← Назад
Решение #593597 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикасининг ИПК | 157 | — | law | |
| ИПК | 2034 | — | law | |
| нинг | 236 | — | law | |
| Ушбу кодекси | 333 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
10 272 символов
4-1103-2301/971-сонли иқтисодий иш
ҚУЙИЧИРЧИҚ ТУМАНЛАРАРО
ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 25 май
Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий суди, судья М.М.Якубов, даъвогар
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси
"TOSHKENT SUV TA`MINOTI" масъулияти чекланган жамияти манфаатида
жавобгар "TOSHKENT VILOYATI DORI-DARMON" акционерлик жамияти,
қўшимча жавобгар "8-сон дорихона" ҳисобидан 4.526.527 сўм асосий
қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризасини иш ҳужжатлари билан
биргаликда, соддалаштирилган таритибда, суд биносида, якка тартибда кўриб
чиқиб, қуйидагиларни,
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий
"TOSHKENT SUV TA`MINOTI" масъулияти чекланган жамияти манфаатида
судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб жавобгар "TOSHKENT
VILOYATI DORI-DARMON" акционерлик жамияти, қўшимча жавобгар "8сон дорихона" ҳисобидан 4.526.527 сўм асосий қарздорликни ундиришни
сўраган.
Даъвогар томонидан судга ариза тақдим этилиб, жавобгар томонидан
1.000.000 сўм тўлаб берилганлиги, бироқ, қарздорликнинг қолган 3.526.527
сўм қисми тўлаб берилмаганлиги маъулм қилиниб, жавобгар "TOSHKENT
VILOYATI DORI-DARMON" акционерлик жамияти ҳисобидан ундиришни
сўраган.
Ўзбекистон Республикасининг ИПКнинг 157-моддаси 1-қисмида
даъвогар ишни биринчи инстанция судида кўриш чоғида ишнинг мазмунан
кўрилиши якуни бўйича чиқариладиган суд ҳужжати қабул қилингунига
қадар даъвонинг асосини ёки предметини ўзгартиришга, даъво
талабларининг миқдорини кўпайтиришга ёки камайтиришга ҳақлилиги
назарда тутилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 2032-моддасининг биринчи қисмига асосан, агар
даъвонинг баҳоси юридик шахсларга нисбатан – базавий ҳисоблаш
миқдорининг йигирма бараваридан, якка тартибдаги тадбиркорларга
нисбатан эса – беш бараваридан ошмаса, даъво аризалари бўйича ишлар
соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилиши лозим.
ИПК 2034-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, жавобгар даъво
аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш
ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик
муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган
ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга
юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади; тўртинчи қисмига
мувофиқ, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда
хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр
тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш
тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди; олтинчи қисмига мувофиқ,
соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги иш даъво аризасини иш
юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан
эътиборан йигирма кундан ошмаган муддатда даъво аризаси юзасидан ёзма
фикрни, далилларни ҳамда бошқа ҳужжатларни тақдим этиш учун
белгиланган муддат ўтганидан кейин судья томонидан якка тартибда кўриб
чиқилади; саккизинчи қисмига мувофиқ, суд соддалаштирилган иш юритиш
тартибидаги
ишни
суд
муҳокамасини
ўтказмасдан,
тарафларни
чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқади;
тўққизинчи қисмига мувофиқ, суд тарафлар томонидан тақдим этилган
ҳужжатларда баён қилинган тушунтиришларни, эътирозларни ва (ёки)
важларни текширади, далиллар билан танишади, ашёвий далилларни кўздан
кечиради ва ҳал қилув қарорини қабул қилади.
Даъво аризасининг кўчирма нусхаси почта алоқа тармоғи орқали
жавобгарга юборилган.
Жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр қонунда
белгиланган ўн беш кунлик муддатда судга тақдим этилмади.
