← Назад
Решение #593976 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
10
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| мазкур кодекс | 353 | — | code_article | |
| ФКнинг | 437 | — | law | |
| ФКнинг | 382 | — | law | |
| Мазкур кодекс | 384 | — | code_article | |
| ИПК | 304 | — | law | |
| ИПК | 148 | — | law | |
| илиш тартибига риоя этилмаганлиги ИПК | 107 | — | law | |
| ИПК | 279 | — | law | |
| ИПК | 278 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1102-2102/1875– сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья А.Хаитбоев
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья А.Арипов
ТОШКЕНТ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР
БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 23 май
Тошкент вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
апелляция инстанцияси, судья А.Икромов раислигида, судьялар Ж.Суяров
ва А.Ариповдан иборат таркибда, И.Алимардонованинг котиблигида,
даъвогар “Chirchiq Go’sht” масъулияти чекланган жамияти вакиллари
А.Турсунов (директор ўринбосари), И.Касимов (2022 йил 21 ноябрдаги
12-сонли ишончнома ва 01-08/51-сонли ордер асосида), жавобгар
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат
захираларини бошқариш қўмитаси вакили М.Расулхўжаев (2023 йил
6 майдаги 09/469-сонли ишончнома асосида) ҳамда Ўзбекистон
Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги қошидаги
рақамли трансформация маркази вакили И.Тўхтаев (2023 йил 3 мартдаги
8-сонли ишончнома асосида) иштирокида, Ўзбекистон Республикаси
Савдо-саноат палатасининг даъвогар “Chirchiq Go’sht” масъулияти
чекланган жамияти манфаатида жавобгар Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш
қўмитасига нисбатан тарафлар ўртасида тузилган 2020 йил 14 декабрдаги
047612-сонли маҳсулот етказиб бериш тўғрисидаги шартномани бекор
қилиш ҳамда жавобгардан 21 414 000 сўм қарздорликни ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан юритилган иш бўйича Чирчиқ
туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 27 декабрдаги ҳал қилув
қарори устидан жавобгар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси
ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси томонидан
берилган апелляция шикояти асосида ишни вилоят суди биносида, очиқ
суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Буюртмачи (харидор) – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси (бундан
буён матнда жавобгар ёки қўмита деб юритилади) ва етказиб
берувчи - “Chirchiq Go’sht” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён
матнда даъвогар ёки МЧЖ деб юритилади) ўртасида 2020 йил 14 декабрда
047612-сонли маҳсулот етказиб бериш тўғрисида шартнома Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш
вазирлиги ҳузуридаги Электрон кооперация портали орқали тузилган.
Ушбу шартномага кўра, даъвогар жавобгарга ҳар бир килограми
41 500 сўмдан, умумий қиймати 20 750 000 000 сўмлик жами
500 000 килограмм мол гўшти маҳсулотларини етказиб бериш,
жавобгар эса маҳсулотларни қабул қилиб олиш ҳамда шартномада
белгиланган муддат ва тартибларда ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 2.1–2.2-бандларида буюртмачи (жавобгар) шартнома
имзолангач 10 банк куни давомида тўловларнинг 30 фоизини олдиндан
тўлаб бериши, етказиб берувчи (даъвогар) эса аванс тўловларини олгач
120 иш кунида маҳсулотларини етказиб бериш лозимлиги белгиланган.
Даъвогар томонидан жавобгарга 2020 йил 23 декабрдан 2021 йил
19 мартга қадар жами 6 246 414 000 сўмлик маҳсулотлар етказиб берилган
бўлиб, ушбу товарлар учун жавобгар даъвогарга 2020 йил 30 декабрда
3 112 500 000 сўм ва 2021 йил 24 февралда 3 112 500 000 сўм, жами
6 225 000 000 сўм тўлаб берилган.
Натижада, етказиб берилган товарлар учун жавобгарнинг даъвогар
олдида 21 414 000 сўм қарздорлиги вужудга келган. Хусусан, бу тўғрисида
тарафлар ўртасида 2021 йил 8 апрель ҳолатига солиштириш
далолатномаси ҳам имзоланган.
