Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2114/19209 Дата решения 24.05.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Исрайлов Бахтиёр Адилович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Сурхандарё вилоят бошқармаси Ответчик / Подсудимый ИП ООО "AKKORD TASHKENT" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1086067 Claim ID 3098903 PDF Hash e064cacc3e71ae68... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
БКнинг 65-моддаси БКнинг 65 law
тинча олиб кирилганда БКнинг 65-моддаси тинча олиб кирилганда БК 65 law
Фармойишда БКнинг 65-моддаси Фармойишда БК 65 law
МЖтКнинг 227-26-моддаси МЖтК 227-26 law
БКнинг 3-моддаси БКнинг 3 law
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1001-2114/19209-сонли иш Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья Р.Рашидов Апелляция инстанциясида маърузачи судья В.Сатторова Кассация инстанциясида маърузачи судья Б.Исрайлов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ 2023 йил 24 май Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Ш.Махмудовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари А.Абдуллаев ва Б.Исрайловдан иборат таркибда, Н.Зармасовнинг котиблигида, “Akkord Таshkent” масъулияти чекланган жамияти вакили Ш.Исмаилов (2022 йил 15 сентябрдаги 66/1-сонли ишончномага асосан), Сурхондарё вилоят божхона бошқармаси вакили Ж.Убаев, М.Облокулов ва М.Холёров (2023 йил 10 майдаги 20/03-23-02081-сонли ишончномага асосан), “Akkord Industry Construction Investment Corparation” компанияси вакили Л.Исмаилова (2022 йил 15 сентябрдаги 03-01/564А-сонли ишончнома ва 2023 йил 10 майдаги 019-сонли ордерга асосан), “Surxon Deklarant” масъулияти чекланган жамияти вакили А.Сафаров (раҳбари)нинг иштирокида, даъвогар Сурхондарё вилоят божхона бошқармасининг жавобгар “Akkord Таshkent” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 32.270.447.311,88 сўм божхона тўловини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган Тошкент шаҳар судининг 2021 йил 17 сентябрдаги ҳал қилув қарори ва Олий суд Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2022 йил 7 январдаги қарори устидан қўшимча жавобгар “Akkord Industry Construction Investment Corparation” компанияси томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суд жойлашган бинода интернет онлайн видеоконференцалоқа режимда очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Республикаси Йўл жамғармаси ва “Akkord Industry Construction Investment Corporation” компанияси (Озарбайжон Республикаси) ўртасида 2011 йил 2 ноябрдаги M39RRP/ICB/UZ-01 ва /I39RRP/ICB/UZ-02 сонли Тошкент – Термез (М39) йўлини реконструкция қурилиш ишларнин бажариш тўғрисида пудрат шартномалари тузилган. Пудрат ишларини амалга ошириш мақсадида “Akkord Industry Construction Investment Corporation” компанияси (бундан буён матнда компания деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида “Akkord Stroy Montaj” МЧЖ шаклидаги хорижий корхонаси (бундан буён матнда МЧЖ ХК деб юритилади)ни таъсис этиб, компания ва МЧЖ ХК ўртасида 2012 йил 6 июлда АХ622/0612-сонли топшириқ шартномаси тузилган. Мазкур топшириқ шартномасига асосан 2013-2018 йиллар давомида МЧЖ ХК номига чет эл давлатларидан олиб келинган фактура қиймати 7 628,2 минг АҚШ долларига тенг бўлган, жами 56 партиядаги товарлар Сурхондарё вилояти божхона бошқармасининг “Термиз” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости томонидан 56 та