Юқоридагиларга асосан суд ишни мавжуд ҳужжатлар асосида кўриб
чиқиб чиқиб, мавжуд далилларни текшириб, уларга баҳо бериб, қуйидаги
асосларга кўра даъво талабини қисман қаноатлантириш ҳақидаги хулосага
келди.
Иш хужжатларидан кўринишича "TOSHKENT SUV TA`MINOTI"
масъулияти чекланган жамияти номидан "TOSHKENT SUV TA`MINOTI"
масъулияти чекланган жамиятининг Қуйичирчиқ туман бўлими (бундан буён
матнда-“Даъвогар” деб юритилади) ва жавобгар "TOSHKENT VILOYATI
DORI-DARMON" акционерлик жамияти номидан жавобгар "TOSHKENT
VILOYATI DORI-DARMON" акционерлик жамиятининг 8-сонли дорихона
филиали (бундан буён матнда-“жавобгар” деб юритилади) ўртасида 2018 йил
9 январда "Истеъмолчиларга ичимлик ва оқава суви хизматларини кўрсатиш
тўғрисида"ги 20-сонли шартнома тузилган.
Мазкур шартномага асосан даъвогар жавобгарга истеъмол учун ичимлик
сув етказиб бериш жавобгар эса етказиб берилган сув учун шартноманинг
1.3-бандига асосан ўз вақтида тўловларни амалга ошириш мажбуриятини
олган.
Даъвогар мазкур шартномага асосан ўз олдидаги мажбуриятини тўлиқ
бажариб, жавобгарга истеъмол учун ичимлик сув берган. Жавобгар эса
шартнома шартларини бажармаган ҳолда, етказиб берилган ичимлик суви
учун тўловларни амалга оширмаган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда-ФК
деб юритилади)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада
бажарилиши керак.
вақтида истеъмол учун ичимлик сув етказиб берган бўлсада, аммо жавобгар
шартнома шартларига риоя қилмасдан, тўловларни амалга оширмаганлиги
натижасида, жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарздорлиги 4.526.527 сўмни
ташкил этиб, ушбу қарздорлик жавобгар томонидан тарафлар ўртасида
2021 йил 28 февралда ўзаро тузилган таққослаш далолатномасига асосан тан
олинган.
Натижада "TOSHKENT SUV TA`MINOTI" масъулияти чекланган
жамияти томонидан 2018 йилнинг 10 март куни жавобгар сув таъминоти
тармоғидан узилиб, бу ҳақида 6-сонли далолатнома тузилган.
Даъвогар томонидан жавобгарга қарздорликни тўлаш юзасидан 2023 йил
17 апрелда талабнома юборилган бўлиб, юборилган талабнома жавобгар
томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.07.2014
йилдаги “Коммунал хизматлар кўрсатиш қоидаларини тасдиқлаш
тўғрисида”ги 194-сонли қарори 2-иловаси VII-боб, 98-банди талабига асосан
ИСКХ ташкилотининг истеъмолчилар билан, шунингдек истеъмолчиларнинг
сув истеъмочилар билан етказиб берилган сув ва қабул қилинган оқова
сувлар
учун
ҳисоб-китоблари
тузилган
шартнома
асосида,
истеъмолчиларнинг тегишли гуруҳлари учун қонунчиликка мувофиқ
белгиланган тарифлар бўйича, ҳисоб-китоб даври учун сувни ҳисобга олиш
асбоблари кўрсаткичлари асосида амалга оширилиши белгиланган.
Сув ҳисобга олиш асбоби мавжуд бўлмаган ҳолатларда сув таъминоти
ва оқова сувни чиқариш тизимларида кўрсатилган хизматлар учун ҳисобкитоблар қуйидагича амалга оширилиши белгиланган.
