← Назад
Решение #593859 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 302 | — | law | |
| Мазкур Кодекс | 301 | — | code_article | |
| йича ушбу Кодекс | 302 | — | code_article | |
| ИПК | 304 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1001-2218/50345-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўрган
судья – Д.Хайруллаева
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья – Ф.Ёдгоров
Кассация инстанциясида маърузачи
судья- А.Абдуллаев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 24 май
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати Ш.Маҳмудовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Б.Исрайлов
ва А.Абдуллаевдан иборат таркибда, Н.Зармасовнинг котиблигида, “ABK”
масъулияти чекланган жамияти вакиллари – А.Камилов (раҳбар), З.Умаров
(2023 йил 7 мартдаги 3-сонли ишончнома ва 2023 йил 15 майдаги ордер
асосида), О.Назир (2022 йил 20 октябрдаги 19-сонли ишончнома ва 2023 йил
23 мартдаги ордер асосида), Тошкент шаҳар ҳокимлиги вакили –
А.Ахмаджанов (2022 йил 22 июндаги 13/5-сонли ишончнома асосида),
Тошкент шаҳар Молия Бош бошқармаси вакили – И.Байкунусов (2023 йил
4 январдаги 01-3/5-сонли ишончнома асосида) иштирокида, Ўзбекистон
Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасининг “ABK”
масъулияти чекланган жамияти манфаатида Тошкент шаҳар ҳокимлигидан
жами 16 725 203 900 сўм (9 215 203 900 сўм ўринга ўрин берилган сифатсиз
бинонинг бузилганлиги ва 7 510 000 000 сўм янги ишлаб чиқариш объектининг
қурилганлиги) зарар ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган
иш юзасидан қабул қилинган Тошкент туманлараро иқтисодий судининг
2022 йил 16 ноябрдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 5 январдаги қарори устидан
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси
томонидан “ABK” масъулияти чекланган жамияти манфаатида берилган
кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида бўлиб ўтган очиқ
суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Рахмат Файзий кўчаси
манзилидаги 11.217 кв.м. ер участкасида жойлашган 3.004 кв.м.дан иборат
бино-иншоот комлекси “ABK” масъулияти чекланган жамиятига (бундан
буён матнда даъвогар деб юритилади) мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган.
Тошкент шаҳар ҳокимининг 2016 йил 26 майдаги “Ер майдонларида
ободонлаштириш ва бузиш ишларини олиб ҳақида”ги 486-сонли қарорига
асосан даъвогарга тегишли бўлган 3.004 кв.м.дан иборат бино ва иншоотлар
бузилган.
Тошкент шаҳар ҳокимининг 2016 йил 8 июндаги 538-сонли “Бино
ва иншоотлар бузилиши натижасида етказилган зарарни қоплаш
тўғрисида”ги қарорига асосан даъвогарнинг бузилишга тушган бино
ва иншоотлари ўрнига Шайҳонтоҳур тумани, Рахмат Файзий кўчаси 4-уй
манзилида жойлашган бино ва иншоотлар тегишли ҳудуди билан бирга
ўрнатилган тартибда ажратилиши белгиланган.
Ўз навбатида, 538-сонли қарор ижросини таъминлаш мақсадида
даъвогар ва Тошкент шаҳар ҳокимлигининг (бундан буён матнда жавобгар
деб юритилади) Бинолардан фойдаланиш департаменти (ҳозирда Тошкент
шаҳар ҳокимлиги “Муниципал активларни бошқариш маркази” ДУК)
ўртасида имзоланган 2018 йил 7 августдаги 455-сонли келишув битимига
кўра даъвогарнинг бузилган 3.004 кв.м.дан иборат биноси эвазига
Шайҳонтоҳур тумани, Рахмат Файзий кўчаси 4-уй манзилида жойлашган
умумий майдони 4.799 кв.м. бўлган бино ва иншоотлар тегишли худуди
билан бирга ажратилиши, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги
ҳузуридаги Ҳ.Сулаймонова номидаги суд экспертиза марказининг экспертиза
хулосасига
кўра,
даъвогарнинг
бузилган
объектининг
қиймати
9 122 706 600 сўмни, ўринга ўринга берилаётган бинонинг қиймати
9 215 203 900 сўмни, фарқ суммаси 92 497 300 сўмни ташкил этиши
белгиланган.