божхона юк декларация (бундан буён матнда БЮД деб юритилади)лари орқали даврий божхона тўловларини тўлаш шарти билан “Вақтинча олиб кириш” (ИМ42) божхона режимига расмийлаштирилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2011-2015 йилларда инфратузилмани, транспорт ва коммуникация қурилишини ривожлантиришни жадаллаштириш тўғрисида” 2010 йил 21 декабрдаги ПК-1446-сонли қарорига мувофиқ 2016 йилнинг 1 январига қадар бўлган муддатда божхона тўловларидан имтиёзлар қўлланилиши белгиланган бўлиб, МЧЖ шаклидаги хорижий корхонаси номига “Вақтинча олиб кириш” божхона режимига расмийлаштирилган товар ва транспорт воситаларининг вақтинча олиб кириш муддати ҳукумат қарорлари асосида узайтирилиб келинган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2015-2019 йиллар учун мухандислик-коммуникация ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш ва замонавийлаштириш дастури тўғрисида” 2015 йил 6 мартдаги ПҚ-2313-сонли қарорига мувофиқ божхона тўловларидан имтиёзларнинг амал қилиш муддати 2020 йил 1 январгача қўлланилган ҳолда МЧЖ ХК номига олиб келинган жами 56 партиядаги товар ва транспорт воситалари “Вақтинча олиб кириш” божхона режимига расмийлаштирув амалга оширилган. Бироқ, МЧЖ ХК Тошкент туманлараро иктисодий судининг 2018 йил 24 октябрдаги ҳал қилув қарорига асосан банкрот деб топилган ва унга нисбатан тугатишга доир 4-1001-1814/24107-сонли иш юритиш бошланган. Шундан сўнг, МЧЖ ХКнинг ягона таъсисчиси бўлган компания 2018 йил 28 декабр кунидаги 12/18-987-сонли хат билан Сурхондарё вилоят божхона бошқармасига мурожаат қилиб, 2019 йил январь ойидан бошлаб МЧЖ ХКнинг функциялари у томонидан Ўзбекистонда ташкил этилган “Akkord Tashkent” масъулияти чекланган жамияти (будан буён матнда жавобгар, МЧЖ деб юритилади)га ўтганлигини, бундан кейинги барча божхона операцияларини “Akkord Tashkent” МЧЖ билан ҳал этишни маълум қилган. Сурхандарё вилоят божхона бошқармаси (будан буён матнда даъвогар деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Божхона кодекси (будан буён матнда БК деб юритилади) 67-моддасининг иккинчи қисмида вақтинча олиб кирилган товардан фойдаланиш ва (ёки) уни тасарруф этиш ҳуқуқини вақтинча олиб кириш божхона режимининг амал қилиши тугагунига қадар бошка шахсга ўтказишга, башарти ушбу шахс божхона органлари олдида вақтинча олиб кириш божхона режими шартларига бундан буён ҳам риоя этилиши бўйича ёзма мажбуриятларни ўз зиммасига олса, йул қўйилиши белгиланган ҳамда юқорида қайд қилинган меъёрий ҳужжатлар асосида “вақтинча олиб кириш” божхона режимида олиб келинадиган товар ва транспорт воситаларига нисбатан имтиёз берилган муддат 2021 йил 1 январь куни тугаши муносабати билан МЧЖ ХК томонидан “Вақтинча олиб кириш” божхона режимига расмийлаштирилган товарлар киймати 7 628,2 минг АҚШ долларини ташкил этишидан келиб чиқиб, мазкур товарлар учун 2020 йил 1 январдан 4 май ҳолатига тўланиши лозим бўлган 32 270 447 311,88 сўм даврий божхона тўловлари ҳисоблаб, судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “Akkord Tashkent” МЧЖдан 32 270 447 311,88 сўм қўшимча ҳисобланган божхона тўловларини ундиришни сўраган. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 8 июлдаги ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси ҳамда “Akkord Stroy Montaj” МЧЖ ХК жалб қилинган. