Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1501-2304/4090 Дата решения 25.05.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья Жамолиддинов Хусниддин Комолиддинович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Фарғона шаҳар Давлат солиқ инспекцияси Ответчик / Подсудимый "SAODAT ASIA UMIDI" оилавий корхонаси
Source ID 1086969 Claim ID 3307495 PDF Hash 547f74f4547b6c48... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 220-моддаси нинг 220 law
нинг 82-моддаси нинг 82 law
СК 273-моддаси СК 273 law
кодексининг 111-моддаси кодекси 111 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
FARG’ONA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI FERGHANA INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 150105, Farg`ona shahri, Al-Farg’oniy ko’chasi 47-uy 150105, Ferghana, Al-Fargoniy street, 47 е-mail: i.fargona.t@sud.uz Tel: (+99873) 244-63-05, (+99873) 244-65-40 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 4-1501-2304/4090-сонли иш Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Жамолиддинов раислигида, судья ѐрдамчиси Н.Эралиеванинг суд мажлиси котиблигида, аризачи вакили (ишончномага асосан) И.Махматов иштирокида, аризачи Фарғона шаҳар Давлат солиқ инспекциясининг жавобгар «Saodat Asia Umidi» оилавий корхонасининг банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб туриш ҳакидаги аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Фарғона шаҳар Давлат солиқ инспекцияси судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар «Saodat Asia Umidi» оилавий корхонасининг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туришни сўраган. Суд мажлисида аризачи вакили кўргазма бериб, жавобгар судгача ҳам солиққа оид ҳуқуқбузарликни бартараф этмагани, тегишли ҳисоботларни тақдим этмаганини баѐн қилиб, аризани қаноатлантиришни сўради. Жавобгардан суд мажлисига вакил келмади. Ҳолбуки, жавобгарнинг шахсий кабинетига суд ажрими электрон шаклда белгиланган тартиб ва муддатда юборилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буѐн матнда ИПК деб юритилади)нинг 220-моддаси биринчи қисмига кўра, суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган мазкур шахсларнинг келмаганлиги, агар суд уларнинг келишини мажбурий деб топмаган бўлса, ишни кўриб чиқиш учун тўсқинлик қилмайди деб белгиланган. Шу сабабли суд, ишни жавобгарни иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб топди. Суд, иш ҳужжатларини, далилларни текшириб, аризачи вакилининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидагиларга асосан аризани қаноатлантиришни лозим деб топади. Иш ҳужжатларига кўра, жавобгар «Saodat Asia Umidi» оилавий корхонаси солиқ органига 2023 йил учун юридик шахслар ер солиғи бўйича солиқ ҳисоботини белгиланган муддатларда берилмасдан, 2023 йил 8 май кунига қадарли тақдим этилмаган. Фарғона шаҳар Давлат солиқ инспекциясининг 2023 йил 10 февралдаги қарори билан жавобгар «Saodat Asia Umidi» оилавий корхонасининг банклардаги барча ҳисоб варақлари бўйича барча чиқим операциялари 10 кун муддатга тўхтатилган ҳамда жавобгарга ҳисоб варақлар бўйича операцияларни тўхтатилганидан сўнг ўн кун муддат ичида камчиликлар бартараф этилиши таъминланмаса, судга мурожаат қилиниши ҳақида электрон шаклда хабарнома юборилган. Ўзбекистон Республикаси Солиқ Кодекси (бундан буѐн матнда СК деб юритилади)нинг 82-моддаси биринчи қисмига кўра, солиқ ҳисоботи солиқ тўловчи ҳисобга