Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1501-2304/3951 Дата решения 23.05.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья Жамолиддинов Хусниддин Комолиддинович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Ҳудудгазтаъминот акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый Фар Петро Сервис хусусий корхонаси
Source ID 1215593 Claim ID 3291911 PDF Hash 2a2117a4f9bd6161... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
суд ИПКнинг 118-моддаси суд ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
FARG’ONA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI FERGHANA INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 150105, Farg`ona shahri, Al-Farg’oniy ko’chasi 47-uy 150105, Ferghana, Al-Fargoniy street, 47 е-mail: i.fargona.t@sud.uz Tel: (+99873) 244-64-12, (+99873) 244-64-13 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 23 май 4-1501-2304/3951-сонли иш Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Жамолиддинов раислигида, судья ёрдамчиси Н.Эралиеванинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили У.Муратов (ишончнома асосида), иштирокида, жавобгар вакили иштирок этмаган ҳолда, даъвогар “Ҳудудгазтаъминот” АЖнинг жавобгар «Far Petro Servis» хусусий корхонасидан 222 537 200 сўм асосий қарз ва 30 000 сўм почта харажати ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар “Ҳудудгазтаъминот” акциядорлик жамияти судга даъво аризаси билан мурожаат этиб, жавобгар «Far Petro Servis» хусусий корхонасидан 222 537 200 сўм асосий қарз ва 30 000 сўм почта харажати ундиришни сўраган. Даъвогар томонидан жавобгарга юборилган 2023 йил 08 февраль кунги 4601/35-сонли талабнома оқибатсиз қолдирилган. Суд мажлисида даъвогар вакили иш бўйича тушунтириш бериб, жавобгар билан табиий газ етказиб бериш тўғрисида шартнома тузилганлиги, жавобгар шартномада олган мажбуриятларини бажармаганлиги, шу сабабли даъво аризаси билан судга мурожаат қилганлиги, суд кунига қадар жавобгар томонидан қисман тўловлар амалга оширилганлиги, бу ҳақда маълумотнома тақдим қилиб, даъвони қисман қаноатлантиришни сўради. Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида жавобгар тегишли тартибда хабардор қилинган бўлсада, жавобгар корхонадан судга вакил келмади. Жавобгар вакиллари суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинганлиги боис, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (ИПК)нинг 128, 170-моддаларини қўллаб суд мажлисини жавобгар вакили иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд даъвогар вакилининг иш бўйича тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, далилларни текшириб, қуйидагиларга асосан даъвони қисман қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 386-моддасига кўра Олди-сотди шартномаси бўйича бир тараф (сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб олувчи)га мулк қилиб топшириш мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу товарни қабул қилиш ва унинг учун белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни тўлаш мажбуриятини олади. ФК 234-моддасида “Мажбурият – фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс бошқа шахс фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳаказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади” деб белгиланган. ФК 236-моддаси талабларига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФК 238-моддаси талабларига кўра мажбурият келишилган ва тарафлар учун мақбул усулда бажарилиши керак. ФК 470-моддаси биринчи қисмида “Энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга энергия таъминоти шартномасида назарда тутилган миқдорда ва тарафлар келишган энергия бериш тартибига амал қилган ҳолда энергия бериши лозим. Энергия билан таъминловчи ташкилот берган ва абонент қабул қилган энергия