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 26 июлдаги ажрими билан ишга жавобгар сифатида унинг ягона таъсисчиси бўлган компания (будан буён матнда қўшимча жавобгар деб юритилади) жалб қилинган ҳамда иқтисодий иш Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ўтказилган. Тошкент шаҳар судининг 2021 йил 17 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаблари қисман қаноатлантирилиб, қўшимча жавобгардан давлат бюджетига 32 270 447 311,88 сўм божхона тўлови ундирилган. Даъво талабининг жавобгар ҳисобидан божхона тўловини ундириш қисми бўйича қаноатлантириш рад этилган. Олий суд Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 7 январдаги қарори билан компаниянинг апелляция шикоятини қаноатлантириш рад этилган, Тошкент шаҳар судининг 2021 йил 17 сентябрдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Мазкур суд қарорлари устидан қўшимча жавобгар томонидан кассация шикояти берилиб, унда ҳал қилув қарори ва қарорни бекор қилиш, янги қарор қабул қилиш сўралган. Бунга асос қилиб шикоятда, БКнинг 65-моддасида вақтинча олиб кирилаётган айрим товарларга нисбатан божхона божлари ва солиқлар тўлашдан шартли озод этиш қўлланилиши, бундай товарларнинг рўйхати ва озод этиш шартлари, шунингдек вақтинча олиб кирилган товарларга нисбатан божхона божлари ва солиқлар тўлаш бўйича имтиёзларнинг амал қилиш муддатлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланиши кўрсатилганлиги, Ислом тараққиёт банки иштирокида “Тошкент-Термиз М39” автомобиль йўлини қайта қуриш” ва “Минтақавий автомобиль йўлларини ривожлантириш. Фаза-3” лойиҳасини амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 23 майдаги 317-ф-сонли Фармойиши қабул қилинганлиги ва Фармойишнинг 2-бандида компаниянинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 21 декабрдаги ПҚ-1446-сонли Қарорининг ижросини бажариш мақсадида йўл қурилиши ишларини бажариш даврида эҳтиёт қисмлар ва ускуналар учун божхона тўловидан озод этиш аниқ кўрсатилганлиги, шу сабабли лойиҳанинг бутун даврида Ўзбекистонга олиб кирилган вақтинчалик божхона режимидаги товарлар божхона тўловидан озод этилиши, Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 июндаги 212-сонли қарорига 2020 йил 23 майда киритилган қўшимча ц-кичик банди билан халқаро молиявий институтлар ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари иштирокидаги лойиҳаларни бажаришга йўналтирилган ва Ўзбекистоонда ишлаб чиқарилмайдиган махсус техника ва технологик ускуналар вақтинча олиб кирилганда БКнинг 65-моддасига мувофиқ божхона тўловидан шартли озод этилиши белгиланганлиги, мазкур ҳолатда лойиҳада Ислом тараққиёт банки ва хорижий компания иштирок этаётганлиги сабабли 2020 йил 1 январдан 2021 йил 1 июнга қадар божхона тўлови ундирилиши асоссиз ва БКга зид эканлиги, БК талабига мувофиқ компания жавобгар бўлмаслиги, сабаби Ўзбекистонга товар ва транспортлар МЧЖ ХК олиб кирганлиги, божхона юк декларацияси компания номига расмийлаштирилмаганлиги, компания ўзига бирон мажбурият олмаганлиги кўрсатилган. Суд муҳокамасида иштирок этган қўшимча жавобгар вакили кассация шикоятида келтирилган важларни қувватлаб, даъво талаби асоссиз берилганлиги, ушбу ҳолатда қонунбузилиш ҳолати мавжуд эмаслиги, бу ишда жавобгар компания эмас, балки МЧЖ ХК эканлиги, МЧЖ ХКни жавобгар сифатида жалб қилиш лозимлиги, инвестиция лойиҳаси 2011 йил ноябрдан шу кунга қадар давом этиб келаётганлиги, бу ҳолатда МЧЖ ХК томонидан ИМ-42 божхона режимига 56 та БЮД билан вақтинча олиб кирилган товар ва транспорт воситаларига нисбатан имтёзлар қўлланиши