Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1604-2302/635 Дата решения 25.05.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Янгикурганский межрайонный экономический суд Судья Тўхтабоев Шухратжон Турғунбоевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение АТ Алоқабанк Ответчик / Подсудимый TUYATOYDI SAXOVATI фермер хўжалиги
Source ID 1094617 Claim ID 3263766 PDF Hash db8b0dac0b695944... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
Ер кодексининг 31-моддаси Ер кодекси 31 code_article
Ушбу кодекс 33-моддаси Ушбу кодекс 33 code_article
Ер кодекси 91-моддаси Ер кодекси 91 code_article
ИПКнинг 66-моддаси ИПКнинг 66 law
ИПКнинг 72-моддаси ИПКнинг 72 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1604-2302/635-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 25 май Янгиқўрғон туманлараро иқтисодий суди судьяси Ш.Тўхтабоевнинг раислигида, судья ёрдамчиси Ш.Халиловнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар АА манфаатида жавобгар ББга нисбатан Косонсой тумани, Гурмирон МФЙ, Урта маҳалла, 12-уй ҳудудида ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмани жавобгар ҳисобидан буздириш ва эски ҳолатига қайтариш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили И.Носирбоев (2023 йил 27 мартдаги 07-04/112сонли ишончнома асосида), жавобгар вакили Ш.Джураев (2023 йил 3 майдаги 02-сонли ишончнома асосида), ишга мутахассис сифатида жалб этилган Кадастрлар агентлигининг Наманган вилояти бошқармаси вакили Б.Қаххоров (2023 йил 2 майдаги 04-13/249-сонли ишончнома асосида) ҳамда Кадастрлар палатасининг Наманган вилоят бошқармаси вакили А.Ғиёсов (Кадастрлар палатасининг Наманган вилоят бошқармаси Косонсой туман филиали гувоҳномаси асосида)ларнинг иштирокида, Палата ва ишга мутахассис сифатида жалб этилган Косонсой туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус К.Ориповнинг вакили иштирокисиз, иқтисодий суднинг ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъво аризасида баён этилишича, АА Наманган филиали ва “Namangan Oltin Zamin” масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2021 йил 25 феврада 13-сонли кредит шартномаси имзоланган. Кредитнинг таъминотларидан бири сифатида гаров шартномасига мувофиқ ББ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га тегишли Косонсой тумани, Гурмирон МФЙда жойлашган умумий қурилиш ости майдони 1508,83 кв.метр, фойдали майдони 1456,05 кв.метр бўлган “Молхона” бино ва иншоотлари гаровга қўйилган. ФИБ Наманган туманлараро суди (бундан буён матнда ФИБ Наманган туманлараро суди деб юритилади)нинг 2021 йил 9 сентябрдаги ҳал қилув қарорига асосан “Namangan Oltin Zamin” масъулияти чекланган жамиятидан АА (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) фойдасига 1 657 200 000 сўм кредит қарздорлик ундирилиб, ундирув кредит таъминотларидан бири бўлган жавобгарга тегишли Косонсой тумани, Гурмирон МФЙда жойлашган умумий қурилиш ости майдони 1508,83 кв.метр, фойдали майдони 1456,05 кв.метр бўлган “Молхона” бино ва иншоотларига қаратилган. 1 ФИБ Наманган туманлараро судининг 2021 йил 30 декабрдаги 21601-2101/13116-01-сонли ижро ҳужжатига асосан жавобгарнинг “Молхона” бино ва иншоотлари Мажбурий ижро бюроси Косонсой туман бўлими томонидан 2022 йил 14 январда электрон савдога қўйилган. Электрон савдо натижаларига кўра жавобгарнинг “Молхона” бино ва иншоотлари сотилмагандан сўнг, 2022 йил 26 январда 7/8-8-22-32-сонли мулкни банк балансига олиш бўйича таклиф хатига берилган. Мазкур таклиф хатига асосан жавобгарнинг “Молхона” бино ва иншоотлари даъвогар балансига олиниб, Кадастрлар палатаси Наманган вилоят бошқармаси томонидан 2022 йил 23 мартда 16:01:03:02:02:2152-сон билан давлат рўйхатидан ўтказиб берилган. Бироқ, жавобгар томонидан даъвогарга тегишли мазкур ҳудудда туман ҳокимлиги ва тегишли органлардан рухсат олинмасдан ноқонуний бино ва иншоот қурилган. Шу боис, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади) даъвогар манфаатида жавобгарга нисбатан Косонсой тумани, Гурмирон МФЙ, Урта маҳалла, 12-уй ҳудудида ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмани жавобгар ҳисобидан буздириш ва эски ҳолатига қайтаришни сўраган. Суднинг ажрими билан ишга мутахассис сифатида Кадастрлар агентлигининг Наманган вилояти бошқармаси, Кадастрлар палатасининг Наманган вилоят бошқармаси ва Косонсой туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус К.