Жавобгар шартнома шартларига риоя қилмасдан аванс пул
маблағлари кечиктириб тўлаганлиги, шунингдек маҳсулотларнинг бир
қисмини қабул қилиб олиш жойини бир томонлама ўзгартирганлиги,
бундан ташқари қабул қилиб олган 6 246 414 000 сўмлик маҳсулот учун
фақатгина 6 225 000 000 сўм тўлаб берган ҳолда, 21 414 000 сўм
қарздорликка йўл қўйганлиги каби важлар билан Ўзбекистон
Республикаси Савдо-саноат палатаси даъвогар манфаатида даъво аризаси
билан Чирчиқ туманлараро иқтисодий судига мурожаат қилиб, тарафлар
ўртасида тузилган 2020 йил 14 декабрдаги 047612-сонли маҳсулот
етказиб бериш тўғрисидаги шартномани бекор қилишни ҳамда
жавобгардан 21 414 000 сўм қарздорликни ундиришни сўраган.
Суднинг 2021 йил 10 ноябрдаги ва 25 ноябрдаги ажримлари билан
Тошкент вилояти бўйича Ғазначилик бошқармаси ҳамда Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш
вазирлиги ҳузуридаги Электрон кооперация портали маркази ишга
низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган
учинчи шахс сифатида жалб қилинган.
Биринчи инстанция судининг 2021 йил 9 декабрдаги ҳал қилув
қарори билан даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилиб, тарафлар ўртасида
тузилган шартнома бекор қилиниб, жавобгардан даъвогар фойдасига
21 414 000 сўм қарздорликни ундириш белгиланган.
Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 10 февралдаги қарори билан биринчи инстанция судининг
2021 йил 9 декабрдаги ҳал қилув қарори бекор қилиниб, иш юзасидан
янги қарор қабул қилинган. Даъво талабларининг шартномани бекор
қилиш қисми кўрмасдан қолдирилиб, 21 414 000 сўм қарздорликни
ундириш талабини қаноатлантириш рад этилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатининг 2022 йил 20 сентябрдаги қарори билан биринчи
инстанция судининг 2021 йил 9 декабрдаги ҳал қилув қарори ва
апелляция инстанциясининг 2022 йил 10 февралдаги қарори бекор
қилиниб, иш янгидан кўриб чиқиш учун биринчи инстанция судига
юборилган.
Ишни судда кўриш давомида даъвогар ўзининг даъво талаблари
асосига қўшимчасини судга тақдим қилган.
Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 27 декабрдаги
ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво аризага қўшимчаси иш
юритишга қабул қилиниб, даъво талаблари қисман қаноатлантирилган.
Даъвонинг шартномани бекор қилиш қисмини қаноатлантириш рад
этилиб, жавобгардан даъвогарга 21 414 000 сўм қарздорлик ва 21 600 сўм
почта харажати, республика бюджетига 428 280 сўм давлат божи ҳамда
суднинг депозит ҳисобрақамига 67 500 сўм видеоконференцалоқа режими
харажати ундирилган. Даъвогардан республика бюджетига 3 000 000 сўм
давлат божи ундирилган.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлиб жавобгар апелляция
шикояти билан мурожаат қилган ва унда биринчи инстанция суди
томонидан моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари нотўғри талқин
қилинганлигини, жавобгар томонидан шартнома бўйича аванс тўловлари
тўлиқ миқдорда операторнинг ҳисобига ўтказиб берилганлиги, бироқ
даъвогар шартнома бўйича маҳсулотларни тўлиқ етказиб бермаганлиги
инобатга олинмаганлиги кабиларни баён қилиб, ҳал қилув қарорини
бекор қилишни ва иш юзасидан даъво аризасини қаноатлантиришни
тўлиқ рад этиш тўғрисида янги қарор қабул қилишни сўраган.
