Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1704-2301/926 Дата решения 23.05.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Маҳмудов Шуҳрат Муҳаммадович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Чин Илхом хусусий ишлаб чикариш корхонаси Ответчик / Подсудимый Sagbon tikuvchi elit масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1084974 Claim ID 3275592 PDF Hash 2287d4793132ba9b... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 93-моддаси ИПК 93 law
ИПК 94-моддаси ИПК 94 law
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 305-моддаси ИПК 305 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1704-2301/926-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ажрим чиқарган судья – Р.Аскаров Апелляция инстанциясида маърузачи судья – Д.Убайдуллаев Кассация инстанциясида маърузачи судья – Ш.Маҳмудов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 23 май Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья Ш.Маҳмудовнинг раислигида, судьялар А.Абдуллаев ва Б.Исрайловдан иборат таркибда, Н.Зармасовнинг котиблигида, даъвогар “Chin Ilhom” хусусий ишлаб чиқариш корхонасининг жавобгар “Sagbon tikuvchi elit” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан 2021 йил 30 июнда тузилган кўчмас мулкни гаровга қўйиш ҳақидаги шартномани ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан чиқарилган Избоскан туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 3 мартдаги ажрими ва Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 5 апрелдаги қарори устидан “Chin Ilhom” хусусий ишлаб чиқариш корхонаси томонидан берилган кассация шикоятини судлов ҳайъатининг биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: “Sagbon tikuvchi elit” масъулияти чекланган жамияти (бундай буён матнда жавобгар деб юритилади) ва АТБ “Агробанк” (бундай буён матнда банк деб юритилади) ўртасида 2021 йил 16 июнда 200-сонли кредит шартномаси тузилган. Шартнома шартларига кўра, банк томонидан жавобгарга айланма маблағни тўлдириш ва пахта толаси сотиб олиш учун 3 000 000 000 сўм миқдорида, йиллик 22,99 фоиз устама тўлаш шарти билан кредит маблағлари ажратилган. Жавобгар кредит тани ва фоизларини тўлов жадвалига асосан ўз вақтида тўлаб бориш мажбуриятини ўз зиммасига олган. Кредит шартномаси мажбуриятларининг таъминоти сифатида гаров шартномаси асосида “Chin Ilhom” хусусий ишлаб чиқариш корхонаси (бундай буён матнда даъвогар деб юритилади)га тегишли Андижон вилояти, Балиқчи тумани, Дарё бўйи МФЙда 4 300 кв. метр ер майдонида жойлашган омборхона биноси; Андижон вилояти, Балиқчи тумани, Ботир МФЙда 50 000 кв. метр ер майдонида жойлашган ип йигирув фабрикасининг иссиқхона бино-иншоотлар қисми; Андижон вилояти, Балиқчи тумани, Хўжаобод ҚФЙ, Ўзбекистон кўчаси 56-уйда жойлашган жами 14 та сочиқ тўқув ускуналари гаровга қўйилган. Даъвогар иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, тарафлар ўртасида 2021 йил 30 июнда тузилган кўчмас мулкни гаровга қўйиш ҳақидаги шартномани ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. Избоскан туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 17 февралдаги ажрими билан даъво аризаси иш юритишга қабул қилинган. Даъвогар кейинчалик судга ариза билан мурожаат қилиб, даъвони таъминлаш чорасини кўриш ҳақида ажрим чиқаришни, яъни гаровга тақдим этилган мулкларни хатлашни; жавобгарга мазкур мулкка нисбатан сотиш, сотиб олиш, ҳақ эвазига бериш, бегоналаштириш, гаров таъминоти учун гаровга қўйиш, ундирувни гаров мулкига қаратиш каби муайян ҳаракатларни амалга оширилишини таъқиқлашни сўраган. Избоскан туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 3 мартдаги ажрими билан ариза талаби қисман қаноатлантирилиб, жавобгар томонидан мулкларни сотиш, сотиб олиш, ҳақ эвазига бериш, бегоналаштириш каби муайян ҳаракатларни амалга ошириш таъқиқланган. Аризанинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган. Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 5 апрелдаги қарори билан Избоскан туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 3 мартдаги ажрими ўзгаришсиз қолдирилган. Даъвогар томонидан ушбу суд ҳужжатлари устидан кассация шикояти берилиб, унда Избоскан туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 3 мартдаги ажрими ҳамда Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 5 апрелдаги қарорини бекор қилиш ва даъвони таъминлаш тўғрисидаги аризани тўлиқ қаноатлантириш сўралган. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган тарафлар ҳамда банк ўз вакили иштирокини таъминламади. Тарафлар судга илтимоснома билан мурожаат қилиб, хизмат сафари билан Қозоғистон Республикасида бўлиши режалаштирилганлиги сабабли суд муҳокамасини 15 кунга қолдиришни сўраган. Судлов ҳайъати илтимосномани ўрганиб чиқиб, илтимосномага суд мажлисини бошқа кунга қолдиришга сабаб бўлаётган ҳолатларни тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинмаганлиги сабабли уни қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Судлов ҳайъати жойида маслаҳатлашиб, ишни ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Судлов ҳайъати иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра, суд ҳужжатларини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топди. ИПК 93-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига кўра, ишда иштирок этувчи шахснинг аризаси даъвони таъминлаш чораларини кўриш учун асос бўлади. Даъвони таъминлашга, агар шундай чораларни кўрмаслик суд ҳужжатининг ижросини қийинлаштириши ёхуд бажариб бўлмайдиган қилиб қўйиши мумкин бўлса, иқтисодий суд ишларини юритишнинг ҳар қандай босқичида йўл қўйилади. ИПК 94-моддаси биринчи қисмининг 2-бандига биноан, жавобгарга муайян ҳаракатларни бажаришни тақиқлаш даъвони таъминлаш чораси бўлиши мумкин. Даъвогар даъвони таъминлаш чорасини кўриш ҳақидаги аризасида гаровга тақдим этилган мулкларни хатлашни, яъни кредит шартномасининг таъминоти сифатида 2021 йил 30 июнда гаров шартномаси асосида гаровга тақдим этилган мулкларни хатлашни, жавобгарга мазкур мулкка нисбатан сотиш, сотиб олиш, ҳақ эвазига бериш, бегоналаштириш, гаров таъминоти учун гаровга қўйиш, ундирувни гаров мулкига қаратиш каби муайян ҳаракатларни амалга оширилишини таъқиқлашни сўраган. Суд, даъвони таъминлаш чорасини кўрмаслик суд ҳужжатининг ижросини қийинлаштириши ёхуд бажариб бўлмайдиган қилиб қўйиши мумкинлигини инобатга олиб, аризани қисман қаноатлантириш, мулклар гаров шартномасига биноан гаровга қўйилиб, таъқиққа олинганлиги, шунингдек ушбу мулклар даъвогарнинг фойдаланишида бўлиб келганлигини ҳисобга олиб, аризанинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида асосли хулосага келган. Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати юқоридагиларни инобатга олиб, Избоскан туманлараро иқтисодий судининг ажримини ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида тўғри тўхтамга келган. ИПК 302-моддасининг биринчи қисмига кўра, иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. Мазкур ҳолатда судлар томонидан иш учун аҳамиятли ҳолатлар тўлиқ аниқланиб, процессуал ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилган ҳолда асосли суд ҳужжатлари қабул қилинган. Шу сабабли уларни бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асослар мавжуд эмас. ИПК 305-моддаси учинчи қисмининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди апелляция инстанцияси судида кўрилган ажрим, қарор, апелляция инстанцияси судининг ажрими устидан берилган шикоятни (протестни) кўриш натижалари бўйича биринчи инстанция судининг ажримини, қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. 4 Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати Избоскан туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 3 мартдаги ажрими ҳамда Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 5 апрелдаги қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса, қаноатлантирмасдан қолдиришни, ишни кассация инстанцияси судида кўриш билан боғлиқ олдиндан тўланган 30 000 сўм почта харажатини даъвогарнинг зиммасида қолдиришни лозим топди. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 302 ва 305-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати “Sagbon tikuvchi elit” масъулияти чекланган жамияти ва “Chin Ilhom” хусусий ишлаб чиқариш корхонасининг ишни кўришни бошқа кунга қолдириш тўғрисидаги илтимосномаларини қаноатлантириш рад этилсин. Избоскан туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 3 мартдаги ажрими ва Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 5 апрелдаги қарори ўзгаришсиз, “Chin Ilhom” хусусий ишлаб чиқариш корхонаси томонидан берилган кассация шикояти эса қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: Ш.Маҳмудов ҳайъат аъзолари: А.Абдуллаев Б.Исрайлов