Ориповлар жалб этилган. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабларини қўллабқувватлаб, банкка Кадастрлар палатаси Наманган вилоят бошқармаси томонидан 2022 йил 23 мартда 16:01:03:02:02:2152-сон билан рўйхатга олиниб расмийлаштириб берилган ер майдонига жавобгар ўзбошимчалик билан лойиҳа смета ҳужжатларисиз, банкни рухсатисиз ноқонуний қурилма яъни “Молхона” бино ва иншоотлари қуриб олганлигини билдириб, даъво талабларини қаноатлантириб беришни сўради. Суд муҳокамасида жавобгар вакили даъвогарнинг даъво талаблари юзасидан ўз эътирозларини билдириб, ҳақиқатда Косонсой тумани, Гурмирон МФЙ, Ўрта маҳаллада жойлашган кадастр рақами 16:01:03:02:02:2152-сон бўлган “Молхона” бино ва иншоотлари уларга тегишли бўлганлигини, банк гаров шартномасига биноан кредит таъминоти сифатида қўйилган мазкур бино ва иншоотларни аукционда сотилмагандан сўнг ўз ҳисобига олганлигини, туман ҳокимининг қарорига асосан фермер хўжаликка 3 гектар ер ажратиб берилганлигини, 3 гектардан 1,5 гектар ер майдони гаров шартномасига мувофиқ банкнинг ҳисобига ўтганлигини, қолган 1,5 гектар бўш турган ер майдонининг бир қисмига янги “Молхона” бино ва иншоотлари қурилганлигини, лойиҳа смета ҳужжатлари тайёрлатилмасдан қурилганлигини, бироқ ҳозирда ҳужжатлар тайёрланиб ваколатли 2 талабларини қаноатлантиришини рад этишни сўради. Ишга мутахассис сифатида жалб этилган Кадастрлар агентлигининг Наманган вилояти бошқармаси вакили туман ҳокимининг 2018 йил 13 июлдаги 999-сонли қарорига асосан “Намуна” массиви “Туятойди” мавзеси ҳудудида жойлашган жавобгарнинг фойдаланишида бўлган 225к ва 233-контурларда жами 3,0 гектар ер майдони “Молхона” қурилиши лойиҳалаш ва қуриш учун рухсат берилганлигини, жавобгар ушбу қарорга асосан 3,0 гектар ер майдони ҳамда унда жойлашган 1508,83 кв.метр молхона ва қўшимча биноларга 16:01:03:02:02:2152-сон кадастр рақами билан кадастр ҳужжати тайёрлаб берилганлигини, 2019 йил 26 декабрдаги 1714207/R-A713660рееестр рақами билан давлат рўйхатидан ўтказиб берилганлигини, объектнинг умумий фойдаланишидаги ер майдони ҳуқуқий ҳужжатга асосан 3,0 гектар, амалда 3,0 гектар, умумий қурилиш ости майдони 1508,83 м.кв, фойдали майдони 146,05 м.квга тенг эканлигини, МИБ Косонсой туман бўлимининг 2022 йил 31 январдаги сотилмаган кўчмас мулкни ундирувчига топшириш ва давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги қарори ҳамда 2022 йил 31 январдаги сотилмаган кўчмас мулкни ундирувчига топшириш ва қабул қилиш тўғрисидаги далолатномасига асосан банк номига кадастр ҳужжати қайта расмийлаштирилиб, 2022 йил 17 мартдаги 1714207/R-A2549568-реестр рақами билан давлат рўйхатидан ўтказиб берилганлигини, объект жойига чиқиб ўрганилганда туман ҳокимининг қарорига асосан ажратиб берилган 3,0 гектар ер майдонининг бир қисми 225к-контурида 2021 йилда қўшимча қилинган ҳозирги кунда қурилиши битмаган 1800 м.кв ер майдонида лойиҳа смета ҳужжатларисиз, вилоят қурилиш назорат инспекциясидан рухсат олинмасдан “Молхона” бино ва иншоотлари қуриб олинганлигини, кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилган 1508,83 м.кв “Молхона” бино ва иншоотлари 233-контурда жойлашганлигини маълум қилди. Ишга мутахассис сифатида жалб этилган Кадастрлар палатасининг Наманган вилояти бошқармаси вакили Кадастрлар агентлигининг Наманган вилояти бошқармаси вакилининг фикрларига қўшилишини билдириб, жавобгарга туман ҳокимининг 2018 йил 13 июлдаги 999сонли қарорига асосан “Намуна” массиви “Туятойди” мавзесидан ажратиб берилган 3,0 гектар ер майдонидаги “Молхона” бино ва иншоотларига даъвогар номига кадастр ҳужжати қайта расмийлаштирилиб, 2022 йил 23 мартда давлат рўйхатидан ўтказиб берилганлиги маълум қилди. Белгиланган тартибда хабардор этилган хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус К.