Суд мажлисида жавобгар вакили апелляция шикоятини
қўллаб-қувватлаб, унда келтирилган важларни такрорлаб, томонлар
ўртасида тузилган шартномага асосан маҳсулотни етказиб бериш жойи
шартномага асосан Тошкент шаҳар Юнусобод тумани кўрсатилган
бўлса-да, даъвогар томонидан маҳсулотни етказиб бериш манзили бутун
Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб кўрсатилганлигини, шунингдек Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш
вазирлиги ҳузуридаги Электрон кооперация портали орқали тузилган
шартномада маҳсулотни етказиб бериш жойини ўзгартириш функцияси
йўқлигини ҳамда шартномага аосан барча пул маблағи Электрон
кооперация портали депозит ҳисобварағига ўтказилганлигини баён
қилиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилишни
ҳамда даъво асоссиз бўлганлиги сабабли уни рад қилишни сўради.
Суд мажлисида даъвогар вакили шартномага асосан даъвогар
жавобгарга 150 тонна гўшт маҳсулоти етказиб берилганлигини, ушбу
маҳсулотлар учун 2020 йил 30 декабрда 3 112 500 000 сўм ва 2021 йил
24 февралда 3 112 500 000 сўм пул маблағи ўтказиб берилганлигини,
жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарзи томонлар ўртасида тузилган
солишитирма далолатномага асосан 21 414 000 сўмни ташкил этишини
айтиб, суддан апелляция шикоятини қаноатлантирмасликни, биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
Суд мажлисида Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва
савдо вазирлиги қошидаги Рақамли трансформация маркази вакили
ўзининг биринчи инстанция судига тақдим қилган ёзма фикрномасида
кўрсатилган важларни такрорлаб, қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган Тошкент
вилояти бўйича Ғазначилик бошқармаси (бундан буён матнда учинчи
шахс деб юритилади) вакили суд мажлисида иштирок этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 274-моддасининг тўртинчи қисмига
кўра, апелляция инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини
ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган
апелляция шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок
этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз
кўришга тўсқинлик қилмайди.
Шунга асосланиб, судлов ҳайъати ишни учинчи шахс иштирокисиз
кўриш мумкин деб ҳисоблайди.
Судлов
ҳайъати,
ишда
иштирок
этувчи
шахсларнинг
тушунтиришларини тинглаб, апелляция шикоятида келтирилган
важларни иш ҳужжатлари билан бирга ўрганиб чиқиб, қўйидаги асосларга
кўра апелляция шикоятини қисман қаноатлантиришни ҳамда биринчи
инстанция суди ҳал қилув қарорининг даъво аризасидаги шартномани
бекор қилиш талабини қаноатлантиришни рад қилиш ҳақидаги қисмини
бекор қилиб, мазкур даъво талабини кўрмасдан қолдиришни, ҳал қилув
қарорининг қолган қисмини ўзгаришсиз қолдиришни лозим деб топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмида мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда
кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши белгиланган бўлиб, мазкур
кодекснинг 353-моддасига асосан “икки ёки бир неча шахснинг фуқаролик
ҳуқуқлари ва бурчларини вужудга келтириш, ўзгартириш ёки бекор
қилиш ҳақидаги келишуви шартнома дейилади.
ФКнинг 437-моддасига мувофиқ маҳсулот етказиб бериш
шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган
маҳсулот етказиб берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки
муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни
сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий,
оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда
фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш
учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг
ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида
2020 йил 14 декабрда тузилган 047612-сонли маҳсулот етказиб бериш
тўғрисидаги шартнома бўйича даъвогар томонидан 2020 йил
23 декабрдан 2021 йил 19 мартга қадар жавобгарга жами 6 246 414 000
сўмлик маҳсулотлар етказиб берилган. Ушбу маҳсулотлар учун жавобгар
даъвогарга 2020 йил 30 декабрда 3 112 500 000 сўм ва 2021 йил
24 февралда 3 112 500 000 сўм, жами 6 225 000 000 сўм тўлаб берган.
