Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1904-2302/1469 Дата решения 25.05.2023 Инстанция Апелляция Тип документа Постановление Суд Кумкурганский межрайонный экономический суд Судья Аллабердиев Санжар Абдушукурович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "АСАКАБАНК" акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый Барқарор Малҳам масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1086193 Claim ID 3300909 PDF Hash 1a590ac379b1e99f... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 274-моддаси нинг 274 law
ИПК 154-моддаси ИПК 154 law
ИПКнинг 279-моддаси ИПКнинг 279 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI SURXONDARYO VILOYAT SUDI РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН СУРХАНДАРЬИНСКИЙ ОБЛАСТНОЙ СУД 190111, Termiz sh, I.Karimov k., 286“b”uy 190111, г.Термиз, ул. И.Каримова, дом 286“б” Tel: (+99876) 221-94-61 faks: 0 (76) 221-94-61 e-mail: i.surxondaryo@sud.uz Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья Ш.Ғозиев Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья С.А.Аллабердиев ҚАРОР Термиз шаҳри 2023 йил 25 май 4-1904-2302/1469-сонли иш Сурхондарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Ж.Ш.Хомидовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари А.Т.Махаммадиев ва С.А.Аллабердиевдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Х.Умбаровнинг котиблигида, даъвогардан Ш.Турабов (ишончнома асосида) иштирокида, Қумқўрғон туманлараро иқтисодий судининг 4-1904-2302/1469-сонли иқтисодий иш бўйича 2023 йил 01 май кунида қабул қилинган ажримига нисбатан “Асакабанк” АЖ томонидан берилган апелляция шикоятини иш ҳужжатлари билан бирга, Сурхондарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати жойлашган биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: аниқланишича, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси “Асакабанк”АЖ манфаатида Қумқўрғон туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат этиб, жавобгар “Барқарор Малҳам” МЧЖ ва “Ҳалол Инвест” МЧЖ ҳисобидан 564.260.321 сўм кредит фоизини солидар тартибда ва “Асакабанк” АЖ фойдасига “Ҳалол Инвест” МЧЖнинг ҳисобидан кафиллик билан таъминланган мажбурият ижросини бузганлиги учун 419.338.617 сўм жаримани ундириш ва “Барқарор Малҳам” МЧЖга тегишли 17.06.2017 йилда навбатдаги ипотека шартномасига асосан давлат рўйхатидан ўтказилган ипотека объектининг 0002 литерида қурилиган ёрдамчи бино, умумий қурилиш осити майдони 1667,045 кв.м, фойдаланиш майдони 1725,33 кв.м бўлган, умумий ер майдони 1725,32 кв.мдан иборат навбатдаги гаров мулкига қаратишни ҳамда 4.791.404.000 сўм ундирувини “Барқарор Малҳам” МЧЖга тегишли 17.06.2017 йилда тузилган навбатдаги ипотека шартномасига асосан давлат рўйхатидан ўтказилган ипотека объектининг 0002 литерида қурилган ёрдамчи бино, умумий қурилиш ости майдони 1667,04 кв.м фойдаланиш майдони 1725,33 кв.м бўлган умумий ер майдони 1725,32 кв.мдан иборат навбатдаги гаров мулкига қаратишни сўраган. Суднинг 2023 йил 01 майдаги ажримига асосан даъво аризасини қабул қилиш рад этилган. Суднинг мазкур ажримидан норози бўлиб “Асакабанк” АЖ томонидан апелляция тартибида шикоят келтирилган. Суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор этилган Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси, “Барқарор Малҳам” МЧЖ ва “Ҳалол Инвест” МЧЖ, “Файз Сайт Барака” хусусий корхонаси, АТБ “Халқбанк” ва “Фарход Имкон” МЧЖ суд муҳокамасида иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК деб юритилади)нинг 274-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ, апелляция инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган апелляция шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шу сабабли, судлов ҳайъати ишни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси, “Барқарор Малҳам” МЧЖ ва “Ҳалол Инвест” МЧЖ, “Файз Сайт Барака” хусусий корхонаси, АТБ “Халқбанк” ва “Фарход Имкон” МЧЖ вакили иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Суд муҳокамасида иштирок этган Банк вакили шикоятни қаноатлантиришни сўради. Судлов ҳайъати, Банк вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, қуйидагиларга кўра Банкнинг апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни ва биринчи босқич судининг ажримини ўзгаришсиз қолдиришни лозим деб топади: Ишдаги ҳужжатларга кўра, палата судга даъво ариза беришда қўшимча жавобгар ҳисобланган АТБ “Халқбанк” Термиз филиалига нисбатан даъво тақдим этган. АТБ “Халқбанк”нинг реквизитлари сифатида ҳам СТИР 207297578, Термиз шаҳар, А.Навоий кўчаси эканлигини баён этган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил 24 майдаги “Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 13-сонли Қарорининг 10-банди тўртинчи хатбошига асосан, даъво юридик шахснинг ўзига эмас, балки унинг алоҳида бўлинмасига нисбатан тақдим этилган бўлса, ИПК 154-моддасининг 1бандига асосан даъво аризасини қабул қилиш рад этилади. Агар бу ҳолат даъво аризаси иш юритишга қабул қилинганидан кейин аниқланса, ИПКнинг 45моддасига мувофиқ юридик шахснинг ўзини ишда иштирок этишга жалб қилиш масаласи ҳал этилиши лозим. Шу боисдан биринчи босқич суди иқтисодий ишни иш юритувга олиш ва иқтисодий иш қўзғатишга тайёрлаш жараёнида даъво юридик шахснинг ўзига эмас, балки унинг алоҳида бўлинмасига нисбатан тақдим этилганлигини аниқлаганлиги сабабли даъво аризани қабул қилишни рад этиш ҳақида асосли хулосага келган. Чунки, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 154моддаси биринчи қисми 1-бандига кўра, иш иқтисодий судга, фуқаролик ишлари бўйича судга ёки маъмурий судга тааллуқли бўлмаса, судья даъво аризасини иш юритишга қабул қилишни рад этиши лозимлиги белгиланган. Ваҳоланки, даъвогар даъвони юридик шахснинг ўзига эмас, балки унинг алоҳида бўлинмасига, яъни “Халқбанк” Термиз шаҳар филиалига нисбатан тақдим этган. ИПКнинг 279-моддасида иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. Мазкур ҳолатда суднинг ажрими моддий ва процессуал қонунчилик нормалари билан тўлиқ мос келади, иш ҳужжатлари ва суд аниқлаган ҳолатларга мувофиқ, шу боис уни бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асослар мавжуд эмас. Баён этилганларга асосан, судлов ҳайъати шикоятни қаноатлантиришни рад этиб, ажримни ўзгаришсиз қолдиришни, шунингдек жавобгар томонидан олдиндан тўлаб чиқилган 30.000 сўм почта харажатини ўзининг зиммасида қолдиришни лозим деб топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 154, 274, 278-280-моддаларига асосланиб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: Қумқўрғон туманлараро иқтисодий судининг 4-1904-2302/1469-сонли иқтисодий иш бўйича 2023 йил 01 май кунида қабул қилинган ажрими ўзгаришсиз, “Асакабанк” АЖнинг апелляция шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. “Асакабанк” АЖ томонидан апелляция инстанцияси учун 30.000 сўм почта харажати тўланганлиги инобатга олиниб, унинг зиммасида қолдирилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Мазкур қарор устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир йил ичида кассация шикояти берилиши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи Ж.Ш.Хомидов ҳайъат аъзолари А.Т.Махаммадиев С.А.Аллабердиев