Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1901-2201/3053 Дата решения 25.05.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Таджиев Ибрагим Исакович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Марварид Зарина КТ хусусий фирмаси Ответчик / Подсудимый Термиз шаҳар хокимияти
Source ID 1086207 Claim ID 3285615 PDF Hash da79fd8b1fe0888f... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 110-моддаси ИПК 110 law
ИПК 297-моддаси ИПК 297 law
аролик кодексининг 236-моддаси аролик кодекси 236 code_article
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
онуни 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1505-2202/3053-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья Ш.Мирзаматов Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья Б.Мамадалиев Кассация инстанцияси судида маърузачи судья И.Таджиев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 27 апрель Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Р.Сагатовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари В.Сатторова ва И.Таджиевдан иборат таркибда, Б.Жўраевнинг котиблигида, суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказишга кўмаклашаётган Фарғона вилоят судининг ходими Б.Таджибаев, даъвогар вакили – бош юрисконсульт Т.Ғозиев (2023 йил 26 апрелдаги 06/1167-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакили – таъсисчи Т.Тухсанов (2023 йил 27 апрелдаги 09-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, Сўх туман ҳокимлиги ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган ҳолда, даъвогар Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Фарғона вилояти ҳудудий бошқармасининг жавобгар “So’x agro qurilish tex xizmat” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан шартномани бекор қилиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилган суд ҳужжатлари устидан даъвогар томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида бўлиб ўтган видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “Электрон-онлайн аукционларни ташкил этиш маркази” давлат унитар корхонаси (бундан буён матнда ДУК деб юритилади) томонидан ўтказилган электрон-онлайн аукцион натижалари тўғрисидаги 2019 йил 1 июлдаги DA 000613-сонли баённомасига кўра, Расулжон Шарофидинович Тухсанов (бундан буён матнда харидор деб юритилади) Фарғона вилояти, Сўх тумани, Янгиариқ қишлоғида жойлашган бўш турган “Сўх пойабзал” фабрикасининг 4Б-лойиҳа биноси (бундан буён матнда объект деб юритилади)ни инвестиция киритиш шарти билан 1 000 001 сўм қийматда сотиб олиш ҳуқуқини қўлга киритиб, ғолиб деб топилган. Аукцион савдолари баённомасига асосан Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён даъвогар ёки сотувчи деб юритилади) ва харидор ўртасида, Сўх туман ҳокимлиги (бундан буён матнда балансда сақловчи 1 ёки туман ҳокимлиги деб юритилади) иштирокида 2019 йил 9 июлда олди-сотди шартномаси тузилган ва ушбу шартнома 36-сон билан рўйхатга олинган. Шартноманинг 2-иловасига кўра, харидор фаолиятини ташкил этиш учун 2019 йилнинг 4-чорагида 50 000 000 сўм, 2020 йилнинг 1-чорагида 100 000 000 сўм ва 2-чорагида 100 000 000 сўм, яъни бир йил муддат ичида умумий қиймати 250 000 000 сўм миқдорида объектга инвестиция киритиши, илованинг 2-бандига асосан харидор шартнома тузилганидан кейин 10 иш куни мобайнида сотувчига бутун инвестиция киритиш даври учун шартномада назарда тутилган инвестиция мажбуриятларини батафсил турлари, ҳажмлари, ойлар ва чораклар ҳажмларига бўлинган ҳолдаги инвестиция дастурини тақдим этиши, 2-илованинг 3-бандида эса, харидорнинг инвестиция мажбуриятларини бажарганлигини эътироф этиш харидор томонидан тақдим қилинадиган объектнинг молиявий-иқтисодий ҳолати тўғрисида тасдиқловчи ҳужжатлар ва маълумотлар илова қилинган ҳолдаги мустақил аудитор ва баҳоловчи ташкилотларнинг тегишли ҳисоботларига асосан инвестиция мажбуриятларини бажарилишини қабул қилиш комиссияси томонидан амалга оширилиши белгиланган. Ушбу шартномага даъвогар ва харидор Р.