← Назад
Решение #593909 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФК | 365 | — | law | |
| ФКнинг | 363 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| бандида ФК | 326 | — | law | |
| дори ФК | 327 | — | law | |
| исмини ФК | 326 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1001-2320/267-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўришда
маърузачи судья – Т.Маматожиев
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья – Ф.Аманов
Кассация инстанциясида маърузачи
судья – А.Абдуллаев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 23 май
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати Ш.Маҳмудовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Б.Исрайлов
ва А.Абдуллаевдан иборат таркибда, Н.Зармасовнинг котиблигида, “Diamond
med diagnostika” масъулияти чекланган жамияти вакили Э.Косимов (раҳбар),
ишда иштирок этувчи шахс бўлмаган Фарғона вилоят соғлиқни сақлаш
бошқармаси вакили Ш.Каримов иштирокида, Ўзбекистон Республикаси
Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш
агентлигининг “Diamond med diagnostika” масъулияти чекланган жамиятидан
14 596 914 сўм асосий қарз, 7 298 457 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича юритилган иш юзасидан чиқарилган Фарғона туманлараро
иқтисодий судининг 2023 йил 15 февралдаги ҳал қилув қарори ва Фарғона
вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил
3 апрелдаги қарори устидан “Diamond med diagnostika” масъулияти
чекланган жамияти томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни
Олий суднинг биносида видеоконференцалоқа режимида бўлиб ўтган очиқ
суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон
Республикаси
Молия
вазирлиги
ҳузуридаги
Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги (бундан буён матнда
даъвогар деб юритилади) ва “Diamond med diagnostika” масъулияти
чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида
2021 йил 24 августда 8-сонли Давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги
битим муваффақиятли расмийлаштирилганлиги учун тендер ғолиби
ёки тўғридан-тўғри музокара иштирокчиларидан ундириладиган бир
марталик тўловни амалга ошириш тўғрисида шартнома тузилган.
Шартноманинг 1.1-бандига кўра, Фарғона вилояти, Қува тумани
“Тиббиёт бирлашмаси”га қарашли собиқ Марказий поликлиника негизида
давлат-хусусий шериклик шартлари асосида тиббий диагностика ва даволаш
марказини ташкил этиш лойиҳаси бўйича ДХШ тўғрисидаги битимда
назарда тутилган ДХШ лойиҳаси қийматидан келиб чиқиб, тўловчи Вазирлар
Махкамасининг 2018 йил 13 декабрдаги 1009-сонли қарори 3-иловаси билан
тасдиқланган фоизларда ва лойиҳа қийматидан келиб чиқиб ҳисобланган
миқдорларда наф олувчи фойдасига тўловни тўлаш мажбуриятини олган.
Шунингдек,
шартноманинг
2.1.-бандида,
тўлов
миқдори
29 596 914 (ўттиз миллион) сўмни (29 596 914*0.2%) ташкил этиши,
шартноманинг 2.2-бандида, тўловчи тўловни шартнома имзоланган кундан
бошлаб 30 календарь кунидан ошмаган муддатда 29 596 914 (ўттиз миллион)
сўмнинг 50 фоизи миқдорида, яъни 15 000 000 (ўн беш миллион) сўм тўловни
амалга ошириши ҳамда тўловнинг қолган 49 фоизи яъни 14 596 914 сўм (ўн
беш миллион) сўмини 2021 йил 20 декабрга қадар тўлаши шартлиги
белгиланган.
Мазкур шартномага асосан жавобгар томонидан даъвогарга 2021 йил
16 сентябрдаги 46-сонли электрон мемориал ордерга асосан 15 000 000 сўм
тўлов амалга оширилиб, қолган 14 596 914 сўм тўлов амалга оширилмаган.
Даъвогарнинг тўловни амалга ошириш ҳақида йўллаган 2022 йил
10 мартдаги 46-01/12-32/232-сонли талабномаси жавобгар томонидан
оқибатсиз қолдирилган.
Шу сабабли даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгардан 14 596 914 сўм асосий қарз, 7 298 457 сўм пеня ундиришни
сўраган.
Биринчи инстанция суднинг 2023 йил 15 февралдаги ҳал қилув қарори
билан даъво аризаси қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар
фойдасига 14 596 914 сўм асосий қарз, 2 919 382 сўм пеня ундирилган. Даъво
аризасининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган.