лозимлиги, вақтинча олиб кирилган товар моддий бойликлар бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятини вақтинча олиб кириш божхона режимининг амал қилиши тугагунига қадар “Akkord Tashkent” МЧЖ ўтказишни ўз зиммасига олмаганлиги ва ёзма розилик бермаганлиги сабабли иш бўйича жавобгар бўлмаслиги, БКнинг 65-моддасида вақтинча олиб кирилаётган айрим товарларга нисбатан божхона божлари ва солиқлар тўлашдан шартли озод этиш қўлланилиши, бундай товарларнинг рўйхати ва озод этиш шартлари, шунингдек вақтинча олиб кирилган товарларга нисбатан божхона божлари ва солиқлар тўлаш бўйича имтиёзларнинг амал қилиш муддатлари Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланиши назарда тутилганлиги, ВМ 317-сонли Фармойишида имтиёз муддати кўрсатилмаганлиги балки имтиёз лойиҳанинг бутун даври учун деб кўрсатилганлиги, буюртмачи берган жавоб хатида ҳам лойиҳа давом этаётганлиги ва имтиёз даврида божхона имтиёзларидан озод этилиши кўрсатилганлиги, лойиҳа ҳозирда ҳам тамомланмаганлиги, божхона қўмитаси ушбу ҳолат бўйича сўров хатига жавоб бериб, унда Йўриқнома қоидаларига асосланиб, божхона тўловларини тўловчи шахс БЮДнинг 9 ва 28-графасида кўрсатилишини маълум қилганлиги, бу ҳолатда божхона тўлови учун жавобгар шахс МЧЖ ХК эканлиги, турлича фикрлар бўлганлиги сабабли ушбу иш бўйича мутахассислар ёрдамида иш ҳолатларига аниқлик киритиш лозимлиги ва кассация инстанцияси суди қўшимча далилларни қабул қила омласлигидан келиб чиқиб, суд қарорларини бекор қилиш ва ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юбориш лозимлигини билдирди. Суд муҳокамасида иштирок этган жавобгар вакили ҳам кассация шикоятини ва қўшимча жавобгар вакилининг тушунтиришларини тасдиқлаб, уни қаноатлантириб беришни сўради. Суд муҳокамасида иштирок этган божхона бошқармаси вакиллари кассация шикоятига ёзма фикр тақдим этиб, Вазирлар Маҳкамасининг 317-ф-сонли Фармойиши қўшимча жавобгарга нибатан имтиёз қўллаш учун асос бўлмаслиги, ушбу қарор Президентнинг ПҚ-1446-сонли Қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида қабул қилинганлиги, ПҚ-1446-сонли Қарорда “Akkord Stroy Montaj” МЧЖ ХК томонидан вақтинча олиб кириладиган товарлар учун божхона тўловлари бўйича имтиёз қўллаш назарда тутилганлиги, Қарорнинг 5-бандида имтиёзни 2016 йил 1 январга қадар қўллаш кўрсатилганлиги, БЮДнинг 44-графасида имтиёз қўлланилганлиги асоси сифатида ушбу Қарор ва қавс ичида Вазирлар Маҳкамасининг 317-ф-сонли Фармойиши кўрсатилганлиги, Фармойишда БКнинг 65-моддасига ҳавола қилинмаганлиги, ВМнинг 212-сонли қарори Аккорд ташкилоти томонидан олиб келинган товарларга нисбатан тадбиқ этилмаслиги, сабаби ушбу қарор 2016 йил 20 июнда қабул қилинган бўлиб, имтиёз қўллашни назарда тутувчи ц-банди 2020 йил 23 майдаги 322-сонли қарор билан қўшимча сифатида киритилганлиги, ушбу ўзгариш 2020 йил 25 майдан амалиётга жорий этилган бўлиб, МЧЖ ХК юқоридаги 56 та БЮДлар билан олиб келган товарлар 2013-2017 йилларда расмийлаштирилганлиги, яъни ушбу имтиёз товарлар расмийлаштирилганидан сўнг 3 йил ўтиб жорий этилганлиги, ушбу қарор 2020 йил 25 майдан кейинги муносабатларга тадбиқ этилиши, компания божхона органига 2018 йил 28 декабрда хат билан мурожаат қилиб, МЧЖ ХКнинг 100% таъсисчиси эканлиги, ўз фаолиятини давом эттириш учун “Akkord Tashkent” МЧЖ ташкил этиганлиги ва божхона расмийлаштируви билан боғлиқ ишларни ушбу ташкилот орқали амалга оширишини билдирганлигини маълум