Тарафлар ўртасида имзоланган 2018 йил 13 августдаги
топшириш-қабул қилиш далолатномасига асосан Шайҳонтоҳур тумани,
Рахмат Файзий кўчаси 4-уй манзилида жойлашган умумий майдони
4.799 кв.м. бўлган бино ва иншоотлар даъвогарга топширилган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий суди иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатининг 10-1718/2368-сонли иқтисодий иш бўйича
2018 йил 13 июлдаги қарори билан жавобгардан даъвогар фойдасига
ускуналарни монтаж ва демонтаж харажатлари учун 941 130 769 сўм,
ускуналарни сақлаш харажатлари учун 287 338 845 сўм ва қазиш
харажатлари учун 290 719 914 сўм, жами 1 519 189 528 сўм ундирилган.
Жавобгар томонидан даъвогарга бузилган биноси ўрнига берилган
бино ва иншоотлар ичимлик сувини ишлаб чиқариш учун яроқсиз эканлиги,
Республика Давлат санитария-эпидемиология назорати марказининг
2017 йил 26 сентябрдаги 09-7/7052-сонли ва Ўзбекистон Республкаси
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2017 йил 28 сентябрдаги 012-9/2132-сонли
хатларига кўра ушбу бино-иншоотлардан сил касаллигини даволаш учун
фойдаланилганлиги, яхна ичимлик ва ичимлик сувини ишлаб чиқариш билан
боғлиқ санитария нормалари ва қоидаларига номувофиқлиги, “Архитектура
ва қурилиш интеграция ва инновация” марказининг 2016 йил 19 декабрдаги
“ToshuyjoyLITI” АЖнинг 2017 йил 25 мартдаги ва “М.Т.Ўразбоев” номидаги
механика ва иншоотлар сейсмик мустахкамлиги институтининг 2017 йил
3 майдаги хулосаларига кўра бино 1963 йилда қурилганлиги сабабли сейсмик
нуқтаи назаридан яроқсизлиги, шунингдек техник хусусиятларга
кўра бино ишлаб чиқариш усукуналарини жойлаштириш учун
лойиҳалаштирилмаганлиги сабабли ушбу бинони бузиш ва қайта қуриш
ишларини олиб бориш билан боғлиқ даъвогар зарар кўрганлиги важи асосида
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси
(бундан буён матнда Палата деб юритилади) даъвогар манфаатида
судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан жами
16 725 203 900 сўм (9 215 203 900 сўм ўринга ўрин берилган сифатсиз
бинонинг бузилганлиги ва 7 510 000 000 сўм янги ишлаб чиқариш объектининг
қурилганлиги) зарар ундиришни сўраган.
Суднинг 2022 йил 8 ноябрдаги ажрими билан ишга низонинг
предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи
шахслар сифатида Тошкент шаҳар ҳокимлиги “Муниципал активларни
бошқариш маркази” ДУК, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
ғазначилиги ҳамда Тошкент шаҳар Молия Бош бошқармаси (бундан буён
матнда учинчи шахслар деб юритилади) жалб қилинган.
Биринчи инстанция судининг 2022 йил 16 ноябрдаги ҳал қилув қарори
билан даъво аризасини қаноатлантириш рад этилган, даъвогардан республика
бюджетига 334 504 078 сўм давлат божи ундирилган.
Апелляция инстанцияси судининг 2023 йил 5 январдаги қарори билан
ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган, даъвогардан республика
бюджетига 167 252 039 сўм давлат божи ундирилган.