Апелляция инстанцияси судининг 2023 йил 3 апрелдаги қарори билан
ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Жавобгарнинг кассация шикоятида судлар томонидан иш учун
аҳамиятли ҳолатлар ўрганилмаганлиги, ишдаги мавжуд ҳужжатларга
етарлича ҳуқуқий баҳо берилмаганлиги, Қува тумани кўп тармоқли
поликлиниканинг эски биносини Давлат-хусусий шериклик асосида тиббий
диагностика ва даволаш марказини ташкил этиш бўйича 2021 йил 24 майда
Концепция ишлаб чиқилганлиги, мазкур концепцияда ташаббускорга
0.2 фоиз маблағ тўлаш белгиланмаганлиги, Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги 509-сонли қарори қабул
қилиниб, 1 млн доллардан ортиқ бўлган Давлат-хусусий шериклик
лойиҳаларидан 0.2 фоиз пул ундириш қайд этилганлиги, қарор орқага қайтиш
кучига эга эмаслиги, Давлат-хусусий шериклик битими 2021 йил 24 майда
тузилганлиги, даъвогар 2021 йил 15 сентябрда реестрга олиб имзолаб
берилганлиги, орадан бир ой ўтиб тасдиқланмаган, саналари кўрсатилмаган
шартномага имзо ва муҳр қўйдириб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги 509-сонли қарорини важ қилиб,
15 000 000 сўм ундирганлиги, ҳудди шу қарорга мослаб орқа сана билан
8-сонли шартнома тайёрланганлиги, шартномадаги рақамлар 29 596 914 сўм
бўлса-да, бироқ сўз билан ўттиз миллион сўм ундириш деб кўрсатилганлиги,
шартнома шартлари кейинчалик бўяб, тузатиш йўли билан тузилганлиги
ҳақида важлар келтирилиб, суд қарорларини бекор қилиб, даъво аризасини
қаноатлантиришни рад этиш сўралган.
Суд муҳокамасида даъвогардан вакил иштирок этмади, бироқ иш
ҳужжатларида унинг суд мажлиси муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақида
тегишли тартибда хабардор қилинганлигини тасдиқловчи далил мавжуд,
ундан вакилнинг суд мажлисида иштирок этмаслиги эса ишни кўришга
тўсқинлик қилмайди.
Суд муҳокамасида иштирок этган жавобгар раҳбари ва гарчанд ишда
иштирок этувчи шахс бўлмаса-да Фарғона вилоят соғлиқни сақлаш
бошқармаси вакили ўз тушунтиришларида кассация шикоятида келтирилган
важларни қувватлаб, суд қарорларини бекор қилиб, даъво аризасини
қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида янги қарор қабул қилишни
сўрадилар.
Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг
тушунтиришларини тинглаб, кассация шикоятида келтирилган важларни иш
ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, суд
қарорларини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан
қолдиришни лозим топади.
Жавобгар 2021 йилда “Давлат-хусусий шерикчилик” тўғрисида битим
тузилиб, мазкур битимда жавобгар 0,2 фоиз бадал тўловини амалга ошириши
белгиланмаганлиги, жавобгар шартномани ўқимаган ҳолда имзолаб,
тасдиқлаб, мазкур шартнома бўйича 15 000 000 сўм тўловни амалга
оширганлиги, шартнома шартлари кейинчалик бўяб, тузатиш йўли билан
тузилганлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил
11 августдаги 509-сонли қарорига кўра Давлат-хусусий шериклик
лойиҳаларидан 0.2 фоиз пул ундириш қайд этилганлиги, қарор орқага қайтиш
кучига эга эмаслиги ҳақида важлар келтирсада, бироқ даъвогар ва жавобгар
ўртасида 2021 йил 24 августда тендер ғолиби ёки тўғридан-тўғри музокара
иштирокчиларидан ундириладиган бир марталик тўловни амалга ошириш
тўғрисида 8-сонли шартнома тузилган бўлиб, шартнома шартлари амалда
ўзгартирилмаган ёки шартнома бекор қилинмаган, шартноманинг
2.2-бандида жавобгар тўловни шартнома имзоланган кундан бошлаб
30 календарь кунидан ошмаган муддатда 29 596 914 (ўттиз миллион) сўмнинг
50 фоизи миқдорида, яъни 15 000 000 (ўн беш миллион) сўм тўловни амалга
ошириши ҳамда тўловнинг қолган 49 фоизи, яъни 14 596 914 (ўн беш
миллион) сўмини 2021 йил 20 декабрга қадар тўлаш мажбуриятини олган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади) 354-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига мувофиқ
фуқаролар ва юридик шахслар шартнома тузишда эркиндирлар. Шартнома
тузишга мажбур қилишга йўл қўйилмайди, шартнома тузиш бурчи ушбу
Кодексда, бошқа қонунда ёки олинган мажбуриятда назарда тутилган ҳоллар
бундан мустасно.
ФК 357-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ шартнома тузилган
пайтидан бошлаб кучга киради ва тарафлар учун мажбурий бўлиб қолади.
ФК 365-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ оферта йўллаган шахс
унинг акцептини олган пайтда шартнома тузилган ҳисобланади.
