Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1805-2301/228 Дата решения 25.05.2023 Инстанция Апелляция Тип документа Постановление Суд Касбинский межрайонный экономический суд Судья Астанов Мумин Каримович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение NURISTON CHOL SOHIBKORI фермер хўжалиги Ответчик / Подсудимый "INDORAMA AGRO" XK масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1085719 Claim ID 3276482 PDF Hash 97507eb0ac9781c8... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодексининг 236-моддаси аролик кодекси 236 code_article
Ушбу Кодекснинг 465-моддаси Ушбу Кодекс 465 code_article
ИПКнинг 68-моддаси ИПК 68 law
ИПКнинг 278-моддаси ИПКнинг 278 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1805-2301/228-сонли иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья Ғ.Игамов Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья М.Астанов ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ 2023 йил 25 май Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясида раислик қилувчи М.Астанов, ҳайъат аъзолари судьялар Ҳ.Турсунов ва Д.Рахимовдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Т.Усмоновнинг котиблигида, “INDORAMA AGRO” МЧЖ шаклидаги хорижий корхонаси вакиллари Р.Юсупов, С.Исомов (ишончнома асосида) ва Нишон туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши вакили М.Ашуров (ишончнома асосида), Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси вакили А.Пардаев ва “Дунё-М” акциядорлик жамияти вакили М.Болтаевнинг иштирокида, Касби туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 13 мартдаги ҳал қилув қарорига нисбатан “INDORAMA AGRO” МЧЖ шаклидаги хорижий корхонаси томонидан келтирилган апелляция шикоятини Қашқадарё вилоят суди биносидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Нишон туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши (бундан кейин матнда Кенгаш деб юритилади) “Нуристон чўл соҳибкори” фермер хўжалиги (бундан кейин матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “INDORAMA AGRO” МЧЖ шаклидаги хорижий корхонасидан (бундан кейин матнда жавобгар деб юритилади) 18 341 420 сўм пул маблағини ундиришни сўраган. Касби туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 13 мартдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаби қисман қаноатлантирилиб, “INDORAMA AGRO” МЧЖ хорижий корхонаси ҳисобидан “Нуристон чўл соҳибкори” фермер хўжалиги фойдасига 13 714 360 сўм ва суд харажатларини ундириш белгиланган. Жавобгарнинг апелляция шикоятида биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъво аризасини рад қилиш ҳақида янги қарор қабул қилиш сўралган. Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган жавобгар вакиллари шартнома мажбуриятидан келиб чиқиб, фермер хўжалиги билан тузилган шартномага асосан 41 780 кг маҳсулотни қабул қилиб олганлигини, маҳсулот харажатлари тўлиқ ҳисоб-китоб қилинганлигини, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 майдаги “Ғаллани етиштириш ва сотишда бозор тамойилини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 262-сон қарорида давлат томонидан бериладиган устамани фермер хўжаликларига тўлаб бериш назарда тутилмаганлигини билдириб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвони рад қилиш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўрашди. Суд мажлисида иштирок этган Кенгаш вакили низо юзасидан тушунтириш бериб, тарафлар ўртасида тузилган контрактация шартномаси бўйича фермер хўжалиги дон маҳсулотларини етказиб берганлигини, мазкур маҳсулотлар учун асосий қарздорлик ҳисоб-китоб қилинганлигини, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 майдаги “Ғаллани етиштириш ва сотишда бозор тамойилини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 262-сон қарорига асосан топширилган дон маҳсулоти учун Биржа томонидан тақдим этилган маълумотга асосан биржада шаклланган ўртача