← Назад
Решение #593727 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 292 | — | law | |
| ФКнинг | 293 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1903-2201/943-сонли иш
Биринчи инстанцияда судида
ишни кўрган судья С.Қултўраев
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья А.Махаммадиев
Кассация инстанцияси судида
маърузачи судья О.Халмирзаев
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
Тошкент
Тошкент
шаҳришаҳри
2023 йил 25 май
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар
бўйича
судлов
ҳайъати
Т.Аннаеванинг
раислигида,
ҳайъат
аъзолари Б.Убайдуллаев ва О.Халмирзаевдан иборат таркибда,
Б.Муродқосимовнинг котиблигида, Акциядорлик тижорат “Халқ банки”
вакили Ш.Ҳайдаров (2022 йил 20 июндаги 10/31-сонли ишончнома
асосида) иштирокида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё
вилояти ҳудудий бошқармасининг Акциядорлик тижорат “Халқ банки”
манфаатида “Мухиб Транс Сервис” масъулияти чекланган жамияти, “Узун
ип-йигирув нотўқима” масъулияти чекланган жамиятига қарашли “Узун
Ховот Тўқувчи Тикувчи” шўъба корхонасига нисбатан берган даъво
аризаси бўйича қабул қилинган Сариосиё туманлараро иқтисодий
судининг 2022 йил 19 декабрдаги ҳал қилув қарори ва Сурхондарё вилоят
суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатиниг 2023 йил
27 февралдаги қарори устидан берилган “Мухиб Транс Сервис”
масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикоятини иш
ҳужжатлари билан видеоконференцалоқа режимида ўтказилган очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилояти ҳудудий
бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади) Акциядорлик
тижорат “Халқ банки” (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади)
манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Мухиб Транс
Сервис” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар
деб юритилади) ҳамда “Узун ип-йигирув нотўқима” масъулияти
чекланган жамиятига қарашли “Узун Ховот Тўқувчи Тикувчи” шўъба
корхонасидан (бундан буён матнда кафил деб юритилади) кредит қарзи
ва унга ҳисобланган фоизлардан юзага келган жами 120 056 000 сўм
кредит қарзни солидар тартибда ундиришни ва ундирувни жавобгарга
тегишли гаровдаги мулкига қаратишни сўраган.
Биринчи инстанция судининг 2022 йил 19 декабрдаги ҳал қилув
қарори билан Палатанинг даъвогар манфаатида берган даъво аризаси
қаноатлантирилган. Жавобгар ва кафилдан даъвогар фойдасига солидар
тартибда 34 667 000 сўм асосий кредит қарзи, 76 494 000 сўм муддати
ўтган асосий кредит қарзи ва 8 895 000 сўм кредит фоизини ундириш,
ундирувни жавобгарга тегишли Узун туман Истиқлол маҳалласида
жойлашган, умумий ер майдони 30000 кв.м.га тенг бўлган Нотурар жой
биносига ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан қаратиш белгиланган.
Апелляция инстанцияси судининг 2023 йил 27 февралдаги қарори
билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Жавобгар Ўзбекистон Республикаси Олий судига кассация шикояти
билан мурожаат қилиб, суд қарорларини бекор қилишни сўраган.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақида тегишди тарзда хабардор
қилинган Палата, жавобгар ва кафил суд мажлисида вакилларининг
иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
(бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасига мувофиқ
кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини
ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган,
кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок
этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз
кўришга тўсқинлик қилмайди.
Шу боис, судлов ҳайъати ишни кассация инстанцияси судида Палата,
жавобгар ва кафил вакилларининг иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин
деб ҳисоблайди.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили жавобгарнинг
кассация шикоятида келтирилган важлари асоссиз эканлигини,
жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарзи 115 260 731 сўмни ташкил
этишини
билдириб,
жавобгарнинг
кассация
шикоятини
қаноатлантирмасдан қолдиришни сўради.
Судлов ҳайъати, даъвогар вакилининг тушунтиришини тинглаб,
жавобгарнинг кассация шикоятида келтирилган важларини муҳокама
қилиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра,
жавобгарнинг кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни
лозим топади.
Ишдаги ҳужжатлардан ва суд муҳокамасида аниқланган ҳолатларга
кўра, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2020 йил 17 мартда 24-сонли кредит
шартномаси тузилган.
Кредит шартномаси шартларига асосан даъвогар жавобгарга
“Сунъий қопламали мини футбол стадиони ташкил этиш учун” 36 ой
муддатга, йиллик 16 фоиз устама тўлаб бериш шарти билан
130 000 000 сўм миқдорида кредит маблағи ажратган.
2020 йил 17 мартда даъвогар, жавобгар ва кафил ўртасида 24-сонли
кафиллик шартномаси тузилиб, унинг шартларига кўра кафиллик
суммаси 162 500 000 сўм миқдорида белгиланган.
Кафиллик шартномасининг 2.3-бандида кафил кредитор олдида шу
жумладан кредит асосий қарздорлиги, фоизлар тўлаш, қарзни ундириб
олиш бўйича суд чиқимларини ва қарздор томонидан мажбуриятлар
бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги туфайли
неустойка ва кредитор кўрган бошқа зарарларни тўлаш юзасидан
қарздор билан баравар ҳамжда жавоб бериши белгиланган.