қилиб, суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Суд муҳокамасида иштирок этган “Surxon Deklarant” масъулияти чекланган жамияти вакили тушунтириш бериб, Ўзбекистонга махсус давлат дастурлари доирасида олиб кирилаётган техникаларга имтиёзлар қўллаб келиниши, Вазирлар Маҳкамсининг 317-ф-сонли Фармойиши Президент қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида чиқарилган бўлиб, унда вақтинча олиб кириладиган мулкларнинг рўйхати келтирилганлиги, инвестицион лойиҳа давом этаётганда имтиёз ҳам давом этиши лозимлиги, кафолат муддати мавжудлиги сабабли лойиҳа тугаганидан сўнг кафолат муддати ўтгач имтиёзлар бекор бўлиши, бу ҳолатда имтиёз 2022 йил 31 декабрга қадар амалда бўлган деб ҳисоблаш лозимлиги, моддий қоплаш масаласида БЮДнинг 8, 9 ва 21-графаларидан келиб чиқиш лозимлиги, декларация қайта расмийлаштирилиб мажбурият бошқа шахсга ўтказилиши мумкинлиги, Вазирлар Маҳкамаси қарорининг ц-бандига киритилган қўшимча бўйича халқаро ташкилотлар томонидан олиб кириладиган техникалар имтиёзлар берилиши белгиланганлиги, изоҳида вақтинчалик божхона режимининг амал қилиш муддати кўрсатилиб, ц-бандида бу изоҳда назарда тутилмаганлиги, бу лойиҳа даврида имтиёзлар лойиҳа тугагунга қадар амалда бўлишини англатиши, Вазирлар Маҳкамасининг 317-ф-сонли Фармойишнинг 2-бандига асосан лойиҳанинг амал қилиш даврида имтиёзлар амалда бўлиши лозимлигини билдирди. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида белгиланган тартибда хабардор қилинган МЧЖ ХК ва Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги ҳузуридаги автомобиль йўллари қўмитаси тасарруфидаги Автойўлинвест агентлиги суд мажлисида ўз вакилларининг иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шунинг учун судлов ҳайъати ишни учинчи шахснинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб ва кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра суд қарорларини ўзгаришсиз, кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топди. Мазкур ҳолатда божхона имтиёзини қўллашни назарда тутувчи меъёрий ҳужжатлар бўйича имтиёзлар 2020 йил 1 январь ниҳоясига етишига қарамасдан, ушбу товарларга нисбатан бугунги кунга қадар даврий божхона тўловлари тўланмасдан ИМ-42 божхона режимида сақланаётган товарлар киймати 7 628,2 минг АҚШ долларини ташкил этиб, мазкур товарлар учун 2020 йил 1 январдан бугунги кунга қадар тўланиши лозим бўлган даврий божхона тўловлари 32 270 447 311,88 сўмни ташкил этиб, даъвогар томонидан қўшимча жавобгарнинг ваколатхонаси манзилига ушбу юзага келган даврий божхона тўловларини давлат бюджетига ихтиёрий равишда тўлаб бериш ҳақидаги 2021 йил 7 майдаги 11/12-95-сонли талабнома жавобгар томонидан ижро этилмаганлиги сабабли низо келиб чиққан. Ишдаги ҳужжатларга кўра, қўшимча жавобгар ва жавобгар ўртасида 2018 йил 10 майда АХ92/0518-сонли топшириқ шартномаси тузилиган. Мазкур топшириқ шартномасига асосан жавобгар (вакил) қўшимча жавобгар (топшириқ берувчи) номидан ва унинг ҳисобидан юридик аҳамиятга эга бўлган ҳаракатларни содир этишни топширилган. Шартноманинг 1.1-бандида вакил топшириқ берувчининг номидан ва унинг ҳисобидан муайян юридик ҳаракатларни содир этиш, топшириқ берувчи эса бажарилган топшириқни ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Мазкур топшириқ шартнома шартларидан ҳамда МЧЖ ХК банкрот деб топилганлиги, даврий божхона тўловлари тўлаолмаслиги боис унинг номидан жавобгар 56 та БЮДлар бўйича жами 1 091 713 979,2 