нарх 439 сўмдан ҳар бир килограмм учун маҳсулот етиштирувчиларга тўлаб берилиши назарда тутилганлигини билдириб, ҳал қилув қарорини ўзгартириб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган “Дунё-М” акциядорлик жамияти вакили низоли ҳолат бўйича ўз фикрларини билдириб, Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржасида 2022 йилнинг июль-август ойларида биржада шаклланган буғдой синфларининг ўртача котировкаси ва тижорат вакили томонидан буғдой етиштирувчилардан сотиб олинган буғдой қиймати ўртасида юзага келган ижобий фарқ суммаси Жамғарма томонидан “Дунё-М” акциядорлик жамиятидан берилган пул кластрга ўтказиб берилганлигини билдирди. Суд мажлисида иштирок этган Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси вакили низоли ҳолат бўйича ўз фикрларини билдириб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 30 майдаги 284-сонли Қарори 3-иловасининг 3-боби 9-банди бешинчи хат бошисида буғдой етиштирувчилардан сотиб олинган буғдой қиймати ўртасида юзага келган ижобий фарқ суммаси Жамғарма томонидан тижорат вакили орқали буғдой етиштирувчиларга қайта ҳисоб-китоб қилиш белгиланганлигини, ушбу сумма жамғарма томонидан дон корхоналари орқали буғдой етиштирувчиларга топширилган товар доннинг умумий миқдорига нисбатдан 78,1% ташкил этишини билдирди. Даъвогар суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлса-да, унинг вакили суд мажлисига келмади. Судлов ҳайъати Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 274-моддаси тўртинчи қисмига асосан ишни унинг иштирокисиз кўришни лозим топди. Судлов ҳайъати, ишда иштирок этган шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан танишиб, апелляция шикоятидаги важларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, апелляция шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топди. Ишдаги ҳужжатларга кўра, тарафлар ўртасида 2021 йил 20 октябрда 1364-сонли бошоқли дон харид қилиш бўйича фючерс шартнома асосида даъвогар жавобгарга 41 780 кг 3-синфга мансуб, қиймати 126 230 000 сўмлик буғдой маҳсулотларини етказиб берган. Шартноманинг 3.6-бандида харидор томонидан хўжаликдан харид қилинадиган бошоқли дон учун якуний ҳисоб-китоблар ҳосил йилининг 1 сентябрига қадар тўлиқ амалга оширилиши белгиланган. Жавобгар асосий қарздорликни тўлаб берган. Нишон туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши фермер хўжалиги манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат этиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 майдаги “Ғаллани етиштириш ва сотишда бозор тамойилини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 262-сон қарор талабларидан келиб чиқиб, дастлабки босқичда Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган нархларда, кейинги босқичда эса биржада шаклланган ўртача нархдан (ўртача котировкадан) келиб чиқиб, буғдой етиштирувчилар билан тўлиқ қайта ҳисоб-китоб қилиниши назарда тутилганлиги сабабли “Ўзбекистон Республикаси товар хом-ашё биржаси” акциядорлик жамиятининг 2022 йил 19 сентябрдаги 04-05/3639-сонли хатида жорий йилнинг июль-август ойларида биржа савдолари платформаси орқали сотилган 1 тонна 3-синф маҳаллий буғдойнинг ўртача сотилиш нархи 3 439 001 сўмни ташкил этганлигини инобатга олиб, бугунги кунда жавобгар томонидан 18 341 420 сўм тўлов амалга оширилмасдан келганлиги сабабли ушбу пул маблағларини ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Ушбу Кодекснинг 465-моддаси биринчи қисмида контрактация шартномасига мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш ёки сотиш учун бундай маҳсулотни харид қиладиган шахсга – тайёрловчига шартлашилган муддатда топшириш (топшириб туриш) мажбуриятини олади, тайёрловчи эса бу маҳсулотни қабул қилиш (қабул қилиб туриш), унинг ҳақини шартлашилган муддатда муайян баҳода тўлаш (тўлаб туриш) мажбуриятини олади. Аниқланишича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 