Тухсанов таъсисчилигида фаолият юритаётган “So’x agro qurilish tex xizmat” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар ёки МЧЖ деб юритилади), туман ҳокимлиги иштирокида 2019 йил 24 сентябрда 95-сонли қўшимча келишув шартномаси тузилган ва унга кўра шартноманинг инвестиция киритиш муддатига ўзгартириш киритилиб, 2020 йилнинг 4-чорагида 100 000 000 сўм ва 2021 йилнинг 1-чорагида 150 000 000 сўм, яъни олти ой муддат ичида умумий қиймати 250 000 000 сўм миқдорида объектга инвестиция киритилиши тўғрисида келишилган. Жавобгар ўз мажбуриятларини бажармаганлиги сабабли даъвогар жавобгарга 2021 йил 6 январда 08/43/24-сонли, 2021 йил 6 апрелда 08/1142/32-сонли ва 2021 йил 19 майда 08/1895-10-сонли талабномалар юборган. Харидор томонидан объектга инвестиция киритилмаганлиги сабабли даъвогар 2021 йил 28 апрель куни жавобгар ва туман ҳокимлигига шартномани бекор қилиш ҳақида 08/1619-сонли таклиф юборган. Аммо, даъвогарнинг таклифи оқибатсиз қолдирилган. Шунинг учун, даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, тарафлар ўртасида тузилган 36-сонли олди-сотди шартномаси ва 95-сонли қўшимча келишувни бекор қилишни сўраган. Суднинг 2022 йил 14 декабрдаги ажрими билан даъво аризаси иш юритишга қабул қилинган, туман ҳокимлиги ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган ва ишга 4-1505-2202/3054-сонли рақам берилган. Шунингдек, ДУК томонидан ўтказилган электрон-онлайн аукцион натижалари тўғрисидаги 2019 йил 1 июлдаги DA 000614-сонли баённомасига кўра, харидор Фарғона вилояти, Сўх тумани, Янгиариқ қишлоғида 2 жойлашган бўш турган “Сўх пойабзал” фабрикасининг 8-лойиҳа биноси (бундан буён матнда объект деб юритилади)ни инвестиция киритиш шарти билан 1 000 001 сўм қийматда сотиб олиш ҳуқуқини қўлга киритиб, ғолиб деб топилган. Аукцион савдолари баённомасига асосан даъвогар ва харидор ўртасида, туман ҳокимлиги иштирокида 2019 йил 9 июлда олди-сотди шартномаси тузилган ва ушбу шартнома 37-сон билан рўйхатга олинган. Сотиб олувчи шартноманинг 2-иловасига кўра, харидор фаолиятини ташкил этиш учун 2019 йилнинг 4-чорагида 50 000 000 сўм, 2020 йилнинг 1-чорагида 100 000 000 сўм ва 2-чорагида 150 000 000 сўм, яъни бир йил муддат ичида умумий қиймати 300 000 000 сўм миқдорида объектга инвестиция киритиши, илованинг 2-бандида эса, харидор шартнома тузилганидан кейин 10 иш куни мобайнида сотувчига бутун инвестиция киритиш даври учун шартномада назарда тутилган инвестиция мажбуриятларини батафсил турлари, ҳажмлари, ойлар ва чораклар ҳажмларига бўлинган ҳолдаги инвестиция дастурини тақдим этиши шартлиги, 2-иловасининг 3-бандида харидорнинг инвестиция мажбуриятларини бажарганлигини эътироф этиш харидор томонидан тақдим қилинадиган объектнинг молиявий-иқтисодий ҳолатини тасдиқловчи ҳужжатлар ва маълумотлар илова қилинган ҳолда мустақил аудитор ва баҳоловчи ташкилотларнинг тегишли ҳисоботларига асосан инвестиция мажбуриятларини бажарилишини қабул қилиш комиссияси томонидан амалга оширилиши белгиланган. Ушбу шартномага даъвогар ва харидор Р.Тухсанов таъсисчилигида фаолият юритаётган МЧЖ, туман ҳокимлиги иштирокида 2019 йил 24 сентябрда 96-сонли қўшимча келишув шартномаси тузилган ва унга кўра инвестиция киритиш муддатига ўзгартириш киритилиб, 2020 йилнинг 4-чорагида 100 000 000 сўм ва 2021 йилнинг 1-чорагида 200 000 000 сўм, яъни олти ой муддат ичида объектга умумий қиймати 300 000 000 сўм миқдорида инвестиция киритиш мажбурияти белгиланган. Жавобгар ўз мажбуриятларни бажармаганлиги сабабли даъвогар томонидан жавобгарга 2021 йил 6 январда 08/43/25-сонли, 2021 йил 6 апрелда 08/1142/33-сонли ва 2021 йил 19 майда 08/1895-9-сонли талабномалар юборган. Харидор томонидан объектга инвестиция