сум даврий божхона тўловларини даъвогар ҳисоб ракамларига ўтказиб келган. Қўшимча жавобгар Ўзбекистон ҳудудида МЧЖ ХКни таъсис этиб, улар ўртасида 2012 йил 6 июлда тузилган АХ622/0612-сонли топшириқ шартномасининг 1.1-бандида МЧЖ ХКни қўшмча жавобгарнинг топшириғига асосан Ўзбекистон Республикаси Республика йул жамғармаси ва қўшимча жавобгар ўртасида 2011 йил 2 ноябрда тузилган M39RRP/ICB/UZ-01 ва /I39RRP/ICB/UZ-02-сонли Тошкент–Термез (М39) йўлини реконструкция қурилиш ишларнин бажариш тўғрисида пудрат шартномалари ижросини таъминлаш; 1.3-бандида пудрат шартномалари ижросини таъминлаш учун учинчи шахслар билан битимлар тузиш; 2-бандида берилган топшириқни шахсан ўзи бажариш; 3-бандида МЧЖ ХКга берилган топшириқни топшириқ берувчининг кўрсатмаларига мувофиқ бажариш, агар ишнинг ҳолатларига кўра топшириқ берувчининг манфаатлари учун унинг кўрсатмаларидан четга чиқиш зарур бўлса ҳамда вакил топшириқ берувчидан бу ҳақда олдиндан сўрай олмаган ёхуд ўз сўровига оқилона муддатда жавоб олмаган бўлса, у топшириқ берувчининг кўрсатмаларидан четга чиқишга ҳақли эканлиги; 5.4-бандида топшириқ берувчининг кўрсатмаларига асосан шартномани 1.1-бандида назарда тутилган пудрат шартномаларнинг ижросини таъминлаш учун учинчи шахсларга етказиб берилган товар, бажарилган иш ва хизматлар ҳақини тўлаш учун топшириқ берувчи МЧЖ ХК ҳисоб рақамига пул маблағларини ўтказиб бериш мажбурлиги; 10.1-бандида топшириқни бажариш учун учинчи шахсларга етказиб берилган товар, бажарилган иш ва хизматлар ҳақини тўланиши лозим бўлган пул малағларини ўз вақтида тўламаслиги учун топшириқ берувчи жавобгарликни ўз зиммасига олган. Бундан ташқари жиноят ишлари бўйича Термез туман судининг 2021 йил 8 июндаги қарори билан МЧЖ ХК ишончли вакили Ф.Р.Мухамадиев томонидан 2020 йил 1 январь кунидан 2021 йил 4 май кунига қадар тўланиши лозим бўлган 32 270 447 311,88 сўм миқдордаги даврий божхона тўловларини белгиланган муддатда тўламаганлиги аниқланиб, МЖтКнинг 227-26-моддаси ва 227-18-моддаси учинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этилганликда айбли деб топилиб, жарима жазоси тайинланган. Юқоридагиларга асосан биринчи инстанция суди мазкур ҳолатда қўшимча жавобгар ва МЧЖ ХК ўртасида тузилган топшириқ шартномаси бўйича бир тараф МЧЖ ХК иккинчи тараф қўшимча жавобгарнинг номидан ва унинг ҳисобидан муайян юридик ҳаракатларни содир этиш мажбуриятини олган ҳисобланиши ва МЧЖ ХК тошириқни бажариш учун қилган ҳаракат ва тузган битим бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятлар бевосита топшириқ берувчида, яъни қўшимча жавобгарда вужудга келиши тўғрисида тўхтамга келиб, даъвогарнинг даъво талабини қисман асосли деб ҳисоблаб, божхона тўловларидан берилган имтиёзлар муддати тугаганлиги ҳамда жиноят ишлари бўйича Термез туман судининг 2021 йил 8 июндаги қароридан келиб чиқиб, қўшимча жавобар ҳисобидан 32 270 447 311,88 сўм божхона тўловидан қарзни давлат бюджетига ундиришни, даъвонинг жавобгар ҳисобидан божхона тўловидан қарзни ундириш ҳақидаги талабини рад этишни лозим топган. Апелляция инстанцияси суди ҳам биринчи инстанция судининг тўхтами билан келишиб, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топган. Апелляция инстанцияси суди жавобгарнинг шикоятидаги қўшимча жавобгар Президентнинг 2010 йил 12 ноябрдаги ПҚ-1433-сонли қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 212-сонли қарорларига асосан божхона тўлови ҳисобланмаслиги