миқдори ўлчов асбоблари кўрсаткичлари билан аниқланади” деб қайд этилган. ФК 477-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, энергия таъминоти шартномаси бўйича мажбуриятлар бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган ҳолларда, энергия билан таъминловчи ташкилот шу туфайли етказилган зарарнинг, абонент эса етказилган ҳақиқий зарарнинг ўрнини қоплаши шарт. ФК 478-моддаси иккинчи қисмига кўра эса, агар қонун ҳужжатларида, шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса ёки у мажбурият моҳиятидан келиб чиқмаса, туташтирилган тармоқ орқали газ, нефть ва нефть маҳсулотлари, сув ва бошқа товарлар билан таъминлаш муносабатларига нисбатан ушбу параграф қоидалари қўлланади. Иш ҳужжатларига қараганда, «Ҳудудгазтаъминот» акционерлик жамияти (Етказиб берувчи) ва «Far Petro Servis» хусусий корхонаси (Истеъмолчи) ўртасида 2021 йил 10 майда 135-Н-сонли табиий газ етказиб бериш бўйича шартнома тузилган. Ушбу шартноманинг 1.1-бандига асосан етказиб берувчи ўз зиммасига газ тармоқлари орқали истеъмолчининг буюртманомаси бўйича табиий газ етказиб бериш, истеъмолчи эса етказиб берилган табиий газ учун ўз вақтида тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган. Шартноманинг 12.2-бандида тарафлар ўртасида тузилган шартнома 2021 йил 31 декабргача бўлган муддатга тузилганлиги, шартноманинг муддати тугаганидан кейин, агар томонлардан бири шартномани бекор қилиш тўғрисида талаб билан мурожаат қилмаган бўлса, шартнома кейинги йилга узайтирилган ҳисобланиши кўрсатилган. Шартномага асосан “Ҳудудгазтаъминот” АЖ жавобгар «Far Petro Servis» хусусий корхонасининг 2023 йилнинг май ойига қадар табиий газни етказиб берган ва унинг ҳажми ҳисобга олиш прибори кўрсатгичлари асосида аниқлаб келинган. Шартноманинг 4.3-бандида истеъмолчи томонидан ойлик газ ҳажми қийматининг 100 фоиз суммасини олдиндан тўлаши назарда тутилган. Даъвогар вакилининг суд мажлисида берган тушунтиришлари, судга тақдим қилган солиштирма далолатнома, счёт фактураларга асосан жавобгар корхонанинг 2023 йил 25 апрель ҳолатига ҳисобланган 222 537 200 сўм қарздорликнинг 100 887 200 сўм қисми тўланмаган. Жавобгарнинг қарздорлиги тарафлар ўртасида тузилган шартнома ва солиштирма далолатнома, счёт фактура, ишдаги ҳужжатлар ва даъвогар вакилининг тушунтиришлари билан ўз исботини топади. Шу сабабли даъвогарнинг жавобгардан 222 537 200 сўм қарздорлик суммасини ундириш асосли бўлсада, суд кунига қадар қисман тўловлар амалга оширилганлигини инобатага олиб, даъвонинг 100 887 200 сўм асосий қарздорликни ундириш талабини қаноатлантириш лозим бўлади. Юқоридаги ҳуқуқ нормалари ва ишдаги мавжуд далиллардан келиб чиқиб, суд даъвони қисман қаноатлантириб, даъвогар «Ҳудудгазтаъминот» акционерлик жамияти фойдасига жавобгар «Far Petro Servis» хусусий корхонасидан 100 887 200 сўм асосий қарз ва 30 000 сўм почта харажатини ундиришни лозим деб топди. Шунингдек, суд ИПКнинг 118-моддасига мувофиқ жавобгардан ишни кўриш билан боғлиқ 4 450 744 сўм давлат божини ундиришни лозим деб ҳисоблайди. Бинобарин, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-180, 186-188-моддаларини қўллаб, ҚАРОР ҚИЛДИ: Даьво қисман қаноатлантирилсин. Даъвогар «Ҳудудгазтаъминот» акционерлик жамияти фойдасига жавобгар «Far Petro Servis» хусусий корхонасидан 100 887 200 сўм асосий қарз ва 30 000 сўм почта харажати ундирилсин. Дамаъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин. Жавобгар «Far Petro Servis» хусусий корхонасидан Республика бюджети ҳамда Суд хокимияти органларини ривожлантириш жамғармасига 4 450 744 сўм давлат божи ундирилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали бир ойлик муддат ичида Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти(протест) берилиши мумкин. Раислик этувчи: Х.Жамолиддинов