Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1501-2302/4053 Дата решения 24.05.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Определение (об оставлении иска без рассмотрения) Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья Акрамова Джамиля Сайфиевна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение ORTOPED ALLIANGE масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый Фаргона вилоят Давлат солиқ инпекцияси Давлат солиқ инспекцияси
Source ID 1096078 Claim ID 3302356 PDF Hash b0739a10c1f3c06e... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодекснинг 107-моддаси тисодий процессуал кодекс 107 code_article
онунни 5-моддаси онунни 5 law
Текст решения Оригинал (узб.)
FARG’ONA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI FERGHANA INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 150105,Farg’ona shahri, Al-Farg’oniy ko’chasi,47 150105, Ferghana, Al-Fargoniy street, 47 е-mail: i.fargona.t@sud.uz Tel: (+99873) 244 65 30, 244 65 03 А Ж Р И М (даъвони кўрмасдан қолдириш) 2023 йил 15 февраль Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Д.С. Акрамова раислигида, судья ёрдамчиси Б. Охуновнинг котиблигида, даъвогар “НОМИ” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар НОМИдан 36 273 470 сўм ноқонуний олинган суммани ва суд харажатини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар “НОМИ” масъулияти чекланган жамияти судга даъво аризаси билан мурожаат этиб жавобгар “НОМИдан 36 273 470 сўм ноқонуний олинган суммани ва суд харажатини ундиришни сўраган. Суднинг 2023 йил 8 май кунги ажрими билан низо предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган 3-шахслар сифатида Фарғона вилоят Иқтисодиёт ва молия бошқармаси, Фарғона вилояти Ғазначилик бошқармаси, АТБ “Ипотека банк” жалб этилган. Суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида даъвогар, жавобгар, ғазначилик органи ва АТБ “Ипотека банк” огоҳлантирилганлиги гибрид почта маълумотномалари билан тасдиқланади, лекин тарафлар вакиллари судга келишмади. 3-шахс Фарғона вилоят Иқтисодиёт ва молия бошқармаси вакили суд девонхонасига ишни вакили кўриб чиқиш ҳақидаги аризани тақдим этди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекснинг 107-моддаси биринчи қисмининг 6-бандига асосан даъвогар биринчи суд мажлисига келмаган ва ишни ўзининг иштирокисиз кўрилиши тўғрисида арз қилмаган бўлса суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиради. Даъвогар вакили судга узрли сабабларсиз келмагани учун суд ишни кўрмасдан қолдиришни лозим деб топди. Суд мажлисига даъвогар вакили келмагани учун суд даъвони кўрмасдан қолдиришни лозим деб топди. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунни 5-моддасига кўра, даъво аризаси кўрмасдан қолдирилганида давлат божи ундирилади. Даъво кўрмасдан қолдирилгани ҳолатида 725 469 сўм давлат божи ва почта харажатини даъвогарнинг зиммасида қолдириш лозим бўлади. Юқоридагиларга асосан, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107, 108, 195-моддаларини қўллаб, АЖРИМ 4-1501-2302/4053-сонли иш ҚИЛДИ : Даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Даъвогар зиммасида тўланган давлат божи ва почта харажати қолдирилсин. Ажримдан устидан бир ой муддат ичида шу суд орқали Фарғона вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят (прокурор протест) беришга ҳақли. Д.С. Акрамова