Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1103-2201/1032 Дата решения 23.05.2023 Инстанция Апелляция Тип документа Постановление Суд Куйичирчикский межрайонный экономический суд Судья Юсупов Низом Хасанович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "ASFARMA SAVDO" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый PHARMACOM MEDICINE масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1085718 Claim ID 3276628 PDF Hash 07d241c86a7947cf... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 4-моддаси нинг 4 law
онун 27-моддаси онун 27 law
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
ИПКнинг 72-моддаси ИПКнинг 72 law
ич суди ИПК 80-моддаси ич суди ИПК 80 law
ИПКнинг 279-моддаси ИПКнинг 279 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1103-2201/1032-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўришда маърузачи судья -М.Якубов Апелляция инстанциясида маърузачи судья- Н.Юсупов АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 23 май Тошкент шаҳри Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судьяси Н.Юсупов раислигида, судьялар Х.Каримов ва И.Юсуповдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси А.Мингбоев котиблигида, "ААА" масъулияти чекланган жамиятидан вакил - ССС (2022 йил 14 ноябрдаги 322-сонли ишончномага асосан), "ВВВ" масъулияти чекланган жамиятидан вакил - адвокат ККК (2022 йил 11 августдаги 65-сонли ишончнома ва 2023 йил 26 апрелдаги 05-сонли ордерга асосан), Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги “Интеллектуал мулк маркази” Давлат муассасидан вакил- УУУ (2022 йил 30 майдаги 0106/08-сонли ишончнома асосида), Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигидан вакиллар – ЙЙЙ (ишончномасиз)лар иштирокида, "ААА" МЧЖни Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 15 мартдаги ҳал қилув қарори устидан берган апелляция шикоятини вилоят суди биносида, очиқ суд мажлисида, кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: даъвогар - "ААА" МЧЖ судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар "ВВВ" МЧЖга нисбатан "Лорабен" бренди асосида маҳсулот ишлаб чиқаришни таъқиқлаш, ишлаб чиқарилган маҳсулотларни йўқ қилиш ҳамда 192.000.000 сўм бой берилган фойдани ундиришни сўраган. Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 15 мартдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаблари қисман қаноатлантирилиб, жавобгар - "ВВВ" МЧЖ зиммасига "Лорабен" бренди асосида маҳсулот ишлаб чиқарилиши таъқиқланиб, ишлаб чиқарилган маҳсулотларни йўқ қилиш мажбуриятини юклатилиб, 192.000.000 сўм бой берилган фойдани ундириш қисмини қаноатлантириш рад этилган. "ААА" масъулияти чекланган жамиятининг апелляция шикоятида, бирини инстанция суди 192.000.000 сўм бой берилган фойдани асоссиз рад этганлиги, суд экспертиза тайинланган бўлса-да, жавобгар томонидан ҳужжатлар тақдим этилмаганлиги натижасида хулоса бериш имконияти бўлмаганлигиги, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 69-моддаси 1 қўшимча материалларни талаб қилиш ҳуқуқи борлигига эътиборини қаратмаганлиги, далилларга ҳуқуқий баҳо бермаганлиги сабабли ҳал қилув қарорини рад этилган қисмини бекор қилиб, 192.000.000 сўм бой берилган фойдани қаноатлантириш янги қарор қабул қилиш сўралган. Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили апелляция шикоятини қўллаб қуватлаб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартиришни сўради. Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган жавобгар вакили апелляция шикоятига эътироз билдириб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги “Интеллектуал мулк маркази” Давлат муассаси вакили Ўзбекистон Республикасида даъвогарга "Лорабен" бренди товар белгиси рўйхатидан ўтказганлигини маълум қилиб, зарар суммасини ўзи ҳисоблаб бериши лозимлигини таъкидлади. Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги вакили Ўзбекистон Республикасида даъвогарга "Лорабен" бренди товар белгиси рўйхатидан ўтказганлигини маълум қилиб, зарар суммасини ўзи ҳисоблаб бериши лозимлигини таъкидлади. Судлов ҳайъати, тарафлар вакилларининг тушунтиришини тинглаб, апелляция шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга ўрганиб, қуйидагиларга кўра биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, шикоятни қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топди. Аниқланишича, Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идораси Саноат намуналари ва товар белгилари давлат экспертиза бўлимининг 2007 йил 11 ноябрдаги "Товар (хизмат) белгисини рўйхатдан ўтказиш ҳақида" ги қарорига кўра "ААА" масъулияти чекланган жамиятига тегишли MGU 2007 0573 талабнома рақами билан "Loroben" (Лоробен) товар белгиси рўйхатдан ўтказилган. Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги томонидан 2007 йил 24 декабрь куни "Loroben" (Лоробен) товар белгиси рўйхатдан ўтказилганлиги юзасидан MGU серияли 15871-сонли гувоҳнома берилган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги 01.08.2017 йилда "ААА" масъулияти чекланган жамиятинниг "Loroben" (Лоробен) номли товар белгиси ҳуқуқи MGU15871-сонли гувоҳномага ассоан 2027 йил 11 апрелга қадар узайтирилган. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш Вазирлигининг фармасевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги дори воситалари, табиий буюмлар ва табиий техника экспертизаси ва стандартизацияси давлат марказининг 2021 йил 23 декабрдаги DV/M 04017/12/21-сонли гувоҳномасига асосан "ВВВ" масъулияти чекланган жамиятига тегишли 2 Узбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қумитаси Тошкент вилогяти ҳудудии бошқармаси Махсус комиссиясининг 2022 иил 27 апрелдаги "ВВВ" масъулияти чекланган жамияти томонидан "ААА" масъулияти чекланган жамиятининг "LOROBEN" (ЛОРОБЕН) товар белгиси билан истеъмолчиларни адаштириб юбориш даражасида ухшаш булган (ЛОРОБЕН-PHARMCOM) сузни товар белгисидан келгусида ишлаб чиқарилаетган махсулотларида фоидаланмаслик, таиер маҳсулотларнинг шунингдек, сотувга чиқарилган маҳсулотларининг (қадоқ, этикетка) товар белгиларини иуқ қилиш чораларини куриш юзасидан 10/40-сонли курсатма берилган. Узбекистон Республикасининг "Товар белгилари, хизмат курсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жои номлари туғрисида"ги Қонун (бундан буен матнда Қонун деб юритилади)нинг 4-моддасига кура, товар белгиси ҳуқуқии жиҳатдан уни ушбу Қонунда белгиланган тартибда руихатдан утказиш асосида, шунингдек Узбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ равишда муҳофаза қилинади. Узбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буен матнда ФК деб юритилади) 1103-моддасининг биринчи ва туртинчи қисмларига кура, товар белгисига булган ҳуқуқ эгаси узига тегишли белгидан фоидаланишда ва уни тасарруф этишда алоҳида ҳуқуққа эга. Товар белгисининг дахлсизлигига булган ҳуқуқ товар белгисига булган ҳуқуқ эгасига тегишлилиги белгиланган. ФК 1034-моддасининг иккинчи қисмига кура, ҳуқуқ эгасига мутлақ ҳуқуқ асосида тегишли булган интеллектуал мулк объектларидан бошқа шахсларнинг фоидаланишига фақат ҳуқуқ эгасининг рухсати билан иул қуиилиши назарда тутилган. "Товар белгилари, хизмат курсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жои номлари туғрисида"ги Узбекистон Республикаси Қонуни 26моддасининг учинчи қисмига кура, товар белгисини еки шу белги билан белгиланган товарни рухсат берилмаган тарзда таиерлаш, қуллаш, олиб кириш, савдога таклиф этиш, сотиш, узгача тарзда фуқаролик муомаласига киритиш еки уларни шу мақсадда сақлаш ехуд улар билан адаштириб юборадиган даражада аинан ухшаш булган бир хилдаги товарларни белгилаш товар белгисига доир мутлақ ҳуқуқни бузиш деб эътироф этилади. Мазкур Қонун 27-моддасининг низоли ҳуқуқии-муносабат вужудга келган вақтда амалда булган учинчи қисмининг таҳририга кура, товар белгисидан еки адаштириб юбориш даражасида у билан ухшаш булган белгидан товарларда, товарларнинг этикеткаларида, уровларида қонунга зид равишда фоидаланилганда улар сохталаштирилган булади. “ААА" МЧЖ томонидан жавобгар "ВВВ" МЧЖга "Лорабен" бренди асосида жами 48.000 дона маҳсулот ишлаб чиқарилиб, бугунги кунда 3 25.000 дона маҳсулот жамият омборларида сақланаетганлиги, бунинг натижасида жамият зарар кураетганлиги, жавобгарга ушбу товар белгиси асосида маҳсулот ишлаб чиқаришни таъқиқлаш, ишлаб чиқарилган маҳсулотларни иуқ қилиш ҳамда бои берилган фоидани тулаб бериш юзасидан огохлантириш хати юборилган. "ААА" масъулияти чекланган жамияти жавобгар "ВВВ" масъулияти чекланган жамияти ҳипсобидан даъвогар томонидан "ЛОРОБЕНPHARMCOM" дори воситаси сотилганлиги натижасида 192.000.000 сўм фойдани бой берганлигини асос қилиб келтириб ундиришни сўраган. ФК 14-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига кура, зарар деганда, ҳуқуқи бузилган шахснинг бузилган ҳуқуқини тиклаш учун қилган еки қилиши лозим булган харажатлари, унинг мол-мулки иуқолиши еки шикастланиши (ҳақиқии зарар), шунингдек бу шахс уз ҳуқуқлари бузилмаганида одатдаги фуқаролик муомаласи шароитида олиши мумкин булган, лекин ололмаи қолган даромадлари (бои берилган фоида) тушунилиши, агар ҳуқуқни бузган шахс бунинг натижасида даромад олган булса, ҳуқуқи бузилган шахс бошқа