← Назад
Решение #593749 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 342 | — | law | |
| онуни | 32 | — | law | |
| онуни | 483 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1001-2105/42181-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья Н.Абдурахманова
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья А.Усманов
Кассация инстанцияси судида
маърузачи судья Т.Аннаева
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 24 май
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати Т.Аннаеванинг раислигида, ҳайъат аъзолари О.Халмирзаев
ва Б.Убайдуллаевдан иборат таркибда, Б.Муродқосимовнинг котиблигида,
“Hamkor Osiyo servis” масъулияти чекланган жамиятининг вакиллари Б.Набиев,
А.Сабатаев, Ш.Пашаев (ишончномага асосан), “Кo’prik yo’l loyiha” масъулияти
чекланган жамияти вакили Б.Абдураимов (ишончномага асосан) иштирокида
“Hamkor Osiyo servis” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар
“Кo’prik yo’l loyiha” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан даъвогарнинг
10 турдаги 70 000 000 сўмлик товар-моддий бойликлари қийматини жавобгар
ҳисобидан баҳоловчи ташкилот “Оsiyo expert” масъулияти чекланган жамияти
хулосаси асосида 962 400 014 сўм миқдорида бозор қиймати бўйича ундириш
тўғрисидаги аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган Тошкент
шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати 2023 йил 15 март кунидаги
қарори ва Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 25 январдаги
ажримининг устидан “Hamkor Osiyo servis” масъулияти чекланган жамияти
томонидан берилган кассация шикоятини иш ҳужжатлари билан бирга очиқ суд
мажлисида Олий суд биносида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2019 йил 18 октябрдаги ҳал қилув
қарори билан АТВ “Ипотека банк”нинг жавобгарлар “Tovoqsoy kabel zavod”
масъулияти чекланган жамияти ва “Нamkor osiyo servis” масъулияти чекланган
жамиятига нисбатан кредит ундириш юзасидан даъво аризаси тўлиқ
қаноатлантирилган.
Суд қарори билан “Tovoqsoy kabel zavod” масъулияти чекланган
жамиятидан 759 235 707,81 сўм кредит шартномаси бўйича қарз ундирилган
ва ундирув “Нamkor osiyo servis” масъулияти чекланган жамиятига тегишли
1,9 гектар майдонда жойлашган кўчмас мулкка қаратилган.
Бундан ташқари, суд қарори қонуний кучга киргандан сўнг, Бўстонлиқ
туман Мажбурий ижро бюроси томонидан мазкур объект электрон аукционга
қўйилиб, 2020 йил 30 июндаги ОА 1004-024400-сонли онлайн электрон аукцион
якунига кўра “Кo’prik yo’l loyiha” масъулияти чекланган жамияти ғолиб бўлган.
Даъвогар ўз навбатида мол-мулкни олди-сотди шартномасига асосланиб,
сотилган объектда қолиб кетган 70 000 000 сўм миқдоридаги товар-моддий
бойликларини қайтариб бериш тўғрисида даъво ариза тақдим қилган.
Тошкент туманларо иқтисодий судининг 2021 йил 10 декабрдаги ҳал қилув
қарори билан даъвогарнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилиб, суд
томонидан жавобгар “Кo’prik yo’l loyiha” масъулияти чекланган жамиятига
даъвогар “Нamkor osiyo servis” масъулияти чекланган жамиятга даъво аризада
қайд этилган мол-мулкни қайтариш мажбурияти юкланган. Суд даъвогарнинг
трансформаторни қайтариш тўғрисидаги талабини қаноатлантириш рад этилган.
Шундан сўнг, томонлар ўртасида 2022 йил 27 январда келишув битими
тузилиб, келишувнинг биринчи бандига кўра, жавобгар томонидан товар
ва моддий бойликларни даъвогарга қайтариши, иккинчи бандига кўра суд
харажатлари ва бир дона трансформаторнинг бозор баҳосида 80 000 000 сўм
тўлаб бериши кўзда тутилган.
Суднинг 2022 йил 14 февралдаги ажрими билан 2022 йил 27 январдаги
даъвогар ва жавобгар ўртасида тузилган келишув битимининг фақат 2-банди
тасдиқланиб, қайтарилиши белгиланган товар моддий бойликларнинг
мавжудлиги тўғрисида маълумот йўқлиги асосида келишувнинг биринчи
бандини тасдиқлаш рад этилган.
Шундан сўнг, даъвогар баҳоловчи ташкилот “Osiyo export” масъулияти
чекланган жамиятига рўйҳат бўйича мол-мулкни 962 400 014 сўмга баҳолатиб
мол-мулк мавжуд эмаслиги сабабли, жавобгар ҳисобидан 962 400 014 сўм
ундиришни, МИБдан 4-1001-2105/42181-сонли иш бўйича 2022 йил 2 февралда
берилган ижро варақани талаб қилиб олиш тўғрисида ариза билан мурожаат
қилган.
Суднинг 2023 йил 16 январдаги ажрими билан низонинг предметига
нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар сифатида
“Оsiyo expert” масъулияти чекланган жамияти ва Мажбурий ижро бюроси
Бўстонлиқ туман бўлими жалб қилинган.
Биринчи инстанция судининг 2023 йил 25 январдаги ажрими билан
даъвогарнинг аризасини қаноатлантириш рад этилиб, 2022 йил 2 февралдаги
4-1001-2105/42181-сонли иқтисодий иш бўйича ижро варақа Мажбурий ижро
бюроси Бўстонлиқ туман бўлимидан талаб қилиб олинган ва даъвогардан
Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига 24 000 сўм почта харажати
ундирилган.
Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати 2023 йил
15 март кунидаги қарори билан “Hamkor Osiyo servis” масъулияти чекланган
жамиятининг апелляция шикояти қисман қаноатлантирилиб, Тошкент
туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 25 январдаги ажримининг
асослантирувчи қисми ўзгартирилсин. Қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилган.
Иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатларидан норози бўлиб, даъвогар
кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда биринчи инстанция судининг
суд ҳал қилув қарорининг ижро этиш усулини ўзгартиришни рад этиш
тўғрисидаги ажримини бекор қилиб, даъвогарнинг инвентарь буюмларини
баҳоловчи ташкилот хулосаси асосида 962 400 014 сўм бозор қийматида
баҳоланган суммани жавобгардан ундириш тўғрисида янги қарор қабул қилиш
сўралган. Бунга асос қилиб, шикоятда иш учун аҳамиятли ҳолатлар тўлиқ
2
аниқланмаганлиги, суд аниқлаган деб ҳисоблаган иш учун аҳамиятли бўлган
ҳолатлар исботланмаганлиги, йўқолган мол-мулкни “Osiyo Export” масъулияти
чекланган жамиятига 962 400 014 сўмга баҳолатилганлиги, жавобгар томонидан
фақат трансформатор учун 80 000 000 сўм пул берилганлиги, бироқ қарорнинг
қолган қисмини бажармаганлиги, МИБ ва банк ходимлари далолатномани
даъвогар вакилларининг иштирокисиз расмийлаштирганлигини кўрсатган.
Суд мажлисида даъвогар вакили кассация шикоятида келтирилган
важларини такрорлаб, кассация шикоятини қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар вакили кассация шикоятига нисбатан эътироз
билдириб, унда келтирилган важлар асоссиз эканлигини баён қилиб, қонуний
қарор қабул қилишни сўраган.
Учинчи шахслар суд муҳокамаси ҳақида хабардор қилинган бўлса-да, ўз
вакилларини суд мажлисида иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК
деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси
судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида
тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган
шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни
уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Шунинг учун, судлов ҳайъати ишни учинчи шахслар вакиллари
иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди деб ҳисоблади.
Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг важ ва эътирозларини тинглаб,
шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб,
қуйидаги асосларга кўра Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2023 йил 15 мартдаги қарорини ўзгаришсиз қолдиришни,
даъвогарнинг кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
ИПК 342-моддаси биринчи қисмига кўра, ижро ҳаракатларини амалга
оширишга тўсқинлик қиладиган объектив ҳолатлар мавжуд бўлганда суд давлат
ижрочисининг, ундирувчининг ёки қарздорнинг аризасига кўра суд
ҳужжатиннинг ижросини кечиктиришга ёки уни бўлиб-бўлиб ижро этишга, ижро
этиш усулини ва тартибини ўзгартиришга ҳақли.
“Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш
тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 32-моддаси биринчи қисмига
асосан, ижро ҳаракатларини амалга оширишга тўсқинлик қиладиган объектив
ҳолатлар бўлган тақдирда, суд ижрочиси ўз ташаббуси билан ёхуд тарафлардан
бирининг аризасига кўра, шунингдек тарафларнинг ҳар бири мустақил тарзда
ижрони кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб ижро этиш ҳамда ижро этиш усули ва
тартибини ўзгартириш тўғрисидаги ариза билан ижро ҳужжатини берган суд ёки
бошқа органга мурожаат қилишга ҳақлидир.
“Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”
Ўзбекистон Республикасининг Қонунининг 483-моддасининг иккинчи қисмига
кўра, тегишли қарздор юридик шахсларга нисбатан ижро ҳаракатларини амалга
оширишда ундирувни хусусий корхона мулкдори, муассаса мулкдори, фермер
хўжалигининг раҳбари, деҳқон хўжалигининг аъзолари, ишлаб чиқариш
кооперативининг аъзолари, қўшимча масъулиятли жамият иштирокчилари,
тўлиқ ширкат иштирокчилари, шунингдек коммандит ширкатдаги тўлиқ
3
шериклар пул маблағларига ва бошқа мол-мулкига қаратиш ижро ҳужжатини
ижро этиш тартиби ҳамда усулини ўзгартириш орқали амалга оширилади.
Бироқ, даъвогар аризасини суд ҳужжатининг ижро этиш усулини
ва тартибини ўзгартириш юзасидан эмас, балки даъво ариза мазмунида тақдим
қилган, ваҳоланки, ИПКнинг 18-бобида даъво тақдим этиш тартиби белгиланган
бўлиб, унга кўра низо юзасидан манфаатдор шахс даъво ариза орқали судга
мурожаат қилиши белгиланган.
Қайд этилган асосларга кўра, судлов ҳайъати жавобгарнинг кассация
шикоятида келтирган важлари билан келишмайди.
ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра, моддий ва (ёки)
процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси
судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.
ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса
қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли.
ИПК 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Баён этилганларга асосан, судлов ҳайъати кассация шикоятини
қаноатлантиришни рад этишни, иш юзасидан қабул қилинган апелляция
инстанция судининг қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, даъвогар томонидан
кассация инстанция суди учун тўлаб чиқилган 30 000 сўм почта харажатини
унинг зиммасида қолдиришни лозим деб ҳисоблайди.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 301 ва 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қарор қилди:
“Hamkor Osiyo servis” масъулияти чекланган жамиятининг кассация
шикоятини қаноатлантириш рад этилсин.
Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 15 мартдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи
Т. Аннаева
ҳайъат аъзолари
Б. Убайдуллаев
О. Халмирзаев
4