Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2101-2302/1918 Дата решения 23.05.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Маҳмудов Шуҳрат Муҳаммадович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Навоий вилоят ҳокимлиги Ответчик / Подсудимый BEREJLIVOST масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1084670 Claim ID 3268909 PDF Hash a6d577ca5840c419... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 39-моддаси нинг 39 law
илиш ИПК 268-моддаси илиш ИПК 268 law
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 305-моддаси ИПК 305 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2101-2302/1918-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья – Б.Джумаев Апелляция инстанциясида ажрим чиқарган судья – Х.Турсунов Кассация инстанциясида маърузачи судья – Ш.Маҳмудов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 23 май Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья Б.Исрайловнинг раислигида, судьялар А.Абдуллаев ва Ш.Маҳмудовдан иборат таркибда, Н.Зармасовнинг котиблигида, Навоий вилоят ҳокимлигининг вакили Ф.Казаков (2023 йил 23 мартдаги 01-13/158-сонли ишончнома асосида), “Berejlivost” масъулияти чекланган жамиятининг вакиллари Л.Колосовская (2023 йил 1 февралдаги 19/02-а/о-сонли ишончнома асосида), Т.Куркчи (2022 йил 28 декабрдаги 463/12-а/о-сонли ишончнома асосида), Навоий вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси вакиллари Ж.Абсолиев, У.Ботиров (2023 йил 24 мартдаги 01-03/977-сонли ишончнома асосида), Санитар тозалаш ишларини ташкил этиш республика маркази Навоий вилоят ҳудудий филиали бошлиғи И.Тошонов (2022 йил 13 декабрдаги 01-01/199-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, Навоий вилоят ҳокимлигининг “Berejlivost” масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2019 йил 18 январда тузилган 2-сонли битимни бекор қилиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан чиқарилган Навоий вилоят судининг 2023 йил 3 апрелдаги ажрими устидан “Berejlivost” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган кассация шикоятини Олий суднинг биносида видеоконференцалоқа режимида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Навоий вилоят ҳокимлиги (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Berejlivost” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2019 йил 18 январда тузилган 2-сонли битимни бекор қилишни сўраган. Кармана туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 7 мартдаги ажрими билан даъво аризаси иш юритишга қабул қилинган ва иқтисодий иш қўзғатилган. Жавобгар 2023 йил 23 мартда Кармана туманлараро иқтисодий судига илтимоснома билан мурожаат қилиб, мазкур иқтисодий ишни Тошкент туманлараро иқтисодий судига ўтказишни сўраган. Кармана туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 24 мартдаги ажрими билан жавобгарнинг илтимосномасини қаноатлантириш рад этилган. Навоий вилоят судининг 2023 йил 3 апрелдаги ажрими билан Кармана туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 24 мартдаги ажрими устидан берилган жавобгарнинг апелляция шикоятини иш юритишга қабул қилиш рад этилган. Мазкур ажрим устидан жавобгар томонидан кассация шикояти берилиб, Навоий вилоят судининг 2023 йил 3 апрелдаги ажримини бекор қилиб, ишни апелляция тартибида кўриб чиқиш учун ажрим чиқариш сўралган. Суд муҳокамасида иштирок этган жавобгарнинг вакиллари кассация шикояти важларини тўлиқ қувватлаб, уни қаноатлантиришни, суднинг ажримини бекор қилиб, ишни апелляция инстанциясида кўриш учун юборишни сўрашди. Суд мажлисида иштирок этган даъвогарнинг вакили кассация шикоятига нисбатан эътироз билдириб, апелляция инстанцияси судининг ажримини ўзгаришсиз, шикоятни эса, қаноатлантирмасдан қолдиришни сўради. Навоий вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ҳамда Санитар тозалаш ишларини ташкил этиш республика маркази Навоий вилоят ҳудудий филиали вакиллари иш юзасидан қонуний қарор қабул қилишни сўрашди. Судлов ҳайъати, тарафлар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра шикоятни қаноатлантиришни, суднинг ажримини бекор қилиб, апелляция шикоятини, ишни кўриш учун апелляция инстанцияси судига юборишни лозим топади. Аниқланишича, жавобгар апелляция шикояти билан мурожаат қилиб, биринчи инстанция судининг 2023 йил 24 мартдаги ажримини бекор қилиб, ишни Тошкент туманлараро иқтисодий судига ўтказишни сўраган. Бироқ, Навоий вилоят суди иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларни тўлиқ ўрганмасдан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 39-моддасида ушбу масала юзасидан чиқарилган ажрим устидан шикоят келтириш мумкинлиги назарда тутилмаганлигини асос қилиб, апелляция шикоятини иш юритишга қабул қилишни рад этиш ҳақида асоссиз хулосага келган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Судлар томонидан иқтисодий ишларни апелляция тартибида кўриш амалиёти тўғрисида” 2021 йил 20 апрелдаги 16-сонли Қарорининг 14-бандида апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест берилиши) мумкин бўлмаган суд ҳужжати устидан берилган апелляция шикоятини (протестини) қабул қилиш ИПК 268-моддаси биринчи қисми 2-бандига асосан рад этилиши, қонунга кўра биринчи инстанция судининг ишни бошқа иқтисодий судга тегишлилиги бўйича ўтказиш (ИПК 39-моддаси) ҳақидаги ажрими устидан апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин эмаслиги тўғрисида тушунтириш берилган. Бироқ, ИПКда ва ушбу Пленум қарорида ишни бошқа иқтисодий судга тегишлилиги бўйича ўтказишни рад қилиш тўғрисидаги ажрим устидан шикоят қилиш мумкин эмаслиги назарда тутилмаган. Шунга кўра, Навоий вилоят суди апелляция шикоятини иш юритишга қабул қилишни рад этмасдан, уни иш юритишга қабул қилиши лозим эди. ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 1 ва 4-бандларига кўра, иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. ИПК 305-моддаси учинчи қисмининг 4-бандига кўра, кассация инстанцияси суди апелляция инстанцияси судида кўрилган ажрим, қарор, апелляция инстанцияси судининг ажрими устидан берилган шикоятни (протестни) кўриш натижалари бўйича апелляция инстанцияси судининг апелляция шикоятини (протестини) иш юритишга қабул қилишни рад этиш тўғрисидаги, апелляция шикоятини (протестини) қайтариш тўғрисидаги, апелляция шикоятини (протестини) кўрмасдан қолдириш, апелляция шикояти (протести) бўйича иш юритишни тугатиш, апелляция инстанцияси судида иш юритишни тўхтатиб туриш ҳақидаги ажримни бекор қилишга ва апелляция шикоятини (протестини), ишни кўриш учун апелляция инстанцияси судига юборишга ҳақли. Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати кассация шикоятини қаноатлантириб, суднинг ажримини бекор қилишни ва апелляция шикоятини, ишни кўриш учун апелляция инстанцияси судига юборишни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини, шу жумладан видеоконференцалоқа харажатини ундириш масаласини ҳал қилишни апелляция инстанцияси судининг зиммасига юклашни лозим топади. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301, 305-моддаларига асосланиб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: “Berejlivost” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикояти қаноатлантирилсин. Навоий вилоят судининг 2023 йил 3 апрелдаги ажрими бекор қилинсин. Апелляция шикояти иш апелляция инстанцияси судида кўриш учун Навоий вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига юборилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Раислик қилувчи Б.Исрайлов ҳайъат аъзолари А.Абдуллаев Ш.Маҳмудов