лозимлиги тўғрисидаги важлари билан келимшай, юқоридаги қарори Ислом тараққиёт банкининг маблағлари ҳисобидан ҳарид қилинган товарлар учун имтиёз қўллашни назарда тутади ва даъвогар томонидан судга тақдим қилинган маълумотномага кўра, мазкур қарор асосида қўшимча жавобгарга жами 50 партиядаги товар учун 5,5 млрд. сўм божхона тўловларидан имтиёзлар қўлланилганлигига асосланган. БКнинг 3-моддасига кўра, божхона ишида божхона органи божхона декларациясини ва бошқа ҳужжатларни қабул қилиб олган куни амалда бўлган қонун ҳужжатлари қўлланилади. Апелляция инстанцияси суди Вазирлар Маҳкамасининг 212-сонли қарори 2016 йил 20 июнда қабул қилинган бўлиб, ушбу қарорнинг имтиёз қўллашни назарда тутувчи “ц” банди Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 майдаги 322-сонли қарори билан кўшимча сифатида киритилган сабабли ушбу ўзгаришни мазкур низоли ҳолатга тадбиқ этиб бўлмаслиги тўғрисида асосли тўхтамга келган. Бундан ташқари, судлов ҳайъати қўшимча жавобгарнинг мазкур иш бўйича божхона тўловлари учун қўшимча жавобгар эмас, балки БЮД 9 ва 28-графасидан келиб чиқиб, МЧЖ ХК жавобгар ҳисобланиши тўғрисидаги важлари билан келишмайди. Чунки, биринчи инстанция суди ушбу иш доирасида жавобгарга нисбатан даъво талабини рад қилиш ва божхона тўловларини ундириш учун жавобгар, қўшимча жавобгар ва учинчи шахс ўртасида тузилган топшириқ шартномаларининг мазмунида компания номидан ҳаракат қилиши, бунда БЮД расмийлаштирилган учинчи шахс ёки жавобгар ўз зиммасига ҳеч қандай мажбурият олмаганлигидан келиб чиқиб асосли тўхтамга келган. Ваҳоланки, ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Бироқ қўшимча жавобгар ўз талаб ва эътирозларининг асослилигини далиллар асосида исботлай олмади. ИПК 302-моддасининг биринчи қисмида биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар келтирилган бўлиб, мазкур ҳолатда бундай асослар мавжуд эмас. ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. Баён этилганлардан келиб чиқиб, судлов ҳайъати қўшимча жавобгарнинг кассация шикоятини қаноатлантирмасдан ва суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан қўшимча жавобгар томонидан кассация шикояти беришда 322 704 473,12 сўм давлат божи тўлаш лозимлиги, ихтиёрий 20 000 000 сўм давлат божи тўлаганлигини инобатга олиб, қолган 302 704 473,12 сўм давлат божи ундирилади, почта харажати зиммасида қолдирилиб, суд мажлисини апелляция инстанциясида видеоконференцалоқа режимида харажати ундирилмай қолганлиги сабабли ушбу инстанция ва кассация инстанцияси учун жами 165 000 сўм харажат қўшимча жавобгардан ундирилади. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301, 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: Қўшимча жавобгар “Akkord Industry Construction Investment Corparation” компаниясининг кассация шикояти қаноатлантирмасдан, Тошкент шаҳар судининг 2021 йил 17 сентябрдаги ҳал қилув қарори ва Олий суд Иқтисодий 9 ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 7 январдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. Қўшимча жавобгар “Akkord Industry Construction Investment Corparation” компанияси ҳисобидан: - республика бюджетига 302 704 473,12 сўм давлат божи; - Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисобрақамига жами 165 000 сўм видеоконференцалоқа режими харажати ундирилсин. Қарор асосида ижро варақалари берилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи Ш.Махмудов ҳайъат аъзолари А.Абдуллаев