киритилмаганлиги сабабли даъвогар 2021 йил 28 апрелда жавобгар ва туман ҳокимлигига шартномани бекор қилиш ҳақида 08/1618-сонли таклиф киритган. Аммо, даъвогарнинг таклифи оқибатсиз қолдирилган. Шунинг учун, даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, тарафлар ўртасида тузилган 37-сонли олди-сотди шартномаси ва 96-сонли қўшимча келишувни бекор қилишни сўраган. Суднинг 2022 йил 14 декабрдаги ажрими билан даъво аризаси иш юритишга қабул қилинган, туман ҳокимлиги ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган ва ишга 4-1505-2202/3053-сонли рақам берилган. 3 юритувдаги 4-1505-2202/3053 ҳамда 4-1505-2202/3054-сонли иқтисодий ишлар бирлаштирилиб, ишга 1505-2202/3053 рақами берилган. Суднинг 2023 йил 5 январдаги ажрими билан харидор Р.Тухсанов тегишли жавобгар МЧЖ билан алмаштирилган. Риштон туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 11 январдаги ҳал қилув қарори билан даъвонинг 36 ва 37-сонли шартномаларни бекор қилиш талаблари бзўйича иш юритиш тугатилган, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган. Фарғона вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 24 февралдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан даъвогар кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда суд ҳужжатларини бекор қилиб, даъво талабларини қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўраган. Бунга асос қилиб, шикоятда биринчи инстанция суди ҳал қилув қарори қабул қилишда Риштон туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 9 декабрдаги 4-1505-2101/1153 ва 4-1505-2101/1154-сонли ишлар бўйича қабул қилган ҳал қилув қарори билан ушбу тарафлар иштирокида тузилган 2019 йил 9 июлдаги 36 ва 37-сонли олди-сотди шартномасини бекор қилиш ҳақидаги талабларини қаноатлантириш рад этилганлиги, жавобгар (МЧЖ) билан алмаштирилганлиги, бугунги кунда ушбу ҳал қилув қарорлари қонуний кучда эканлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 73-моддасининг иккинчи қисмига асосан, иқтисодий суднинг илгари кўрилган иш бўйича қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори билан аниқланган ҳолатлар суд худди шу шахслар иштирок этаётган бошқа ишни кўраётганида янгидан исбот қилинмаслиги, ИПК 110-моддасининг 2-бандида фуқаролик ишлари бўйича суднинг, иқтисодий суднинг ёки чет давлат ваколатли судининг айни бир шахслар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори мавжуд бўлса, суд ушбу низо бўйича иш юритишни тугатиши белгиланганлигини асос қилиб олганлиги, бу билан суд ИПКнинг 2, 13, 66, 67, 69, 73, 74, 110, 177 ва 179-моддаларини четлаб ўтиб, ишни шошма-шошарлик билан тугатиш билан кифояланганлиги, аммо, 4-1505-2101/1153 ва 4-1505-2101/1154-сонли ишларда даъвогар МЧЖ билан тузилган 2019 йил 9 июлдаги 36 ва 37-сонли шартномаларни бекор қилиш ҳақидаги талаби қўйилган бўлиб, 2020 йил 24 сентябрдаги 95 ва 96-сонли қўшимча келишувларни бекор қилиш талаблари даъво аризаларида мавжуд эмаслиги ва бу талаблар судда кўрилмаганлиги ҳамда ҳал қилув қарорлари қабул қилинмаганлиги, 95 ва 96-сонли келишувлар 36 ва 37-сонли олдисотди шартномаларига қўшимча сифатида шартномаларда кўрсатилган 2019 йил 4-чоракидан 2020 йил 2-чораги якунига қадар бўлган муддатларда бажарилмаган инвестиция мажбуриятларини 2020 йил 4-чоракидан 2021 йил 1-чораги якунига қадар узайтириш ва шартнома мажбуриятларини давом 4 этиш учун тузилган алоҳида ҳужжатлар ҳисобланиши, бошқарманинг 4-1505-2101/1153 ва 4-1505-2101/1154-сонли ишлар қўзғатилишига жавобгар (МЧЖ) томонидан объектларга 2021 йил 1-чораги якунига қадар инвестиция киритилмаганлиги ва янги иш ўринлари яратилмаганлиги, бу ҳолат мониторинг далолатномалари ҳамда фотосуратлар билан тасдиқланганлиги, қолаверса жавобгар томонидан бошқармага бирор марта ҳам ҳисобот тақдим қилинмаганлиги асос бўлганлиги, мазкур иш бўйича эса даъво аризасининг