Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2229/71519 Дата решения 24.05.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Аннаева Таслима Амировна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "DAVR-BANK" XATB Ответчик / Подсудимый GROSS INSURANCE хусусий корхонаси
Source ID 1086470 Claim ID 3263505 PDF Hash f5ebfd8d146035a5... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
Одилов ЖКнинг 167-моддаси Одилов ЖК 167 law
кейинчалик ФКнинг 1023-моддаси кейинчалик ФК 1023 law
ришини ва ФКнинг 952-моддаси ришини ва ФК 952 law
рмаганлиги сабабли жавобгар ФКнинг 952-моддаси рмаганлиги сабабли жавобгар ФК 952 law
нинг 915-моддаси нинг 915 law
ИПКнинг 73-моддаси ИПКнинг 73 law
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1001-2229/71519-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья Б.Абдурахимов Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья В.Ли Кассация инстанцияси судида маърузачи судья Т.Аннаева ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ 2023 йил 24 май Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Т.Аннаеванинг раислигида, ҳайъат аъзолари О.Халмирзаев ва Б.Убайдуллаевдан иборат таркибда, Б.Муродқосимовнинг котиблигида, “Gross Insurance” акциядорлик жамиятининг вакиллари Х.Шакаров (2023 йил 1 майдаги 01/837-сонли ишончнома билан), Ш.Суюнов (2023 йил 4 январдаги 01/03-сонли ишончнома билан), “Даврбанк” ХАТБ вакиллари С.Деканов (2023 йил 3 апрелдаги 7986-сонли ишончнома билан), О.Байбеков (2023 йил 3 январдаги 5889-сонли ишончнома билан) иштирокида Ўзбекистон Савдосаноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармасининг “Даврбанк” ХАТБ манфаатида жавобгар “Gross Insurance” акциядорлик жамияти ҳисобидан 786 125 900 сўм суғурта мукофотини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 7 февралдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 28 мартдаги қарори устидан “Gross Insurance” акциядорлик жамияти томонидан берилган кассация шикоятини иш ҳужжатлари билан бирга очиқ суд мажлисида Олий суд биносида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “Даврбанк” ХАТБ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ва “Gross Insurance” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2020 йил 15 майда 41/16/0058-сонли ҳамда 2021 йил 30 июнда 41/16/1258-сонли полис (шартнома)лар имзоланиб, уларга кўра суғурта қилдирувчи (даъвогар) суғурта мукофотини белгиланган муддатда тўлаш ва шартнома шартларига амал қилиш, суғурталовчи (жавобгар) эса суғурта ҳодисаси юзага келган тақдирда шартнома шартига кўра суғурта товонини тўлаш мажбуриятини олган. Суғурталовчи томонидан 2020 йил 26 майда 41/16/0058-сонли суғурта полиси бўйича суғурта муддати 2020 йил 1 июндан 2021 йил 31 май соат 24-00га қадар, суғурта товони ҳар бир даъво бўйича 2 000 000 АҚШ доллари, суғурта мукофоти 385 213 600 сўмни ташкил этиши қайд этилган. 2021 йил 30 июндаги полис бўйича суғурта муддати 2021 йил 1 июлдан 2022 йил 30 июнга қадар белгиланган. “1-суғурта шарти”га кўра суғурта қилдирувчининг ҳар қандай хизматчисининг аниқ ниятда ноқонуний пуллик фойда олиш мақсадида ўзи ёки бир гуруҳ шахслар томонидан тил бириктириб содир этган, бундан ҳаракатлар қаерда содир бўлишидан қатъий назар, бир ёки бир неча ноинсоф ёки фирибгарлик ҳаракатлари натижасида зарар етказиши суғурта ҳодисаси ҳисобланиши белгиланган. Шартномага кўра ҳар бир зарар бўйича 50 000 АҚШ доллари миқдорида франшиза белгиланган. Даъвогар томонидан жавобгарга талабномалар юборилиб, унда суғурта товонини тўлаш талаб қилинган, бироқ жавобгар талабномаларни қаноатлантиришсиз қолдирилганлиги боис, тарафлар ўртасида молия институтлари хатарини суғурталаш юзасидан шартномалар имзоланганлиги, жиноят ишлар бўйича Олмазор туман судининг 2022 йил 28 февралда банкнинг собиқ ходимлари Б.Рахманов ва С.