← Назад
Решение #593711 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 301 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1801-2001/7065-сонли иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья Ж.Ачилов
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья А.Арзиев
Кассация инстанцияси судида
маърузачи судья О.Халмирзаев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ
2023 йил 25 май
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати Т.Аннаеванинг раислигида, ҳайъат аъзолари
Б.Убайдуллаев
ва
О.Халмирзаевдан
иборат
таркибда,
Б.Муродқосимовнинг котиблигида, “Ulkan Nasaf” МЧЖ вакили
Б.Худойқулов (2023 йил 19 январдаги 1-сонли ишончномага асосан),
“Starmax” масъулияти чекланган жамияти тугатиш бошқарувчисининг
“Ulkan Nasaf” масъулияти чекланган жамиятидан 100 000 000 сўм қарз
ва 328 767 сўм фоиз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қабул
қилинган Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил
6 январдаги ҳал қилув қарори ва Қашқадарё вилоят суди иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 2 мартдаги қарори устидан
берилган “Ulkan Nasaf” масъулияти чекланган жамиятининг кассация
шикоятини иш ҳужжатлари билан бирга Ўзбекистон Республикаси Олий
суди биносида видеоконференцалоқа режимида ўтказилган очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“Starmax” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда
даъвогар деб юритилади) тугатиш бошқарувчиси Қарши туманлараро
иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
“Ulkan Nasaf” масъулияти чекланган жамиятидан (бундан буён матнда
жавобгар деб юритилади) 100 000 000 сўм қарз ва 328 767 сўм фоиз
ундиришни сўраган.
Биринчи инстанция судининг 2023 йил 6 январдаги ҳал қилув
қарори билан даъвогарнинг даъво аризаси қаноатлантирилган,
жавобгардан даъвогар фойдасига 100 000 000 сўм қарз ва 328 767 сўм
фоиз ундирилган.
Апелляция инстанцияси судининг 2023 йил 2 мартдаги қарори
билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Жавобгар Ўзбекистон Республикаси Олий судига кассация шикояти
билан мурожаат қилиб, суд қарорларини бекор қилиб, даъвогарнинг
даъво аризасини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул
қилишни сўраган.
Суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда
хабардор қилинган даъвогар суд мажлисида ўз вакилининг иштирокини
таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига
кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини
ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган,
кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок
этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз
кўришга тўсқинлик қилмайди.
Шунинг учун судлов ҳайъати ишни даъвогар вакилининг
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари кассация
шикоятида келтирилган важларни такрорлаб, кассация шикоятии
қаноатлантириб, суд қарорларини бекор қилишни сўрадилар.
Судлов ҳайъати жавобгар вакилларининг тушунтиришларини
тинглаб, шикоятда келтирилган важларни муҳокама қилиб, иш
ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, кассация
шикоятини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан ва суд муҳокамасида аниқланган ҳолатларга
кўра, Марғилон туманлараро иқтисодий судининг 4-1504-2201/3057сонли иш бўйича қабул қилинган 2022 йил 1 ноябрдаги ҳал қилув
қарори билан даъвогар банкрот деб топилган ва унга нисбатан
тугатишга доир иш юритиш очилган.
Даъвогарнинг тугатиш бошарувчиси томонидан даъвогарнинг
нисбатан олиб борилаётган тугатишга доир иш юритиши давомида
2021 йил 31 августда тузилган 55/21-сонли электрон ҳисобварақфактура асосида жавобгарга қиймати 100 000 000 сўмлик задвишка
етказиб берилганлиги аниқланган.
Мазкур электрон ҳисобварақ-фактуранинг тузилишига асос
сифатида 2021 йил 3 августдаги 01/мульти-сонли шартнома
кўрсатилган.
2021 йил 3 августдаги 01/мульти-сонли шартномани тарафлар
судга тақдим этмаган.