I гуруҳ истеъмолчилари билан мазкур Қоидалар 87-бандининг "а"
кичик банди бўйича, I гуруҳ истеъмолчилари учун белгиланган тарифларга
қонунчиликда белгиланган орттирилувчи коэффициентни қўллаш йўли билан
амалга оширилиши;
II ва III гуруҳ истеъмолчилари билан ушбу қоиданинг 87-бандининг "б"
кичик бандида белгиланган тартибда, истеъмолчиларнинг тегишли гуруҳлари
учун белгиланган тарифларни қўллаш йўли билан амалга оширилиши
белгиланган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил
16 ноябрдаги “Сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати кўрсатиш соҳасида
тўлов интизомини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
ПФ-5241-сонли Фармонининг 4-бандида 2018 йил 1 январдан бошлаб барча
гуруҳ истеъмолчиларига сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати кўрсатиш
100 фоизлик олдиндан ҳақ тўлаш асосида амалга оширилади. Олдиндан ҳақ
тўланмаган ҳолларда, мазкур истеъмолчиларга нисбатан белгиланган
тартибда сув таъминоти ва сув чиқариш тизимидан тўлиқ узишгача бўлган
чоралар кўрилиши, сув таъминоти ва сув чиқариш тизимидан илгари узиб
қўйилган шахсларни қайта улашда I гуруҳ истеъмолчиларидан базавий
ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида, II ва III гуруҳ
истеъмолчиларидан базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдорида
тўлов қайта улашни амалга оширган ташкилот ҳисобига маблағларни
ўтказиш орқали ундирилиши, истеъмолчи сув истеъмолини ҳисобга олиш
ускуналарининг лозим даражада эксплуатация қилиниши ва созлиги учун
жавобгар бўлиши белгиланган.
ФКнинг 236, 238-моддаларига кўра мажбуриятларни бажаришдан бир
томонлама бош тортишга йўл қўйилмайди. Ушбу кодексининг
333-моддасида қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги
ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки
шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб бериши назарда
тутилган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартномада ҳам, ёхуд қонун ҳужжатларида
ҳам истеъмолчи шартнома мажбуриятларини бажармаганлиги сабабли
жавобгарликдан озод қилиш учун бошқача тартиб белгиланмаган.
Даъвогар томонидан тақдим этилган 2023 йил 25 майдаги 108-сонли
маълумотномага асосан бугунги кун ҳолатига жавобгар томонидан 1.000.000
сўм тўлов амалга оширилиб, жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарздорлиги
3.526.527 сўмни ташкил этиши маълум қилинган.
Ушбу ҳолат иш хужжатлари билан ҳам ўз тасдиғини топди.
Бундай ҳолатда суд, қўшимча жавобгар "8-сон дорихона" юридик шахс
бўлмаганлиги сабабли, даъво талабининг унга нисбатан қисмини иш
юритишдан тугатишни, даъвони қисман қаноатлантириб, жавобгар
"TOSHKENT VILOYATI DORI-DARMON" акционерлик жамиятидан
даъвогар фойдасига 3.526.527 сўм асосий қарзни ундиришни, қолган
қисмини қаноталнатиришдан рад қилишни, низонинг келиб чиқишида
жавобгарнинг айбдорлигини инобатга олиб, ИПКнинг 118-моддаси
талабларига асосан давлат божи ва почта харажатларини жавобгар зиммасига
юклашни лозим деб топади.
Юқоридагиларга асосан ФКнинг 236, 238, 333-моддалари, ИПКнинг 118,
170, 176-180, 2031-2035-моддаларига асосан, суд,
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Даъвогарнинг даъво талаби қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар жавобгар "TOSHKENT VILOYATI DORI-DARMON"
акционерлик жамияти ҳисобидан:
Даъвогар "TOSHKENT SUV TA`MINOTI" масъулияти чекланган
жамияти фойдасига 3.526.527 сўм асосий қарз ҳамда 33.000 сўм почта
харажатлари;
Республика бюджетига 330.000 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъво талабинниг қўшимча жавобгар "8-сон дорихона"га нисбатан
қисми иш юритишдан тугатилиб, қолган қисми қаноатлантиришдан рад
қилинсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин ўн кунлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида Тошкент
вилояти судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест
келтирилиши) мумкин.
Судья:
М.М.Якубов