Одилов ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми билан айбдор деб топилиб, улар томонидан ноқонуний ҳаракатлари билан банкга 120 000 АҚШ доллари миқдорида зарар етказилганлиги, суғурта шартномасининг 1-шартида суғурта қилдирувчининг хизматчиси томонидан бир ёки бир неча инсофсиз ёки фирибгарлик ҳаракати содир қилинганлиги ҳолати суғурта ҳодисаси сифатида белгиланганлиги ҳақидаги важлар билан Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда палата деб юритилади) Тошкент туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 786 125 900 сўм суғурта мукофотини ундиришни сўраган. Шунингдек, даъвогар даъво талаблари миқдорини камайтириш тўғрисидаги аризасини тақдим қилиб, жавобгардан 760 200 000 сўм суғурта пули (ҳукм чиқарилган 2022 йил 28 февралдаги валюта курси – 10 860 х 120 000=1 303 200 000-50 000$ (543 000 000 сўм) франшиза) ундиришни сўраган. Суднинг 2023 йил 7 февралдаги ажрими билан Палатанинг даъво талаблари миқдорини камайтириш тўғрисидаги аризаси иш юритишга қабул қилинган. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 7 февралдаги ҳал қилув қарори билан даъво ариза қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 760 200 000 сўм суғурта қопламаси ва 24 000 сўм почта харажати ундирилган. Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати 2023 йил 28 март кунидаги қарори билан акциядорлик жамияти шаклидаги “Gross Insurance” cуғурта компаниясининг апелляция шикоятини қаноатлантириш рад этилган. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 7 февралдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатларидан норози бўлиб, жавобгар кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда суд ҳужжатларини бекор қилиб, даъвони рад қилиш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўраган. Бунга асос қилиб, шикоятда банк жавобгарга мурожаат қилганлиги, жавобгар даъвогарга дастлаб айбдорлардан, кейинчалик ФКнинг 1023-моддасига асосан Қозоғистон Республикаси “Нур-Болат” ИПдан ундирув чораларини кўришини ва ФКнинг 952-моддасига асосан зарарни камайтириш чораларини кўриш лозимлиги тўғрисида ёзма кўрсатмалар 2 берилганлиги, бироқ, банк ушбу чораларни кўрмаганлиги сабабли жавобгар ФКнинг 952-моддасига асосан жавобгарликдан озод қилиниши назарда тутилганлиги, полиснинг умумий истиснолар суғурта қилдирувчининг ҳар қандай раҳбари (директори) ёки раҳбарларининг, улар суғурта қилдирувчининг ходимлари бўлишига қарамасдан, ҳар қандай ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги оқибатида тўлиқ ёки қисман келиб чиқадиган ҳар қандай зарар суғурта ҳисобидан қопланманмаслиги назарда тутилганлиги, суд хукмига кўра банк ходими Б.Рахманов банкнинг SWIFT бўлими бошлиғи бошқарув функцияларни амалга ошириш, ходимларга раҳбарлик ва назорат қилиш, бўлим лавозим мажбуриятларини ишлаб чиқиш, тегишли қарорлар қабул қилиш, кўрсатмалар бериш ва шу каби бошқа ваколатларга эга бўлганлиги, шунингдек Б.Рахманов банкнинг SWIFT бўлими бошлиғи, С.Одилов банкнинг SWIFT бўлими 2-тоифали мутахассис лавозимда ишлаб келиб ўз ҳаракатлари билан қасддан жиноятларни содир этишганлиги ва банкга кўп миқдорда зарар етказганлиги, мазкур ҳолатда ФКнинг 953 ва 955моддаларига кўра суғурталовчи суғурта товонини ёки суғурта пулини тўлашдан озод қилиниши назарда тутилганлигини кўрсатган. Суд мажлисида жавобгар вакили кассация шикоятида келтирилган важларини такрорлаб, кассация шикоятини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида даъвогар вакили кассация шикоятига нисбатан эътироз билдириб, унда келтирилган важлар асоссиз эканлигини баён қилиб, кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни сўради. Палата суд муҳокамаси ҳақида хабардор қилинган бўлса-да, ўз вакилларини суд мажлисида иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шунинг учун, судлов ҳайъати ишни палата вакили иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди деб ҳисоблади. Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг важ ва эътирозларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 7 февралдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 28 мартдаги қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, даъвогарнинг кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Суғурта шартноманинг “Умумий тушунчалар” бўлимининг учинчи бандига кўра хизматчи деганда, суғурта қилдирувчининг хизматида бўлган бир ёки бир неча мансабдор шахслари, оддий хизматчилари, хизмат кўрсатувчи персонал аъзолари ёки бошқа хизматчилари тушунилиши кўрсатилган. Суғурта шартномасининг “Умумий истиснолар” бўлимининг иккинчи бандига кўра суғурта қилдирувчининг ҳар қандай директори ёки 3 директорларининг, улар