зарар билан бир қаторда бои берилган фоида бундаи даромаддан кам булмаган миқдорда туланишини талаб қилишга ҳақли. Узбекистон Республикаси Олии хужалик суди Пленумининг "Мажбуриятларни бажармаганлик еки лозим даражада бажармаганлик учун мулкии жавобгарлик туғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қуллашнинг аирим масалалари ҳақида" 2007 иил 15 июндаги 163-сонли Қарорининг 19-бандида зарарни қоплаш билан боғлиқ низоларни ҳал этишда зарарга шартнома мажбуриятлари бажарилмаганлиги еки лозим даражада бажарилмаганлиги муносабати билан тарафнинг қилган харажатлари, мол-мулк иуқолиши еки шикастланиши, шунингдек агар иккинчи тараф шартнома мажбуриятларини бажарганда тараф олиши мумкин булган, лекин унинг ололмаи қолган даромадлари, ҳуқуқи бузилган шахснинг ҳуқуқини тиклаш учун қилган еки қилиши лозим булган харажатлари ҳам кириши, бундаи харажатларнинг заруриилиги ва уларнинг тахминии миқдори асослантирилган ҳисоб-китоб, товар, иш, хизмат курсатишдаги камчиликларни бартараф этиш учун кетадиган харажатлар сметаси (калькуляция) сифатидаги далиллар, мажбуриятларни бузганлик учун жавобгарлик даражасини белгиловчи шартнома ва бошқалар билан тасдиқланган булиши кераклиги ҳақида тушунтириш берилган. Суднинг 2022 иил 21 октябрдаги ажримига асосан даъвогар "ААА" масъулияти чекланган жамиятининг илтимосномаси қаноатлантириб, суд бухгалтерия экспертизаси таиинланиб, экспертизани утказиш Узбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги ҳузуридаги Ҳ.Сулаимонова номидаги Республика экспертиза маркази зиммасига юклатилган. Узбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги ҳузуридаги Ҳ.Сулаимонова номидаги Республика экспертиза марказининг 2023 иил 06 мартдаги 29/14(10823) 17.1V/2663-сонли хатига асосан ажрим ижросиз 4 Аммо, даъвогар даъвонинг 192.000.000 сўм бой берилган фойдани ундириш талаби далиллар билан исботлаб бера олмаган. Вахоланки, ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига кура, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс уз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираетган ҳолатларни исботлаши керак. ИПКнинг 72-моддасига кўра, қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. Шу билан бирга, судлов ҳайъати жавобгарнинг апелляция шикоятида келтирилган, биринчи босқич суди ИПК 80-моддаси 6- қисмида назарда тутилган просессуал ҳуқуқ нормасига асосан даъво талабида кўрсатилган зарар суммасини ундириш лозимлиги тўғрисидаги важларини ҳам асосли деб ҳисобламайди. Чунки, "ВВВ" МЧЖ томонидан "ААА" МЧЖнинг "LOROBEN" (ЛОРОБЕН) товар белгиси билан истеъмолчилар адаштириб юбориш даражасида ухшаш булган (ЛОРОБЕН-PHARMCOM)лиги асосида унга тегишли булган товарлар келгусида ишлаб чиқарилаетган махсулотларида фоидаланмаслик, таиер маҳсулотларнинг реализация қилинмаганлиги еки яроқсиз холатга келганлигини исботловчи далиллар мавжуд эмас. Бундан ташқари, даъвогар томонидан судлов ҳайъатига тақдим этган ҳисоб фактуралар жавобгардан зарарни ундириш учун асол бўлмайди. Даъвогар шикоятда кўрсатилган важларини асословчи ҳужжатларни судлов ҳайъатига тақдим эта олмади. ИПКнинг 279-моддасида, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар кўрсатилган. Судлов ҳайъати, суд ҳужжатини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун Кодекснинг ушбу моддасида кўрсатилган асослар мавжуд эмас деб ҳисоблайди. ИПКнинг 118-моддасини биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади, 9-қисмига кўра, ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади. Баён этилганларга кўра, судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, даъвогарнинг апелляция шикоятини қаноатлантирмасдан, у томонидан олдиндан тўлаб чиқилган 30 000 сўм почта харажати ва 960 000 сўм давлат божи зиммасида қолдиришни, ортиқча тўланган давлат божини ўзига қайтариш тўғрисида маълумотнома беришни лозим топди. Бинобарин ва ИПКнинг 118, 276-281-моддаларини қўллаб, апелляция инстанцияси суди қарор қилди: 5 Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 15 мартдаги 4-1103-2201/1032-сонли ҳал қилув қарори ўзгаришсиз, “ААА” МЧЖнинг апелляция шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. “ААА” МЧЖ томонидан олдиндан ортиқча тўланган 750 000 сўм давлат божи ўзига қайтарилсин ва бу ҳақда маълумотнома берилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Мазкур қарор устидан қарор қабул қилинган кундан бошлаб бир йил муддат ичида Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига кассация тартибида шикояти бериш ( прокурор протест келтириш) мумкин. Раислик этувчи Н.Юсупов Судьялар: Х.Каримов 6 7