги ишончнома асосида)нинг иштирокида,
аризачи Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг Техник
жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш
ва метрология соҳасида давлат назорати Департаментининг жавобгар “Business
Asia Service” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан молиявий жарима
қўллаш ва маҳсулотларини реализация қилишни таъқиқлаш тўғрисидаги
аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари
устидан жавобгар томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий
суднинг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг Техник
жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш
ва метрология соҳасида давлат назорати Департаменти (бундан буён матнда
Департамент деб юритилади) томонидан 2020 йилда ўтказилган текшириш
жараёнида аниқланган ҳуқуқбузарликлар учун “Business Asia Service”
масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар ёки МЧЖ деб
юритлади)га 2020 йил 9 декабрда 4-сонли, 10 декабрда 7-сонли ва 15 декабрда
8-сонли ёзма кўрсатмалар берилган.
Жиноят ишлари бўйича Қуйичирчиқ туман судининг 2021 йил
12 январдаги маъмурий жазо қўллаш ҳақидаги қарори билан Департемент
томонидан 2020 йилда ўтказилган текшириш натижалари бўйича МЧЖ вакили
К.Махмуджоновга маҳсулот ишлаб чиқариш жараёнида техник регламентга
риоя қилмаганлиги, метрология ва мажбурий сертификатлаштириш
қоидаларини бузганлиги ҳолати юзасидан маъмурий жазо чораси қўлланилган.
Департамент томонидан Ўзбекистон Республикаси Бош Вазирининг
2022 йил 6 октябрдаги йилдаги 06/1-1106-сонли топшириғига кўра, жойлардаги
қора металл маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналар ўрганиб чиқилиб,
1
Президенти
ҳузуридаги
Тадбиркорлик
субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича
вакили (омбудсман)га МЧЖда давлат назоратини ўтказиш учун хабардор қилиш
йўли билан мурожаат қилинган.
Вакилнинг 2022 йил 25 октябрдаги 357-638-424-сонли текшириш коди
ҳамда Департаментнинг 2022 йил 25 октябрдаги йилдаги DN-253-сонли буйруқ
ва текширув дастурига асосан МЧЖда 2022 йилнинг 25 октябридан 3 ноябрга
қадар давлат назорати (текшириш) ўтказилган.
Текширишда МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар учун
“Topfin result” МЧЖ сертификатлаштириш ташкилоти томонидан 2022 йил
31 майдаги UZ.SMT.01.0023. 78558490-сонли ва 2022 йил 21 сентябрдаги
UZ.SMT.01.0023.82500296-сонли реестр рақами билан синфи А400 бўлган
арматура маҳсулотига 7-чизма бўйича мувофиқлик сертификатлари
расмийлаштирилганлиги, бироқ, МЧЖ томонидан синфи А240 бўлган
маҳсулотлар ишлаб чиқарилиб, реализация қилиб келинганлиги, МЧЖда ишлаб
чиқарилган ва реализация қилинган (диаметри 12 мм, диаметри 14 мм, диаметри
13 мм) маҳсулотлар Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 30 январдаги 43-сонли
қарори билан тасдиқланган “Мажбурий тартибда сертификатланадиган,
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаб чиқариладиган ва унга олиб
кириладиган маҳсулотлар турлари рўйхати”га киритилганлиги, бироқ, амалдаги
қонунчиликка мувофиқ сертификатлаштирилмаган ҳолда реализация
қилинганлиги аниқланган.
Шунингдек, МЧЖнинг тайёр маҳсулотлар омборидан UzTR.319-004-2015
“Металлургия маҳсулотлари хавфсизлиги тўғрисида”ги умумий техник
регламенти талабларига мувофиқлигини текшириш учун “Ст 3сп” маркали,
арматура даврий профили, диаметри 12 мм, тўп миқдори 42584 кг. бўлган
маҳсулотлардан ва “Ст 3сп” маркали, арматура даврий профили, диаметри
16 мм, тўп миқдори 31124 кг. бўлган маҳсулотлардан намуналардан танлаб
олинган ва “UzTest” ДМ Андижон вилояти филиалининг аккредитланган синов
лабораториясига топширилган.
“UzTest” ДМнинг 2022 йил 3 ноябрдаги синов баённомасига асосан,
маҳсулотлар меъёрий ҳужжатлар талабларига номувофиқлиги, яъни танлаб
олинган маҳсулотлар O’zDST 3025-2015 давлат стандартида “оғирлиги” (масса),
“нисбий эзилиш майдони” (относительная плошадь смятия), Si миқдори
(кремний) кўрсаткичларига қўйилган талабларга номувофиқлиги аниқланган.