Палатанинг кассация шикоятида суд томонидан иш учун аҳамиятли
ҳолатлар ўрганилмаганлиги, ишдаги мавжуд ҳужжатларга етарлича ҳуқуқий
баҳо берилмаганлиги, даъво талабини рад этиш асоси сифатида даъвогарга
бузилган биноси ўрнига компенсация тариқасида тенг бино берилганлиги
кўрсатилганлиги, бироқ даъвогар ушбу ҳолат бўйича низолашмаётганлиги
ва инкор ҳам қилмаётганлиги, тегишли давлат ва бошқа ташкилотлар
томонидан берилган хат ҳамда хулосаларга кўра даъвогарга бузилган биноси
ўрнига берилган бино ва иншоотлар ичимлик сувини ишлаб чиқариш учун
яроқсиз эканлиги, ушбу бино ва иншоотлардан сил касаллигини даволаш
учун фойдаланилганлиги сабабли яхна ичимлик ва ичимлик сувини ишлаб
чиқариш билан боғлиқ санитария нормалари ва қоидаларига номувофиқлиги,
техник хусусиятларга кўра бино ишлаб чиқариш усукуналарини
жойлаштириш учун лойиҳалаштирилмаганлиги сабабли ушбу бинони бузиш
ва қайта қуриш ишлари олиб борилганлиги натижасида 16 725 203 900 сўм
(9 215 203 900 сўм ўринга ўрин берилган сифатсиз бинонинг бузилганлиги
ва 7 510 000 000 сўм янги ишлаб чиқариш объектининг қурилганлиги) зарар
кўрилганлиги, компенсация берилганлиги Ўзбекистон Республикаси
Фуқаролик кодексининг 14, 205, 206, 434-моддаларига асосан кўрилган
зарарни талаб қилиш ҳуқуқидан маҳрум қилмаслиги, ушбу ҳолат Ўзбекистон
Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
10-1718/2368-сонли иқтисодий иш юзасидан қабул қилинган 2018 йил
13 июлдаги қарори билан тасдиқланиши, бироқ бу ҳолатларга суд томонидан
ҳуқуқий баҳо берилмаганлиги ҳақида важлар келтирилиб, суд қарорларини
бекор қилиб, даъво талабларини қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул
қилиш сўралган.
Суд муҳокамасида Палата, Тошкент шаҳар ҳокимлиги “Муниципал
активларни бошқариш маркази” ДУК ва Ўзбекистон Республикаси Молия
вазирлиги ғазначилигидан вакиллар иштирок этмади, бироқ иш
ҳужжатларида уларнинг суд мажлиси муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақида
тегишли тартибда хабардор қилинганлигини тасдиқловчи далил мавжуд,
улардан вакилнинг суд мажлисида иштирок этмаслиги эса ишни кўришга
тўсқинлик қилмайди.
Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакиллари ўз
тушунтиришларида кассация шикоятида келтирилган важларни қувватлаб,
суд қарорларини бекор қилиб, даъво талабларини қаноатлантириш ҳақида
янги қарор қабул қилишни, шунингдек ишни биринчи ва апелляция
инстанцияси судларида кўришда иштирок этган судьяларга нисбатан хусусий
ажрим чиқаришни сўрадилар.
Суд муҳокамасида иштирок этган жавобгар ва Тошкент шаҳар Молия
Бош бошқармаси вакиллари кассация шикоятида келтирилган важларга
эътироз
билдириб,
суд
қарорларини
ўзгаришсиз
қолдиришни,
илтимосномани рад этишни сўрадилар.
Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг
тушунтиришларини тинглаб, кассация шикоятида келтирилган важларни
иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра суд
қарорларини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция
судига юборишни, кассация шикоятини қисман қаноатлантиришни
лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 176-моддасининг олтинчи қисмига мувофиқ
суднинг ҳал қилув қарори қонуний ва асослантирилган бўлиши керак.
Бироқ, иш юзасидан қарор қабул қилишда судлар томонидан
қайд этилган талабларга риоя қилинмаган.
