← Назад
Решение #594025 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
10
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| нинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 703 | — | law | |
| ФКнинг | 705 | — | law | |
| ФКнинг | 261 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| олатларни исботлаши керак ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
7 029 символов
4-1104-2302/1611-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 23 май
Ўртачирчиқ тумани
Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий суди судья Т.Салимов раислигида,
судья ѐрдамчиси Ж.Ибрагимов котиблигида, даъвогар "Ххххх" МЧЖнинг
жавобгар "ХХХХХ" МЧЖ хисобидан 20 447 362,35 сўм асосий қарз ва
10 223 681,18 сўм жарима ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
иқтисодий ишни, даъвогар вакили М.Холжигитов (раҳбар), иштирокида, суд
биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
Даъвогар "Ххххх" МЧЖ Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судига
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар "ХХХХХ" МЧЖ хисобидан
20 447 362,35 сўм асосий қарз ва 10 223 681,18 сўм жарима ундиришни
сўраган.
Суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар суд мажлисида вакили иштирок этмади ва низо юзасидан
муносабат билдирмади.
Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодекси (кейинги ўринларда ИПК)нинг 170-моддасига асосан ишни жавобгар
вакили иштирокисиз кўришни лозим топади.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабини қувватлаб, суддан
даъвони тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради.
Суд ишда иштирок этган даъвогар вакили тушунтиришларини тинглаб,
ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра
даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан
боғлиқ барча суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим
топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буѐн матнда ФК
деб юритилади)нинг 234-моддасига мувофиқ мажбуриятлар шартномадан,
зиѐн етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа
асослардан келиб чиқади.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши
кераклиги белгиланган.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2020 йил 29
июнда “Қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштирувчиларга
хизматлар
кўрсатиш ва механизация ѐрдамида ишлар бажариш” бўйича 12-сонли
шартнома имзоланган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг шартларига кўра
"Бажарувчи" томонидан "Буюртмачи"га маҳсулот етиштириш учун зарур
бўлган техник хизматларни амалга ошириш, етиштирилган ғаллани ўриб
бериш, қишлоқ хўжалик экинларига ишлов беришни таъминлаш ва бошқа
кўрсатилган техник хизматлар кўрсатиш, жавобгар эса бажарилган ишларни
қабул қилиб унинг ҳақини шартномада кўрсатилган муддат ва нарҳларда
тўлаб бериш мажбуриятини олган.
ФКнинг 703-моддасида ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси
бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашѐвий шаклда бўлмаган
хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ѐки муайян фаолиятни
амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш мажбуриятини
олади.
Тарафлар ўртасида тузилган шартнома шартларидан келиб чиқиб,
даъвогар 42 692 100 сўмлик қишлоқ хўжалик агротехник ишларни бажарган.
ФКнинг 705-моддасига кўра, буюртмачи ўзига кўрсатилган хизматлар
ҳақини ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасида кўрсатилган муддатларда
ва тартибда тўлаши шарт.
Шартноманинг 2.2-бандига кўра "Буюртмачи" кўрсатилган хизматлар,
бажарилган ишлар учун 50 фоиз олдиндан ҳақ тўлаш, тўловнинг қолган
қисмини бажарилган иш қабул қилиб олинганганидан сўнг 60 кун ичида
тўлаб бериши лозим бўлган.
Жавобгар томонидан кўрсатилган хизматлар, бажарилган ишлар учун
тўловлар тўлиқ амалга оширилмаганлиги натижасида жавобгарнинг даъвогар
олдида олдида 20 447 362,35 сўм қарздорлиги юзага келган.
Даъвогар томонидан юборилган талабнома жавобгар томонидан
оқибатсиз қолдирилган.
Бажарилган ишлар (кўрсатилган хизмат)ларни топшириш-қабул қилиш
далолатномаси ва тарафлар ўртасида тузилган солиштирма далолатнома
билан тўлиқ тасдиқланади.
Шу боис даъвонинг асосий қарз ундириш қисми тўлиқ
қаноатлантирилиши лозим.
Шунингдек, даъвогар ўзининг даъво талабида жавобгардан
шартноманинг 5.2-бандига асосан 10 223 681,18 сўм жарима ундириб
беришни сўраган.
ФКнинг 261-моддасига кўра, қарздор мажбуриятларни бажармаган ѐки
лозим даражада бажармаган ҳолларда тўлайдиган ва қоида тариқасида,
қатъий пул суммасида ҳисобланадиган неустойка жарима ҳисобланади.
ФКнинг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ѐки лозим даражада бажармаганлиги учун,
агар қонун ҳужжатларида ѐки шартномада бошқача тартиб белгиланган
бўлмаса, жавоб беради.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ѐки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли
қарорининг 2-бандида шартномада жарима ѐки пеня шаклида белгиланадиган
неустойка тарафлар томонидан қабул қилинган мажбуриятларнинг
бажарилишини таъминлаш усулларидан бири ҳисобланиши, судлар,
неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка
миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослиги,
мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар
томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг
адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги ҳақида судларга тушунтириш
берилган.
ФКнинг 326-моддасига кўра агар тўланиши лозим бўлган неустойка
кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб
турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни
қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаѐтган тарафларнинг
мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши
керак.
Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини
ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш
ҳуқуқига эга.
Қайд этилганларга асосан суд, даъвогарнинг жарима ундириш ҳақидаги
даъво талаби асосли бўлсада, ундирилиши сўралган жариманинг миқдори
мажбуриятни бузиш оқибатларига номутаносиблигини инобатга олиб, 5
000 000 сўмга қаноатлантиришни ҳамда жариманинг қолган қисмини рад
этишни лозим топади.
ИПКнинг 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираѐтган ҳолатларни исботлаши
керак
ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Қайд этилганларга кўра суд иш ҳужжатларини тўлиқ ўрганиб,
даъвогарнинг
даъво
аризасини
қисман
қаноатлантиришни,
суд
харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодекснинг 118, 176-180, 186, 187-моддаларига асосан, суд
қарор қилади:
Даъвогарнинг даъво талаби қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар "ХХХХХ" МЧЖ ҳисобидан даъвогар "Ххххх" МЧЖ
фойдасига 20 447 362,35 сўм асосий қарз, 5 000 000 сўм жарима, 613 421 сўм
давлат божи ва 33 000 сўм почта харажати ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори бир ой муддат ўтгач қонуний кучга кириши қайд
этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция
тартибида шикоят (протест) қилиниши мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Т.Салимов