← Назад
Решение #594021 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 437 | — | law | |
| ИПКнинг | 66 | — | law | |
| Ушбу Кодекс | 72 | — | code_article | |
| мазкур Кодекс | 75 | — | code_article | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
CHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
CHIRCHIK INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
111700, Chirchiq shahri, Istiqbol ko’chasi, 8
111700, Chirchik , Istikbol street, 8
Тel: 0.370-716-39-66,
e.mail: i.chirchiq@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Чирчиқ шаҳри
2023 йил 23 май
4-1102-2302/1902-сонли иш
Чирчиқ туманлараро иқтисодий суди, судьяси А.К.Пайғамов раислигида,
судья ёрдамчиси Ю.Холматов котиблигида, даъвогар – “Rezina Bitum Mastika”
хусусий корхонасининг жавобгар – “Bo`stonliq tumani yo`llardan foydalanish
unitar korxonasi” УК ҳисобидан 57.500.000 сўм асосий қарз ва 11.500.000 сўм
пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан иқтисодий ишни даъвогар
вакили – Н.Хасанов (раҳбар) иштирокида суд биносида очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
“Rezina Bitum Mastika” хусусий корхонаси (бундан буён матнда – даъвогар
деб юритилади) Чирчиқ туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, “Bo`stonliq tumani yo`llardan foydalanish unitar korxonasi” УК
(бундан буён матнда – жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 57.500.000 сўм
асосий қарз ва 11.500.000 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган, шу
жумладан жавобгарнинг “гибрид почта” хизмати орқали хабардор қилинган
жавобгар бугунги суд мажлисида (видеоконференцалоқа режимида) иштирок
этмади. Суд жавобгарнинг электрон почтасига бугунги суд мажлисининг вақти
ва жойи тўғрисидаги суднинг ажрими юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат
иш ҳужжатларида мавжудлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин матнда – ИПК)нинг 128 ва 170моддаларига асосан ишни жавобгар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд мажлисида даъвогар вакили жавобгарга нисбатан қарздорликни
ундириш тўғрисида судга даъво аризаси киритилганидан сўнг ҳам жавобгар
даъвогар олдидаги асосий қарздорлик суммаси бўйича қисман бўлсада
тўловларни амалга оширмаганлиги сабабли даъво аризасини тўлиқ
қаноатлантиришни сўради.
Суд, ишда иштирок этган даъвогар вакилининг кўрсатмалари ва
тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга
кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ
суд харажатларини эса жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан кейин матнда –
ФК) 234-моддасида мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида
ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши, 236-моддасида эса
мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига
мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи
одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада
бажарилиши кераклиги белгиланган.
ФКнинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига
мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб
берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб
чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик
фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва
шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа
мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул
қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан кўринишича, тарафлар ўртасида 2022 йил
24 январда 02-сонли маҳсулот етказиб бериш тўғрисида шартнома тузилган
бўлиб, мазкур шартномага асосан, “Етказиб берувчи” шартномада белгиланган
маҳсулотларини етказиб бериш, “Буюртмачи” эса етказиб берилган
маҳсулотларни қабул қилиб олиш ва қийматини тўлаш мажбуриятини олган.
Мазкур шартноманинг умумий қиймати 230.000.000 сўмни ташкил қилган.
Шартномага мувофиқ, даъвогар томонидан маҳсулот (Резина битумли
мастика)лар жавобгарга етказиб берилган. Мазкур ҳолат даъво аризасига илова
қилинган 2022 йил 29 июндаги 15-сонли ҳисоб фактура билан ўз тасдиғини
топган.
Бироқ, жавобгар томонидан етказиб берилган маҳсулотлар учун тўловлар
амалга оширилмаганлиги натижасида 2023 йил 3 май ҳолатига жавобгарнинг
даъвогар олдида жами 57.500.000 сўм миқдорида қарздорлиги вужудга келган.
Ушбу қарздорликни тўлаш тўғрисида жавобгарга шартнома бўйича
юборилган 2022 йил 5 сентябрдаги 05/09-22-сонли талабнома оқибатсиз
қолдирилганлиги сабабли даъвогар мазкур даъво аризаси билан судга мурожаат
қилган.
ФК 449-моддасининг учинчи қисмига асосан агар маҳсулот етказиб бериш
шартномасида товарлар ҳақи олувчи (тўловчи) томонидан тўланиши назарда
тутилган бўлса ва у ҳақ тўлашдан асоссиз бош тортса ёки товарлар ҳақини
шартномада белгиланган муддатда тўламаган бўлса, етказиб берувчи сотиб
олувчидан етказиб берилган товарлар ҳақини тўлашни талаб қилишга ҳақли.
ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва
бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги
маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг
талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал
қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд
эмаслигини аниқлайди.
Ушбу Кодекснинг 72-моддасига кўра, ишнинг ҳолатлари қонун
ҳужжатларига мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлса,
бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас.
Бундан ташқари, мазкур Кодекснинг 75-моддасига асосан иш учун
аҳамиятга эга бўлган ҳолатлар тўғрисидаги маьлумотларни ўз ичига олган
хужжатлар ёзма далиллар ҳисобланади.
Даъвогар вакилининг суд мажлисида берган тушунтиришлари ҳамда
ишдаги мавжуд ҳужжатлардан аниқланишича, жавобгар томонидан даъвогар
олдидаги асосий қарзи бўйича қисман бўлса-да тўловлар амалга
оширилмаганлиги ўз тасдиғини топди. Шу сабабли суд даъво талабларининг
57.500.000 сўм асосий қарз ундириш қисмини тўлиқ қаноатлантиришни лозим
топади.
Шунингдек, даъвогарнинг даъво аризасида шартнома мажбуриятларини ўз
вақтида тўлиқ бажарилмаганлиги учун шартномага асосан жавобгардан
11.500.000 сўм пеня ундириш талаби қўйилган.
ФКнинг 333-моддасида қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб
бериши белгиланган.
Жавобгар
томонидан
шартномавий
мажбурият
ўз
вақтида
бажарилмаганлиги сабабли, суд даъвонинг пеня ундириш тўғрисидаги
талабини асосли деб ҳисоблайди.
Бироқ, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан
мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок қилувчи
тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини
эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Бу ҳақда
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни
бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик
тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари
ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 4-бандидаги
тушунтиришларни ҳамда тарафларнинг манфаатларини инобатга олиб, талаб
қилинган 11.500.000 сўм пеня миқдорини 2.000.000 сўмгача камайтиришни,
пенянинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Агар даъвогар томонидан
билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг
миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд
томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга
олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб
чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим.
Қайд
этилганларга
кўра,
суд
даъво
талабларини
қисман
қаноатлантиришни, суд харажатларини эса жавобгар зиммасига юклашни
лозим топди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, ФКнинг 234, 236, 326, 333, 437-моддалари,
ИПКнинг 66, 118, 128, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И ЛД И :
Даъвогарнинг даьво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
“Bo`stonliq tumani yo`llardan foydalanish unitar korxonasi” УК ҳисобидан
“Rezina Bitum Mastika” хусусий корхонаси фойдасига 57.500.000 сўм асосий
қарз, 2.000.000 сўм пеня, 690.000 сўм давлат божи ва 33.000 сўм почта
харажатлари ундирилсин.
Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция
тартибида шикоят (протест) қилиниши мумкин.
А.К.Пайғамов