МЧЖ томонидан 2021 йил сентябрь ойидан 2022 йил 27 октябргача
бўлган давр оралиғида 621 тонна, умумий қиймати 2 484 160.000 сўмлик
диаметри 12 мм бўлган даврий профилли арматура прокати, 50,6 тонна умумий
қиймати 202 500 000 сўмлик, диаметри 14 мм бўлган даврий профилли арматура
прокати, 31,2 тонна умумий қиймати 125 000 000 сўмлик, диаметри 16 мм
бўлган даврий профилли арматура прокати маҳсулотлари мувофиқлик
сертификатисиз реализация қилинган бўлиб, уларни умумий қиймати
2 811 160 000 сўмни ташкил қилган.
Департамент иқтисодий судга ариза билан мурожаат қилиб, МЧЖга
нисбатан 1 405 830 000 сўм молиявий жарима қўллаш ҳамда МЧЖ томонидан
ишлаб чиқарилиб, тайёр маҳсулотлар омборхонасида сақланаётган
маҳсулотларига мувофиқлик сертификатлари мавжуд эмаслиги сабабли,
2
мувофиқлик сертификатлари олингунга қадар реализация қилишни
таъқиқлашни сўраган.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 3 февралдаги ҳал
қилув
қарори
билан
Департаментнинг
арз
қилинган
талаблари
қаноатлантирилган.
Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 28 мартдаги қарори билан биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан жавобгар кассация
шикояти билан мурожаат қилган ва унда суд ҳужжатларини бекор қилиб,
арз қилинган талабларни қаноатлантиришни рад қилиш тўғрисида янги қарор
қабул қилишни сўраган. Бунга асос қилиб, шикоятда Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2021 йил 12 июндаги ПФ-6240-сонли Фармонининг 12-бандида
2021 йил 1 сентябрдан огоҳлантиришдан сўнг ҳуқуқбузарлик биринчи марта
содир этилганда – реализация қилинган маҳсулот қийматининг 50 фоизи
миқдорида молиявий жарима қўлланиши белгиланганлиги, даъвогар жавобгарга
2020 йил 10 декабрда маҳсулотга сертификат олиш тўғрисида кўрсатма
берганлиги, бу пайтда Фармон қабул қилинмаган бўлганлиги, Вазирлар
Маҳкамасининг 2022 йил 11 мартдаги 114-сонли қарори билан тасдиқланган
Низомда шунга ўхшаш қоида белгиланганлиги, судлар томонидан
ПФ-6240-сонли Фармон нотўғри талқин қилинганлиги, унда огоҳлантириш
деганда, реализация қилинган маҳсулот қийматининг 50 фоизи миқдорида
молиявий жарима қўлланиши ҳақида огоҳлантириш тушунилиши, аммо,
Фармон қабул қилинганидан кейин жавобгар огоҳлантирилмаганлиги,
апелляция инстанцияси судининг жавобгарнинг ходимлари Жиноят ишлари
бўйича Қуйичирчиқ туман судининг 2021 йил 12 январдаги маъмурий жазо
қўллаш ҳақидаги қарорини огоҳлантириш деб асоссиз ҳисобланганлиги,
маъмурий жавобгарликка тортилиш ва огоҳлантириш тушунчалари бир-биридан
фарқланиши, 2021 йилда маъмурий жазо чораси қўлланилиши бу ундан сўнг
қабул қилинган Фармон билан огоҳлантириш ҳисобламаслиги, норматив
ҳуқуқий ҳужжатлар орқага қайтиш кучига эга эмаслиги, жавобгар Фармон қабул
қилинишидан олдин содир қилган ҳуқуқбузарлиги учун жавобгарликка
тортилганлиги, Фармонда унинг орқага қайтиш кучи қайд этилмаганлигини
кўрсатган.
Суд мажлисида жавобгар вакиллари кассация шикоятида келтирган
важларни такрорлаб, шикоятни қаноатлантиришни ва суд ҳужжатларини бекор
қилиб, арз қилинган талабларни қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор
қабул қилишни сўрашди.