Жумладан, биринчи инстанция суди даъвогарга етказилган зарарнинг
ўрни қопланганлиги, бузишга тушган биноларнинг эвазига ўрнига ўрин
объектлар берилганлиги ўз тасдиғини топганлиги, ушбу ҳолат тарафлар
ўртасида тузилган 2018 йил 7 августдаги 455-сонли келишув битими (унда
даъвогарнинг бузилган 3.004 кв.м.дан иборат биноси эвазига Шайҳонтоҳур
тумани, Рахмат Файзий кўчаси 4-уй манзилида жойлашган умумий майдони
4.799 кв.м. бўлган бино ва иншоотлар тегишли худуди билан бирга
ажратилиши, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги
Ҳ.Сулаймонова номидаги суд экспертиза марказининг экспертиза хулосасига
кўра, даъвогарнинг бузилган объектининг қиймати 9 122 706 600 сўмни,
ўринга ўринга берилаётган бинонинг қиймати 9 215 203 900 сўмни, фарқ
суммаси 92 497 300 сўмни ташкил этиши белгиланган), шунингдек,
Ўзбекистон Республикаси Олий суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 10-1718/2368-сонли иқтисодий иш бўйича 2018 йил 13 июлдаги
қарори билан (мазкур қарор билан жавобгардан даъвогар фойдасига
ускуналарни монтаж ва демонтаж харажатлари учун 941 130 769 сўм,
ускуналарни сақлаш харажатлари учун 287 338 845 сўм ва қазиш
харажатлари учун 290 719 914 сўм, жами 1 519 189 528 сўм ундирилган)
билан ўз тасдиғини топганлиги асоси билан даъво аризасини
қапноатлантиришни рад этиб, барвақт хулосага келган.
Чунки, 10-1718/2368-сонли иқтисодий ишда, даъво аризасида жавобгар
мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатларини ғайриқонуний деб топиш,
бой берилган фойда, очиқ майдонда қолганлиги сабабли ишсиз ҳолатга
келган асбоб-ускуналарни тузатишга, асбоб-ускуналарни демонтаж қилишга,
асбоб-ускуналарни вақтинча сақлашга, янги сув қудуғини ковлаб сув
чиқаришга сарфланган харажатларни ундириш сўралган бўлса, мазкур
низоли 4-1001-2218/50345-сонли ишда эса 10-1718/2368-сонли иқтисодий
ишда талаб қилинган зарар туридан бошқа, 9 215 203 900 сўмга ўринга ўрин
берилган сифатсиз бинонинг бузилганлиги ва 7 510 000 000 сўмга (янги
қурилган бино ва иншоотларнинг базавий нархини аниқлашда 3004 кв.м.
сахни учун, бино ва иншоотларнинг баъзи камчилмкларини инобатга олган
ҳолда 1 кв.м. учун 2 500 000 сўмдан қилиб белгиланган) янги ишлаб чиқариш
объектининг қурилганлиги учун, жами 16 725 203 900 сўм, яъни даъвогарга
берилган бино ва иншоотларнинг сифатсизлиги оқибатида етказилган
зарарларни ундириш сўралган бўлиб, ушбу ҳолатга эътибор қаратилмаган.
Ишдаги мавжуд Республика Давлат санитария-эпидемиология назорати
марказининг 2017 йил 26 сентябрдаги 09-7/7052-сонли ва Ўзбекистон
Республкаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2017 йил 28 сентябрдаги
012-9/2132-сонли хатларида ушбу бино-иншоотлардан сил касаллигини
даволаш учун фойдаланилганлиги, яхна ичимлик ва ичимлик сувини ишлаб
чиқариш билан боғлиқ санитария нормалари ва қоидаларига номувофиқлиги,
“Архитектура ва қурилиш интеграция ва инновация” марказининг 2016 йил
19 декабрдаги, “ToshuyjoyLITI” АЖнинг 2017 йил 25 мартдаги
ва “М.Т.Ўразбоев” номидаги механика ва иншоотлар сейсмик мустахкамлиги
институтининг 2017 йил 3 майдаги хулосаларида бино 1963 йилда
қурилганлиги сабабли сейсмик нуқтаи назаридан яроқсизлиги, шунингдек
техник хусусиятларга кўра бино ишлаб чиқариш усукуналарини
жойлаштириш учун лойиҳалаштирилмаганлиги сабабли ушбу бинони бузиш
ва қайта қуриш ишларини олиб бориш лозимлиги маълум қилинган бўлиб,
ушбу ҳужжатлар ўрганилмаган, уларга ҳуқуқий баҳо берилмаган.