майдаги “Ғаллани етиштириш ва сотишда бозор тамойилини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 262-сон қарорнинг 2-бандига кўра, Белгилаб қўйилсинки, 2022 йил ҳосили учун: а) “Ўздонмаҳсулот” АК тизимидаги корхоналар товар буғдойни Жамғарма номидан буғдой етиштирувчилардан сотиб олиш, сақлаш, шунингдек, харидорларга жўнатиш тадбирларини амалга ошириш бўйича тижорат вакили ҳисобланади; б) давлат ресурсларига харид қилинган товар буғдой учун тўловлар буғдой етиштирувчиларга тижорат вакили томонидан Жамғарма маблағлари ҳисобидан қуйидаги босқичларда амалда оширилади: дастлабки босқичда — Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган нархларда; (амалда 3 000 сўм деб белгиланган); кейинги босқичда — биржада шаклланган ўртача нархдан (ўртача котировкадан) келиб чиқиб, буғдой етиштирувчилар билан тўлиқ қайта ҳисоб-китоб қилинади; (амалда Жамгарма ва “Ўзбекистон Республикаси товархом ашё биржаси” акциядорлик жамиятининг 2022 йил 19 сентябрдаги 04-05/3639-сонли хатида жорий йилнинг июль-август ойларида биржа савдолари платформаси орқали сотилган 1 тонна 3-синф маҳаллий буғдойнинг ўртача сотилиш нархи 3 439 001 сўмни ташкил этган); в) буғдой етиштирувчилардан тижорат вакилида вақтинчалик сақлаш учун қабул қилинган товар буғдой 2022 йилнинг июль-август ойларида биржа савдолари орқали сотилиши назарда тутилган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасини бошқариш департаментининг 2023 йил 1 февралдаги 01/06-48-сонли хатида жамғарма томонидан товар буғдой учун дастлабки ва кейинги босқичлар ҳамда вақтинча сақлаш учун қабул қилинган буғдойни ташиш, қабул қилиш, сақлаш ва харидорларга жўнатиш харажатлари тўлиқ тўлаб берилгани маълум қилинган. Бундан ташқари, Департаментнинг 28.04.2023 йилдаги 01/06-257-сонли хатида “Дунё-М” АЖ томонидан “INDORAMA AGRO” МЧЖ шаклидаги хорижий корхонасига Жамғарма маблағлари ҳисобидан сотиб олинган товар буғдой учун тегишли миқдордаги пул маблағларини ўтказиб берганлиги, “INDORAMA AGRO” МЧЖ шаклидаги хорижий корхонаси учун буғдой етиштирувчи бўлиб у билан фьючерс шартномасини тузган фермер хўжаликлари ҳисобланиши тўғрисида маълумот берилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28.05.2022 йилдаги ПҚ-262-сонли қарорининг 2-банди, б) кичик бандига асосан, биржада шаклланган ўртача нарх (ўртача котировка) 439 001 сўмдан қайта ҳисобкитоб қилиш бўйича “INDORAMA AGRO” МЧЖ шаклидаги хорижий корхонасига тўлаб берилган. Шунга асосан биринчи инстанция суди даъвони қисман қаноатлантириш ҳақида тўғри хулосага келган. ИПКнинг 68-моддасига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос бўлган ҳолатларни исботлаши шарт. ИПКнинг 278-моддаси биринчи қисми биринчи бандига кўра, апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юклатилиши белгиланган. Қайд этилганларга кўра судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, апелляция шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни, жавобгар томонидан апелляция шикояти учун олдиндан тўланган 150 000 сўм давлат божи ва 30 000 сўм почта харажатини инобатга олиниб, ўзининг зиммасида қолдиришни лозим топади. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 278-280-моддаларига асосланиб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: Касби туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 13 мартдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз, апелляция шикояти эса қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. “INDORAMA AGRO” МЧЖ шаклидаги хорижий корхонаси томонидан апелляция шикояти учун олдиндан тўланган 150 000 сўм давлат божи ва 30 000 сўм почта харажати инобатга олиниб, ўзининг зиммасида қолдирилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради, уни устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судига кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи М.Астанов судьялар Ҳ.Турсунов Д.Рахимов