Маҳсулотларнинг қолган 21 414 000 сўмлик қисми учун тўлов амалга
оширилмаган.
Даъво аризасида мазкур 21 414 000 сўм қарздорликни ундириш
сўралган.
Тарафлар
ўртасида
тузилган
шартноманинг
2.6-бандида
маҳсулотлар қабул қилиб олингач бу ҳақда 5 иш кунида буюртмачи
(жавобгар) томонидан операторга маълумот тақдим қилиши лозимлиги,
шунга асосан тўловлар амалга оширилиши белгиланган.
Бироқ, етказиб берилган маҳсулотларнинг 21 414 000 сўмлик қисми
учун тўловлар амалга оширилмаслиги натижасида жавобгарнинг даъвогар
олдида 21 414 000 сўм қарздорлиги вужудга келган бўлиб, ушбу
қарздорлик иш ҳужжатлари, хусусан, тарафлар ўртасида 2021 йил 8 апрель
ҳолатига тузилган солиштириш далолатномаси ҳамда суд мажлисида
берилган кўрсатмалар асосида ўз исботини топган.
Шу боис, судллов ҳайъати даъво талабининг 21 414 000 сўм ундириш
қисми асосли ва ўз исботини топган деб топиб, биринчи инстанция суди
томонидан мазкур даъво талабини қаноатлантириш тўғрисида асосли ва
тўғри хулосага келинган деб ҳисоблайди.
Шунингдек, даъво аризасида тарафлар ўртасида 2020 йил
14 декабрда тузилган 047612-сонли шартномани бекор қилиш сўралган.
ФКнинг 382-моддаси иккинчи қисмига кўра тарафлардан бирининг
талаби билан шартнома суд томонидан фақат қуйидаги ҳолларда
ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин:
1) иккинчи тараф шартномани жиддий равишда бузса;
2) ушбу Кодекс, бошқа қонунлар ва шартномада назарда тутилган
ўзга ҳолларда.
Мазкур кодекснинг 384-моддасига кўра шартнома қандай шаклда
тузилган бўлса, уни ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисидаги келишув
ҳам шундай шаклда тузилади, башарти қонунчиликдан, шартнома ёки иш
муомаласи одатларидан бошқача тартиб келиб чиқмаса.
Бир тараф шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги
таклифга иккинчи тарафдан рад жавоби олганидан кейингина ёки
таклифда кўрсатилган ёхуд қонунда ёинки шартномада белгиланган
муддатда, бундай муддат бўлмаганида эса — ўттиз кунлик муддатда
жавоб олмаганидан кейин, шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш
ҳақидаги талабни судга тақдим этиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатининг 2022 йил 20 сентябрдаги қарорида биринчи
инстанция судига шартнома бекор қилиниши юзасидан юборилган
таклифни ўрганиб чиқиш ва шартнома бекор қилиниши учун асослар
мавжуд ёки мавжуд эмаслигига ҳуқуқий баҳо бериш тўғрисида
кўрсатмалар баён қилинган.
ИПК 304-моддасининг биринчи қисмида кассация инстанцияси
судининг қарорида баён қилинган кўрсатмалар ишни янгидан кўраётган
суд учун мажбурийдир.
Аниқланишича, даъвогарнинг жавобгарга йўлланган 2021 йил
17 июндаги 24/09-1-сонли таклиф сифатида эътироф этилаётган хати иш
жилдида мавжуд, бироқ жавобгарга шартномани бекор қилиш ҳақида аниқ
таклиф билдирилмаган, аксинча ушбу хатда шартномани бекор қилиш
юзасидан судга мурожаат қилиши билдирилган.