Орипов шу куни суд муҳокамасида вакил иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасининг учинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор 3 қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган. Бунга кўра, суд ишни жавобгар иштирокисиз мазмунан кўриб чиқишни лозим деб топди. Суд ишда иштирок этган даъвогар ва жавобгар вакилларининг тушунтиришларини, мутахассисларнинг фикрларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра, даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантиришни ва суд харажатларини ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юклашни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 234-моддаларига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси (бундан буён матнда Ер кодекси деб юритилади) 17-моддасининг биринчи қисмига кўра, юридик шахслар ушбу Кодексга ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ мулк, доимий фойдаланиш ва ижара ҳуқуқи асосида ер участкаларига эга бўлиши мумкин. Иш ҳужжатларидан кўринишича, АА Наманган филиали ва “Наманган Олтин Замин” масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2021 йил 25 февралда кредит шартномаси имзоланган. Кредитнинг таъминоти сифатида 2021 йил 25 февралда АА Наманган филиали, “Наманган Олтин Замин” масъулияти чекланган жамияти, жавобгар ва фуқаро Йўлдошев Исоқжон Умаржоновичлар ўртасида ипотека шартномаси имзоланган. Ипотека шартномаси 3-бандининг иккинчи хатбошисига кўра жавобгар ўзига тегишли умумий майдони 1508,83 кв.м, фойдали майдони 1456,05 кв.м, қурилиш майдони 1508,83 кв.мдан иборат бўлган нотурар жой бино ва иншоотларини гаровга қўйган. ФИБ Наманган туманлараро судининг 2021 йил 9 сентябрдаги ҳал қилув қарорига асосан “Namangan Oltin Zamin” масъулияти чекланган жамияти, жавобгар ва Йўлдошев Исоқжон Умаржоновичлардан даъвогар фойдасига солидар тартибда 1 657 200 000 сўм кредит қарздорлик ундирилиб, ундирув жавобгарга тегишли Косонсой тумани, Гурмирон МФЙда жойлашган умумий қурилиш ости майдони 1508,83 кв.метр, фойдали майдони 1456,05 кв.метр бўлган “Молхона” бино ва иншоотларига ҳамда фуқаро Юлдашев Музаффар Умаржоновичга тегишли Косонсой шаҳар, Гулобод МФЙда жойлашган умумий қурилиш ости майдони 48,19 кв.м, фойдали майдони 98,37 кв.мдан иборат бўлган қурилиши тугалланмаган “Савдо ва маиший хизмат кўрсатиш ҳамда офис” бино ва иншоотларига қаратилган. МИБ Косонсой туман бўлимининг 2022 йил 31 январдаги сотилмаган кўчмас мулкни ундирувчига топшириш ва давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги қарори ва шу кунги сотилмаган кўчмас мулкни ундирувчига топшириш ва қабул қилиш тўғрисидаги 4 далолатномага асосан жавобгарга тегишли Косонсой тумани, Гурмирон МФЙда жойлашган умумий ер майдони 3 гектар, умумий қурилиш ости майдони 1508,83 кв.метр, фойдали майдони 1456,05 кв.метр бўлган “Молхона” бино ва иншоотлари давлат ижрочиси Б.Б.Юсупов томонидан даъвогар вакили И.Э.Носирбаевларга топширилган. Давлат кадастрлари палатаси Наманган вилоят бошқармасининг 2022 йил 23 мартдаги кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида давлат реестридан кўчирмага мувофиқ, даъвогарга Косонсой тумани, Гурмирон МФЙ, Урта махалла, 123-уй ҳудудида жойлашган умумий ер майдони 3 гектар, умумий қурилиш ости майдони 1508,83 кв.метр, умумий фойдаланиш майдони 1456,05 кв.метрдан иборат бўлган 16:01:03:02:02:2152-сонли кадастр рақами ҳамда 1714207/R-A2549568-реестр рақами билан давлат рўйхатидан ўтказиб берилган. Ер кодексининг 31-моддасига биноан, юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкасига бўлган ҳуқуқи жойнинг ўзида чегаралар белгиланганидан, ер участкаларининг планлари (чизмалари) ва тавсифлари тузилиб, ер участкаларига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатига олинганидан кейин вужудга келади. Ушбу кодекс 33-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридан электрон кўчирма ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатдир. ФК 212-моддасининг биринчи қисмига кўра, қонунчиликда белгиланган тартибда қурилиш мақсадлари учун ажратилмаган ер участкаларида, шунингдек иморат қуриш учун зарур рухсатнома олмасдан ёки архитектура ва қурилиш нормалари ҳамда қоидаларини жиддий бузган ҳолда қурилган уй-жой, бошқа