олинган жойдаги солиқ органига белгиланган шаклда қоғоз ѐки электрон шаклда ушбу Кодексга мувофиқ солиқ ҳисоботига илова қилиниши лозим бўлган ҳужжатлар билан бирга тақдим этилади. СК 273-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, қўшилган қиймат солиғи бўйича, солиқ тўловчилар, солиқ ҳисоботини ўзлари солиқ ҳисобида турган жойдаги солиқ органларига ўтган солиқ давридан кейинги ойнинг йигирманчи кунидан кечиктирилмаган муддатда тақдим этишлари шарт. СК 111-моддасининг биринчи қисмида “Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул қилиниши мумкин. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг илтимосномасига асосан суд томонидан қабул қилиниши мумкин. Бунда солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банк ҳисобварақлари бўйича операциялари суд томонидан қарор қабул қилингунга қадар тўхтатиб турилади” деб белгиланган. Аризага илова қилинган ҳужжатларга кўра, жавобгар томонидан қонунда белгиланган муддатларда солиқ ҳисоботи тақдим этилмаган. Аризачи Фарғона шаҳар Давлат солиқ инспекцияси томонидан тақдим этилган маълумотига кўра, жавобгар судгача ҳам ҳуқуқбузарликни бартараф этмаган. Шу сабабли суд, аризани асосли деб ҳисоблаб, қаноатлантиришни ва СКнинг 111моддаси биринчи қисмига асосан жавобгар «Saodat Asia Umidi» оилавий корхонаси томонидан Солиқ кодексига мувофиқ, давлат солиқ хизмати органига белгиланган тартибда солиқ ҳисоботини тақдим этиш орқали ҳуқуқбузарликни бартараф этгунга қадар унинг банк муассасасидаги талаб қилиб олингунча депозит ва бошқа иккиламчи ҳисоб варақлари бўйича операцияларнинг чиқим қисмини тўхтатиб туришни ҳамда тарафлар давлат божи тўловидан озод этилганлиги сабабли давлат божини ундирмасликни лозим деб топди. Бинобарин, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 176, 177, 178, 179, 215, 216, 217, 220, 221, 222-моддаларига асосан, ҚАРОР ҚИЛАДИ: Ариза қаноатлантирилсин. Солиқ кодексининг 111-моддаси биринчи қисмига асосан жавобгар «Saodat Asia Umidi» оилавий корхонаси томонидан Солиқ кодексига мувофиқ, давлат солиқ хизмати органига солиқ ҳисоботини тақдим этиш орқали ҳуқуқбузарликни бартараф этгунга қадар унинг банк муассасасидаги талаб қилиб олингунча депозит ҳисоб варағи ва бошқа иккиламчи ҳисоб варақлари бўйича операциялар чиқим қисмида тўхтатилсин, бюджетга тўловлар, иш ҳақи, нафақалар, шунингдек ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса оқибатида соғлиқ ва ҳаѐтга етказилган зарарни қоплаш учун маблағлар бериш ҳоллари бундан мустасно. Ҳал қилув қарорининг ижросини таъминлаш учун жавобгар «Saodat Asia Umidi» оилавий корхонасига хизмат кўрсатувчи банк муассасасига суд ҳужжатини белгиланган тартибда тақдим этиш аризачи Фарғона шаҳар Давлат солиқ инспекцияси зиммасига юклатилсин. Фарғона шаҳар Давлат солиқ инспекцияси зиммасига ҳуқуқбузарлик бартараф этилган тақдирда бу ҳақда жавобгарга хизмат кўрсатувчи банк муассасасига бир кун муддат ичида банк ҳисоб варақлари бўйича операцияларни тиклаш ҳақидаги кўрсатмани тақдим этиш мажбурияти юклатилсин. Фарғона шаҳар Давлат солиқ инспекциясининг ҳуқуқбузарлик бартараф этилганлиги ва банк ҳисоб варақлари бўйича операцияларни тиклаш ҳақидаги кўрсатмаси асосида ҳисоб варақлардаги операциялар тиклансин. Ишда иштирок этувчи шахслар ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Фарғона вилоят судига ўн кун муддат ичида апелляция шикояти беришга ҳақли. Раислик қилувчи: Х.Жамолиддинов