Қайд этилганлардан келиб чиқиб, даъвогарнинг жавобгарга ўзаро
тузилган шартномани бекор қилиш ҳақидаги аниқ таклифи ва бунга
жавобгар томонидан рад жавоби берилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар
иш ҳужжатларида мавжуд эмас.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2009 йил
18 декабрдаги “Хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор
қилишни тартибга солувчи фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини
қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги қарорининг 19-бандида
мазкур тоифадаги низоларни ҳал этишда судлар шуни назарда тутишлари
лозимки, ИПК 148-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, агар қонунда
айрим тоифадаги низолар учун уларни судгача ҳал қилиш тартиби
белгиланган ёхуд бу тартиб шартномада назарда тутилган бўлса, низо
мазкур тартибга риоя этилганидан сўнггина судга кўриб чиқиш учун
топширилиши мумкинлиги, шу сабабли бундай тоифадаги низони судгача
ҳал қилиш тартибига риоя этилмаганлиги ИПК 107-моддасининг
5-бандига мувофиқ даъвони кўрмасдан қолдириш учун асос ҳисобланиши
тўғрисида тушунтириш берилган.
Бироқ, биринчи инстанция суди кассация инстанцияси судининг
қарорида баён қилинган кўрсатмалар ҳамда юқоридаги асослар инобатга
олмасдан, даъво талабларининг шартномани бекор қилиш талабини
мазмунан кўриб чиқиб, уни қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида
барвақт хулосага келган.
Шунга кўра, мазкур даъво талаби бўйича даъвогар низони судгача
ҳал қилиш тартибига риоя қилмаганлиги сабабли, судлов ҳайъати
даъвонинг томонлар ўртасида тузилган 2020 йил 14 декабрдаги
047612-сонли маҳсулот етказиб бериш тўғрисидаги шартномани бекор
қилиш талабини кўрмасдан қолдиришни лозим деб ҳисоблайди.
ИПК 279-моддасининг биринчи қисмига кўра, биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун
қуйидагилар асос бўлади:
1) иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги;
2) суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган
ҳолатларнинг исботланмаганлиги;
3) ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига
мувофиқ эмаслиги;
4) моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги
ёхуд нотўғри қўлланилганлиги.
Мазкур ҳолатда, биринчи инстанция суди қўлланилиши лозим
бўлган процессуал ҳуқуқ нормасини қўлламасдан, тарафлар ўртасида
тузилган шартномани бекор қилиш низосини мазмунан кўриб чиқиб, ҳал
қилув қарорини қабул қилган, шу сабабли ҳал қилув қарорининг мазкур
қисми бекор қилиниши лозим.
ИПК 278-моддасининг 4-бандига кўра, апелляция инстанцияси суди
апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини тўлиқ ёки қисман бекор қилишга ва иш юритишни тугатишга
ёхуд даъвони тўлиқ ёки қисман кўрмасдан қолдиришга ҳақли.
Бундай ҳолатда судлов ҳайъати апелляция шикоятини қисман
қаноатлантиришни ҳамда биринчи инстанция судининг 2022 йил
27 декабрдаги ҳал қилув қарорининг шартномани бекор қилиш ҳақидаги
даъво талабини қаноатлантиришни рад қилиш қисми бўйича мазкур
даъво талабини кўрмасдан қолдиришни, ҳал қилув қарорининг қолган
қисмини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддаси бирнчи қисмида суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши
белгиланган.
Мазкур ҳолатда Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг ҳал қилув
қарорида суд харажатларини даъвонинг қаноатлантирилган миқдорига
мутаносиб равишда тарафлар зиммасига юклаш кўрсатилиб, республика
бюджетига даъвогардан 3 000 000 сўм ва жавобгардан 428 280 сўм, жами
3 428 280 сўм давлат божи ундирган ҳолда давлат божи кам ундирилган.
Чунки, ишни янгидан кўриш учун юбориш бўйича кассация
инстанциясининг 2022 йил 20 сентябрдаги қарорида биринчи инстанция
суди томонидан ишни судда кўриб чиқиш билан боғлиқ суд
харажатларини ундириш масаласини муҳокама қилиш кўрсатилган.