суғурта қилдирувчининг хизматчиси бўлишидан қатъий назар, тўлиқ ёки қисман ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги натижасида етказилган ҳар қандай зарар бўйича суғурта товони қопланмаслиги белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 915-моддасига кўра мулкий суғурта шартномасига мувофиқ бир тараф (суғурталовчи) шартномада шартлашилган ҳақ (суғурта мукофоти) эвазига шартномада назарда тутилган воқеа (суғурта ҳодисаси) содир бўлганда бошқа тарафга (суғурта қилдирувчига) ёки шартнома қайси шахснинг фойдасига тузилган бўлса, ўша шахсга (наф олувчига) бу ҳодиса оқибатида суғурталанган мулкка етказилган зарарни ёхуд суғурталанувчининг бошқа мулкий манфаатлари билан боғлиқ зарарни шартномада белгиланган сумма (суғурта пули) доирасида тўлаш (суғурта товони тўлаш) мажбуриятини олади. Жиноят ишлари бўйича Олмазор туман судининг 2022 йил 28 февралдаги ҳукми билан собиқ банк ходимлари Б.Рахманов ва С.Одилов томонидан 120 000 АҚШ долларини 2021 йил 23 апрелда компьютер техника воситаларидан фойдаланган ҳолда талон-талож қилганлиги ҳолати ўз тасдиғини топган. ИПКнинг 73-моддаси тўртинчи қисмига кўра жиноят ишлари бўйича суднинг қонуний кучга кирган ҳукми муайян ҳаракатлар содир этилганлиги ёки содир этилмаганлиги ва улар кимлар томонидан содир этилганлиги масалалари бўйича иқтисодий суд учун мажбурийдир. Даъвогар томонидан тақдим қилинган “Ҳалқаро амалиётлар ва ташқи алоқалар бошқармаси”нинг ҳалқаро ҳисоб китоблар бўлими бошлиғининг лавозим мажбурияти”нинг (маҳкум Б.Рахманов ушбу лавозимда ишлаган) 1.2-бандига кўра ҳалқаро ҳисоб китоблар бўлими бошқарув раиси ва унинг ўринбосарларига (тўғридан тўғри бошқарма бошлиғига) бўйсиниши, 2.4-бандига кўра бўлим бошлиғи бошқарма бошлиғи ва унинг ўринбосарлари томонидан берилган топшириқлар, вазифаларни сўзсиз, ўз вақтида тўлиқ бажариши, 2.5-бандига кўра бўлимнинг асосий функцияларига юридик ва жисмоний шахсларнинг бўш валюта маблағларини жалб қилиш, ташқи иқтисодий фаолият ва валюта амалиётларига оид операцияларда сифатли хизмат кўрсатиш, кўрсатилган хизматлар учун белгиланган тартибда тариф бўйича банк даромадларини ундириш, операцияларнинг бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботларини юритиш, банкнинг бўлим ва филиалларини фаолияти устидан назорат ўрнатиш. филиаллар томонидан бўлимга тегишли амалиётларга доир ҳужжатларни тўғри юритилишини тартибга солишдан иборатлиги қайд этилган. Шундан келиб чиқиб, Б.Рахманов банкнинг бўлим бошлиғи бўлган бўлса-да, банкнинг директор (бошлиқ) категориясига кирмайди, шунга кўра шартномада белгиланган суғурта мукофотини тўлашдан озод этадиган истисно ҳолати мавжуд эмас. Шунингдек, иш ҳолати ҳамда ҳукмда аниқланган ҳолатлардан кўринишича, “1-суғурта шарти”га кўра суғурта қилдирувчининг ҳар қандай хизматчисининг аниқ ниятда ноқонуний пуллик фойда олиш мақсадида ўзи 4 ёки бир гуруҳ шахслар томонидан тил бириктириб содир этган, бундан ҳаракатлар қаерда содир бўлишидан қатъий назар, бир ёки бир неча ноинсоф ёки фирибгарлик ҳаракатлари натижасида зарар етказиши суғурта ҳодисаси содир бўлган. Қайд этилган асосларга кўра, судлов ҳайъати жавобгарнинг кассация шикоятида келтирган важлари билан келишмайди. ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. ИПК 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Баён этилганларга асосан, судлов ҳайъати кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, иш юзасидан қабул қилинган биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ҳамда апелляция инстанция судининг қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, жавобгар томонидан кассация инстанция суди учун тўлаб чиқилган 30 000 сўм почта харажатларни ҳамда 7 861 259 сўм (квитанция хос рақами 230883635230, 2023 йил 30 март) давлат божини унинг зиммасида қолдиришни лозим деб ҳисоблайди. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301 ва 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қарор қилди: “Gross Insurance” акциядорлик жамиятининг кассация шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 7 февралдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 28 мартдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи Т. Аннаева ҳайъат аъзолари Б. Убайдуллаев О. Халмирзаев 5