берилишига инвестиция ва ижтимоий мажбуриятларини қабул қилиш комиссиясининг 2022 йил 8 сентябрдаги IM/76-сонли баёни асос бўлганлиги, комиссия қарорида 2019 йил 9 июлдаги 36 ва 37-сонли олди-сотди шартномалари ҳамда 2020 йил 24 сентябрдаги 95 ва 96-сонли қўшимча келишувлар бўйича инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар бажарилмаган деб эътироф этилганлиги ва шартномаларни бекор қилиш чораларини кўриш белгиланганлиги, ва 4-1505-2101/1154-сонли ишлар бўйича ҳал қилув қарорлари 2021 йил 9 декабрда қабул қилганлиги, комиссия қарори эса 9 ойдан кейин суднинг даъво аризаларини қаноатлантиришни рад қилиш учун асос бўлган аудиторлик ҳисоботи ва баҳолаш ҳулосасини жойига чиқиб ўрганиш натижаси бўйича 2022 йил 8 сентябрда расмийлаштирилган IM/76-сонли баёни мавжуд бўлмаганлиги ва ўша пайтда судда муҳокама қилмаганлигилигини кўрсатган. Суд мажлисида даъвогар вакили кассация шикоятида келтирган важларни такрорлаб, шикоятни қаноатлантиришни ва суд ҳужжатларини бекор қилиб, даъвони қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўради. Жавобгар вакили шикоятда келтирган важларга эътироз билдириб, бинолар тўлиқ таъмирланганлиги ва ишлаб чиқариш йўлга қўйилганлиги, инвестиция мажбуриятлари тўлиқ бажарилганлиги, барча ҳужжатлар, шу жумладан аудиторлик ҳисоботи даъвогарга тақдим қилганлигини баён қилиб, шикоятни қаноатлантиришни рад этишни ва суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Учинчи шахс суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлса-да, ундан вакил суд мажлисига келмади. ИПК 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шу сабабли судлов ҳайъати ишни учинчи шахснинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб ва шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. 5 иккинчи қисмига биноан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади ва улар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари олди-сотди шартномаларидан келиб чиққан. Фуқаролик кодексининг 236-моддасига асосан мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Тарафлар ўртасида тузилган шартномалар бўйича олинган мажбуриятлар жавобгар томонидан бажарилмаганлиги асос билан даъвогар судга даъво аризалар билан мурожаат қилиб, шартномаларни бекор қилиш ва жарима ундиришни сўраган. Риштон туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 9 декабрдаги 4-1505-2101/1153 ва 4-1505-2101/1154-сонли ишлар бўйича қабул қилган ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг тарафлар ўртасида тузилган 2019 йил 9 июлдаги 36 ва 37-сонли олди-сотди шартномаларни бекор қилиш ҳақидаги талабларини қаноатлантириш рад этилган. Бунга асос қилиб, ҳал қилув қарорларида жавобгар томонидан инвестиция мажбуриятлари ошиғи билан бажарилганлигини кўрсатган. Ушбу ҳал қилув қарорлари қонуний кучда бўлса-да, даъвогар такроран судга даъво аризалари билан мурожаат қилиб, тарафлар ўртасида тузилган 2019 йил 9 июлдаги 36 ва 37-сонли олди-сотди шартномаларини бекор қилишни сўраган. Бунга асос қилиб, даъво аризаларида жавобгар томонидан инвестиция мажбуриятлари бажарилмаганлигини асос қилиб кўрсатган. ИПК 110-моддасининг 2-бандига кўра, фуқаролик ишлари бўйича суднинг, иқтисодий суднинг ёки чет давлат ваколатли судининг айни бир шахслар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори мавжуд бўлса, суд иш юритишни тугатади. Шунинг учун, биринчи инстанция суди даъвогарнинг 2019 йил 9 июлдаги 36 ва 37-сонли олди-сотди шартномаларини бекор қилиш талаби бўйича иш юритишни тугатган. Шунингдек, даъвогар даъво аризаларида тарафлар ўртасида тузилган 2020 йил 24 сентябрдаги 95 ва 96-сонли қўшимча келишувларни ҳам бекор қилишни сўраган. Бироқ, бекор қилиш сўралган 2020 йил 24 сентябрдаги 95 ва 96-сонли қўшимча келишувлар бевосита 36 ва 37-сонли олди-сотди шартномаларининг ажралмас қисми ҳисобланади. Шунинг