Даъвогар томонидан жавобгарга етказиб берилган товарни ҳақини
уч кун муддат ичида тўлаб бериш ҳақида 2022 йил 24 ноябрдаги
20/3057-19-сонли талабнома юборилган. Даъвогарнинг талабномасини
жавобгар оқибатсиз қолдирган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
2009 йил 18 декабрдаги “Хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш
ва бекор қилишни тартибга солувчи фуқаролик қонун ҳужжатлари
нормаларини қўллашнинг айрим масалаллари тўғрисида”ги 203-сонли
қарори 8 бандининг еттинчи хатбошисида агар тарафларнинг
шартномавий ҳуқуқий муносабатларга киришганлиги ёзма ёки бошқа
далиллар билан тасдиқланса, шартноманинг мавжуд эмаслиги
даъвогарнинг етказиб берилган товарлар, бажарилган ишлар,
кўрсатилган хизматлар қийматини ундириш ҳақидаги талабларини
қаноатлантиришни рад этиш учун асос бўла олмаслиги белигланган.
2021 йил 3 августдаги 01/мульти-сонли шартнома судга тақдим
этилмаган бўлса-да, жавобгар даъвогардан 100 000 000 сўмлик
маҳсулотни қабул қилиб олганлиги ва қабул қилинган маҳсулот учун
100 000 000 сўмни жавобгар айнан даъвогарга тўлаб бермаганлиги
ишдаги далиллар билан тўлиқ ўз тасдиғини топади.
Жавобгарнинг кассация шикоятида жавобгар ва “Multi-band sale”
масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2021 йил 11 августда 55-сонли
шартнома тузилганлиги, ушбу шартнома шартларида жавобгар
“Multi-band sale” масъулияти чекланган жамиятининг ҳисобига
100 000 000 сўм миқдорида пул маблағи ўтказилишига, “Multi-band sale”
масъулияти чекланган жамияти эса “задвишка” маҳсулотини
берилишига келишилганлиги, шу боисдан 100 000 000 сўм маблағлар
“Multi-band sale” масъулияти чекланган жамиятининг ҳисобига 2021 йил
11 августдаги 79-сонли тўлов ҳужжатига асосан 100 000 000 сўм ўтказиб
берилганлиги, ҳар икки ташкилотнинг раҳбари Акбаров Ойбек
Сатволдиевич эканлигини, бу ҳақида у билан келишганлиги, даъвогар
билан тўлиқ ҳисоб-китоб қилинганлиги ҳақида важлар келтирилган.
Жавобгар билан “Multi-band sale” масъулияти чекланган жамияти
ўртасида 2021 йил 11 августда 55-сонли ҳисоб-шартнома тузилган
бўлиб, унга кўра 100 000 000 сўмлик “задвишка труба” маҳсулотини
сотиб олишга келишилган.
Мазкур шартнома шартларига асосан жавобгар “Multi-band sale”
масъулияти чекланган жамиятига 2021 йил 11 августдаги 79-сонли
тўлов ҳужжатига асосан 100 000 000 сўмлик тўлов амалга оширган.
Бироқ, даъвогар ва жавобгар ўртасида юзага келган қарздорлик ва
жавобгарнинг “Multi-band sale” масъулияти чекланган жамияти
ўртасидаги муносабатни ўзаро боғлиқлиги мавжуд эмаслиги боис,
жавобгарнинг шикоятда келтирган важлари билан келишиб бўлмайди.
ИПК 301-моддасининг 1-бандига биноан кассация инстанцияси
суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал
қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини
(протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли.
Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати биринчи инстанция
судининг 2023 йил 6 январдаги ҳал қилув қарори ва апелляция
инстанцияси судининг 2023 йил 2 мартдаги қарорини ўзгаришсиз,
жавобгарнинг
кассация
шикоятини
эса
қаноатлантирмасдан
қолдиришни, ишни кассация инстанцияси судида кўриш билан боғлиқ
тўланган суд харажатларини жавобгар зиммасида қолдиришни,
жавобгардан Олий суд депозитига ишни видеоконференцалоқа
режимида ўтказилиши билан боғлиқ 82 500 сўм суд харажатларини
ундиришни лозим топади.
Юқорида баён қилинганларга асосланиб, Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301, 303-моддаларини қўллаб,
судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л а д и:
Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 6 январдаги ҳал
қилув қарори ва Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатининг 2023 йил 2 мартдаги қарори ўзгаришсиз, “Ulkan
Nasaf” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикояти эса
қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
“Ulkan Nasaf” масъулияти чекланган жамиятидан Ўзбекистон
Республикаси Олий судининг депозит ҳисобрақамига 82 500 сўм суд
харажатлари ундирилсин.
Ижро варақаси берилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи
Т.Аннаева
ҳайъат аъзолари
Б.Убайдуллаев
О.Халмирзаев