Аризачи вакиллари шикоятда келтирган важларга эътироз билдириб,
Фармонда ёзма огоҳлантириш дейилмаганлиги, Департаментнинг ходимлари
олдин ҳам жавобгар ҳудудига борганлиги ва оғзаки огоҳлантирилганлиги,
текширишлар бўлганлиги ва камчиликларни бартараф этиш талаб этилганлиги,
Фармонда 2021 йил 1 сентябрдан кейин огоҳлантириш керак дейилмаганлиги,
олдинги қонунчиликда ҳам молиявий жарима чораси бўлганлиги, кейинчалик
қонунчиликда белгиланган молиявий жарима маъмурий жавобгарликка
тортишга ўзгартирганлиги, шунинг учун МЧЖ жавобгарлик ҳақида билиши
3
кераклигини баён қилиб, шикоятни қаноатлантиришни рад этишни ва суд
қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб
ва шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама
қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини қисман қаноатлантиришни
лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Техник жиҳатдан тартибга
солиш соҳасида давлат бошқарувини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”
2021 йил 12 июндаги ПФ-6240-сонли Фармони (бундан буён матнда Фармон деб
юритилади) 12-бандининг “а” кичик бандида 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб
техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаш
ва метрология соҳаларида содир этилган ҳуқуқбузарликлар учун маҳсулотларга
нисбатан қонунчилик ҳужжатларида ва техник регламентларда белгиланган
мажбурий талабларга ишлаб чиқарувчи ёки олиб кирувчи томонидан риоя
этилмаган ҳолларда юридик шахсларга ҳуқуқбузарлик огоҳлантиришдан сўнг
биринчи марта содир этилганда - реализация қилинган маҳсулот қийматининг
50 фоизигача миқдорда молиявий жарима кўринишидаги таъсир чоралари
белгиланган.
Фармон ушбу бандининг иккинчи хатбошисида қонунчилик ҳужжатлари
ва техник регламентларда белгиланган мажбурий талабларга номувофиқ деб
топилган маҳсулотлар эркин муомаладан чиқарилиши ва йўқ қилиниши
лозимлиги, молиявий жариманинг тўланиши мазкур талабнинг бажарилишидан
озод этмаслиги кўрсатилган.
Шунингдек, “Маҳсулотлар ва хизматларни сертфикатлаштириш
тўғрисида”ги
Ўзбекистон
Республикаси
Қонунининг
12-моддасида
сертификатлаштириш
талабларига
мувофиф
эмаслиги
сабабли,
сертификатлаштиришдан ўтмаган бўлса ҳамда сертификатнинг амала қилиш
муддати тугаган ёки унинг амал қилиши тўхтитиб қўйилган (бекор қилинган)
бўлса, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида реализация қилиниши мумкин
эмаслиги белгиланган.
Мазкур Қонуннинг 23-моддасида тайёрловчилар (тадбиркорлар)
мажбурий сертификатлаштириш қоидаларини бузганлик учун қонунчиликка
мувофиқ жавобгар бўлиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 мартдаги
114-сонлли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга
солиш агентлигининг Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш,
сертификатлаштириш ва метрология соҳасида давлат назорати департаменти
тўғрисида”ги Низом (бундан буён матнда Низом деб юритилади)нинг
14-бандига кўра, Департамент техник жиҳатдан тартибга солиш,
стандартлаштириш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш соҳаларида содир
этилган ҳуқуқбузарликлар учун юридик шахсларга огоҳлантириш юбориш,
хуқуқбузарлик огоҳлантиришдан сўнг биринчи марта содир этилганда,
реализация қилинган маҳсулот қийматининг 50 фоизигача миқдорда молиявий
жарима, ушбу хуқуқбузарлик содир этилган кундан бошлаб бир йил давомида
тароран содир этилганда, реализация қилинган маҳсулот қийматининг
100 фоизигача миқдорда молиявий жарима қўллаш бўйича судга мурожаат
қилади.
4
техник
жиҳатдан
тартибга
солиш,
стандартлаштириш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш соҳаларида
ҳуқуқбузарлик содир этилганлиги сабабли, Департамент иқтисодий судга ариза
билан мурожаат қилиб, МЧЖга нисбатан 1 405 830 000 сўм молиявий жарима
қўллаш ҳамда МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилиб, тайёр маҳсулотлар
омборхонасида сақланаётган маҳсулотларига мувофиқлик сертификатлари
йўқлиги сабабли, мувофиқлик сертификатлари олингунга қадар реализация
қилишни таъқиқлашни сўраган.
Биринчи инстанция суди МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилиб, тайёр
маҳсулотлар омборхонасида сақланаётган мувофиқлик сертификатлари мавжуд
бўлмаган маҳсулотларини мувофиқлик сертификатлари олингунга қадар
реализация қилиш таъқиқлаш ҳақида асосли хулосага келган, апелляция
инстанция суди эса асосли равишда биринчи инстанция судининг ушбу
хулосасаси билан келишган.