бино, иншоот ёки ўзга кўчмас мулк ўзбошимчалик билан қурилган иморат ҳисобланади. Мазкур модданинг учинчи қисмига мувофиқ, ўзбошимчалик билан иморат қуриш натижасида ҳуқуқлари бузилган шахснинг ёки тегишли давлат органининг даъвоси билан бундай иморат суднинг қарорига биноан иморатни қурган шахс томонидан ёки унинг ҳисобидан бузиб ташланиши лозимлиги белгиланган. ФК 236-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Ер кодекси 91-моддасининг биринчи қисмига кўра, ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкалари уларга ғайриқонуний равишда эгалик қилинган ва фойдаланилган вақтда қилинган сарф-харажатлар қопланмаган тарзда тегишлилигига кўра қайтарилади. Мазкур модданинг иккинчи қисмида, ер участкаларини фойдаланиш учун яроқли ҳолатга келтириш, шу жумладан ундаги иморатларни бузиш ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олган шахслар ҳисобидан амалга оширилиши белгиланган. 5 сифатида жалб этилган Кадастрлар агентлигининг Наманган вилояти бошқармаси ва Кадастрлар палатасининг Наманган вилояти бошқармаси мутахассисларининг судга тақдим этган маълумотномасига кўра, жавобгар томонидан даъвогарга тегишли 3,0 гектар ер майдонининг бир қисми 225к-контурида 2021 йилда қўшимча қилинган ҳозирги кунда қурилиши битмаган 1800 м.кв ер майдонида лойиҳа смета ҳужжатларисиз, вилоят қурилиш назорат инспекциясидан рухсат олинмасдан “Молхона” бино ва иншоотлари қуриб олинганлиги аниқланган. Мазкур 225к ва 233-контурда жойлашган 3,0 гектар ер майдони Кадастрлар палатаси Наманган вилоят бошқармасининг 2022 йил 23 мартдаги кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида давлат реестридан кўчирмасига биноан, 16:01:03:02:02:2152-сонли кадастр рақами ҳамда 1714207/R-A2549568-реестр рақами билан даъвогарга давлат рўйхатидан ўтказиб берилганлиги аниқланди. ИПКнинг 66-моддасига мувофиқ, иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. ИПКнинг 72-моддасига кўра, қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. Қайд этилганларга кўра, суд даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантиришни ҳамда жавобгарга Косонсой тумани, Гурмирон МФЙ, Урта маҳалла, 12-уй ҳудудидаги 225к-контурга лойиҳа смета ҳужжатларисиз, вилоят қурилиш назорат инспекциясидан рухсат олинмасдан қурилган ноқонуний қурилма “Молхона” бино ва иншоотларини ўзининг ҳисобидан буздиришни ҳамда эски ҳолатига қайтаришни лозим деб топади. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 5моддасининг 2-бандига кўра, ишларни иқтисодий судларда кўриб чиқилиши юзасидан давлат божи ундирилиши белгиланган. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади; мазкур модданинг учинчи қисмига асосан, даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи, агар жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан республика бюджети даромадига ундирилиши белгиланган. 6 Юқоридагиларга асосан жавобгар ҳисобидан республика бюджетига 3 000 000 сўм давлат божи, даъвогар фойдасига тўланган 30 000 сўм почта харажатларини ундириш лозим бўлади. Баён этилганларган келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 212, 234 ва 236-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 17, 31, 33 ва 91-моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 72, 118, 170, 176-179, 184 ва 186-моддаларини қўллаб, суд Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар АА манфаатидаги даъво талаблари қаноатлантирилсин. ББга ААга тегишли Косонсой тумани, Гурмирон МФЙ, Урта маҳалла, 12-уй ҳудудидаги 225к-контурга лойиҳа смета ҳужжатларисиз, вилоят қурилиш назорат инспекциясидан рухсат олинмасдан қурилган ноқонуний қурилма “Молхона” бино ва иншоотлари ўзининг ҳисобидан буздирилсин ҳамда эски ҳолатига қайтарилсин. ББ ҳисобидан: - Республика бюджетига 3 000 000 сўм давлат божи; - АА фойдасига 30 000 сўм почта харажатлари ундирилсин. Ушбу ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бошлаб, бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф белгиланган тартибда ва бир ойлик муддатда Наманган вилоят судига шу суд орқали апелляция шикояти бериши (протест келтириши) мумкин. Раислик қилувчи, судья Ш.Тўхтабоев 7