учун, даъвогарнинг 36 ва 37-сонли олди-сотди шартномаларини бекор қилиш талаблари бўйича иш юритиш тугатилганлиги 6 сабабли, биринчи инстанция суди даъвогарнинг қўшимча келишувларни бекор қилиш ҳақидаги талабини қаноатлантиришни рад этган. Бундан кўринадики, биринчи инстанция суди иш бўйича ҳал қилув қарори қабул қилишда моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаган ва шунинг учун апелляция инстанцияси суди асосли равишда биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдирган. Даъвогарнинг 4-1505-2101/1153 ва 4-1505-2101/1154-сонли ишлар қўзғатилишига жавобгар томонидан объектларга 2021 йил 1-чораги якунига қадар инвестиция киритилмаганлиги ва янги иш ўринлари яратилмаганлиги, бу ҳолат мониторинг далолатномалари ҳамда фотосуратлар билан тасдиқланганлиги, жавобгар томонидан бошқармага бирор марта ҳам ҳисобот тақдим қилинмаганлиги асос бўлганлиги, мазкур иш бўйича эса даъво аризасининг берилишига инвестиция ва ижтимоий мажбуриятларини қабул қилиш комиссиясининг 2022 йил 8 сентябрдаги IM/76-сонли баёни асос бўлганлиги, комиссия қарорида 2019 йил 9 июлдаги 36 ва 37-сонли олди-сотди шартномалари ҳамда 2020 йил 24 сентябрдаги 95 ва 96-сонли қўшимча келишувлар бўйича инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар бажарилмаган деб эътироф этилганлиги ва шартномаларни бекор қилиш чораларини кўриш белгиланганлиги, ва 4-1505-2101/1153-сонли ишлар бўйича ҳал қилув қарорлари 2021 йил 9 декабрда қабул қилганлиги, комиссия қарори эса 9 ойдан кейин суднинг даъво аризаларини қаноатлантиришни рад қилиш учун асос бўлган аудиторлик ҳисоботи ва баҳолаш ҳулосасини жойига чиқиб ўрганиш натижаси бўйича 2022 йил 8 сентябрда расмийлаштирилган IM/76-сонли баёни мавжуд бўлмаганлиги ва ўша пайтда судда муҳокама қилмаганлигилиги ҳақидаги важи суд ҳужжатларини бекор қилиш учун асос бўла олмайди. Чунки, 4-1505-2101/1153 ва 4-1505-2101/1154-сонли ишларни қўзғатилишига асос бўлган даъво аризалари ва мазкур ишни қўзғатишга асос бўлган даъво аризаларни асоси жавобгар томонидан инвестиция мажбуриятлари бажрилмаганлиги бўлган. Яъни, 4-1505-2101/1154 ва 4-1505-2101/1153-сонли ишлар ҳамда мазкур ишнинг даъво асос бирдир. Инвестиция ва ижтимоий мажбуриятларини қабул қилиш комиссиясининг 2022 йил 8 сентябрдаги IM/76-сонли баёни даъвонинг асос эмас, балки далил ҳисобланади. ИПК 302-моддасининг биринчи қисмига биноан иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. Мазкур ҳолатда бундай асослар мавжуд эмас ва шунинг учун судлов ҳайъати даъвогарнинг шикоятини қаноатлантиришни рад этиш ва суд ҳужжатларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. ИПКнинг 7 118-моддасига асосан суд харажатлари даъвогар зиммасига юклатилади ва кассация шикояти билан мурожаат қилишда тўланган почта харажатлари даъвогарнинг зиммасида қолади. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 9-моддаси биринчи қисмининг 10-бандига асосан даъвогар давлат божи тўлашдан озод қилинганлиги сабабли даъвогардан давлат божи ундирилмайди. Шунингдек, даъвогардан Олий суднинг депозит рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 75 000 сўм суд харажатлари ундирилади. процессуал кодексининг 118, 301 ва 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Фарғона вилояти ҳудудий бошқармасининг кассация шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Риштон туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 11 январдаги ҳал қилув қарори ва Фарғона вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 24 февралдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг Фарғона вилояти ҳудудий бошқармасидан Олий суднинг депозит рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 75 000 сўм суд харажатлари ундирилсин. Ижро варақаси берилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: Р. Сагатов ҳайъат аъзолари: В. Сатторова И. Таджиев 8