Иш бўйича ундирилиши лозим бўлган давлат божлари миқдорини
ҳисоблашда судга дастлаб даъво аризаси киритилган сана – 2021 йил
8 ноябрдаги базавий ҳисоблаш миқдори – 270 000 сўмдан келиб чиқилиши
лозим.
Бундан ташқари, жавобгарнинг 2023 йил 23 мартда берилган
апелляция шикоятида ҳал қилув қарорини тўлиқ бекор қилиш сўралган
бўлса-да, бу бўйича давлат божи қисман – 214 140 сўм сўм олдиндан
тўланган.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, апелляция судлов ҳайъати иш
бўйича давлат божини даъво талабларининг қаноатлантирилган қисмига
мутаносиб равишда тарафлар зиммасига юклаб, даъвонинг кўрмасдан
қолдирилган шартномани бекор қилиш қисми учун жами 5 400 000 сўм
давлат божи (биринчи инстанция суди учун 2 700 000 сўм, апелляция
8
инстанцияси учун 1 350 000 сўм, кассация инстанцияси учун 1 350 000 сўм)
даъвогар зиммасига юклатилиши лозим деб, бундан биринчи инстанция
суди томонидан ундирилган 3 000 000 сўмни чегириб ташлаган ҳолда,
даъвогардан республика бюджетига 2 400 000 сўм давлат божи
ундиришни, шунингдек даъвонинг қаноатлантирилган 21 414 000 сўм
қарздорликни ундириш қисми бўйича жами 856 560 сўм давлат божи
(биринчи инстанция суди учун 428 280 сўм, апелляция инстанцияси учун
214 140 сўм, кассация инстанцияси учун 214 140 сўм) жавобгар зиммасига
юклатилиши лозим деб, бундан биринчи инстанция суди томонидан
ундирилган 428 280 сўмни ва апелляция шикоятини беришда олдиндан
тўланган 214 140 сўмни чегириб ташлаган ҳолда жавобгардан республика
бюджетига 214 140 сўм давлат божи ундиришни, шунингдек иш бўйича
почта харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Юқоридагилар ҳамда ИПКнинг 148, 278-280, 343-моддаларига
асосланиб, судлов ҳайъати
қарор қилди:
Жавобгар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги
Давлат захираларини бошқариш қўмитаси томонидан берилган апелляция
шикояти қисман қаноатлантирилсин.
Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 27 декабрдаги
ҳал қилув қарорининг жавобгар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси билан
2020 йил 14 декабрда тузилган 047612-сонли шартномани бекор қилиш
ҳақидаги даъво талабини қаноатлантиришни рад этиш қисми бекор
қилинсин.
Мазкур даъво талаби бўйича янги қарор қабул қилинсин.
Даъво аризасидаги тарафлар ўртасида 2020 йил 14 декабрда
тузилган 047612-сонли шартномани бекор қилиш даъво талаби кўрмасдан
қолдирилсин.
Ҳал қилув қарорининг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилсин.
Иш кўриш билан боғлиқ республика бюджетига:
- даъвогар “Chirchiq Go’sht” масъулияти чекланган жамиятидан
2 400 000 сўм давлат божи ундирилсин;
- жавобгар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси
ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитасидан 214 140 сўм
давлат божи ундирилсин.
Жавобгар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги
Давлат захираларини бошқариш қўмитасининг апелляция шикоятини
беришда тўлаган 214 140 сўм давлат божи ва 30 000 сўм почта
харажатлари ўз зиммасида қолдирилсин.
Ишнинг кассация инстанциясида кўриб чиқилиши билан боғлиқ
30 000 сўм почта харажати жавобгар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитасидан
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг ҳисобрақамига ундирилсин.
9
Қарор юзасидан ижро варақалари берилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган вақтдан бошлаб қонуний кучга
киради.
Апелляция инстанцияси судининг қарори устидан кассация
тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи судья:
А. Икромов
ҳайъат аъзолари:
Ж. Суяров