Даъвогар томонидан шартномада белгиланган тартибда ва
муддатда кредит маблағлари ажратилган бўлса-да, қарздор кредит ва
фоиз тўловларини шартномада белгиланган муддатда ва қайтариш
жадвалига асосан ўз вақтида қайтармаган, шартнома мажбуриятларини
лозим даражада бажармаган ҳамда Банкнинг огоҳлантириш хатларини
жавобсиз қолдирган.
Даъвогар ва жавобгар ўртасида 2020 йил 20 апрель куни ипотека
шартномаси тузилиб, унга кўра кредитнинг қайтариш таъминоти
сифатида жавобгарга тегишли Узун тумани, Истиқлол маҳалласида
жойлашган, умумий ер майдони 30000 кв.метрга тенг бўлган “Нотурар
жой” биноси ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан бирга гаровга қўйилган.
Ипотека шартномасининг 1.1-бандига кўра, “гаровга олувчи”
“қарздор” 2020 йил 17 мартда тузилган 24-сонли кредит шартномаси
бўйича ўз мажбуриятларини бажармаган ёки лозим даражада
бажармаган тақдирда, ўз талабларини гаровга қўйилган мол-мулкнинг
қийматидан “гаровга қўювчи”нинг бошқа кредиторларига нисбатан
имтиёзли суратда қаноатлантиришга ҳақли.
Ипотека шартномасининг 4.1-бандига кўра, гаров билан
таъминланган мажбурият бажарилмаган ёки лозим даражада
бажарилмаган тақдирда, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва
шартларда ундирувни гаров нарсасига қаратишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар
ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда
қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши
керак.
ФК 744-моддасининг биринчи қисмига кўра, кредит шартномаси
бўйича бир тараф-банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор)
иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган
миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз
олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар
тўлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 292-моддаси биринчи қисмига кўра, кафиллик шартномаси
бўйича кафил бошқа шахс ўз мажбуриятини тўла ёки қисман бажариши
учун унинг кредитори олдида жавоб беришни ўз зиммасига олади.
ФКнинг 293-моддаси биринчи қисмига кўра, қарздор кафиллик
билан таъминланган мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада
бажармаган тақдирда кафил ва қарздор кредитор олдида солидар жавоб
берадилар, башарти қонунда ёки кафиллик шартномасида кафилнинг
субсидиар жавобгар бўлиши назарда тутилган бўлмаса.
Жавобгарнинг даъвогар олдида 34 667 000 сўм асосий кредит қарзи,
76 494 000 сўм муддати ўтган асосий кредит қарзи ва 8 895 000 сўм
кредит фоизидан қарздорлиги вужудга келган.
Демак, даъвогарда жавобгар ва кафилдан солидар тартибда кредит
қарздорлигини талаб қилиш ҳамда ундирувни жавобгарга қарашли
гаровдаги мулкга қаратиш ҳуқуқи пайдо бўлган.
Жавобгар кредит шартномаси шартларида назарда тутилган
мажбуриятларни белгиланган тартиб ва муддатда бажарганлигини,
кредитни қайтарганлигини исботлаб бермаган.
Жавобгарнинг кассация шикоятида келтирган важлари билан
келишиб бўлмайди. Чунки, жавобгар суд муҳокамаси вақти ва жойи
тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган, медиатив келишув
тузилмаганлиги суд қарорларини бекор қилиш учун асос бўлмайди.
Шу боис, биринчи инстанция суди Палатанинг даъвогар манфаатида
берган даъво аризасини қаноатлантириш хақида қонуний тўхтамга,
апелляция инстанцияси суди эса ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз
қолдириш тўғрисида асосли хулосага келган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 301-моддасининг 1-бандига биноан
кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш
натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация
шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли.
Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати биринчи инстанция
судининг 2022 йил 19 декабрдаги ҳал қилув қарори ва апелляция
инстанцияси судининг 2023 йил 27 февралдаги қарорини ўзгаришсиз,
жавобгарнинг кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни,
ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини тақсимлаш масаласини
муҳокама қилиб, жавобгардан республика бюджетига 1 200 560 сўм
давлат божи, Олий суд депозит ҳисоб рақамига суд мажлисини
видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ 82 500 сўм суд
харажатларини ундиришни лозим топади.
Юқорида баён қилинганларга асосланиб, ИПКнинг 118, 301, 303моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
5
қ а р о р қ и л д и:
Сариосиё туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 19 декабрдаги
ҳал қилув қарори ва Сурхондарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатининг 2023 йил 27 февралдаги қарори ўзгаришсиз, “Мухиб
Транс Сервис” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикояти
эса қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
“Мухиб Транс Сервис” масъулияти чекланган жамиятидан:
- Республика бюджетига (ягона ҳисоб варағига) 1 200 560 сўм давлат
божи;
- Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига 82 500 сўм суд
харажатлари ундирилсин.
Қарор юзасидан ижро варақалари берилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи
Т.Аннаева
Ҳайъат аъзолари
Б.Убайдуллаев
О.Халмирзаев