Бироқ, Департаментининг жавобгарга молиявий жарима қўллаш ҳақидаги
талабини қаноатилантиришда судлар хатоликка йўл қўйган. Чунки, Фармон
12-бандининг “а” кичик бандида 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб техник
жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаш ва метрология
соҳаларида содир этилган ҳуқуқбузарликлар учун маҳсулотларга нисбатан
қонунчилик ҳужжатларида ва техник регламентларда белгиланган мажбурий
талабларга ишлаб чиқарувчи ёки олиб кирувчи томонидан риоя этилмаган
ҳолларда юридик шахсларга ҳуқуқбузарлик огоҳлантиришдан сўнг биринчи
марта содир этилганда - реализация қилинган маҳсулот қийматининг
50 фоизигача миқдорда молиявий жарима кўринишидаги таъсир чоралари
белгиланган.
Низомнинг 14-бандида ҳам техник жиҳатдан тартибга солиш,
стандартлаштириш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш соҳаларида содир
этилган ҳуқуқбузарликлар учун юридик шахсларга огоҳлантириш юбориш,
хуқуқбузарлик огоҳлантиришдан сўнг биринчи марта содир этилганда,
реализация қилинган маҳсулот қийматининг 50 фоизигача миқдорда молиявий
жарима қўллаш бўйича Департамент судга мурожаат қилиши белгиланган.
Мазкур ҳолатда Департамент жавобгарга 2021 йил 1 сентябрдан кейин
техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, метрология
ва мувофиқликни баҳолаш соҳаларида ҳуқуқбузарлик содир этилганир учун
огоҳлантириш юбормаган ва ушбу санадан кейин жавобгар томонидан биринчи
маротаба содир этилган бундай ҳуқубузарлик учун молиявий жарима қўллаш
тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат қилган.
Ваҳоланки, 2021 йил 1 сентябргача амалда бўлган қонунчиликда ушбу
соҳада ҳуқуқбузарлик содир этилганлик учун маъмурий жавобгарлик назарда
тутилган бўлиб, 2021 йил 1 сентябрдан кейин бундай ҳуқуқбузарлик содир
этилганда аввал молиявий жарима қўллаш ҳақида огоҳлантириш,
огоҳлантиришдан сўнг эса бундай ҳуқуқбузарлик биринчи марта содир
этилганда, реализация қилинган маҳсулот қийматининг 50 фоизигача миқдорда
молиявий жарима қўллаш жорий этилган.
Бундан кўринадики, биринчи инстанция суди Департаментнинг молиявий
жарима қўллаш ҳақидаги талабини қаноатлантиришда моддий ҳуқуқ нормасини
нотўғри қўллаган ва бу ноқонуний қарор қабул қилишга сабаб бўлган.
5
Апелляция инстанция суди биринчи инстанция судининг ушбу хатолигини
тузатмасдан, асоссиз равишда ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдирилган.
ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига биноан моддий
ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри
қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция
инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.
ИПК 301-моддасининг 4-бандига асосан, кассация инстанцияси суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини, қарорни ўзгартиришга ҳақли.
Баён этилганларга кўра, кассация судлов ҳайъати кассация шикоятини
қисман қаноатлантиришни, биринчи ва апелляция инстанция судларининг
қарорларини ўзгартиришни, ҳал қилув қарорининг жавобгарга молиявий
жарима қўллаш қисмини бекор қилишни, Департаментнинг жавобгарга
молиявий жарима қўллаш ҳақидаги талабини қаноатлантиришни рад этишни,
суд ҳужжатларини қолган қисмини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари жавобгар зиммасига
юклатилади ва кассация шикояти билан мурожаат қилишда тўланган 30 000 сўм
почта харажатлари унинг зиммасида қолдирилади.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 301 - 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
“Business Asia Service” масъулияти чекланган жамиятининг кассация
шикояти қисман қаноатлантирилсин.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 3 февралдаги ҳал
қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2023 йил 28 мартдаги қарори ўзгартирилсин.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 3 февралдаги ҳал
қилув қарорининг “Business Asia Service” МЧЖга нисбатан 1 405 830 000 сўм
миқдорида молиявий жарима қўллаш ҳамда қўлланилган молиявий жарима
суммасини ундириш Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги
Техник жихатдан тартибга солиш, стандартлаштириш ва метрология соҳасида
давлат назорати департаменти зиммасига юклаш қисми бекор қилинсин.
Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги Техник жиҳатдан
тартибга солиш, стандартлаштириш ва метрология соҳасида давлат назорати
департаментининг “Business Asia Service” МЧЖга нисбатан 1 405 830 000 сўм
миқдорида молиявий жарима қўллаш ҳақидаги талабини қаноатлантириш рад
этилсин.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 3 февралдаги ҳал
қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2023 йил 28 мартдаги қарорининг қолган қисми ўзгаришсиз
қолдирилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
Б. Сайфуллаев
ҳайъат аъзолари:
В. Сатторова
И. Таджиев
6