Бундан ташқари, жавобгарнинг шартномадаги рақамлар 29 596 914 сўм
бўлса-да, бироқ сўз билан ўттиз миллион сўм деб ёзилганлиги ҳақидаги важи
ҳам асоссиз, чунки, 15 000 000 сўм шартномага асосан жавобгар томонидан
ихтиёрий тўланган бўлиб, даъво аризасида тўланмаган 14 596 914 сўмни
ундириш сўралган.
Шартноманинг 5-бандида жавобгар мажбуриятларини вақтида бажара
олмаса ёки муддатидан кечиктириб бажарса, у ҳолда ҳар бир кечиктирилган
кун учун даъвогарга далолатномага асосан аниқланган тўлов миқдоридан ҳар
бир кечиктирилган кун учун 0.5 фоиздан, лекин тўлов миқдорининг
50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида жарима тўлаши белгиланган.
ФКнинг 363-моддасига мувофиқ суд шартнома шартларини шарҳлашда
ундаги сўз ва ибораларнинг асл маъносини эътиборга олади. Шартноманинг
шарти аниқ бўлмаса, унинг асл маъноси уни бошқа шартларга ва бутун
шартноманинг маъносига таққослаш йўли билан аниқланади. Агар ушбу
модданинг биринчи қисмида баён этилган қоидалар шартноманинг
мазмунини аниқлаш имконини бермаса, тарафларнинг ҳақиқий умумий
хоҳиш-иродаси шартноманинг мақсадини ҳисобга олган ҳолда аниқланиши
керак.
Мазкур ҳолатда, гарчанд, шартноманинг 5-бандида жарима
кўрсатилган бўлса-да, ушбу банд мазмунига кўра ҳар бир кечиктирилган кун
учун 0.5 фоиздан, лекин тўлов миқдорининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган
миқдорида пеня тўланиши назарда тутилган.
Шу боис даъвогар шартноманинг мазкур бандига асосланган ҳолда
жавобгардан пеня ундиришни сўраб мурожаат қилган.
ФК 333-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб
белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
ФКнинг
326-моддасига
мувофиқ,
агар
тўланиши
лозим
бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига
номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли.
Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда
иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг
манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор
ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши
лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли
қарорининг 4-бандида ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор
томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда
иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг
манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли
эканлиги, неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида
кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозимлиги ҳақида
тушунтириш берилган.
Биринчи инстанция суди қайд этилганларни инобатга олиб, даъво
талабларини қисман қаноатлантириш, жавобгардан даъвогар фойдасига
14 596 914 сўм асосий қарз ундириш, даъво талабининг пеня ундириш
қисмини ФКнинг 326-моддасига асосланган ҳолда 2 919 382 сўмга
қаноатлантириш, даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни
рад этиш, апелляция инстанцияси суди моддий ва процессуал ҳуқуқ
нормаларини тўғри қўллаган ҳолда апелляция шикоятида келтирилган
важларга ҳуқуқий баҳо бериб, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш
ҳақида, тўғри хулосага келган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 301-моддасининг 1-бандига кўра кассация
инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари
бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини
(протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли.
ИПК 118-моддасининг биринчи ва тўққизинчи қисмларига мувофиқ
суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган
даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига
юклатилади. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация
шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада
баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади.
Бундай ҳолатда судлов ҳайъати, суд қарорларини ўзгаришсиз, кассация
шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни, ишни кассация
инстанцияси судида кўриш учун олдиндан тўланган 218 953,71 сўм давлат
божи ва 30 000 сўм почта харажатини жавобгар зиммасида қолдиришни,
шунингдек
суд
мажлисини
кассация
инстанцияси
судида
видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ 82 500 сўм почта
харажатини жавобгар зиммасига юклашни, ишни кассация инстанцияси
судида кўриш учун ортиқча тўланган 219 048,29 сўм давлат божини
жавобгарга қайтаришни лозим топади.
Баён этилганларга асосан, ИПКнинг 118, 283, 301, 303моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қ а р о р
қ и л а д и:
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 15 февралдаги
ҳал қилув қарори ва Фарғона вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2023 йил 3 апрелдаги қарори ўзгаришсиз, “Diamond med
diagnostika” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикояти эса
қаноатлантирмасдан қолдирилсин.
“Diamond med diagnostika” масъулияти чекланган жамиятидан
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига суд
6
мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ
82 500 сўм суд харажати ундирилсин.
Ишни кассация инстанцияси судида кўриш учун ортиқча тўланган
219 048,29 сўм давлат божи “Diamond med diagnostika” масъулияти чекланган
жамиятига қайтарилсин.
Ижро варақаси ва маълумотнома берилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи
Ш.Маҳмудов
ҳайъат аъзолари
Б.Исрайлов