Бундан
ташқари,
даъво
аризасида
(янги
қурилган
бино
ва иншоотларнинг базавий нархини аниқлашда 3004 кв.м. сахни учун, бино
ва иншоотларнинг баъзи камчилмкларини инобатга олган ҳолда 1 кв.м. учун
2 500 000 сўмдан қилиб белгиланган) янги ишлаб чиқариш объектининг
қурилганлиги учун 7 510 000 000 сўм ундириш сўралган бўлиб, ушбу
ҳолатни тасдиқловчи лойиҳа смета ҳужжатлари ва экспертиза хулосаси
талаб қилиб олинмаган.
Ваҳоланки, судлов ҳайъатига тақдим этилган “GREAT DIZAYN
PROJECT” МЧЖнинг назорат ўлчови далолатномасида “Мубина лойиҳа”
МЧЖ томонидан 2018 йилда лойиҳа смета ҳужжатлари ишлаб чиқилганлиги
ва экспертиза хулосаси олинганлиги, янги қурилган ишлаб чиқариш
объектида 12 457 314 938 сўмлик ишлар бажарилганлиги қайд этилган.
Апелляция инстанцияси суди эса қайд этилганларни инобатга
олмасдан, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириб, барвақт хулосага
келган.
ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига кўра иш учун
аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини
ҳар қандай ҳолда бекор қилиш учун асос бўлади.
Мазкур Кодекс 301-моддасининг 3-бандида кассация инстанцияси
суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ушбу
Кодекс 302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандида ва тўртинчи қисмининг
4 ва 7-бандларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда, ҳал қилув
қарорини, қарорни бекор қилишга ва ишни янгидан кўриш учун суд ҳужжати
бекор қилинган суд инстанциясига юборишга ҳақлилиги белгиланган.
Қайд этилганларга кўра, суд қарорлари бекор қилиниши ва иш янгидан
кўриш учун биринчи инстанция судига юборилиши, ишни биринчи
ва апелляция инстанцияси судларида кўришда иштирок этган судьяларнинг
хатти-ҳаракатларида қўпол қонунбузилиш ҳолатлари аниқланмаганлиги
сабабли уларга нисбатан хусусий ажрим чиқариш ҳақидаги илтимоснома
рад этилиши лозим.
ИПК 304-моддасининг биринчи қисмига кўра, кассация инстанцияси
судининг қарорида баён қилинган кўрсатмалар ишни янгидан кўраётган суд
учун мажбурийдир.
Ишни янгидан кўришда биринчи инстанция суди иш учун аҳамиятли
ҳолатларни тўлиқ аниқлаш мақсадида қуйидаги кўрсатмаларни бажариши
лозим:
- даъво аризасида ҳамда у бўйича билдирилган эътирозда баён этилган
ҳар бир важга баҳо бериб, ишдаги ва тақдим этиладиган янги далилларни
ҳар томонлама, тўлиқ ва холис текшириш, уларга ҳуқуқий баҳо бериш;
- суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ариза ва илтимосномалар
бўйича ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг фикрларини эшитган
ҳолда уларни қаноатлантириш ёки қаноатлантиришни рад этиш ҳақида
тегишли суд ҳужжати қабул қилиш;
- ишда иштирок этувчи шахсларни суд муҳокамасининг вақти
ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилиш;
- ишни кўриш натижалари бўйича суд харажатларини ундириш
масаласини ҳал этиш;
- моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаган ҳолда
қонуний ва асослантирилган суд ҳужжати қабул қилиш.
7
Баён этилганларга асосан, ИПКнинг 169, 301 - 303-моддаларини
қўллаб, судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
ва апелляция инстанцияси судларида кўришда иштирок этган судьяларга
нисбатан хусусий ажрим чиқариш ҳақидаги илтимосномаси рад этилсин.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 16 ноябрдаги
ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2023 йил 5 январдаги қарори бекор қилинсин.
\Иш
янгидан
биринчи
инстанция
судида
кўриш
учун
Тошкент туманлараро иқтисодий судига юборилсин.
Кассация шикояти қисман қаноатлантирилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи
Ш.Маҳмудов
ҳайъат аъзолари
Б.Исрайлов
А.Абдуллаев